кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш

DOC 81.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476475292_65648.doc кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш режа: 1. ажраладиган бирикмаларни таъмирлаш 2. ажралмайдиган бирикмаларни таъмирлаш 3. сирпаниш подшипникларини таъмирлаш 4. тебраниш подшипникли йиғма бирикмаларни таъмирлаш 5. вал ва ўқларни таъмирлаш 6. станина ва ромларни таъмирлаш 7. муфталарни таъмирлаш 8. тасмали узатмаларни таъмирлаш 9. тишли ва червякли узатмаларни таъмирлаш 10. занжирли узатмаларни таъмирлаш 11. сақланиш қурилмалари ва сальникларни ревизиялаш 1. ажраладиган бирикмаларни таъмирлаш резьбали бирикмалар кенг тарқалган ажраладиган бирикмалардан бўлиб, бунда болт тешикка зазор билан киритилади ва бирикма мустаҳкамлиги гайкани қотириш билан таъминланади. бундай ҳолда гайка тортилаётганда ва ишлатиш вақтида марказлаштириш бузилиши мумкин. резьбали бирикмаларда қуйидаги нуқсонлар учрайди: - вибрация ёки ажратиш - йиғиш натижасида резьба ейилади; - иш юкланмаси ёки кучли тортиш натижасида резьба эзилади; - бўйлама иш юкланмаси ёки тортиш кучи таъсирида резьба қадами ўзгариб, болт стержени узаяди; - катта ўлчамли калит ишлатиш натижасида болт каллаги ейилади; - оддий шайба ейилади, пуржинали шайбалар эзилиб синади. болт, …
2
р ва шплинтлар ишлатилади. шпонкали бирикмаларда шпонкалар эзилиши, ишчи юзалар ейилиши мумкин. бунда шпонка янгисига алмаштрилади. шпонка ариқчаси ейилганда, ариқча стандарт бўйича кейинги катта ўлчамгача кенгайтирилади ва чуқурлаштрилади. шпонкали бирикмаларда призмасимон ва сегментли шпонкаларда баландлиги бўйича, понасимон шпонкаларда эса кенглиги бўйича зазор бўлиши лозим. зазор қиймати шуп билан назорат қилинади. 2. ажралмайдиган бирикмаларни таъмирлаш ажралмайдиган бирикмаларга заклепкали, пайванд ва кавшарланган бирикмалар мисол бўлади. заклепкали бирикмаларда қуйидаги нуқсонлар учрайди; заклепкалар сусаяди, стержени эгилади, каллаги ейилади, тешиклари кенгаяди. заклепкали бирикмаларни ажратиш учун унинг каллаги зубило билан чопилади ва стержен бородок билан уриб чиқарилади ёки пармаланади. бунинг учун каллакда унинг баландигига тенг тешик пармаланади. каллак уриб синдирилади ва стержен бородок билан уриб чиқарилади. тешиклар қайта пармаланади, тешикка янги стержен ўрнатилади, деталлар зич ёпиштирилади. стержен бир учи деталга зич ёпиштирлиб, иккинчи учи уриб ёйилади ва сўнгра каллакка тўғри шакл берилади. 3. сирпаниш подшипникларини таъмирлаш нотўғри мойлаш, мойларга чанг, қум ва металл зарралари тушиши натижасида …
3
пресс ёрдамида ўрнатилади. бунда йўналтирувчи ҳалқалардан фойдаланиш мумкин. баъзан ишни осонлаштириш учун деталь қиздирилади. ажраладиган подшипникларда вкладиш ейилганда зазорни камайтириш мақсадида қопқоқ ва подшипниклар орасидаги компенсаторлар олиб ташланиб, болтлар тортилади. зазорни камайтириш имкони бўлмаса, баббит вкладиш қўйилади, бронза вкладишлар янгисига алмаштирилади. подшипниклар таъмирланганда мойлаш тешиклари ва ариқчалар яхшилаб тозаланади. ўрнатишдан олдин подшипник тортилиб, юпқа мойланади. 4. тебраниш подшипникли йиғма бирикмаларни таъмирлаш тебраниш подшипниклар ажратгич (съёмник)лар ёрдамида ажратилади ва бензин билан ювилади. нуқсонли подшипниклар янгисига алмаштирилади. эскилари йиғилиб, реставрацияга юборилади. аниқ валларда радиал ва бўйлама зазор қиймати 25% гача, қолганларида эса 3 - 4 мартагача рухсат этилади. вақтида мойланмаган ва қизиб кетган подшипник ҳалқа ва тебраниш жисмлари сиртида камалак рангларига хос излар ҳосил бўлади. металл чарчаши натижасида ҳалқа, шарик ва ролик сиртлари уқаланиб кетади. зўриқиш, зич қилиб ўрнатиш, бегона зарралар тушиши натижасида ишчи юзаларда ёриқ, тирналишлар ҳосил бўлади. намлик, ювиш эритмалари ва маҳсулот қолдиқлари таъсирида ишчи юзалар занглаб қолади. бунда сиртлар …
4
юкланиш, тиқилиб қолиш, сийқаланиш, мойлашнинг сифати пастлиги ёки умуман мойланмаслиги, ҳамда сийқаланиш юзасига бегона жисмларнинг тушиб қолиши натижасида ейилади. ейилиш ва нуқсонларнинг характерли турлари қуйидагилар: вал эгилиши, бўйнининг ейилиши, резьба ва мойлаш тешикларнинг ишдан чиқиши, дарз кетишлар. таъмир марказ тешикларини парма билан тиклашдан бошланади. озроқ овални, тимдаланишни жилвирлаш ёрдамида йўқотилади. агар вал бўйнининг олдинги размерига келтириш керак бўлса, унда аввалига жилвирланади, сўнг эпоксид елим ёрдамида ёки пресслаш ёрдами билан втулкалар ўрнатилади ва яна жилвирланади. шу мақсадда яна металлизация, металл билан ёпиштириш, хромлаш ва бошқа усулларни қўллаш мумкин. бу усулларни валда қийшиқлик бўлмаган ҳолда қўлланилади ёки эгрилик дастлаб тўғриланади. тўғрилаш совуқ ёки иссиқ ҳолатда токарлик станогида, домкрат ва бошқа ускуналар ёрдамида бажарилади. таъмирланган вал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: - вал уриши 1000 мм. га 0,02....0,06 мм. дан ошмаслиги; - вал бўйнида эгри-бугрилик бўлмаслиги. бўйин юзасининг қаттиқлиги нrc 45 ....56. 6. станина ва ромларни таъмирлаш станинанинг асосий нуқсонлари - дарз кетиш, …
5
анинг болтлари бўшатилади. нисбатан параллел ярим муфталарнинг 4 та а,в,с,д нуқталарига пўлат чизғич ўрнатилади. сўнгра электродвигателнинг асосдаги ҳолатини ўзгартириш йўли билан кўрсатилган нуқталарда чизғичнинг ярим муфта сиртига зич тегиши таъминланади. ӯқдошликнинг бузилишининг характерли ҳолатлари оғма ҳолат ва вал ўқларининг силжишидир. центровкадан сўнг электродвигатель ва машина асосда қотирилади. бунинг асосий сабаблари, ярим муфталар центровкасининг бузилиши, горизонталликдан оғиш, ишчи орган зўриқишидир. таъмирдан сўнг ва ишлатиш пайтида муфтали бирикма центровкаси доимий равишда текшириб турилиши лозим. марказдан қочма фрикцион муфталарда аввало накладкалар ейилади. бунинг сабаби табиий ишқаланиш, накладкага сув, маҳсулот, ювиш эритмалари, мой тушишидир. таъмирлашда электродвигатель ёки сепаратор станинаси қопқоғи очилиб, муфта ажратилади. колодка очилишидан олдин унда ва бармоқларда белгилар қўйилади. колодкани ўқдан ажаратишда пассатиж ёрдамида шплинт олинади. шайба олиниб колодка ажратилади. мойланган накладкалар безин билан ювилиб, жилвир қоғоз билан тозаланади ва ўққа ўрнатилади. ейилиш 50% дан ортганда, эски накладка олиб ташланади, янгиси кесилади, тешик пармаланади ва заклепка қилинади. 8. тасмали узатмаларни таъмирлаш тасма …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш"

1476475292_65648.doc кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш режа: 1. ажраладиган бирикмаларни таъмирлаш 2. ажралмайдиган бирикмаларни таъмирлаш 3. сирпаниш подшипникларини таъмирлаш 4. тебраниш подшипникли йиғма бирикмаларни таъмирлаш 5. вал ва ўқларни таъмирлаш 6. станина ва ромларни таъмирлаш 7. муфталарни таъмирлаш 8. тасмали узатмаларни таъмирлаш 9. тишли ва червякли узатмаларни таъмирлаш 10. занжирли узатмаларни таъмирлаш 11. сақланиш қурилмалари ва сальникларни ревизиялаш 1. ажраладиган бирикмаларни таъмирлаш резьбали бирикмалар кенг тарқалган ажраладиган бирикмалардан бўлиб, бунда болт тешикка зазор билан киритилади ва бирикма мустаҳкамлиги гайкани қотириш билан таъминланади. бундай ҳолда гайка тортилаётганда ва ишлатиш вақтида марказлаштириш бузилиши мумк...

DOC format, 81.0 KB. To download "кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш", click the Telegram button on the left.