tijorat banklari daromadlari va xarajatlari tahlili

PDF 23 sahifa 431,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
мавзу. тижорат банклари даромадлари ва харажатлари таҳлили режа: 1. банк даромадлари таркиби ва динамикаси таҳлили. 2. банк харажатларининг таҳлили. 1. банк даромадлари таркиби ва динамикаси таҳлили бозор иқтисодиёти шароитида барча тижорат фаолиятининг асосий мақсади максимал даражада олинадиган даромадлари миқдорини оширишдан иборат бўлгани каби тижорат банклари ҳам доимий олиниши мумкин бўлган даромадларини ошириб боришга ҳаракат қилади. банкларнинг классик вазифаларидан келиб чиқадиган бўлсак, банкларнинг асосий даромадлари уларнинг актив операциялари ҳамда воситачилик фаолияти натижасида вужудга келади. банк хизматлари жуда ҳам хилма-хил ва доимо ҳар хил янгиликлар билан тўлдириб борилади. банкка комиссион даромад келтирувчи асосий хизматларга қуйидагиларни киритиш мумкин: юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб касса хизматлари, пластик карточкалар билан операциялар, банк кафолатларини бериш, мижозларнинг валюта шартномаларидаги банк хизматлари, қимматли қоғозлар бозоридаги брокерлик хизматлар ва бошқалар. россияда, шунингдек, кўпгина чет давлатларда кўпчилик банклар ҳисоб-китоб, касса ва бошқа хизматларини мижозларга текинга кўрсатишарди. фоиз маржасининг пасайиши натижасида, яъни, ресурсларни жалб қилиш ва жойлаштиришнинг ўртача қийматлари орасидаги фарқ …
2 / 23
идаги юқори активлиги шароитида бу даромадлар банкнинг операцион даромадлари таркибида муҳим ҳиссага эга бўлиши мумкин. қўшимча фаолиятдан даромадлар банк даромадлари таркибида унчалик катта улушга эга эмас. улар ўз ичига нобанк характердаги хизматлар кўрсатишдан, корхона ва ташкилотлар фаолиятида иштирок этишдан, ижарага бериш ва бинони реализация қилишдан ва бошқалардан даромадлар олади. банк ёрдамчи бўлимларининг тижорат фаолиятидан қўшимча даромад олиши мумкин. масалан, агар банк шахсий реклама хизматига эга бўлса, ўз мижозларига реклама хизматларини кўрсатиши, шунингдек, бошқа хизматлар ҳам фақатгина банк фаолиятини таъминлашга эмас, балки мижозларга пуллик хизмат кўрсатишлари ҳам мумкин. булар юридик, информацион, телекоммуникация, маркетинг, аудитор, транспорт ва бошқа хизматлар бўлиши мумкин. банк асосий ва қўшимча фаолият даромадларидан ташқари, бошқа даромадлар категориясига кирувчи даромадлар ҳам олиши мумкин. улар: – жарима, пенялар, мижозлардан олинадиган жарималар, – ортиқча тушумларнинг кассага тушуши; – захира суммасини қайта тиклаш; – ҳисобот йилида тушган ёки аниқланган ўтган йилги даромадлар; – даромадга солиқ ортиқча тўлаганлиги учун бюджетдан маблағ қайтариш ва …
3 / 23
ерацияси; • ҳисоб-китоб операцияларидан олинадиган комиссия валюта операцияси • чет эл валютасида бўлган операция бўйичадаромад • форвард, фючерс, своп, опцион операциялари ни ўтказишдан даромадлар банк фаолиятининг бошқа йўналиши • мулкни ижарага беришдан даромад • лизинг операцияларидан даромад • ахборот хизматларидан даромад • жарима, пенялар ва бошқалар юқорида кўриб чиқилган даромад турларини жадвал кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин: 1-жадвал банк фаолияти тури бўйича даромадлар гуруҳи одатда банк даромади фоизли ва фоизсиз даромадларга ажратилиб ўрганилади. ушбу даромадларга асосан, марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, мамлакатда инфлация даражаси банк хизматларига бўлган талаб ва таклифлар даражаси кабилар таъсир этади. банклар даромадларини таҳлил қилишда даставвал уларнинг таркиби ва динамикаси ўрганилади. бу ўз навбатида банк даромадларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш имкониятини беради. ушбу ҳолат ўз навбатида юқори даромад келтирувчи хизматларини янада кенгайтириш лозимлигини аниқлаш имкониятларини беради. 2-жадвал «б» банкнинг даромадлари таркиби ва динамикаси № олинган даромадлар ўтган йил жорий йил жорий йил ўтган йилга нисбатан ўзгариши қ о …
4 / 23
бошқа операциялар дан олинган даромадлар 21 0,2 23 0,2 2 9,5 жами фоизсиз даромадлар 6244 52,3 6493 53,9 249 3,9 жами даромадлар: 11938,9 100 12040,2 100,0 101,3 0,8 (йил бошига) «б» банки ўтган йилда 11938,9 млн сўм даромад олган. унинг 6244,0 млн сўми, яъни 52,3 фоизини фоизсиз даромадлар ва 5694,9 млн сўмини, яъни 47,7 фоизини фоизли даромадлар ташкил этган. жорий йилда олинган жами даромад 12040,2 млн сўмга тенг бўлган. ушбу йилда банкнинг даромадлари 101,3 млн сўм, яъни 0,8 фоизга ўсган. фоизли даромадларнинг асосий қисмини берилган кредитлар учун олинган фоиз даромадлари ташкил этган бўлса, фоиз сиз даромадлар асосан, воситачилик ва бошқа хизматлардан келиб тушган. жорий йилда фоизли даромадларнинг 147,7 млн сўм (2,6 %)га, кредитлардан олинган даромадларнинг 249 млн сўм (4,6 %)га камайиб кетганлиги ушбу банкнинг кредит сиёсатида жиддий камчиликлар мавжудлигини билдиради. бундан ташқари ушбу ҳолатга банкнинг фоиз сиёсати ҳам таъсир этиши мумкин. марказий ва бошқа банклардаги, ҳисобварақлар бўйича даромадларнинг йўқлиги, ушбу …
5 / 23
ши лозим бўлади. 2. банк харажатларининг таҳлили. банк даромадлилиги, биринчи навбатда, харажатларини ка майтиришга боғлиқ. банк иши технологиясидаги муваффақи ятлар жорий харажатларни камайтиришга имкон беради. харажат – бу пул воситасини ишлаб чиқариш (банк) ва ноишлаб чиқариш (нобанк) фаолиятларига ишлатиш (харажат қилиш) деганидир. одатда, банк харажатлари қуйидагича таснифланади: 1. операцион харажатлар: 1.1. фоизли харажатлар. 1.2. комиссион харажатлар. 1.3. молия бозоридаги операциялар бўйича харажатлар. 1.4. бошқа операцион харажатлар. 2. банк фаолиятини функционаллаштиришни таъминлаши бўйича харажатлар. 3. бошқа харажатлар. банк операцияларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлар операцион харажатлар дейилади. уларни тўғри ёки ўзгарувчан харажатлар дейиш мумкин. чунки харажатнинг катталиги банк амалга оширган операция ҳажмига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. банкнинг харажатлари структураси ишлаб чиқариш корхонасиникига нисбатан бошқача бўлади. банкда хом-ашё ва материалларга катта харажатлар йўқ, эксплутация ва асосий воситаларнинг хизматларига харажатлар қиёсан унчалик кат та эмас, ҳаттоки иш ҳақига тўлов ҳам банк харажатларининг умумий суммасида катта улушга эга эмас. банк харажатлари структураси кўпроқ савдо-воситачилик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tijorat banklari daromadlari va xarajatlari tahlili" haqida

мавзу. тижорат банклари даромадлари ва харажатлари таҳлили режа: 1. банк даромадлари таркиби ва динамикаси таҳлили. 2. банк харажатларининг таҳлили. 1. банк даромадлари таркиби ва динамикаси таҳлили бозор иқтисодиёти шароитида барча тижорат фаолиятининг асосий мақсади максимал даражада олинадиган даромадлари миқдорини оширишдан иборат бўлгани каби тижорат банклари ҳам доимий олиниши мумкин бўлган даромадларини ошириб боришга ҳаракат қилади. банкларнинг классик вазифаларидан келиб чиқадиган бўлсак, банкларнинг асосий даромадлари уларнинг актив операциялари ҳамда воситачилик фаолияти натижасида вужудга келади. банк хизматлари жуда ҳам хилма-хил ва доимо ҳар хил янгиликлар билан тўлдириб борилади. банкка комиссион даромад келтирувчи асосий хизматларга қуйидагиларни киритиш мумкин: юридик ва ж...

Bu fayl PDF formatida 23 sahifadan iborat (431,9 KB). "tijorat banklari daromadlari va xarajatlari tahlili"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tijorat banklari daromadlari va… PDF 23 sahifa Bepul yuklash Telegram