узун толали чигитли пахтани жинлаш технологияси

DOC 137,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403350367_45115.doc узун толали чигитли пахтани жинлаш технологияси режа: 1.узун толали чигитли пахтани жинлашда валикли жинлардан фойдаланиш сабаблари. 2. валикли жинларнинг технологик жараёни. 3.валикли жинлар конструкцияси, асосий иш органлари, ишлаш жараёни ва иш унумдорлиги. 1. узун толали чигитли пахтани жинлашда валикли жинлардан фойдаланиш сабаблари жинлаш пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнининг асосий операцияси ҳисобланиб, бунда пахта толаси чигитидан ажратилади. жинлаш жараёни чигитли пахта толаси чигитидан механик куч билан ажратишдан иборат. толанинг чигит билан боғланиш кучи якка толанинг узилиш кучига қараганда 2(3 марта кам бўлгани учун жинлаш процессида ўзининг табиий хусусиятларини (узунлик, ингичкалик, пишганлик даражаси, узилиш кучлари ва ҳ.к) сақлаган ҳолда тубидан узилиб, чигитдан ажралиб чиқади. узун толали пахта толасининг чигит билан боғланиш кучи ўрта толаникидан анча кам ва уларни тукли сиртларга ишқаланиш кучи ҳисобига ҳам чигитидан ажратиб олиш мумкин. шунинг учун узун толали чигитли пахта толасини чигитидан валикли жинлар ёрдамида ажратилади. бундан ташқари узун толали чигитли пахтанинг толаси ингичка бўлган сабабли, унинг …
2
ли пахта толаларини айланувчи валикнинг сирти билан унга қаттиқ босиб қўйилган қўзғалмас пичоқ орасига судраб ўтиш ҳисобига чигитдан толалар ажратиб олинади (25- расм). бу жараённи амалга ошириш учун “толанинг иш валиги сиртига ишқаланиш кучи” толанинг пўлат пичоққа ишқаланиш кучидан катта бўлиши керак. расм. валикли жинлаш жараёнини ташкил этувчи иш органларининг жойлашиши. чигитли пахта айланиб турган иш валигига (1) узатилади, валик сирти эса толани ўзига ёпиштириб олиб қўзғалмас пичоқ (2) остига тортиб киргизади, шунда чигит қўзғалмас пичоқ тиғига тортилиб қолади. толани чигитдан ажратувчи куч (р) таъсирида толаларнинг фақат бир қисми чигитидан ажралади, асосий кўпчилик қисми эса айланиб турган болғачалар (3) ургандагина чигитидан узилади. болғачалар урганда фақат таранг тортилган толалар узилиб, қолганлари эса узилмай навбатдаги болғачанинг урилишини кутади. ҳамма толаларидан ажратилган чигит тўр тешигидан тушиб, машина остидаги конвейер билан машинадан ташқарига олиб кетади. толани ажратувчи куч р қуйидаги формула билан топилади: р=т1-т2=n((1-(2) бунда: т1,т2- толанинг иш валигига ва қўзғалмас пичоққа ишқаланиш кучлари; …
3
бунда майда ифлосликлар чигитли пахтадан ажралиб, тўр тешикларидан пастга тушади. яхшилаб титилган чигитли пахта новдан игнали барабанга (6) узатилади. барабан игналари билан чигитли пахтани ускунанинг асосий иш органларига-ишчи барабанга (10), қўзғалмас пичоқ (11) ва уриш валигига узатилади. қайтариш валиги (7) игнали барабан сиртидаги чигитли пахта қатламини текислаб ортиқчасини қайтариб туриш учун мўлжалланган. шунда чигитли пахта бир меъёрда узатилиб жинлаш жараёнининг бир хил бажарилишини таъминлайди. тезлатувчи валик (8) игнали барабандан чигитли пахта бўлакчаларини ажратиб олиб иш барабанига (10) узатади. ишчи барабанни сиртида туклари ва спиралсимон ариқчалар бўлгани учун толаларни ўзига кучли ёпиштириб олади ва уларни қўзғалмас пичоқ (11) остига тортиб киритади. қўзғалмас пичоқ остига киритилган толалар чигити қўзғалмас пичоқ қирраси ёнига келиб тўхтаб қолади ва уларни уриш органининг (9) болғачалари уриб толасидан ажратади. расм. дв-1м русумли валикли жиннинг конструкцион тузилиши ҳамма толасидан ажралган чигит игнали барабан остидаги қия новга (12) ундан чигит конвейерга тушади. бу жараён чигитли пахтанинг айрим бўлакчалари игнали …
4
аларни қўзғалмас пичоқ остига киришига қаршилигини камайтиради. иш барабанининг (27-расм) толани илиш қобилиятини ошириш ва қўзғалмас пичоқ тиғида тўпланиб қолмаслиги учун барабан сиртида винт чизиғи бўйлаб, чуқурлиги 3(5 мм ли ўлик ариқчалари ясалади. расм.валикли жиннинг ишчи барабани 1-пўлат вал; 2-дисклар; 3-икки ёнидаги фланецлар; 4-шпонкалар уриш органлари - жинловчи иш барабани қўзғалмас пичоқ тиғига тортган чигитларни толасидан уриб ажратиш учун хизмат қилади. уриш органлари икки хил бўлади(28- ва 29-расмлар): юмшоқ ва қаттиқ ўрнатилган. юмшоқ ўрнатилган уриш органлари вал, маҳкамловчи болтлар, теридан ясалган амортизаторлар, металл планкалар ва уриш болғачалардан иборат, бўлиб уруғлик пахтани қайта ишлашда фойдаланилади. қаттиқ ўрнатилган уриш органлари: вал, қия жойлаштирилган пўлат дискалар, диска оралиқ қистирмаларидан иборат ёки бўлмаса вал бўйи узунасига тўртта қатор пўлат планкалар қотирилган бўлиб, техник пахта, қайта ишлашда фойдаланилади. расм. а) чигитни юмшоқ урувчи уриш қисми 1-вал; 2-пўлат болғача; 3-планка; 4-болт; 5-юмшоқ амортизатор; 6-ишчи валик; 7-қўзғалмас пичоқ; 8-пичоқни қотирувчи планка. расм. б) чигитни қаттиқ урувчи уриш …
5
=р1+р2 бунда: р1- толаларни чигитидан уриш органи билан узиш ҳисобига олинган иш унумдорлиги р2- иш барабани ишқаланиш кучлари ҳисобига олинган иш унумдорлик. р1- қуйидаги тенгликдан топилади: 60*n0*a*r=n*f1*p1*103 бундан: кг/соат бунда: n0-уриш валигининг айланиш тезлиги, мин-1; r- болғачанинг уриш кучи; f1- толанинг чигитга бирикиш кучи, н; n- бир грамм толадаги толалар сони; а-тажриба асосида аниқланадиган кўрсаткич. иш унумдорлигининг иккинчи қисми қуйидаги формула билан топилади: кг/соат бунда: к2-толани ажратиш кучи (р0)дан фойдаланиш коэффици енти. к2=0,25(0,35; l- қўзғалмас пичоқ узунлиги, мм; b-иш барабанида пичоқ изининг (эзилган жой) кенглиги,мм; q-солиштирма босим, н/м2; мl1-чигитларнинг энг катта ўлчамининг ўртача математик қиймати, мм; s1- бир чигитдаги толалар узунлигининг ўртача узунликдан ўртача квадратик оғиши; n- 1 грамм толадаги толалар сони; f1-толанинг чигитга бирикиш кучи, н; g=9,8 м2/с. адабиётлар: 1. джаббаров г.д. ва бошқалар. "чигитли пахтани дастлабки ишлаш технологияси", дарслик, т."уқитувчи" 1987й. 2.э. зикриёев «пахтани дастлабки қайта ишлаш» т. 2002 й 3. ассоциация "узхлопкопромсбыт" нпо “хлопкопром", справочник по первичной …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узун толали чигитли пахтани жинлаш технологияси" haqida

1403350367_45115.doc узун толали чигитли пахтани жинлаш технологияси режа: 1.узун толали чигитли пахтани жинлашда валикли жинлардан фойдаланиш сабаблари. 2. валикли жинларнинг технологик жараёни. 3.валикли жинлар конструкцияси, асосий иш органлари, ишлаш жараёни ва иш унумдорлиги. 1. узун толали чигитли пахтани жинлашда валикли жинлардан фойдаланиш сабаблари жинлаш пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнининг асосий операцияси ҳисобланиб, бунда пахта толаси чигитидан ажратилади. жинлаш жараёни чигитли пахта толаси чигитидан механик куч билан ажратишдан иборат. толанинг чигит билан боғланиш кучи якка толанинг узилиш кучига қараганда 2(3 марта кам бўлгани учун жинлаш процессида ўзининг табиий хусусиятларини (узунлик, ингичкалик, пишганлик даражаси, узилиш кучлари ва ҳ.к) сақлаган ҳолда туб...

DOC format, 137,5 KB. "узун толали чигитли пахтани жинлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.