транспорт-экспедицион хизматлар аудитининг назарий асослари

DOC 576,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1708107403.doc транспорт-экспедицион хизматлар аудитининг назарий асослари режа: 1. транспорт-экспедицион хизматларнинг аудит объектлари сифатидаги моҳияти, аҳамияти, таснифи ва тавсифи 2. транспорт-экспедицион хизматларини кўрсатувчи пахта терминалларининг аудит субъектлари сифатидаги хусусиятлари 3. транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти аудитининг заруратлари, мақсади ва вазифалари транспорт-экспедицион хизматларнинг аудит объектлари сифатидаги моҳияти, аҳамияти, таснифи ва тавсифи транспорт-экспедицион хизматлар ушбу хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти негизини ташкил этади. мос равишда, транспорт-экспедицион хизматлар ушбу хизматларга ихтисослашган субъектларда ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг энг асосий ва муҳим объекти бўлиб ҳисобланади. таъкидлаш жоизки, аудитга доир дарсликлар, ўқув ва амалий қўлланмаларда транспорт-экспедицион хизматларнинг аудит объектлари сифатидаги моҳияти, аҳамияти, уларнинг ҳисоб ва аудитда муҳим аҳамият касб этувчи таснифий ва тавсифий жиҳатлари етарлича ёритилмаган. бу, ўз навбатида, мазкур соҳа субъектларида аудит ўтказишнинг назарий, ташкилий ва методологик асосларини ҳам тўлиғича ишлаб чиқилмаганлигидан дарак беради. шу боис ҳам, қуйида транспорт-экспедицион хизматлар моҳияти ва аҳамиятини, шунингдек уларнинг таснифий ва тавсифий хусусиятларини очиб беришга харакат қиламиз. “транспорт-экспедицион хизматлар” сўз бирикмаси, кўриниб …
2
г ажралмас бўғини (тармоғи), унинг таркибий инфратузилмаси ҳисобланади. транспорт кишилик жамиятини ҳаракатга келтирувчи куч, унинг аъзолари меҳнат фаолияти воситаси ҳамда натижаси ҳисобланади. транспорт хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг энг муҳим тармоғи ҳисобланади. транспорт хизматлари соҳаси ўзининг алоҳида тармоқларига эга. бу тармоқларга ҳаво транспорти, темир йўл транспорти, автомобиллар транспорти, сув транспорти, космик транспорт кабилар киради транспортсиз иқтисодиётнинг бирон бир бошқа тармоқ ва соҳасини ривожлантириб бўлмайди. чунончи, транспорт кўрсатилаётган транспорт-экспедицион хизматларда асосий ролни ўйнайди. “транспорт-экспедицион хизматлар” атамасидаги экспедиция сўзи транспортда юкларни олиб келиш, ташиб келтириш, жўнатишда амалга ошириладиган махсус фаолиятни, яъни қўшимча хизмат турларини билдиради. манбаларда транспорт ва экспедицияни бирлаштирган ҳолда транспорт-экспедицияси атамасига қуйидагича таъриф ҳам берилган: транспорт экспедицияси - бу юкни етказиб берувчи ташкилотнинг юкни жўнатувчидан юк олувчига транспортнинг қайси бир тури билан етказиб бериш билан боғлиқ фаолиятидир. транспорт экспедицияси (экспедиторлик хизматлари) билан махсус экспедиторлар- экспедиторлик ташкилотлари шуғулланади3. транспорт экспедицияси, одатда, юкни жўнатувчи омбори эшигидан олувчи омбори эшигигача етказишни ташкил этишни …
3
икмаси ҳисобланган транспорт-экспедицион хизматлар биргаликда олинганда, авваламбор, унинг махсус хизмат тури эканлигини, бинобарин бу хизматнинг транспорт ва экспедиторлик билан боғлиқ фаолият эканлигини англатади. манбаларда келтирилган таърифларга кўра транспорт-экспедицион хизматлар деганда “юк ташиш шартномаларини тузиш, юк ташишни бевосита ташкил этиш, юкни жўнатиш ва олишни таъминлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек юк ташиш билан боғлиқ бошқа хизматлар тушунилади”. транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектларда транспорт хизматлари ва экспедицион хизматлар уларнинг алоҳида фаолият турлари ҳисобланади. чунончи, транспорт хизматлари транспорт-экспедицион корхоналарнинг юкни макон ва замонда ташиш, юклаш, тушириш, сақлаш, суғурталаш хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ бўлган фаолиятидир. экспедицион хизматлар эса товарларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб бергунча бўлган жараёнда амалга ошириладиган қўшимча ишлардан, чунончи, юкни саралаш, ўраш, сақлаш, тегишли ҳужжатларини тайёрлаш каби ишлардан иборат бўлади ушбу ишларсиз жўнатувчиларда товарларни ташиш жараёнини бошлаш, шунингдек товарни истеъмолчига етказиб бериш жараёнини якунлаш амри маҳолдир. барча транспорт-экспедицион хизматларни учта мезон бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин. булар: (1) бажарилиш жойи; (2) бажарилиш вақти …
4
иш; •юк ташиш таърифлари, тўловлари ва йиғимларини тўлаш; •юкни суғурталаш, уни бузилиши, камомади, шикастланишини хужжатлаштиришда иштирок этиш; •экспорт-импорт юкларни жўнатишда божхона брокери мажбуриятларини бажариш; •юк жўнатувчини юк харакати, уни йўқотилганлиги, изланаётганлиги тўғрисисида хабардор килиш; •керак холларда юкни бошқа манзилга қайта жўнатиш; •хавфли, габарити катта ва оғир юкларни жўнатишга махсус рухсатномани олиш; •бошқа хизматлар шундай қилиб, юқоридагилардан кўриниб турибдики, транспорт-экспедицион хизматлар сермазмун ва ўзига хос фаолият тури ҳисобланади. ушбу хизматлар бўйича яна қуйидаги фикр-мулоҳазаларни ҳам қилиш мумкин. биринчидан, транспорт-экспедицион хизматлар - бу бозор хизматларининг бир туридир. бу хизматларни махсус бирликлар томонидан юритилаётганлиги уларни бизнеснинг бир тури эканлигидан дарак беради. иккинчидан, бизнес тури сифатида транспорт-экспедицион хизматлар тўлиқ хўжалик ҳисоби талабларига жавоб бериши, яъни олинган даромад эвазига килинган харажатларни коплаш ва пироварида фойда келтириши лозим. айнан шу аснода транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти бизнес фаолияти сифатида қаралиши табиийдир. учинчидан, транспорт-экспедицион хизматларни махсус ихтисослашган субъектлар томонидан олиб борилиши объектив заруратдир. чунки, ушбу хизматларни юк …
5
ўламда фойдаланиш объектив заруратдир. бешинчидан, транспорт-экспедицион хизматларнинг макон ва замонда мавжудлиги, уларга бўлган талабларнинг боган сари ошиб бораётганлиги, мазкур соҳа субъектларининг тармоқ хусусиятлари уларнинг ҳар бирини ўзига хос аудит субъектлари сифатида ҳам тавсифлайди. ушбу хусусиятларни қуйида пахта толасини сотишда махсус транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатаётган пахта терминаллари мисолида ҳам кўриш мумкин. транспорт-экспедицион хизматларини кўрсатувчи пахта терминалларининг аудит субъектлари сифатидаги хусусиятлари республикамиз дунё мамлакатлари ичида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, чунончи пахта етиштириш ва унинг толасини сотиш борасида ўз ўрнига эга. “мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, - деб таъкилаган эдилар республикамизнинг биринчи президенти и.а. каримов, -фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли мўл ҳосил этиштирилди - 7 миллион 500 минг тонна ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо этилди”. асосий маҳсулоти тола хисобланган пахта билан республикамизда кўп сонли субъектлар шуғулланади. бу иш, авваламбор, пахтани етиштирувчилар - фермер ва деҳқон хўжаликларига юклатилган. шунингдек, етиштирилган ҳосилни истеъмолчиларга етказиб беришда пахтани қабул қилувчи ва сақловчилар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "транспорт-экспедицион хизматлар аудитининг назарий асослари"

1708107403.doc транспорт-экспедицион хизматлар аудитининг назарий асослари режа: 1. транспорт-экспедицион хизматларнинг аудит объектлари сифатидаги моҳияти, аҳамияти, таснифи ва тавсифи 2. транспорт-экспедицион хизматларини кўрсатувчи пахта терминалларининг аудит субъектлари сифатидаги хусусиятлари 3. транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти аудитининг заруратлари, мақсади ва вазифалари транспорт-экспедицион хизматларнинг аудит объектлари сифатидаги моҳияти, аҳамияти, таснифи ва тавсифи транспорт-экспедицион хизматлар ушбу хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти негизини ташкил этади. мос равишда, транспорт-экспедицион хизматлар ушбу хизматларга ихтисослашган субъектларда ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг энг асосий ва муҳим объекти бўлиб ҳисобланади. таъ...

Формат DOC, 576,0 КБ. Чтобы скачать "транспорт-экспедицион хизматлар аудитининг назарий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: транспорт-экспедицион хизматлар… DOC Бесплатная загрузка Telegram