ilmiy maqola matnini tayyorlash talablari

PDF 13 sahifa 585,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
(microsoft word - imrad - instruction.docx ïåðåâîä - êèðèë÷à) илмий мақола матнини тайёрлаш талаблари халқаро илмий журналларнинг аксарияти экспериментал тадқиқот натижаларини тавсифловчи мақолага қуйидаги асосий қисмлардан иборат талабни белгилайди: кириш, усуллар, натижалар ва мунозара (introduction, methods, results, and discussion - imrad). баъзан аннотация (abstract) маъносини англатувчи «а» ҳарфи imrad қисқартмасига қўшилади ва aimrad, деб ёзилиши ҳам мумкин. илмий мақола бўлимларининг ички тузилиши батафсил тавсифи қуйидаги кўринишга эгадир. агар мақола назарий изланишларга бағишланган бўлса, унда «methods» бўлими «theoretical basis»га (назарий асос) алмаштирилади. мақоланинг кириш, методлар, натижалар ва мунозара бўлимлари – мақоланинг асосий қисми (article body), деб аталади. муаллиф асосий эътиборни мақола асосий қисмига қаратиш керак! мақоланинг бўлимлари сарлавҳа муаллифлар ва бошқа маълумот (фиш, id-кодлар, orcid, иш жойи, манзил, тадқиқот маскани, илмий унвон ва ҳ.к.) аннотация калит сўзлар а со си й қ и см кириш бўлими методлар бўлими натижалар бўлими мунозара бўлими1 қўлланилган манбалар рўйхати (библиографик маълумот) мақола асосий қисмига тегишли …
2 / 13
қа асосланган. мақоланинг бўлимлари табиий саволларга жавоб бериш керак: 1) биринчи савол: тадқиқот қайси муаммога бағишланган? (кириш бўлими) 2) иккинчи савол: муаммо қандай ўрганилди? (методлар бўлими) 3) учинчи савол: асосий (илмий) топилмалар ёки кашфиётлар қандай? (натижалар бўлими). 4) тўртинчи савол: натижалар нимани англатади? (мунозара бўлими) одатда ҳар қандай мақола сарлавҳа билан бошланади, ундан сўнг муаллифларнинг рўйхати, уларнинг иш жойи ва манзили, тақдим этилган тадқиқотни ўтказиш жойи келтирилади. кейин мақола мазмуни ҳақида қисқача маълумот берадиган аннотация келади ва мақола сўнгида калит сўзларни (keywords) топиш мумкин. аннотациядан кейин мақоланинг асосий қисми келади. адабиётлар рўйхати (literature) одатда мақоланинг сўнггида келади. мақола сарлавҳаси (article title) мақоланинг сарлавҳаси – бу мақола мазмунини мукаммал даражада тавсифлайдиган энг оз сўзлар бирикмасидир. сарлавҳа – бу мақоланинг ўқилиши ҳақида айтишимиз мумкин бўлган ягона қисм. шубҳасиз, сарлавҳани энг кўп китобхонлар ўқийдилар. эҳтимол, минглаб одамлар мақоланинг сарлавҳасини кўришади ва фақатгина бир неча киши мақолани тўлиқ ўқийдилар. сарлавҳанинг вазифаси – мақолани тўлиқ …
3 / 13
лари: 1) камида 3 та ва 15 тадан кўп бўлмаган сўзлардан иборат. 2) мақоланинг ўзига мос. 3) кераксиз (waste words) сўзларини ўз ичига олмайди. 3 одатда, мақола сарлавҳаси эга ва кесимдан иборат тўлиқ жумлани эмас, балки, ёрлиқни ўзида акс эттиради. фақат бир неча журналлар тўлиқ жумлаларни сарлавҳа сифатида ишлатишга имкон беради. агар сиз тўлиқ жумлани (яъни, эга ва кесимли гап ёки савол кўринишда) сарлавҳа сифатида ишлатишни истасангиз2, унда уни ёзишга кўп вақт сарфлашдан олдин, танланган журналингизда камида шундай номланган битта мақола бор-йўқлигини билиб олинг. яъни, сарлавҳа журнал таҳрирлаш қоидаларига мос бўлиши керак! қоидага кўра, мақола сарлавҳасида қисқартмалар, кимёвий формулалар, дори воситалари ва реактивларнинг савдо белгилари (номлари), тор мутахассисликка оид, жаргон сўзлар, ноодатий, ўзгача ясама атамалари бўлиши мумкин эмас. мақола сарлавҳа билан бошланган бўлса ҳам, кўпинча мақола ёзилгандан сўнг сарлавҳа ниҳоят шаклланади ва шарҳловчилар ва муҳаррирларнинг изоҳларидан кейин ҳам,баъзи ҳолларда, таҳрир қилинади. бироқ, мақола ёзишни бошлашдан олдин ушбу мақола учун «ишчи» …
4 / 13
ради. натижада тажриба муваффақиятли якунланди. бундай ҳолда, мақолада иккита муаллиф бўлиши керак. биринчи муаллиф - «олим а»; иккинчи муаллиф - «ёрдамчи б». 3-кейс: экспериментлар шартлари ўзгартирилгандан сўнг у муваффақиятли амалга ошди, аммо «олим а» тажрибаларнинг муваффақиятига қарамай, натижалари бир-бирига мос келмаслигини тушунди. масалан, ўзгарган шароитда маълум бир штаммнинг ўсиши унинг патогенлигини кўрсатади ва бу 2 масалан, одатда нотўғри сарлавҳа шу кўринишда бўлиши мумкин: «фарғона водийсида карплар популяцияси камайди.» ёки «фарғона водийсида карплар популяцияси нима учун камайди?». адабиёт маълумотларига зид келади. «олим а» бу қарама-қаршиликни патоген микроорганизмлар мутахассиси «олим б» билан муҳокама қилади ва экспериментда ишлатиладиган штаммнинг патогенлигини текширишни сўрайди. «олим с» барча тиббий микробиологлар томонидан қўлланиладиган стандарт (яъни, ҳаммага маълум ва ҳеч қандай новациясиз) процедура ёрдамида патогеннинг штаммини текширади ва штаммнинг патогенлигини тасдиқлайди. мақоланинг қўлёзмасига бир неча муҳим жумлалар қўшилади ва мақола нашр этилади. ушбу мақолада 2 нафар муаллиф бўлади: «олим а» ва «олим б». «олим с»га мақола матнида миннатдорчилик …
5 / 13
бўлимлар бўлиши керак, аммо жуда қисқартирилган шаклда. агар аннотация яхши ёзилган бўлса, унда мақоланинг мазмуни сизнинг ишингиз билан қандай боғлиқлигини тез ва аниқ билиб олишингиз мумкин. бу эса мақолани тўлиқ ўқиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишга ёрдам беради. одатда аннотация хажми 250 сўздан ортиқ бўлмаслиги керак. аннотация битта абзац кўринишида ёзилади ва қуйдагиларни ўз ичига олади: 1. тадқиқот мақсади 2. тадқиқот методлари 3. натижалар 4. асосий хулосалар агар рухсат этилган сўзларнинг максимал сони 250 тани ташкил этса ва сиз атиги 100 сўздан фойдалансангиз, демак, аннотация мақоланинг мазмунини тўлиқ акс этмаган. бундан ташқари, аннотациянинг мазмуни келитирилган 4 бўлимни етарли даражада кўрсатиш керак. мақолада келтирилган тадқиқот мақсадини тавсифлаш учун 200 та сўз, мақоланинг қолган барча (3 та) бўлимларининг мазмунини етказиш учун 50 та сўзни ишлатиш мумкин эмас. мақола матнида мавжуд бўлмаган маълумотларни аннотацияда келтирилмайди. 5 калит сўзлар (keywords) калит сўзлар мақолани базаларда қидириш учун керак. мазмуни ва маъноси нуқтаи назаридан, калит сўзлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ilmiy maqola matnini tayyorlash talablari" haqida

(microsoft word - imrad - instruction.docx ïåðåâîä - êèðèë÷à) илмий мақола матнини тайёрлаш талаблари халқаро илмий журналларнинг аксарияти экспериментал тадқиқот натижаларини тавсифловчи мақолага қуйидаги асосий қисмлардан иборат талабни белгилайди: кириш, усуллар, натижалар ва мунозара (introduction, methods, results, and discussion - imrad). баъзан аннотация (abstract) маъносини англатувчи «а» ҳарфи imrad қисқартмасига қўшилади ва aimrad, деб ёзилиши ҳам мумкин. илмий мақола бўлимларининг ички тузилиши батафсил тавсифи қуйидаги кўринишга эгадир. агар мақола назарий изланишларга бағишланган бўлса, унда «methods» бўлими «theoretical basis»га (назарий асос) алмаштирилади. мақоланинг кириш, методлар, натижалар ва мунозара бўлимлари – мақоланинг асосий қисми (article body), деб аталади. муал...

Bu fayl PDF formatida 13 sahifadan iborat (585,4 KB). "ilmiy maqola matnini tayyorlash talablari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ilmiy maqola matnini tayyorlash… PDF 13 sahifa Bepul yuklash Telegram