чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва биомасса энергияси олиш технологиялари

DOC 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682924542.doc чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва биомасса энергияси олиш технологиялари режа: 1. биоэнергетик қурилмалар ва уларнинг турлари 2. биомасса энергияси олишда муҳим аҳамият касб этувчи омиллар 3. биомасса энергияси ва чорвачилик чиқиндиларидан унумли фойдаланиш биоэнергетик қурилмалар ва уларнинг турлари тадқиқотлар натижасида, чорвачилик чиқиндилари биомасса энергияси манбаи эканлиги аниқланди. шундай экан биринчи ўринда чорвачилик чиқиндиларидан биомасса энергияси олиш учун қурилмалар ишлаб чиқиш вазифаси муҳим аҳамият касб этади. чорвачилик чиқиндиларидан биогаз олиш учун бир неча қурилмалар мавжуд бўлиб, улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз. асосан биомасса энергияси олишимиз учун қурилмалар герметик мустаҳкам бўлиши талаб қилинади. биринчи қурилмамиз маълум хажмдаги чуқурлик устига ўрнатилган металл лист бочкадан иборат. қурилма чуқурлигига биомаҳсулот тўлдирилиб, унинг ачиши ҳисобига биогаз олишимиз мумкин бўлади. расм. биогаз олиш учун бочкасимон қурилма бу қурилма асосан бочка ва қопқоқ қўнғироқдан иборатдир. бунда қопқоқ диаметри 2-3 м ҳамда бочка баландлиги ҳам худди шу ўлчамда бўлиши керак. қурилма мураккаб тарзда қурилган бўлиб, ундаги қопқоқ қўнғироқ …
2
учун қўнғироқ оғирлигидаги юкдан, тарози симон тарзда фойдаланишимиз мумкин. бочка ичидаги биогаз босими камайиб ёки кўпайиб кетган ҳолларда ҳам қўнғироқ ўз мувозанатини бир хилда тутиб тура олади. расм. мувозанатни сақлаш қурилмаси тенгликни бир хилда сақловчи бу мосламадан, қурилмани тозалаш даврида кўтариш қурилмаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. қурилма материали рухланган металл листдан тайёрланган бўлиб, унинг қалинлиги 2-5 мм гача бўлиши керак. қурилма коррозияга чидамли бўлиши учун бир неча марта қурилмани локли бўёқда бўяб чиқиш керак. қурилма ичида ҳосил бўлган биогаз босимини биргина қўнғироқ қопқоқ ҳолатидан келиб чиққан ҳолда кифояланибгина қолмай, унинг аниқ босимини ҳам аниқлашимиз мумкин. масалан: қўнғироқ диаметри 2 м ташкил қилса, унинг дозаси с=πр2=3˙14˙1=31400 см2 дан иборат бўлади. бочка деворлари баландлиги 2 метр ва қалинлиги 5 мм бўлган тақдирда унинг умумий оғирлиги 600 кг дан иборат бўлади. аниқ факторларга асосон оғирликни 470 кг деб оладиган бўлсак, у ҳолда 0,15 атм да қопқоқ қўнғироқ ҳаракатга келади. си системасига асосан …
3
еталл листдан тайёрланган. унинг юқори қисмида газ тўпланади ва қувур орқали истеъмолчига жўнатилади. бу қувур ферментатор ичида жойлашган. ферментатор 12 м3 чорва чиқиндиси ҳамда сигир суюқлигини аралашмасидан иборат биомаҳсулот билан тўлдирилган. биомаҳсулотдан 7 кундан сўнг биогаз ажралиб чиқа бошлайди. кейинги қурилмамиз пирамидасимон шаклга эга бўлган металл лист қўнғироқдан иборат. бу қўнғироқ чуқурлиги 2,5 метр ҳамда 2х2 деворлари 10-12 см ли темир-бетон билан ўраб cиқилган. чуқурлик қурилма атрофи ҳам 50 см чуқурликда цементли беркитиш мосламаси билан маҳкамланиб, сирпанувчан хусусияти билан пирамидасимон қўнғироқ чуқурлик устини беркитади. қўнғироқ баландлиги 3 метр бўлиб, 0,5 метири бетонли беркитиш мосламаси ичига киритилади. ферментаторни биринчи тўлдиришда 8 м3 чорва чиқиндиси ҳамда 400 литр сигир суюқлиги тўлдирилади. 7-8 кундан сўнг ферментатор истеъмолчини бемалол биогаз билан таъминлай олади. ферментатор 6 м3 турли хил чорва чиқиндилари билан тўлдирилган, қурилма иш унумдорлиги яхши натижа беради. шу ўринда бир мосламани тушунтириб ўтайлик. кечки пайт биогаз истеъмоли камайган пайтда, 3 та бир хил …
4
атижасида биогаз ишлаб чиқарилади. расм. бгу-25 фермер хўжаликлари учун қурилма (25-бошли қора мол фермаси учун) бу қурилма барча махсус ҳужжатларга эга бўлиб, тажрибадан ўтказилган. ҳозирда эса ижобий самара бермоқда. бгу русумли қурилмаларнинг турлари ва уларнинг нарҳи қуйидаги жадвалда келтирилган. жадвал қурилма модели биореактор хажми ва миқдори қайта ишланадиган чиқинди тури қайта ишланадиган чиқиндининг меъёрдаги миқдори т/сутка ишлаб чиқирилган биогаз миқдори м3/сутки бгу-2,0 1х2,0 йирик қора моллар 0,1 1,5 бгу-25 1х25 чўчқалар чиқиндиси 1,5 20 бгу-50 2х50 чўчқалар чиқиндиси 3,0 40 бгу- 150 2х150 йирик қора моллар чиқиндиси 25 300 бгу- 500 4х125 йирик қора моллар чиқиндиси 40 400 1х500 чўчқалар чиқиндиси 100 450 чиқинди намлиги 85-93% ни ташкил этиши керак. бу биогазнинг бир кубометри 0,6м3 табиий газга, 0,7 литр мазутга, 3,5 кг ёғочга, 12 кг чорва чиқиндиси қотишмаларига эквивалентдир. расм. биоэн-1 қурилмаси бу қурилмага таркибида турли хил органик моддалар мавжуд бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин. ёғоч, турли хил чиқиндилар, қишлоқ хўжалик …
5
ликдаги қолдиқ чиқинди миқдори билан белгиланади. жадвал қурилма самарадорлиги чиқиндини қайта ишлаш, м3 /сутка 30 биогаз, м3 /сутка 350-400 қолдиқ чиқиндилар,т/сутка 5-6 чиқинди сувлар, м3 /сутка 25 биогаз босими, мм вод. ст. 200-400 ферментация ҳароратси, 0с 52-55 қурилма ҳақида маълумотлар, м3: тўлиқ 310 ишчи 300 эгаллайдиган майдон(газголғдерисз), м2 400 қурилманинг умумий оғирлиги, т 103 биомасса энергияси олишда муҳим аҳамият касб этувчи омиллар биомасса энергияси ва уни олишда асосий омиллардан бири ҳароратдир. ҳароратни 150-200с гача кўтариш натижасида биогаз ишлаб чиқариш иш унумдорлиги икки баробар ортади. биогаз ишлаб чиқаришда биомаҳсулот ферментация жараёнини ўтайди. ферментация жараёни бевосита биомаҳсулотнинг ачиш жараёнидир. ферментация жараёни учун биологик агент (б, а), субстрат(с), бўлиши талаб қилинади. ферментация жараёнинг давомийлигида ферментер асосий вазифасини бажаради. ферментация жараёни 30-400с ларда ижобий самара беради. ҳарорат ошиб бориши натижасида ферментация жараёнининг унумдорлиги хам ортиб боради. ферментация жараёнини тезлаштирувчи махсус бактериялар мавжуд бўлиб, бу бактериялар биомаҳсулот таркибида мавжуддир. бактериялар 3 гурухга бўлинади: 1. психрофилли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва биомасса энергияси олиш технологиялари" haqida

1682924542.doc чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва биомасса энергияси олиш технологиялари режа: 1. биоэнергетик қурилмалар ва уларнинг турлари 2. биомасса энергияси олишда муҳим аҳамият касб этувчи омиллар 3. биомасса энергияси ва чорвачилик чиқиндиларидан унумли фойдаланиш биоэнергетик қурилмалар ва уларнинг турлари тадқиқотлар натижасида, чорвачилик чиқиндилари биомасса энергияси манбаи эканлиги аниқланди. шундай экан биринчи ўринда чорвачилик чиқиндиларидан биомасса энергияси олиш учун қурилмалар ишлаб чиқиш вазифаси муҳим аҳамият касб этади. чорвачилик чиқиндиларидан биогаз олиш учун бир неча қурилмалар мавжуд бўлиб, улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз. асосан биомасса энергияси олишимиз учун қурилмалар герметик мустаҳкам бўлиши талаб қилинади. биринчи қурилмамиз маълум хажмдаги ч...

DOC format, 1,1 MB. "чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва биомасса энергияси олиш технологиялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.