banklarda moddiy va nomoddiy aktivlar hisobi

PPTX 45 стр. 1,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 45
мавзу: “банкларда моддий ва номоддий активлар ҳисоби" 1-маъруза машғулоти мавзу: “банкларда моддий ва номоддий активлар ҳисоби" 1 режа: банк ички операциялари ва уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш. 2 асосий воситаларни дастлабки акс эттириш ва ҳисобини юритиш. 3 асосий воситалар бўйича эскириш ҳисоблаш ва уларни ҳисобдан чиқариш. 4 асосий воситаларни инвентарлаш ва қайта баҳолаш 5 банкларда номоддий активлар ҳисоби. ўзбекистон республикаси тижорат банклари ички банк операциялари ҳисобида қуйидагилар ҳисобга олиб борилади: банкларда асосий воситалар ҳисоби; банкларда номоддий активлар ҳисоби; кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби; ҳодимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби; турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби; молиявий натижалар ҳисоби; бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби; бошқа ички банк операциялари ҳисоби. 1. банк ички операцилари ва уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш. ушбу ички банк операциялари ҳисоби таркибидан кўриниб турибдики, тижорат банкининг молиявий барқарорлигини таъминлашга бевосита таъсир қиладиган омиллардан бири ҳисобланади. тижорат банкларида ушбу операцияларни ҳисобга олиш олиш учун анъанавий …
2 / 45
штириш ва балансда акс эттириш; банкнинг асосий воситалари, омборхонадаги товар моддий қимматликларини, капитал кўйилма ва таъмирлаш бўйича операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш; банкнинг иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, шунингдек хизмат сафари харажатларини ҳисоблаш ва уларни балансда акс эттириш; хужжатларни архивга топшириш учун, уларни ўз вақтида шакллантириш; банкда ўтказилган операциялар бўйича ҳисоботларни тузиш, текшириш, таҳлил қилиш ва ўз вақтида тақдим этиш. 2. асосий воситаларни дастлабки акс эттириш ва ҳисобини юритиш. асосий воситалар - бу: а) банк фаолиятида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган; б) бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган моддий активлар. асосий воситаларга бинолар, иншооотлар, асбоб-ускуна ва приборлар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди, қуришда бино қийматига киритилмаган сигнализация ва телефонизация объектлари - қийматидан қатъи назар ва ҳаказолар киритилади; ушбу мавзуда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: бошланғич (ҳақиқий) қиймат - тўланган солиқлар, божхона божлари ва йиғимларини, шунингдек …
3 / 45
билан қайта баҳоланади; баланс қиймати - актив бухгалтерия балансида жамланган амортизацияси ҳамда қийматининг тушишидан йиғилган зарарлар чегирилгандан сўнг тан олинадиган сумма; тугатиш қиймати - банк мазкур пайтда активнинг чиқиб кетишидан чиқиб кетиш бўйича кутилаётган харажатлар чегирилгандан сўнг оладиган, агар актив эскирган ва кутилаётгандек ҳолатда бўлса, унинг фойдали хизмат муддати охирида олиниши кутилаётган сумма; ҳаққоний (реал) қиймат - активнинг жорий бозор қиймати ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган қиймати; тиклаш қиймати - асосий воситаларнинг банк бухгалтерия балансида қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати; фойдали хизмат муддати - банк активдан фойдаланишни кутаётган (ҳисоб-китоб) давр ёки банк ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган ишлар ва хизматлар миқдори; амортизация (эскириш) - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини банк харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси; амортизацияланадиган қиймат - активнинг тугатиш қийматини чегирган ҳолда молиявий ҳисоботларда кўрсатилган бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси; қийматни тушишидан зарар - активнинг баланс қиймати унинг тўланадиган қийматидан ошадиган сумма; сотишнинг …
4 / 45
дагилар натижасида банк балансига киритилади: 1) ҳақ эвазига сотиб олиш; 2) қурилиш ёки объектларни реконструкция қилиш йўли билан олиш; 3) текинга ёки субсидия кўринишида олиш; 4) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш; 5) ортиқча (ҳисобга олинмаган) асосий воситаларни аниқлаш. ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига қуйидаги харажатлар киритилади: 1) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар; 2) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари (божхона божлари, йиғимлари ва ш.к.) ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; 3) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); 4) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар; 5) асосий воситалар объектларини етказиб бериш хатарини суғурталаш бўйича харажатлар; 6) асосий воситалар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар; 7) асосий воситаларни ўрнатиш, …
5 / 45
скуналари 16543 - тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) 16549 - бошқаларга операцион ижарага берилган асосий воситалар 16551 - бошқаларга операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) 16561 омбордаги асосий воситалар 16563 омбордаги асосий воситалар йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) тижорат банкларида асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар асосий воситаларни сотиб олишни ҳисобга олиш: асосий воситалар, бино (иншоотлар)ни қурилиши (реконструкцияси) билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ишлари, қурилиш материаллари, меҳнат, харажатлар ҳамда асосий воситалар сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа капиталлаштириладиган харажатлар қийматини тўлиқ ёки қисман олдиндан тўлаш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади: 1) дт 19909 - "товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"; кт банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз (мол етказиб берувчи)нинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи, агарда унга ушбу банк томонидан хизмат кўрсатилса; 1) дт 19909 - "товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"; кт банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз (мол етказиб берувчи)нинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 45 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "banklarda moddiy va nomoddiy aktivlar hisobi"

мавзу: “банкларда моддий ва номоддий активлар ҳисоби" 1-маъруза машғулоти мавзу: “банкларда моддий ва номоддий активлар ҳисоби" 1 режа: банк ички операциялари ва уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш. 2 асосий воситаларни дастлабки акс эттириш ва ҳисобини юритиш. 3 асосий воситалар бўйича эскириш ҳисоблаш ва уларни ҳисобдан чиқариш. 4 асосий воситаларни инвентарлаш ва қайта баҳолаш 5 банкларда номоддий активлар ҳисоби. ўзбекистон республикаси тижорат банклари ички банк операциялари ҳисобида қуйидагилар ҳисобга олиб борилади: банкларда асосий воситалар ҳисоби; банкларда номоддий активлар ҳисоби; кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби; ҳодимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби; турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби; молиявий натижалар ҳисоби; бюджет ва бюджетдан ташқари фондла...

Этот файл содержит 45 стр. в формате PPTX (1,7 МБ). Чтобы скачать "banklarda moddiy va nomoddiy aktivlar hisobi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: banklarda moddiy va nomoddiy ak… PPTX 45 стр. Бесплатная загрузка Telegram