маъмурий ҳуқуқ ва процесс

DOCX 419 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 419
ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети муратаев серикбек алпамисович мусаев бекзод турсунбоевич артиков дилмурод рахматиллаевич маъмурий ҳуқуқ ва процесс дарслик 5240120 – юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун дарслик сифатида тавсия этилган тошкент “innovatsiya-ziyo” 2022 удк: 80 ббк: 83 x-14 маъмурий ҳуқуқ ва процесс /с.а.муратаев, б.т.мусаев, д.р.артиков/дарслик/. тошкент: “innovatsiya-ziyo”, 2020, 420 б. с.а.муратаев, юридик фанлар номзоди – i- vi боблар; б.т.мусаев, dsc, доцент – vii-ix боблар; д.р.артиков phd – x-xi боблар. мазкур дарслик олий юридик ўқув юртларининг 5240120 – юриспруденция бакалавр таълим йўналиши таълим стандартлари асосида яратилган. дарсликда маъмурий ҳуқуқ ва процесс фани предмети доирасига кирувчи мавзулар ёритилган. унда ўзбекистон республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига 2022 йил 1 январь киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар эътиборга олинган. дарсликда маъмурий ҳуқуқ тармоғи ва давлат бошқаруви органлари фаолиятини изоҳлаш масаласига доктринал ёндашилиб, уларга оммавий ва хусусий ҳуқуқ субъектлари сифатида қараш нуқтаи назаридан ёндашилган. шу тариқа давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиш принципини ифодалашга уринилди. …
2 / 419
мурий ҳуқуқ тармоғи ўз табиатига кўра давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизими қонуниятларини ўрганишга, айниқса, ижро ҳокимияти бошқарув органларининг тузилиши, функциялари, вазифа ва ваколатларини, уларнинг фуқаролар ва юридик шахслар билан бўладиган муносабатларини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, ушбу жараённи кузатиш, таҳлил қилиш ва замон талаблари асосида мазкур тизимнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади. янги ўзбекистонни барпо этиш йўлида ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёев ташаббуси ва ўзбекистон халқининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида ўзбекистон республикаси президенти фармони асосида қабул қилинган “2017–2021 йилларда ўзбекистон республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари тўғрисидаги ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларнинг бири давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни тартибга солишда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш, давлат ҳокимияти ва …
3 / 419
жиҳатлари ва илмий асосланганлигини англаш заруратини юзага келтиради. зеро, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш бир кунлик ёки бир неча йиллик иш эмас. ушбу жараён давомийликни, узвийликни ва чуқур юридик, сиёсий, иқтисодий, менежмент ва мантиқ соҳасидаги билим ва илмни талаб қилади. шундай экан, бугунги кунда юридик соҳада таҳсил олаётган талабаларнинг маъмурий ҳуқуқ тармоғи борасидаги тушунчалари, билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. [1: 2017–2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони № пф-4947 сон 07.02.2017 йил.] таъкидлаш ўринлики, ҳар қандай жамиятда унинг турли соҳалари шаклланиши ва ривожланиши учун зарур ҳуқуқий, сиёсий, ташкилий ва иқтисодий шарт-шароитларини яратишда давлат деган мураккаб тизим, яна ҳам аниқроғи, мазкур мураккаб тизимнинг ижро ҳокимияти органлари ёки давлат бошқаруви органлари деб аталувчи элементи энг мураккаб амалий ишларни бажаради. соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни юксалтириш, ҳуқуқий тартиботни таъминлаш, солиқ тушуми ва таълимни бошқариш каби …
4 / 419
дастурлару қарорларнинг мазкур ҳужжатлар ғояларидагидек ижро этилиши, ушбу жараёнда қонунийлик принципи таъминланишида давлат бошқаруви органлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқий жиҳатдан тажрибаси, ўз фаолиятида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини устун қўя олиш фазилатларига эгалиги долзарб масала. буюк немис давлат бошқарувчиси отто фон бисмаркнинг таъбири билан айтганда: ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. аммо амалдорлар ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ёрдам бермайди[footnoteref:2]. [2: https://civil.uz/otti-fon-bismark-hikmatlari/] 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг биринчи йўналишида белгиланган: давлат бошқаруви органлари фаолиятини “фуқарога хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансформация қилиш ҳамда иҳчам, профессонал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш мақсадларига эришишда, мамлакатнинг ижроия ҳокимияти органларини ҳуқуқ нуқтаи назаридан ўрганишда маъмурий ҳуқуқ тармоғининг ўрни салмоқли. бинобарин, юридик фаннинг ушбу тармоғи талабага, ва умуман, ҳар қандай ўқувчига маъмурий ҳуқуқ соҳасининг асосий субъекти бўлган давлат бошқаруви органлари фаолият юритадиган “доира”ни ўргатади. маъмурий органлар билан хусусий шахслар ўртасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар табиати ва …
5 / 419
анлари жамият, фуқаролар олдида масъуллигини ижтимоий-ҳуқуқий ва сиёсий даражада таъминлаш. замон тез шиддат билан ривожланар экан, ҳар қандай соҳадаги кадрлар билим ва малакаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолаверади. глобаллашув жараёнларининг чуқурлашиши давлат бошқаруви тизимида ҳам янгича ёндашувни, фикрлашни, жамият ривожини таъминлашнинг янги-янги инновацион услубларини талаб қилади. ушбу “пойга”да қуйи ўринларда қолиб кетмаслик учун бугунги юридик кадрларнинг оммавий ҳуқуқ соҳасидаги фундаментал билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, талабаларда соҳада мавжуд бўлган муаммоларга илмий ечим топишга бўлган қизиқишларини орттирган ҳолда уларни илм-фан соҳасига жалб қилиш маъмурий ҳуқуқ соҳасининг аҳамияти ва муҳимлигининг ифодасидир. мазкур дарслик бирор бир масалада “эврика” яратишга қаратилмаган бўлиб, балки ўзбекистон республикасида ҳар соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга ҳуқуқ нуқтаи назаридан разм солиб, унда маъмурий органларнинг жамият ривожи йўлидаги “генератори” вазифасини амалга оширишдаги иштирокини ўқувчиларга содда ва равон тилда етказиб беришга қаратилган. муаллифлар жамоаси i боб. маъмурий ҳуқуққа кириш 1.1. маъмурий ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти ва ҳуқуқий фанлар тизимида …

Want to read more?

Download all 419 pages for free via Telegram.

Download full file

About "маъмурий ҳуқуқ ва процесс"

ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети муратаев серикбек алпамисович мусаев бекзод турсунбоевич артиков дилмурод рахматиллаевич маъмурий ҳуқуқ ва процесс дарслик 5240120 – юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун дарслик сифатида тавсия этилган тошкент “innovatsiya-ziyo” 2022 удк: 80 ббк: 83 x-14 маъмурий ҳуқуқ ва процесс /с.а.муратаев, б.т.мусаев, д.р.артиков/дарслик/. тошкент: “innovatsiya-ziyo”, 2020, 420 б. с.а.муратаев, юридик фанлар номзоди – i- vi боблар; б.т.мусаев, dsc, доцент – vii-ix боблар; д.р.артиков phd – x-xi боблар. мазкур дарслик олий юридик ўқув юртларининг 5240120 – юриспруденция бакалавр таълим йўналиши таълим стандартлари асосида яратилган. дарсликда маъмурий ҳуқуқ ва процесс фани предмети доирасига кирувчи мавзулар ё...

This file contains 419 pages in DOCX format (1.1 MB). To download "маъмурий ҳуқуқ ва процесс", click the Telegram button on the left.

Tags: маъмурий ҳуқуқ ва процесс DOCX 419 pages Free download Telegram