tijorat banklarining balansdan tashqari operatsiyalari

PPTX 31 pages 152.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
платёжные системы узбекистана 14-мавзу: тижорат банкларининг балансдан ташқари операциялари режа: тижорат банкларининг балансдан ташқари операцияларининг мазмуни ва турлари банк кафолати бўйича балансдан ташқари операциялар. тижорат банкларининг форвард операциялари, опцион ва фьючерс шартномалари. тижорат банкларининг ҳужжатлаштирилган аккредитивлар воситасидаги ҳисоб-китоб операциялари. тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати 1. ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикасининг марказий банки тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 11 ноябрь. ўрқ-582-сон. 2. ўзбекистон республикасининг «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 5 ноябрь. ўрқ-580-сон. 3. ўзбекистон республикасининг “валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 22 октябрь. ўрқ-573-сон. 4. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги пқ-3270-сонли “республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш-чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 5. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги пқ-3272-сонли “пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6. азизов у.ў. ва б. банк иши. дарслик. - т.: иқтисод-молия, 2016. 768 б. 7. абдуллаева ш.з. банк иши. дарслик. - т.: иқтисод-молия, 2017.732 б. 8. абдуллаев ё.а., қоралиев т.м., …
2 / 31
ан ташқари фаолиятни сезиларли даражада кенгайтирдилар. мазкур фаолият кенгайиши анъанавий кредитлаш соҳасидаги қисқаришлар билан боғлиқ. 1980 йиллардан ривожланган мамлакатлар банк амалиётида банкларнинг балансдан ташқари операциялари кенг ривожланди. ушбу операциялар банкнинг баланс ҳисобварақларида акс эттирилмайди, аммо юқори фойда келтиради. тижорат банклари балансдан ташқари операцияларини амалга оширишда молиявий ресурслар фойдаланмай ўзининг имиджини, номини сотиш йўли билан мижозларга кафолат бериши ва улар фаолиятидаги рискларни суғурталашни амалга оширади. балансдан ташқари моддалар бўйича операциялар банкнинг молиявий аҳволи тўғрисидағи ҳисоботларга киритилмаса ҳам, банк учун хатарлидир. бу хатар айниқса мижознинг учинчи шахсдан олган кредитини банк томонидан кафолатланишида ўз аксини топган. агар банк мижози, учинчи шахсдан олган кредитини қайтариш имконига эга бўлмаса, унга кафиллик бергани учун,банк бу кредитни тўлайди. халқаро банк амалиёти шуни кўрсатадики, 100 йиллар давомида банклар аҳолидан ўзларининг маблағларини кўпайтириш мақсадида маблағлар жалб этган ва қарзларга асосий ресурс манбаи сифатида таяниб қолишган. тижорат банклари балансдан ташқари операциялари келиб чиқишининг асосий сабаблари қуйидагилар: 1. банклараро рақобат шароитида …
3 / 31
аълумот (информацион хисобварақлар) берувчи операциялар шартномавий мажбурият операциялари – мижознинг илтимосига (талабига) кўра маълум хизматни келажакда бажарилишини банкнинг ўз зиммасига олишидир. ушбу операцияда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага мувофиқ, белгиланган муддатларда ресурслар ажратиш ёки тўловларнинг ўз муддатида амалга оширилиши таъминланади. бу ҳолатда мижоздан комиссион ҳақ олиш эвазига банк ўзига мажбуриятларни олади ва мижозни рискдан суғурталайди. шартномавий мажбуриятларга нималар қандай операциялар киради? 1. савдо битимлари бўйича мажбуриятлар; 2. банк кафолатлари. савдо битимлари бўйича мажбуриялар. савдо битимлари бўйича мажбуриялар одатда, банклар томонидан қўлланиладиган тижорат аккредитиви билан боғлиқ. бунда аккредитив очган банк учинчи томонга тўловларнинг тўланишини кафолатлайди. шунингдек, мазкур операцияда тратталар акцептланиши орқали ҳам тўловлар амалга оширилиши мумкин. тижорат банклари фаолиятида кенг қўлланиладиган балансдан ташқари операциялардан бири бўлиб, кафолатлар бериш операциялари ҳисобланади. банк кафолати мижозларнинг мажбуриятлари тўлиқ ёки ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда ушбу мажбуриятни тижорат банки бажаришни ўз зиммасига олади. тижорат банклари томонидан бериладиган кафолатларнинг икки тури мавжуд: 1. мижозларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан …
4 / 31
бларга жавоб бериши лозим: зарар кўриб ишламаётган бўлиши ҳамда ноликвид балансга эга бўлмаслиги; муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги; охирги уч молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши; ижобий кредит тарихига эга бўлиши. учинчидан, тижорат банклари томонидан берилган кафолатлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантирилиши лозим. муддатли валюта операцияларининг турлари форвард валюта операциялари валюта фьючерслари валюта опционлари форвард валюта операцияси деганда, маълум бир валютани белгиланган курс бўйича келгусида сотиб олиш ёки сотиш операциясига айтилади. форвард валюта операциялари валюта банклар томонидан захираларини валюта рискидан ҳимоя қилиш ва даромад олиш мақсадида фойдаланади. форвард валюта битими – бу воз кечиб бўлмайдиган ва банк билан унинг мижози ўртасидаги маълум миқдордаги келишилган валютани битим тузилаётган вақтда қайд қилинган айирбошлаш курсида келажакдаги маълум муддатда амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишидир. фьючерс операциялари (инглизча futures transaction-биржа орқали амалга оширилидиган келишув ёки шартнома) – товар, молиявий активларни шартнома тузилаётган даврдаги нархда маълум муддат вақт ўтгач сотиш …
5 / 31
китоб операциялари банкка даромад келтирувчи балансдан ташқари операция ҳисобланади. банк томонидан мижозга аккредитив очилгандан сўнг, аккредитив суммаси тижорат банкининг тегишли балансдан ташқари ҳисобрақамида акс эттирилади. ўзбекистон республикаси марказий банкининг амалдаги “ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги йўриқномасига асосан мамлакат ҳудудида қўлланиладиган ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг 2 шакли кўрсатилган: – қопланган аккредитивлар; – қопланмаган аккредитивлар. аммо халқаро амалиётда ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг яна 4 шакли мавжуд: * чақириб олинадиган аккредитивлар; * чақириб олинмайдиган аккредитивлар; * тасдиқланадиган аккредитивлар; * тасдиқланмайдиган аккредитивлар. тижорат банклари балансдан ташқари операцияларининг бошқа турларига кредитлар бўйича муддатли мажбуриятларни расмийлаштириш, товар ҳужжатларини инкассога қабул қилиш ҳамда мижозларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг бланклари ва қимматликларни сақлаш операциялари киради. тижорат банклари активларини секьюритазациялаш масалалари. активларни секьюртизациялаш – бу банк активларини қимматли қоғозларга трансформациялашув жараёни ҳисобланади. секьюритизация илк бор саломон брозс ипотека департаменти бошлиги л.раниери томонидан муомалага киритилган. секьюритизацияланадиган активлар тоифалари ипотека кредитлари кредит карточкалар истеъмол кредитлари авто кредитлар микрокредитлар секьюритизация муносабатларидаги иштирокчилар карзни чикарувчи банк …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tijorat banklarining balansdan tashqari operatsiyalari"

платёжные системы узбекистана 14-мавзу: тижорат банкларининг балансдан ташқари операциялари режа: тижорат банкларининг балансдан ташқари операцияларининг мазмуни ва турлари банк кафолати бўйича балансдан ташқари операциялар. тижорат банкларининг форвард операциялари, опцион ва фьючерс шартномалари. тижорат банкларининг ҳужжатлаштирилган аккредитивлар воситасидаги ҳисоб-китоб операциялари. тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати 1. ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикасининг марказий банки тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 11 ноябрь. ўрқ-582-сон. 2. ўзбекистон республикасининг «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 5 ноябрь. ўрқ-580-сон. 3. ўзбекистон республикасининг “валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 22 октябрь. ўрқ-573-сон. 4. ўзбекистон республ...

This file contains 31 pages in PPTX format (152.2 KB). To download "tijorat banklarining balansdan tashqari operatsiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: tijorat banklarining balansdan … PPTX 31 pages Free download Telegram