савоб иш қилишга ундаш-нодира ижодиётининг етакчи ғояларидан бири

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757487.doc адабиёт инсон учун хизмат =илиши керак савоб иш қилишга ундаш-нодира ижодиётининг етакчи ғояларидан бири режа: 1. нодира савоб ишларни амалга оширган буюк шоира. 2. нодира ғазалларида эҳсон ҳақида. 3. қалби ин​сонпарварлик ғоялари билан тўлган шоира. адабиёт инсон учун хизмат қилиши керак. қачонки, ижодкор инсоннинг ҳис-туйғуларини, орзу-истакларини, муаммоларини қиёмига етказиб акс эттирса, шундагина ижодкорнинг асарлари шуҳрат топади, халқ этиборига тушади. мумтоз адабиётимизда асосан севги-муҳаббат, вафо, инсонпарварлик ғоялари илгари сурилган асарлар яратилган. инсонпарварлик ғоялари шарқнинг кўпгина ижодкорлари асарларида тараннум эттирилган. нима учун энг аққли жонзот бўлмиш инсонга бундай панд-насиҳат қилиб туриш керак? нима, инсон ёмонлик ва яхшилик, ҳаром ва ҳалол, оқибат, ёрдам каби тушунчаларни билмайдими? билади. лекин шундай ҳолатлар бўладики, одам бу юксак фазилатларни эсдан чиқара бошлайди. қачонки, замон кишилари қалби дағаллашиб, онги заҳарланиб борса, кўпроқ ўзини ўйласа, ўз эҳтиёжларидан ортиқча бўлган молу давлатга ҳам ҳирс қўйса, муҳтожларга ёрдам бериш, баҳам кўриш, хайр-эҳсон қилиш каби хислатлардан кўз юма бошлайди. шунинг учун …
2
ебоча»сига –қаранг) у ўз ғазалларида муҳтожларга эҳсон қилишни тарғиб этади. бу борада ўзининг турмуш ўртоғи умархонга қаратилган фикрлар ҳам кўплаб учрайди. шоира хонга инсонпарварлик, инсонга муҳаббат ғояларини эслатиб туради. инсонга яхшилик, раҳм-шафқат қилиш орқали оллоҳнинг муҳаббатига эришиш мумкинлигини таъкидлаб туради. маълумки, каъбанинг таъмири орқали катта савоб олиш мумкин. нодира умархонга шуни айтмоқчи бўладики, кўнгли вайрон бева-бечораларнинг кўнглини шод қилиш, яъни хайру-эҳсон қилиш орқали бу савобга эришиш мумкин: гар эса каъба таъмири муродинг, кўнгул вайронасини айла обод. эҳсон ҳақида нодира кўп ғазалларида фикр юритган. эҳсон нима ўзи? эҳсон шундай нарсаки, бой, давлатманд одамлар ўз бойликларидан маълум қисмини бева-бечораларга бериб турганлар. бу исломда фарз амаллардан ҳисобланади. эҳсон жамиятдаги тенгсизликнинг йўқолиши учун, инсонларнинг бир-бирига ёрдам бериши учун фарз қилинган. нодира ҳам ёрининг адолатли, карам қилувчи бўлишини истаб унга доим эҳсон қилишни эслатиб турган: бўйлаким мумтоз эрурсен барча султонлар аро, шод қилғил бандаларнинг кўнглини эҳсон этиб. (84-бет) биламизки, анъанавий ўзбек ғазалчилиги ва мухаммаси воқеа-ҳодисаларни …
3
изнинг мақсади​мизнинг тўлалигича аён бўлишига ёрдам беради: “адабиёт оддий иллюстирация ҳам, воқеаларнинг кўчирилган нусхаси ҳам эмаслиги аллақачонлар исботланган. у тирик мавжудотга ўхшаб бизни ўраб олган дунёнинг таассуротлари билан озиқланади, уни қайтадан ишлаб чиқариш учун дунё ташвишларини ўзиникига айлан​тиради. афтидан, шунинг учун ҳам ҳаёт воқеа-ҳодисаларини акс эттиришни адабиётнинг бош ўзига хос хусусияти деб тушунишлар мағлубиятга учрайди. бу ерда муҳим нарса тарихий даврнинг етакчи ғоялари билан бадиий ижоднинг ички ҳамоҳанглигини кўра олишдан иборатдир”. демак, шоира ўз даври ҳаётий воқеаларига ўзига хос муносабат билдирган. шу муно​сабатдан шоиранинг дунёқараши ва ижодий усули келиб чиқади. яъни, одамлар ҳамма вақт бир-бирларига нисбатан ғамхўр ва меҳрибон бўлишлари керак. савоб олишнинг энг яхши йўли эса муҳтож ва ночор одамларга ғамхўрлик қилишдир. масалан, шоира умархон ҳукмронлиги даврида вилоятнинг жаннат боғи сингари обод ва фаровон, гўзал ва осойишта эканлигини айтиш билан хоннинг ўзини мана шундай ҳолатни келтириб чиқаришга даъват этмоқда. шу боисдан, шоира тасдир санъатини қўллаб, “вилоят” сўзини ҳар икки …
4
кўра бечоралдикда яшаётган​ларга худонинг ўзи раҳм қилиб туради, деб тушунган ноди​ра. ана шу марҳаматнинг кўринишларидан бири улар дуосининг худога мақбул бўлиши ва бунинг эвазига давлатмандларнинг бе​чораларга эҳсонларидан иборат. қуйидаги сатрлар фикримизнинг далилидир: иқболу давлатини ҳақдин тилаб раият, мақбул эрур худога бечоралар дуоси. пайғамбаримиз ҳадислари билан таниш бўлган одам мазкур байтни ўқиса, беихтиёр қуйидаги ҳадис ёдига тушади ва муқаддас қуръон, ундан келиб чиқиб ҳадислар қанчалик буюк ин​сонпарварлик асосида юзага келганлигидан ҳайратланади: “зулмланаётган кишининг қарғишидан сақланинглар. зеро, унинг дуосини тўсадиган парда йўқ, агарчи кофир бўлса ҳам. шоиранинг юқоридаги мисралари ўзининг равонлиги, сўзлар​нинг бир-бирига ёпишиб, боғланиб келаётгани байт мазмунининг ғоят инсонпарварона эканлигига қўшилиб, бир бутун нафо​сат бирлигини ташқил этган. бунда, албатта, шоира қўллаган таносуб санъати (ҳақ-худо, раият—бечоралар, иқбол—дав​лат)нинг ҳам роли бор. нодиранинг бутун ижодий фаолияти силсиласида узлуксиз да​вом этган ғоялардан бири муҳаббат, вафою садоқатни улуғлаш бўлса, иккинчиси—турли шаклларда ифодаланиб, бутун бир яхлитликни ҳосил қиладиган—инсонпарварликдир. умархон тириклигида инсонпарварлик ҳамиша нодиранинг хаёлини банд этиб турган. …
5
санг, ўзинг тушасан” деганларидек. аммо бизнингча, шоира ушбу ўринда умумий ди​дактик фикрни билдиришни ўзига мақсад қилиб олмаган. аслида автор икки вариантдаги фикрни англатмоқчи бўлган: 1. сенга ёмонликни кўзлаётганларга ҳам сен дарҳол ёмонлик билан жавоб қайтараман демагин. уларнинг жазосини, албатта, худонинг ўзи беради. 2. сен ҳеч кимга нисбатан ёмонлик қилмагин. чорасиз, кучсиз одамлар сенга жавоб қайтара олмасликларини билиб тур​санг ҳам, уларни жазолама, қийнама. акс ҳолда худонинг ўзи бир кун сени хор қилади. ҳаттоки душманларингга ҳам зулмни кучайтирмагин. сўнгги жумладаги фикримизни эса навбатдаги сатр тасдиқлайди: ҳар кимки бўлса душман, мардуди зор бўлгай. банднинг охирги сатрида шоиранинг бутун дунёқарашидаги асосий ва етакчи ғоя ўзининг ифодасини топган: адл айлабон карам қил, шулдир худо ризоси, яъни худони рози қиламан десанг, энг аввало адолат билан иш юритгин, раҳм-шафқатли бўлгин. демак, шоира ўзига таниш—но​таниш бўлган минглаб одамларнинг тақдири, ҳаёти учун қайғур​моқда. зотан, “инсонпарварликнинг энг асосий шаклларидан би​ри—инсон учун курашмоқ, уни жамият учун сақлаб қолмоқ, ниҳоят, уни жамиятга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"савоб иш қилишга ундаш-нодира ижодиётининг етакчи ғояларидан бири" haqida

1662757487.doc адабиёт инсон учун хизмат =илиши керак савоб иш қилишга ундаш-нодира ижодиётининг етакчи ғояларидан бири режа: 1. нодира савоб ишларни амалга оширган буюк шоира. 2. нодира ғазалларида эҳсон ҳақида. 3. қалби ин​сонпарварлик ғоялари билан тўлган шоира. адабиёт инсон учун хизмат қилиши керак. қачонки, ижодкор инсоннинг ҳис-туйғуларини, орзу-истакларини, муаммоларини қиёмига етказиб акс эттирса, шундагина ижодкорнинг асарлари шуҳрат топади, халқ этиборига тушади. мумтоз адабиётимизда асосан севги-муҳаббат, вафо, инсонпарварлик ғоялари илгари сурилган асарлар яратилган. инсонпарварлик ғоялари шарқнинг кўпгина ижодкорлари асарларида тараннум эттирилган. нима учун энг аққли жонзот бўлмиш инсонга бундай панд-насиҳат қилиб туриш керак? нима, инсон ёмонлик ва яхшилик, ҳаром ва ҳалол, ...

DOC format, 70,5 KB. "савоб иш қилишга ундаш-нодира ижодиётининг етакчи ғояларидан бири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.