xorijiy valyuta bozori. kriptovalyutalar bozori

PPTX 55 sahifa 2,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 55
хорижий валюта бозори mavzu: xorijiy valyuta bozori. kriptovalyutalar bozori режа: валюта бозоридаги асосий тушунчалар форекс валюта бозори ўзр. марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарорига 1-илова ўзбекистон республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари [ўзр. адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3281] ўзр. президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги пф-5177-сонли “валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони валюта нима ва у қандай ишлатилади? валюта - давлатнинг пул бирлиги ҳисобланади. у муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлиб, товарлар қийматининг ўлчови, ҳисоблаш ва тўлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. ҳар бир мамлакат ўз миллий валютасига эга. айни пайтда ер юзида 250 дан зиёд давлат бор. улардан 195 таси мустақил мамлакатлар, қолганлари эса ноаниқ ёки махсус мақомга эга. дунёда 160 га яқин валюта мавжуд. валюта конвертацияси - бир мамлакат валютасини бошқа давлат валютасига айирбошлашдир. ушбу айирбошлаш бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш, хорижий фирма ва компаниялар билан савдо-сотиқ қилиш ва …
2 / 55
иётларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган валюта. масалан, 1999 йилнинг 1 январида европа иттифоқи (еи) давлатлари ягона валюта – еврони нақдсиз шаклда, 2002 йилнинг 1 январидан эса банкноталар ва тангалар кўринишида муомалага киритдилар. қандай турдаги конвертация мавжуд: эркин конвертация бўладиган – бошқа валюталарга алмаштириш жараёнида ҳеч қандай чекловлар мавжуд бўлмаган валюта. бу каби валюталарга эгалик қилувчи давлатлар ушбу валюталар билан амалиётларни бажаришга ҳеч қандай тўсиқлар қўймайди. бундай валюталарга ақш доллари, евро, швейцария франки, британия фунти, япония йенаси ва бошқалар киради. конвертация бўлмайдиган валюта - мамлакат ҳукумати томонидан валюталарни сотиш ва сотиб олишга ёки бошқа операцияларни амалга оширишга чекловлар ўрнатилган бўлади. бу шимолий корея вони ва куба песоларидир. бундай пуллар муомаласига фақат мамлакат ичида рухсат этилади. қисман конвертация бўладиган валюта – булар эмитент мамлакатдан ташқарида муомаласи чекланган миллий банкноталардир. масалан, ўзбекистонда сўм қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. мамлакат ташқарисида эса сўмни айирбошлаш бўйича чекловлар мавжуд бўлиб, фақат айрим хорижий валюталарга айирбошланиши мумкин. масалан, …
3 / 55
чи валютага нисбатан курслари орқали аниқланади. амалда, кросс-курсни ҳисоблаш қуйидагича бўлади. фараз қилайлик, хорватия кунасининг ўзбек сўмига нисбатан курсини билмоқчимиз. ўзбекистон банки куна қийматини белгиламайди, шунинг учун сиз кросс-курсдан фойдаланишингиз керак. хорватия миллий банки кунанинг долларга нисбатан курсини (usd/hrk), ўзбекистон банки эса ўз навбатида сўмнинг долларга нисбатан курсини (usd/uzs) ўрнатади. ушбу курсларни бир бирига (usd/uzs ни usd/hrk) бўлиш орқали, кунанинг сўмга нисбатан курсини аниқлаш мумкин. масалан, 18.03.2020 йил ҳолатига долларнинг сўмга нисбатан курси 9520.34 сўм (1 ақш доллари – 9520.34 сўм) ҳамда долларнинг кунага нисбатан курси 6.97 (1 ақш доллари - 6.97 куна) бўлган. шу куни кунанинг сумга нисбатан қиймати қуйидагича бўлган: (9520,34 usd/uzs) / (6,97 usd/hrk) = 1365,90 hrk/uzs бреттон-вудс тизимидан олдин (валюталар курсларини ақш долларига боғлаш), “олтин стандарт” тизимидан фойдаланилган (давлатлар томонидан миллий валюталарни расмий равишда олтинга боғлашга асосланган халқаро валюта тизими бўлиб, бунда марказий банклар миллий валюталарни олтинга айирбошлаш орқали сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олган), тарихда …
4 / 55
нда, дунёнинг исталган бурчагида ақш долларини ишлатсангиз бўлади ва уни қабул қилишади. дунёдаги энг қадимги ва ҳали ҳам ишлатиладиган валюта: фунт стерлинг валюта коди – gbp валюталар ҳамда маълум бир валютада шакллантирилган банк депозитлари савдоси хорижий валюта бозори (forex)да амалга оширилади. халқаро валюта бозори юқорида таъкидланганидек турли мамлакат­ларнинг валюталари олди сотдиси амалга ошириладиган бозор ҳисобланади. дастлаб форекс фақатгина саёҳат қилувчилар ёки савдогарлар томонидан ўз давлатларидан бошқа давлатга борганларида валютани айрибошлаш учун ишлатилган. ҳозирги кунда эса бу атама асосан инвестиция киритиб, фойда олиш мумкин бўлган манба сифатида қаралади. статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, форексда ўз фаолиятини бошлайдиган янги трейдерларнинг аксарият қисми аниқроғи 90-95 фоизи ўз пулларини қандай қилиб йўқотганини тушунмаган ҳолда ушбу бозорни тарк етишади. бугунги кунда форекс дунёнинг энг катта молиявий бозори ҳисобланиб, ундаги кунлик ўртача транзакциялар миқдори тахминан 5 триллион ақш долларини ташкил этади (2018 йил январь ҳолатига кўра) ва бу кўрсаткич йил сайин ошиб бормоқда. фонд биржасидан фарқли …
5 / 55
н улуш 19 фоизни ташкил этади. хорижий валюта бозорида амалга оширилган транзакциялар валюталарнинг айрибошлаш курсини белгилаб беради. хорижий валюта бозорида икки хил айрибошлаш курслари транзакциялари мавжуд. предоминант транзакциялар, спот транзакциялари деб ҳам юритилади, бунга кўра транзакциялар тезда яъни икки кунда амалга оширилади. иккинчиси эса форвард транзакциялар бўлиб, бу ерда айрибошлаш келажакдаги белгиланган муддатда амалга оширилади. спот айрибошлаш курси спот транзакциялари учун белгиланган курс, форвард айрибошлаш курси форвард транзакциялари учун айрибошлаш курси ҳисобланади. маълум /бир сабабларга кўра валютанинг қадри ошиши ёки тушиши мумкин. мисол учун: 1999 йилнинг бошида бир евро $1.18га тенг бўлган ва 2010-йилнинг 23июнига келиб еса бир евро $1.23 тенг деб деб баҳоланган. бу шуни англатадики евронинг қадри ақш долларига нисбатан 4% га ошган: (1.23-1.18)/1.18=0.04=4%. айрибошлаш курсларининг муҳим жиҳати шундаки улар маҳаллий ҳамда хорижий маҳсулотлар баҳосига таъсир қилади. мисол учун францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ақш долларидаги баҳоси иккита омил таъсирида белгиланади: ушбу француз маҳсулотининг евродаги баҳоси ҳамда евро ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 55 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xorijiy valyuta bozori. kriptovalyutalar bozori" haqida

хорижий валюта бозори mavzu: xorijiy valyuta bozori. kriptovalyutalar bozori режа: валюта бозоридаги асосий тушунчалар форекс валюта бозори ўзр. марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарорига 1-илова ўзбекистон республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари [ўзр. адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3281] ўзр. президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги пф-5177-сонли “валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони валюта нима ва у қандай ишлатилади? валюта - давлатнинг пул бирлиги ҳисобланади. у муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлиб, товарлар қийматининг ўлчови, ҳисоблаш ва тўлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. ҳар бир мамлакат ўз миллий валютасига эга. айни пайтда е...

Bu fayl PPTX formatida 55 sahifadan iborat (2,7 MB). "xorijiy valyuta bozori. kriptovalyutalar bozori"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xorijiy valyuta bozori. kriptov… PPTX 55 sahifa Bepul yuklash Telegram