маркетингни таълимда қўллаш масаласининг ўрганилганлик даражаси

DOCX 22 sahifa 45,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
2. маркетингни таълимда қўллаш масаласининг ўрганилганлик даражаси таълим тушунчасини унинг учта таркибий қисми – билим, тушуниш, қўллаш бирлиги нуқтаи назаридан ўрганамиз. бозор муносабатлари шароитида таълим муассасаси – бу муайян вақт оралиғида жамият талабларига мос келадиган таълим хизматларини ишлаб чиқаришдир. агар такрор ишлаб чиқариш деганда ишлаб чиқариш ва ривожланиш тушуниладиган бўлса, бу ерда маркетинг учун кенг имкониятлар бор. биринчи навбатда, албатта, ривожланиш соҳасида, яъни инновация кириб келадиган соҳада. ишлаб чиқариш соҳасида ҳамма нарсани стандарт белгилайди ва маркетинг уни такомиллаштириш йўлида ёки белгиланган стандарт доирасида ишлаши мумкин. таълим муассасасини бошқаришда юз берган ўзгаришлар маркетинг тушунчаси қандай қилиб таълим соҳасига кириб келганини тушунтиришимизга ёрдам беради. россия таълим тизимининг турли даврлардаги динамикаси хилма-хил муаммоларни долзарб муаммо сифатида илгари сурди. ўтган асрнинг 90-йилларида умумий иқтисодий инқироз таъсири остида кўпчилик давлат таълим муассасаларининг стратегияси омон қолиш сиёсати, қўшимча молиявий маблағ манбаларини излаш билан чекланар эди. ўтган асрнинг 90-йиллари иккинчи ярмида нодавлат таътим секторининг юзага келиши, истеъмолчи …
2 / 22
им муассасаларини яратиш, ривожлантириш зарур. бундай амалиёт бошқарув фаолияти элементи бўлган ижтимоий тадқиқотларга асосланиши зарур. шундай қилиб, маркетинг усул сифатида ҳам такрор ишлаб чиқариш (стандартлаштириш муҳим роль ўйнаган ҳолда) масалаларида, ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларида (инновацион таклифлар муҳим роль ўйнаган ҳолда) энг мақбул ечимни топишга ёрдам беради. таълим муассасасининг ривожланиши нафақат соҳада юз бераётган ўзгаришларга нисбатан жавоб чоралари кўриш, балки мазкур ўзгаришлар шароитида ўз позициясини танлаш зарурати билан боғлиқ. таълимнинг инновацион хусусияти унинг бошқа ижтимоий институтлар билан улғайиб келаётган авлодга таъсир қилиш учун рақобатида муҳим воситага айланади. инсон шахсиятининг ривожланиши қайсидир даражада олдиндан белгиланган бўлса, таълим муассасасининг ривожланиши олдиндан моделлаштирилган бўлиши керак ва муассаса раҳбари ирода намойиш қилгандагина амалга ошади. шу боис ривожланаётган таълим муассасасини бошқариш технологияси масаласи даолзарб аҳамият касб этади. ривожланиш жараёни деганда биз орқага қайтариб бўлмайдиган, ижобий, йўналтирилган, муқаррар ўзгаришларни тушунамизки, ушбу жараён кечган пайтда таълим муассасаси ўз фаолиятида тадқиқот объекти олдин унга хос бўлмаган хусусиятларни шакллантиради. …
3 / 22
монавий бошқарувда лойиҳалаштириш, жамоани тузиш, барча таълим жараёни иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш каби функциялар устувор ҳисобланади. бу йўналишда эса борган сари ўзгарувчан бўлиб бораётган ички ва ташқи муҳитда амалга ошириладиган, воқеликка тизимли ва вазиятни инобатга олган ҳолда ёндашадиган бошқарув ўзгача долзарб аҳамият касб этади. бу шундай бошқарувки, унинг жараёнида вазиятга мос ва вазиятга, ундаги ўзгаришларга жавобан фаол, келажакни ҳисобга оладиган чораларни ўз ичига оладиган қарорлар ишлаб чиқилади. умумтаълим муассасасини ривожлантириш жараёни бу маънода учта таркибий қисмдан иборат бўлади: биринчидан, концептуал таркибий қисм: илғор ғоялар, тушунчалар, принциплар. иккинчидан, лойиҳавий таркибий қисм: мақсадлар, вазифалар, маҳсулот. учинчидан, функционал таркибий қисм: ресурслар билан таъминлаш, воситалар. фақат кўрсатилган йўналишлар бўйича ахборотдан фойдаланиш, айниқса, уларни қайта ишлаш ва ривожланишнинг асосий белгиларини аниқлаш орқалигина энг мақбул бошқарув қарорларини қабул қилиш мумкин. стратегик бошқарувда ахборот ҳал қилувчи аҳамиятга эга. аслида истиқболли ечимлар мактабнинг ташқи муҳитидаги муҳим омилларга тааллуқли ташқи ахборотга ҳамда ташкилот фаолиятининг сифати тўғрисидаги ахборотга асосланади. умумтаълим муассасаси …
4 / 22
дилар, бундай талаб ўзгаришини прогноз қилмайдилар, яқин келажакда талаб қандай ўзгаришини ўрганмайдилар. натижада таълим олиш имконияти чекланади, талаб шаклланиши механизми бузилади, қатор таълим таклифлари “кўп ишлаб чиқилади” ёки “кам ишлаб чиқарилади”. шу муносабат билан бошқарувнинг маркетинг модели умумтаълим муассасаси ривожланишидаги ушбу жараёнларни назарда тутади ва тартибга солади. айнан маркетинг бозор муносабатлари шароитида умумтаълим муассасаси фаолиятининг мақбул стратегияси ва тактикасини шакллантиришга қодир. қуйидагилар бошқарувнинг маркетинг моделини амалга оширишнинг муҳим таркибий қисмига айланади: таълим хизматлари бозори ривожланиши ҳолати ва истиқболларини, таълим хизматлари истеъмолчиларининг ҳақиқий эҳтиёжлари ва талабларини, рақобат билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилиш; таълим хизматлари муайян тоифадагиларга мўлжалланлигига риоя қилиш; таълим муассасасининг мавжуд ресурсларини таълим жараёнлари кетма-кетлиги ва ривожланиб бориши нуқтаи назаридан таҳлил қилиш. маркетингни таълимда қўллаш қанчалик ўрганилганлигини кўриб чиқамиз. ф. котлер анъанавий маркетинг назариясини ноанъанавий қўллаш соҳаларига мослаштириш борасида етакчи ҳисобланади. жумладан, ф. котлернинг фикрича, “таълим хизматлари маркетинги – бу таълим муассасаларининг интилишларига эришиш учун мақсадли бозорлар билан ихтиёрий қиймат …
5 / 22
ар ўзгариб бориши туфайли таълим дастурларини мослаштиришга тайёр туриши керак. замонавий таълим турли нуқтаи назарлардан ўрганилади. ўтган асрнинг ўрталаригача мамлакат адабиётида таълимни ижтимоий феномен сифатида тадқиқ қиладиган ишлар кўп эди. кейинчалик таълим муассасалари иқтисодиёти ва уларнинг фаолиятини режалаштиришга, таълимнинг иқтисодий самарадорлигини ўлчашга бағишланган тадқиқотлар пайдо бўла бошлади. сўнгги йилларда таълим соҳасида маркетингни қўллашга оид тадқиқотлар пайдо бўлди. таълим муаммоларига бағишланган мамлакатимиз ва чет эл адабиётида таълим муассасаларида менежментга ва, умуман, таълим соҳасида маркетингга бағишланган тадқиқотлар кўп [25,49,61,118,125,133]. уларда маркетинг тадқиқотларининг энг муҳим назарий ва услубий масалалари, шунингдек, уларни амалиётга татбиқ этиш натижалари кўрсатилган; маркетинг тадқиқотларида қўлланиладиган эксперт усулларининг хусусиятлари берилган. баъзи ишларда таълим соҳасидаги бозор механизмининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинади. шуни таъкидлаш керакки, математик қайта ишлаш ва хизматлар бозорини тушуниш усулларига эга бўлган маркетинг бу муаммоларни ҳал қилишга қодир. бир қатор ишларда таълим хизматлари, ушбу фаолиятнинг самарадорлиги, шу жумладан реклама ҳақида аниқ маълумотлар [4,30,60,106,128]; инновацион таклифлар шароитида умумтаълим ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маркетингни таълимда қўллаш масаласининг ўрганилганлик даражаси" haqida

2. маркетингни таълимда қўллаш масаласининг ўрганилганлик даражаси таълим тушунчасини унинг учта таркибий қисми – билим, тушуниш, қўллаш бирлиги нуқтаи назаридан ўрганамиз. бозор муносабатлари шароитида таълим муассасаси – бу муайян вақт оралиғида жамият талабларига мос келадиган таълим хизматларини ишлаб чиқаришдир. агар такрор ишлаб чиқариш деганда ишлаб чиқариш ва ривожланиш тушуниладиган бўлса, бу ерда маркетинг учун кенг имкониятлар бор. биринчи навбатда, албатта, ривожланиш соҳасида, яъни инновация кириб келадиган соҳада. ишлаб чиқариш соҳасида ҳамма нарсани стандарт белгилайди ва маркетинг уни такомиллаштириш йўлида ёки белгиланган стандарт доирасида ишлаши мумкин. таълим муассасасини бошқаришда юз берган ўзгаришлар маркетинг тушунчаси қандай қилиб таълим соҳасига кириб келганини ту...

Bu fayl DOCX formatida 22 sahifadan iborat (45,8 KB). "маркетингни таълимда қўллаш масаласининг ўрганилганлик даражаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маркетингни таълимда қўллаш мас… DOCX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram