antibiotiklar haqida: muhim savollarga 22 ta javob

DOCX 10 pages 309.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
антибиотиклар ҳақида: муҳим саволларга 22 та жавоб дорини майдалаш, уни сут билан ичиш мумкин ёки аксинча экани ҳақида маълумот олинг. 1. алкоголь антибиотиклар самарадорлигини пасайтириши тўғрими? спиртли ичимликларни кам миқдорда ичиш антибиотикларга касаллик чақирувчи бактериялар билан курашишга халақит қилмайди. яъни, назарий жиҳатдан ичиш мумкин. бироқ барибир бундай қилиш ярамайди. 1. у ҳолда нима учун спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмас? чунки у антибиотикларнинг қўшимча таъсирини кучайтиради: уйқу чақириш, бош айланиши, енгил кўнгил айниши, ошқозон бузилиши. яъни сиз: · кучли бош оғриғи; · ошқозондаги оғриқ ва қайт қилишлар; · ҳаддан ташқари кўп терлаш; · юракнинг тез-тез уриши; · қон босимининг кескин равишда кўтарилиши; · жигарнинг шикастланиши; · ўлим ҳолати юзага келиши мумкин. бу вақтда организм инфекциялар сабаб кучсизлангани ҳисобга олинса, алкоголь истеъмол қилиш (у соғлиққа таъсир қилмаса ҳам) соғайиш жараёнини секинлаштириши мумкин. 1. айтишларича, антибиотикларни апельсин шарбати ва сут билан ичиш мумкин эмас экан. шундайми? ҳа. апельсин, грейпфрут, олма, ананас ва бошқа …
2 / 10
қатъий чекловлар йўқ, рационни ўзгартириш шарт эмас. юқорида антибиотикларни сут билан ичиб бўлмаслиги айтиб ўтилди. сариёғ, йогурт, пишлоқ, шунингдек, таркибида кальций бўлган озиқ қўшимчаларни дори ичишдан бир-бир ярим соат олдин ва дори ичилганидан кейин уч соатгача истеъмол қилиб бўлмайди. 1. дорилар-чи? спирт асосидаги ҳар қандай препаратлар тавсия этилмайди. айтганча, оғизни чайиш воситалари таркибида ҳам алкоголь бўлиши мумкин. шунинг учун ўрамларни диққат билан ўқинг. бошқа дориларга келадиган бўлсак, муайян антибиотикнинг йўриқномасида мумкин бўлмаган комбинациялар кўрсатиб ўтилади. ана уларни назардан қочирмаслик керак, акс ҳолда, дорилар бир-бирининг қўшимча таъсирини кучайтириши ёки самарасиз бўлиши мумкин. 1. қўшимча таъсирни камайтириш учун антибиотиклар дозасини камайтирса бўладими? йўқ. акс ҳолда, нафақат организм, балки бактериялар учун хавфни ҳам камайтирасиз. натижалар салбий бўлади. йўқ қилинмаган микроблар тезда мутация қилиб антибиотикка мослашади, яъни унга реакция қилмай қўяди. тузалиб кетолмайсиз, шифокор сизга яна бошқа дорилар ёзиб беришига тўғри келади. ёдингизда бўлсин: антибиотик дозаси энг бошдан препарат бактерияларни самарали йўқ қилиши ва …
3 / 10
зифаси – касаллик қўзғатувчи бактерияларни ўлдириш. бироқ кенг таъсирга эга антибиотиклар қўлланганида ичакдаги фойдали бактериялар ҳам зарар кўради. натижада микроорганизмлар мувозанати бузилади ва ич кетиши, қорин дам бўлиши кам ҳолатлар кузатилиши мумкин. антибиотикларни бир ҳафта давомида ичиш ичак микрофлораси таркибини бир йилгача ўзгартириши мумкин. 1. ичаклар тезроқ тикланиши учун қандай ёрдам берса бўлади? пробиотиклар қабул қилиш керак. тирик микроорганизмларга эга биоқўшимчалар ана шундай аталади. улар антибиотиклар томонидан бўшатилган ичакни тўлдириб, микрофлорани нормал ҳолатга келтиради ва бузилишлар эҳтимолини камайтиради. 1. йогурт ёки кефир ичиш ичаклар микрофлорасини яхшилашда ёрдам берадими? пробиотиклар озиқ-овқат таркибида ҳам бўлади. ичаклар ҳолатини яхшилашда антибиотиклар билан даволаниш вақтида ва ундан кейин истеъмол қилинган ферментлашган маҳсулотлар ёрдам беради: · кимчи сабзавотлари; · сирка қўшмасдан тайёрланган тузламалар; · йогурт ва кефир. 1. мен антибиотиклар бир курсини ичдим, бироқ ҳали ҳам тузалмадим. нима қилиш керак? инфекция қайтган бўлса, бу яхши белги эмас. балки бактериялар ўша дорига адаптация қилган бўлиши мумкин. бироқ …
4 / 10
улар фақат шифокор кўрсатмаси билан ичилади. агар сизда бактериал инфекция бўлса, шифокор ўтган йили қанча антибиотик қабул қилганингизни ҳисобга олмай ҳам антибиотик буюраверади. 1. болаларга антибиотик ичиш мумкинми? албатта. агар болада шифокор фикрига кўра (фақат ва фақат шифокор!) антибиотик буюришни талаб қилувчи бактериал инфекция бўлса. 1. антибиотикларни қабул қилиш қон таҳлилига таъсир қиладими? ҳа. айрим антибактериал препаратлар: · лейкоцитлар даражасини туширади. хусусан, кенг таъсирга эга левомецетин (хлорамфеникол) ана шундай реакция беради. · гистамин даражасини оширади. гликопептид антибиотиклар ана шундай ишлайди. · жигардаги синовлар натижаларини ўзгартиради. пенициллин ва стрептомицин ана шундай самара беради. бундан ташқари, антибиотиклар гемоглобин, тромбоцитлар даражасини пасайтириши мумкин. шифокорлар бу каби ўзгаришлардан хабардор. 1. антибиотиклар қон таҳлилига таъсирини қачон тўхтатади? ўзгарган натижаларни олмаслик учун қонни антибиотиклар курсидан 14 кун ўтгач топширинг. 1. антибиотиклар қабул қилинаётганида тобланиш мумкинми? тавсия этилмайди. айрим антибиотиклар терининг фотосезгирлигини оширади. натижада шоколад рангидаги тобланиш ўрнига доғ ёки куйишни орттириб олишингиз мумкин. ёки энг яхши …
5 / 10
antibiotiklar haqida: muhim savollarga 22 ta javob - Page 5

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "antibiotiklar haqida: muhim savollarga 22 ta javob"

антибиотиклар ҳақида: муҳим саволларга 22 та жавоб дорини майдалаш, уни сут билан ичиш мумкин ёки аксинча экани ҳақида маълумот олинг. 1. алкоголь антибиотиклар самарадорлигини пасайтириши тўғрими? спиртли ичимликларни кам миқдорда ичиш антибиотикларга касаллик чақирувчи бактериялар билан курашишга халақит қилмайди. яъни, назарий жиҳатдан ичиш мумкин. бироқ барибир бундай қилиш ярамайди. 1. у ҳолда нима учун спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмас? чунки у антибиотикларнинг қўшимча таъсирини кучайтиради: уйқу чақириш, бош айланиши, енгил кўнгил айниши, ошқозон бузилиши. яъни сиз: · кучли бош оғриғи; · ошқозондаги оғриқ ва қайт қилишлар; · ҳаддан ташқари кўп терлаш; · юракнинг тез-тез уриши; · қон босимининг кескин равишда кўтарилиши; · жигарнинг шикастланиши; · ўлим ҳолати юзага келиши мумки...

This file contains 10 pages in DOCX format (309.5 KB). To download "antibiotiklar haqida: muhim savollarga 22 ta javob", click the Telegram button on the left.

Tags: antibiotiklar haqida: muhim sav… DOCX 10 pages Free download Telegram