илми маъоний

DOC 69,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1453564662_63762.doc илми маъоний режа: 1. илми маонийнинг таърифи ва боблари. 2. исноди хабарийнинг ҳолатлари. 3. муснад илайҳнинг ҳолатлари. 4. муснаднинг ҳолатлари. 5. феълга тааллуқли нарсаларнинг ҳолатлари. 1. илми маонийнинг таърифи ва боблари. илми маоний – араб сўзининг ҳолатларини (кайфиятини) ўргатадиган илм бўлиб, унинг ёрдамида сўз ҳолат тақозосига мос равишда қўлланилади. илми маонийнинг боблари. бу илмнинг боблари 8 тадир: 1. исноди хабарийнинг ҳолатлари. 2. муснад илайҳнинг ҳолатлари. 3. муснаднинг ҳолатлари. 4. феълга тааллуқли нарсаларнинг ҳолатлари. 5. қаср (чегаралаш, истисно этиш). 6. иншо. 7. фасл ва васл (қўшиш ва ажратиш). 8. ийжоз (қисқа қилиш), итноб (чўзиш) ва мусовот (тенг қилиш). каломнинг қисмлари. калом хабар ва иншо га бўлинади. агар каломдаги ички нисбат ташқи нисбатга мувофиқ бўлса, калом воқеликка мувофиқ ва рост бўлади. агар ички нисбат ташқи нисбатга мувофиқ бўлмаса, калом воқеликка тескари ва ёлғон бўлади. мана шу хабар дейилади. агар калом юқоридаги сифатларга эга бўлмаса, иншо дейилади. демак, калом рост ва ёлғонни …
2
лозими дейилади. хабар 3 қисмга бўлинади: 1. ибтидоий. у таъкид воситаларидан холи бўлади. м: ﻢﻜﯿﻟإ ﻦﺤﻧ نﻮﻠﺳﺮﻣ (биз сизларга юборилган элчилармиз). 2. талабий. унда битта таъкид воситаси иштирок этади. м: نﻮﻠﺳﺮﻣ ﻢﻜﯿﻟإ ﺎﻧإ (албатта, биз сизларга юборилган элчилармиз). 3. инкорий. унда бирдан ортиқ таъкид воситалари иштирок этади. м: إنا إليكم لمرسلون (албатта, шубҳасиз, биз сизларга юборилган элчилармиз). бу учала қисм ҳолат тақозосига қараб ишлатилади. гоҳида калом ҳолат тақозосига хилоф равишда ҳам ишлатилади.: 1. савол бермаган шахс савол берган, иккиланган шахс ўрнига қўйилади. м: نﻮﻗﺮﻐﻣ ﻢﮭﻧإ ولا تخاطبني في اللذين ظلموا (золим кимсалар ҳақида мендан сўрама. улар ғарқ бўлгувчилардир). 2. инкор қилмаган шахс инкор қилган шахснинг ўрнига қўйилади. м: جاء شقيق عارضا رمحه إن بني عمك فيهم رماح (ака найзани кўтариб келди, амакингнинг фарзандлари ичида ҳам найзадорлар бор). 3. инкро қилаётган шахс инкор қилмаётган шахснинг ўрнига қўйилади. м: لا ريب فيه (унда (қуръонда) ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ). иснод икки қисмга бўлинади: …
3
аҳарни қурди). бу сабабият алоқасини англатувчи мажози ақлийдир. иснод икки томонинг эътибори билан 4 қисмга бўлинади: 1. иккала томони ҳақиқий бўлган иснод. м: أنبت الربيع البقل (баҳор ўсимликни ўстирди). 2. иккала томони мажозий бўлган иснод. м: أحيا الأرض شباب الزمان (ерни замона ёшлари тирилтирди). 3. иккала тарафи ҳар хил бўлган иснод. у икки хил бўлади: 1. муснад ҳақиқий, муснад илайҳ мажоз. м: أنبت البقل شباب الزمان (замон ёшлари ўсимликни ўстирдилар). 2. муснад мажоз, муснад илайҳ ҳақиқий. м: أحيا الأرض الربيع (ерни баҳор тирилтирди). мажози ақлий нафақат хабарда, балки иншода ҳам қўлланилади. м: يا هامان ابن لي صرحا (эй, ҳомон менга сарой (тепалик) қуриб бер). мажознинг қаринаси 3 хил бўлади: 1. лафзий. м: أنبت الله البقل (аллоҳ ўсимликни ўстирди). 2. маънавий. м: محبتك جاءت بي إليك (муҳаббатинг мени сенга олиб келди). 3. одатий. м: ﺪﻨﺠﻟا ﺮﯿﻣﻷا مﺰھ (амир қўшинни енгди). мажози ақлийнинг ҳақиқати икки хил бўлади: 1. зоҳир. м: ﻢﮭﺗرﺎﺠﺗ ﺖﺤﺑر …
4
ҳ), صم بكم عمي (кар, гунг, кўрдирлар). 5. ҳожат тушганда инкор қилишнинг имкони бўлиши учун. м: بذل لئيم (исрофчи, пасткаш). 6. муснад илайҳнинг аниқ (машҳур) бўлгани учун. м: ةدﺎﮭﺸﻟاو ﺐﯿﻐﻟا ﻢﻟﺎﻋ (ғайб ва шаҳодатни билгувчи). 7. аниқлик (машҳурлик)ни даъво қилиш учун. м: الحسيب النسيب (насаби ва зоти тоза). 2. муснад илайҳнинг зикр қилиниши қуйидаги ўринларда бўлади: 1. у жумлада асл бўлганилиги ва ундан воз кечиш мумкин бўлмаганлиги учун. 2. қаринага суяниш заиф бўлганлиги учун. м: زهير نعم الحكيم (зуҳайр қандаям яхши ҳаким). 3. тингловчининг нодонлигига танбеҳ бериш учун. м: اﺬﻛ لﺎﻗ مﺎﺸھ(ҳишом шундай деди). 4. изоҳ ва таъкидни кучайтириш учун. м: ﻦﻣ يﺪھ ﻲﻠﻋ ﻚﺌﻟإ نﻮﺤﻠﻔﻤﻟا ﻢھ ﻚﺌﻟإو ﻢﮭﺑر (улар роббисининг ҳидоятидадирлар ва ана ўшалар нажот топгувчилардир). 5. улуғлигини изҳор қилиш учун. м: ﻦﯾﺪﻟا ﻒﯿﺳ ﺮﻀﺣ (сайфиддин келди). ёки хорлигини изҳор қилиш учун. м: مدﺎﻗ قرﺎﺴﻟا (ўғри келди). 6. зикр қилиш табаррук ва лаззатли бўлгани учун. м: ﷲا ﷲا ﻲﺑر …
5
ا ﻦﻟ ﻦﻠﻗ عﺎﻘﻟا تﺎﺒﯿﺒﻇ (аллоҳга қасам, эй, тепаликдаги оҳулар бизга айтинглар, менинг лайлойим сизларданми ёки менинг лайлойим инсонларданми?). 6. зикир этиш табаррук бўлгани учун. м: ﻲﻨﻣﺮﻛأ ﷲأ (аллоҳ мени ёрлақади). муснад илайҳ қуйидаги ўринларда мавсуллик билан маърифа бўлади: 1. тингловчи унинг силасидан бошқа ҳолатларини билмаганлиги учун. 2. исмни айтиш хунук бўлгани учун. 3. аниқликни кучайтириш учун. 4. бўрттириб кўрсатиш учун. 5. тингловчига хатосини англатиш учун. 6. хабарнинг ясалиши сабаббига ишора қилиш учун. муснад илайҳ қуйидаги ўринларда исми ишора билан маърифа бўлади: 1. тўлиқ суратда ажратиб кўрсатиш учун. 2. эшитувчининг нодонлигига ишора қилиш учун. 3. яқин, узоқ ёки ўрта масофада эканлигини кўрсатиш учун. 4. ишора қилинаётган шахс ишора қилинган сифатларга лойиқ эканлигини кўрсатиш учун. муснад илайҳ қуйидаги ўринларда لا артикли билан маърифа бўлади: 1. тингловчи ва сўзловчига маълум бўлган нарсага ишора қилиш учун. 2. умумий ва хусусийлигидан қатъий назар ҳақиқий зотига ишора қилиш учун. 3. янада чуқурроқ киришга (истиғроққа) ишора …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илми маъоний" haqida

1453564662_63762.doc илми маъоний режа: 1. илми маонийнинг таърифи ва боблари. 2. исноди хабарийнинг ҳолатлари. 3. муснад илайҳнинг ҳолатлари. 4. муснаднинг ҳолатлари. 5. феълга тааллуқли нарсаларнинг ҳолатлари. 1. илми маонийнинг таърифи ва боблари. илми маоний – араб сўзининг ҳолатларини (кайфиятини) ўргатадиган илм бўлиб, унинг ёрдамида сўз ҳолат тақозосига мос равишда қўлланилади. илми маонийнинг боблари. бу илмнинг боблари 8 тадир: 1. исноди хабарийнинг ҳолатлари. 2. муснад илайҳнинг ҳолатлари. 3. муснаднинг ҳолатлари. 4. феълга тааллуқли нарсаларнинг ҳолатлари. 5. қаср (чегаралаш, истисно этиш). 6. иншо. 7. фасл ва васл (қўшиш ва ажратиш). 8. ийжоз (қисқа қилиш), итноб (чўзиш) ва мусовот (тенг қилиш). каломнинг қисмлари. калом хабар ва иншо га бўлинади. агар каломдаги ички нисбат таш...

DOC format, 69,5 KB. "илми маъоний"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: илми маъоний DOC Bepul yuklash Telegram