bank hisobi, tahlil va audit

PPTX 29 pages 594.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби o‘zbekiston respublikasi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti «bank hisobi, tahlil va audit» fanidan ma’ruzachi: a.ch.razzoqov 6-ma’ruza mijozlarga hisobvaraq ochish va yuritish tartibi qarshi-2024 yil мавзу: “мижозларга ҳисобварақ очиш ва юритиш тартиби” банк ҳисобварақлари ва уларнинг турлари. 1. 2. банк ҳисобварақларини очиш тартиби. 3. мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш ва банк ҳисобварағини ёпиш. режа: 1. банк ҳисобварағи ва унинг турлари. банк ҳисобварағи - банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади; ўзбекистон республикаси тижорат банкларида ҳисобварақлар очиш, юритиш ва ёпиш адлия вазирлигидан 2023 йил 8 февралда 3420-сон билан рўйхатга олинган “банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги” йўриқнома талаблари асосида амалга оширилади. мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин: а) талаб қилиб …
2 / 29
л ҳисобварақ — банклар томонидан мижозларга қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш ва уларни ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақ; вакиллик ҳисобварағи — банкнинг ўзбекистон республикаси марказий банкида (бундан буён матнда марказий банк деб юритилади) ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг марказий банкда очилган, банклараро тўловларни ўтказишга ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга мўлжалланган ҳисобварағи; вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар — «миллий клиринг маркази» аж ва «қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» аж; банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси (бдмаб деб юритилади) — банклар томонидан мижозларга банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам (мижоз коди) бериш, уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини қолдиқ маблағлари ҳақида маълумот сақламаган ҳолда юритиш ҳамда мижозларга тегишли ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларни олишни таъминлайдиган, марказий банкнинг ахборотлаштириш бош маркази томонидан юритиладиган ахборотлар базаси. хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан буён …
3 / 29
иб туриш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади ҳамда марказий банкнинг ахборотлаштириш бош маркази томонидан шу куннинг ўзида мижозга хизмат кўрсатувчи банкларга ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасига узатилади. ушбу маълумотлар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди. мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси, вакиллик ҳисобварағи бўйича вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома) тузилади. банк ва унинг мижозлари ўртасидаги шартномалар ёзма шаклда, электрон шаклда ёки масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали оферта шартномасини тасдиқлаш орқали тузилиши мумкин. банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг банк ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш, мижознинг банк ҳисобварағидаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган воситачилик ҳақи миқдори ва бошқа шартлар белгилаб олинади. мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очиш учун банкка 3420-йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган …
4 / 29
зиденти бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳолатлари бундан мустасно. мижозлар банк ҳисобварағи очиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўладилар. жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, банк мижозга банк ҳисобварағи очишни рад этишга ҳақли. 9 давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектларига масофадан туриб банк ҳисобварағини очиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ёки банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан амалга оширилади. банк мижозлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликларининг банк ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган барча ҳужжатлари ҳамда ушбу ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар нусхалари ҳар бир мижоз учун очилган юридик йиғмажилдларда сақланади. юридик йиғмажилдлардаги маълумотлар электрон шаклда банкнинг махсус дастурий таъминотлари орқали ҳар бир мижоз бўйича шакллантирилиши мумкин. 2. банк ҳисобварақларини очиш тартиби. тадбиркорлик …
5 / 29
тлар тақдим қилинади: банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза; имзолар намуналари қўйилган варақча; тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорт ёки идентификация id-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси); солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома). резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза; резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиалларининг илтимосномаси (илтимосномада «солиқ тўловчининг идентификация рақами» ва «хос рақами» (мижоз коди) кўрсатилган бўлиши шарт); резидент юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиаллари томонидан имзолар намуналари қўйилган варақча; ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорт ёки идентификация id-картаси ёхуд …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bank hisobi, tahlil va audit"

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби o‘zbekiston respublikasi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti «bank hisobi, tahlil va audit» fanidan ma’ruzachi: a.ch.razzoqov 6-ma’ruza mijozlarga hisobvaraq ochish va yuritish tartibi qarshi-2024 yil мавзу: “мижозларга ҳисобварақ очиш ва юритиш тартиби” банк ҳисобварақлари ва уларнинг турлари. 1. 2. банк ҳисобварақларини очиш тартиби. 3. мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш ва банк ҳисобварағини ёпиш. режа: 1. банк ҳисобварағи ва унинг турлари. банк ҳисобварағи - банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияла...

This file contains 29 pages in PPTX format (594.5 KB). To download "bank hisobi, tahlil va audit", click the Telegram button on the left.

Tags: bank hisobi, tahlil va audit PPTX 29 pages Free download Telegram