bank majburiyatlari tаhlili

PDF 35 sahifa 535,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
мавзу: банк мажбуриятлари таҳлили. режа: 1.тижорат банклари депозитларининг таркиби ва динамикаси тахлили. 2.тижорат банклари мажбуриятлари тахлили. 3.банк мажбуриятлари самарадорлиги тахлили. 1.тижорат банклари депозитларининг таркиби ва динамикаси тахлили. ўзбекистон республикаси тижорат банклари депозит сиёсатининг сифат даражасини таҳлил қилиш унинг таркиби ва динамикасини баҳолашни тақозо қилади. 1-жадвал республика тижорат банклари депозитларининг таркиби ва динамикаси (йил бошига, фоизда) депозитлар тури 2018 2019 2020 2020 йилдан 2018 йилга нисбатан ўзгариши, пункт 1 трансакцион депозитлар 55,4 50,0 47,6 – 7,8 2 муддатли депозитлар 41,4 47,4 51,5 10,1 3 жамғарма депозитлари 3,2 2,6 0,9 – 2,3 депозитлар: жами 100,0 100,0 100,0 х маълумотлардан кўринадики, трансакцион депозитларнинг банк депозитлари умумий ҳажмидаги салмоғининг пасайиш тенденцияси мавжуд. таҳлил қилинган давр мобайнида улар салмоғининг 7,8 пунктга пасайганлигини кўриш мумкин. бу пасайиш муддатли депозитлар салмоғининг ошиши ҳисобига юз берди. бу ҳолатни ижобий баҳолаш лозим, чунки у банкнинг ресурс базаси барқарорлиги мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради. хорижий валютадаги депозитларнинг пасайиш ва улар салмоғининг пасайиш …
2 / 35
и жу да кичик ва у таҳлил қилинган давр мобайнида сезиларсиз даражада ўзгарган. энди биз мамлакатимизнинг икки йирик тижорат банки мисолида депозитларнинг сифат кўрсаткичларини таҳлил қиламиз. 3-жадвал республика давлат акционерлик тижорат «асака» банки депозитларининг таркиби ва динамикаси (йил бошига, фоизда) депозитлар тури 2018 2019 2020 2020 йилда 2018 йилга нисбатан ўзгариши, пункт 1. трансакцион депозитлар 93,9 80,2 77,2 –16,7 2. муддатли депозитлар 5,3 15,9 15,6 +10,3 3. жамғарма депозитлари 0,8 3,9 7,2 +6,4 депозитлар жами 100,0 100,0 100,0 х маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, «асака» банкда таҳлил қилинган давр мобайнида трансакцион депозитларнинг депозит базаси умумий ҳажмидаги салмоғининг сезиларли даражада пасайиши юз берди. бу эса ижобий ҳолат ҳисобланади. чунки трансакцион депозитлар салмоғининг пасайиши муддатли ва жамғарма депозитлари салмоғининг сезиларли даражада ўсиши ҳисобига юз берган. мазкур ҳолатлар пировард натижада, банкнинг ресурслар базаси мустаҳкамланаётганлигидан, банк депозит сиёсатининг са марадорлигини ошириш юзасидан сезиларли тадбирлар амалга оширилаётганлигидан далолат беради. айниқса, таҳлил қилинган давр мобайнида жамғарма депозитларининг …
3 / 35
н, уларнинг пассивлар умумий ҳажмидаги салмоғини таҳлил қиламиз. «ўзсаноатқурилишбанки»да 2018–2020 йиллар мобайнида трансакцион депозитларнинг умумий ҳажмидаги салмоғининг сезиларли даражада пасайиши юз берди. ушбу пасайиш, асосан, муддатли депозитларнинг умумий ҳажмидаги салмоғини юқори суръатларда ўсиши ҳисобига юз берди. 5-жадвал акционерлик тижорат «ўзсаноатқурилишбанки» депозитларининг таркиби ва динамикаси (йил бошига, фоизда) депозитлар тури 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2020 йилда 2018 йилганисбатан ўзгариши, пункт 1. трансакцион депозитлар 86,0 83,4 72,5 –13,5 2. муддатли депозитлар 6,0 16,4 25,9 +19,9 3. жамғарма депозитлари 8,0 0,2 1,6 –6,4 депозитлар: жами 100,0 100,0 100,0 х юқорида қайд этилган ҳолатлар мазкур банкнинг ресурс базаси мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради. ушбу банкнинг мижозлари таркибида йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги унга корпоратив муддатли депозитларни кенг кўламда жалб қилиш имконини беради. таҳлил натижаларидан шу нарса кўринадики, таҳлил қилин ган давр мобайнида банкнинг депозит базаси таркибида жамғарма депозитларининг салмоғи сезиларли даражада пасайган. бу эса, банкнинг аҳолининг муддатли омонатларини жалб қилиш билан боғлиқ фаолиятида сезиларли камчиликларнинг …
4 / 35
020 йилда 2018 йилга нисбатан ўзгариши, пункт пассивлар жами 100,0 100,0 100,0 х шу жумладан: – депозитлар 15,8 21,5 18,4 +2,6 мазкур банкда таҳлил қилинган давр мобайнида депо зитларнинг пассивларнинг умумий ҳажмидаги салмоғида 2,6 пунктга ошганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади. чунки депозитли манбалар бошқа ресурс манбаларига нисбатан арзон ва барқарор бўлган молиялаштириш манбайи ҳисобланади. «ўзсаноатқурилишбанки» ҳукуматимизнинг иқтисодий си ёсатини ҳаётга татбиқ этишда муҳим рол ўйнаётган йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланади. банкнинг бу мавқе йи унинг депозит ссуда операцияларининг моҳиятига бевосита таъсир қилади. мазкур таъсир банкнинг кредитлари ҳажмида ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларнинг салмоғини юқори эканлигида ва ресурсларнинг умумий ҳажмида марказлашган ресурсларнинг салмоғи юқори эканлигида намоён бўлади. биз юқорида йирик тижорат банкларининг депозит сиёсати ҳолатини таҳлил қилдик. хулоса қилиб айтганда, республикамизнинг йирик тижорат банкларида депозит сиёсатини амалга ошириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. айни вақтда, уларнинг депозит сиёсатининг сезиларли камчиликлардан холи эмаслиги таҳлил натижаларидан кўриниб турибди. 2. тижорат банклари мажбуриятлари таҳлили иқтисодиётни эркинлаштириш …
5 / 35
ларини жалб қилишни марказдан режалаштириш шароитида қўлланилган режали усуллар амалда ўзининг аҳамиятини йўқотди. натижада тижорат банкларида молиявий жиҳатдан барқарор ва арзон ресурс базасини яратиш масаласи асосий вазифалардан бири бўлиб қолди. тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқаришда асосий эътибор банк баланси пассивидаги маблағларнинг манбаларига қаратилади. ушбу маблағлар мажбуриятлар ва капитал каби икки йирик гуруҳга бўлинади. мажбуриятлар – банк томонидан жалб этилган маблағлар ҳисобидан, капитал эса банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан шаклланади. ушбу маблағларнинг барқарор манбалар ҳисобидан шакллантирилиши тижорат банкларининг самарали ишлашини ва иқтисодий жиҳатдан бақувватлигини таъминлайди. тижорат банклари баланси пассивининг асосий улушини мажбуриятлар ташкил этиб, улар 85–90 фоиздан иборат бўлади. мажбуриятларни муддати ва вужудга келиш манбайига қараб барқарор ва нобарқарор, улар учун тўланадиган харажатлар қийматидан келиб чиқиб, арзон ва қиммат маблағларга ажратиш мумкин. тижорат банкларининг иккинчи йирик маблағлари манбайини уларнинг капитали ташкил этади. банк капитали таркибида устав капитали ташкил топиши ва барқарорлиги жиҳатидан муҳим молиявий манба бўлиб ҳисобланади. банк капиталини бошқаришда асосий эътибор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bank majburiyatlari tаhlili" haqida

мавзу: банк мажбуриятлари таҳлили. режа: 1.тижорат банклари депозитларининг таркиби ва динамикаси тахлили. 2.тижорат банклари мажбуриятлари тахлили. 3.банк мажбуриятлари самарадорлиги тахлили. 1.тижорат банклари депозитларининг таркиби ва динамикаси тахлили. ўзбекистон республикаси тижорат банклари депозит сиёсатининг сифат даражасини таҳлил қилиш унинг таркиби ва динамикасини баҳолашни тақозо қилади. 1-жадвал республика тижорат банклари депозитларининг таркиби ва динамикаси (йил бошига, фоизда) депозитлар тури 2018 2019 2020 2020 йилдан 2018 йилга нисбатан ўзгариши, пункт 1 трансакцион депозитлар 55,4 50,0 47,6 – 7,8 2 муддатли депозитлар 41,4 47,4 51,5 10,1 3 жамғарма депозитлари 3,2 2,6 0,9 – 2,3 депозитлар: жами 100,0 100,0 100,0 х маълумотлардан кўринадики, трансакцион депозитларнинг ...

Bu fayl PDF formatida 35 sahifadan iborat (535,8 KB). "bank majburiyatlari tаhlili"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bank majburiyatlari tаhlili PDF 35 sahifa Bepul yuklash Telegram