ta'lim mazmuni

PPTX 21 sahifa 99,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими мазмуни таълими мазмуни режа: таълим мазмунини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар. ўқув адабиётларининг шакллари ва турлари ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар таянч тушунчалар: таълим мазмуни, ўқув режаси, ўқув дастури, дтс, дарслик, дайжест, електрон дарслик, маълумотлар банки, шарҳ , методик қўлланма, лексиялар тўплами таълим мазмуни – бу жамиятнинг шахсни маънавий ривожланиши даражасига қўйилган талаблар, жамиятнинг ижтимоий тажриба ва маданиятини акс эттирган ижтимоий буюртмаси моделидир. ҳозирги шароитда мактаб, академик лицей ва касб-хунар мактаблари учун таълим мазмуни (ўқув режалари)ни ишлаб чиқишда таълим мазмунида қуйидаги ғоялар этакчи ўрин тутади: инсонпарварлаштириш; интеграциялаштириш; стандартлаштириш; кўп босқичлиликка асосланиш; амалийлаштириш; узлуксизлик. таълим мазмунини белгилашда мактабда ўқитиладиган барча фанларнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва фанлараро алоқа ҳисобга олиниши шарт. таълим мазмуни илмий асослаган дтс, ўқув режалари, дастурлари ва дарсликларида ифодаланади. хусусий методика нуқтаи назари бўйича «таълим» айнан бир ўқув фани асосида ўқитиш ва ўқиш фаолиятларини биргаликда амалга оширишни англатади. таълим мазмуни дтс ўқув режа, ўқув дастури дарслик давлат …
2 / 21
т таълим стандартларининг кўрсаткичлари амалдаги мавжуд таълим мазмунидан эмас, балки шакллантирилаётган ўқувчига сингдирилиши лозим бўлган сифатларнинг жаҳон бўйича зарур деб ҳисобланган миқдоридан келиб чиқади. давлат таълим стандарти: таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари керак бўлган таълим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат; ўқув фани бўйича якуний таълимнинг якуний натижаларини белгиловчи асосий ҳужжат; таълим дастурлари мазмунининг минимуми, уқувчилар томонидан бажариладиган уқув ишларининг максимал ҳажми, шунингдек, битирувчиларнинг тайёргарлик даражаларига қўйилувчи талабларни белгилайди. ўқув режаси - давлат ҳужжатидир. унга барча умумтаълим мактаблари сўзсиз амал қилади. бу ҳужжатда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва шу фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилади. бу ҳужжат мактабнинг ягона ўқув режаси ҳисобланиб, у ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. алоҳида аниқ бир фаннинг ўқув режаси - шу фанни ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатидир. ўқув фан дастури - ҳар бир алоҳида фан учун ўқув дастури тузилади. дастур ўқув режасига асосланади. фаннинг мақсадидан, …
3 / 21
йиллари бўйича фанларни тақсимлаш; ҳар бир фан бўйича яхлит таълим даври ва ҳар бир синф (курс)да фанларни ўрганишга ажратилган соатлар ҳажми; ҳар бир фанни ўрганишга ажратилган ҳафталик соатлар ҳажми; практикумлар, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётлар ҳамда шу кабиларнинг давомийлиги. ўқув дастурлари қуйидагилардан иборат бўлади: ушбу фанни ўрганиш мақсадлари, ўқувчиларнинг билим ва малакаларига асосий талаблар, ўқитиш тавсия этиладиган шакл ва методлари ҳақидаги тушунтиришлар; ўрганилаётган материалнинг тематик мазмуни; курснинг алоҳида саволларини ўрганишга ўқитувчи сарфлайдиган тахминий соатлари ҳажми; дунёқарашни шакллантирувчи асосий саволлари рўйхати; фанлараро ва курслараро боглиқликни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар; ўқув ускуналари ва кўргазмали қўлланмалар рўйхати; тавсия этиладиган адабиётлар. ўқув дастурлари намунавий, ишчи ва муаллифлик бўлиши мумкин. намунавий ўқув дастури у ёки бу таълим соҳасига нисбатан давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилади. намунавий ўқув дастурлари халқ таълими ҳамда олий таълим вазирликлари томонидан тасдиқланади, тавсиянома хусусиятига эга бўлади. намунавий дастур асосида мактаб, академик лицей педагогик кенгаши томнидан ишчи ўқув дастурлари ишлаб чиқилади …
4 / 21
й ва факултатив) курслар ташкил этишда кенг фойдаланилади. дарслик муайян ўқув фани бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган илмий билимлари тўгрисидаги маълумотларни берувчи манба бўлиб, у мазмуни ва тузилишига кўра фан бўйича яратилган ўқув дастурига мос келади. намунавий ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар мақсадга мувофиқ ҳолда республика халқ таълими, олий таълим вазирликлари томонидан барча мактаблар, академик лицейлар учун тавсия этилади. ғоявий ва методик жиҳатдан мукаммал бўлган дарслик таълим мазмунига қўйиладиган барча талабларга жавоб бера олиши, ўқувчилар учун қизиқарли, иложи борича қисқа, тушунарли, кўргазмалилик нуқати назаридан эстетик хусусиятга эга бўлиши керак. дарслик ўқувчиларнинг таълим жараёнида, онгли равишда ва фаол иштирок этишлари, ўқув материалини тўла ўзлаштиришларини таъминлаши керак. ўқув адабиётларининг шакллари ўқув адабиётлари – муайян таълим тури (йўналиши ёки мутахассислиги) ўқув режасида қайд этилган фанлар бўйича тегишли ўқув дастурлари асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ва дидактикаси ёритилган (шу жумладан, хорижий таржибалар) манба бўлиб, икки хил шаклда …
5 / 21
инг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фан асосларини мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган нашр. ўқув қўлланма – дасрликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва асосларининг чуқур ўзлаштирилишини таъминловчи, айрим боб ва бўлимларни кенг тарзда ёритишга ёки амалий машқ ва машғулотлар ечимига мўлжалланган нашр. луғат – аниқ бир тартибда жойлашган сўзлар (ёки сўз бирикмаси ва ҳоказо) тўплами, уларнинг мазмуни, ишлатилиши, келиб чиқиши, бошқа тилдаги таржимаси тўғрисида маълумот берувчи ёки сўзнинг тушунчаси, у билан белгиланувчи предметлар ҳақида ахборот берувчи нашр. изоҳли луғат – сўзларнинг мазмунини изоҳлайдиган, ҳар бир сўзнинг грамматик, этимологик ва стилистик тавсифи берилган, уларни қўллашга оид мисоллар ва бошқа маълумотлар келтирилган, қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиладиган нашр. маълумотлар тўплами – фойдаланишга қулай шаклда яратилган муайян фанни ёки таълим йўналишини ўзлаштириш учун зарур бўлган, исбот талаб қилмайдиган маълумотлар, илмий кўрсаткич ва ўлчамлар, турли белги ва рақамлардан, илмий, ижтимоий-сиёсий, амалий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги қисқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'lim mazmuni" haqida

ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими мазмуни таълими мазмуни режа: таълим мазмунини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар. ўқув адабиётларининг шакллари ва турлари ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар таянч тушунчалар: таълим мазмуни, ўқув режаси, ўқув дастури, дтс, дарслик, дайжест, електрон дарслик, маълумотлар банки, шарҳ , методик қўлланма, лексиялар тўплами таълим мазмуни – бу жамиятнинг шахсни маънавий ривожланиши даражасига қўйилган талаблар, жамиятнинг ижтимоий тажриба ва маданиятини акс эттирган ижтимоий буюртмаси моделидир. ҳозирги шароитда мактаб, академик лицей ва касб-хунар мактаблари учун таълим мазмуни (ўқув режалари)ни ишлаб чиқишда таълим мазмунида қуйидаги ғоялар этакчи ўрин тутади: инсонпарварлаштириш; интеграциялаштириш; стандартлаштириш; кўп босқичлиликка асосланиш; амалийлашти...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (99,1 KB). "ta'lim mazmuni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'lim mazmuni PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram