ипак қурти селекцияси ва уруғчилиги

DOCX 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669488573.docx ипак қурти селекцияси ва уруғчилиги режа: · ипак қурти селекцияси · капалакларни жуфтлаштириш · ипак қурти уруғчилиги корхонаси ишлари, уруғ тайёрлашдаги жараёнлар таянч иборалар: зот, дурагай, элита, суперэлита, ипак қурти уруғи, танлаш, чатиштириш, эски зот, янги зот, моновольтин, бивольтин, поливольтин, уруғчилик корхонаси, наслчилик станцияси ипак қурти селекцияси. селекция - танлаш ва чатиштириш йўли билан ўсимликлар навини, хайвонлар зотини яхшилаш, янги зот ва дурагайлар яратиш демакдир. тут ипак қуртининг зотлари уч гурухга моновольтин зотлар. бўлинади: бивольтин зотлар. поливольтин зотлар. ҳозирги тут ипак қуртларининг зотлари икки гуруҳга бўлинади: 1. эски абориген зотлар, бўлар халк селекцияси натижасида бунёд бўлган. 2. янги зотлар ,илмий селекция йўлларини бир неча йиллар давомида куллаш натижасида яратилган. ипак қурти зотлари монов ольтин бивольтин поливольтин ипак қ урти зотлари таснифи моновольтин ҳар инкубация шароитда хил уруғи қурт қилиниб, уруғдан жонланиб чиққан қурт бутун ривожланиш даврида қандай парвариш қилинмасин бир йилда бир авлод беради. фақат жуда камдан - кам …
2
доғли капалаклар эса албатта микроскопда текширилиши шарт ва агарда пебрина борлиги аниқланса, бундай пилла партияси яроксизга чиқарилади. шу партиядан чиққан капалаклар солинган халтачалар уруғлари билан куйдирилиши шарт, шунингдек касал чиққан пиллалар солинган идишлар ювилиб дезинфекция қилинади. капалакларни жуфтлашиши камида икки соат давом этиши керак, шундан сўнг улар ажратилади, урғочилари коғоз халтачаларга ёки қутичаларга солинади (қабул қилинган изоляция системасига қараб), эркак капалак текширилиб, кучсизлари яроксизга чиқарилади, қолганлари эса папильонаж каравотларига жойлаштирилиб салқин, қоронғи жойда сақланади. бу эркак капалаклардан келгуси куни ёки ҳатто ўша куни, қайта фойдаланиш мумкин, аммо улар камида 3-4 соат дам олиши шарт. эркак капалаклардан такрорий фойдаланиш эркак гуруҳидаги пиллаларнинг бир қисмини иқтисод қилиш имкониятини беради. 48-расм. капалакларни ажратиш. 37-расм. жуфтлашган капалакларни ажратиш жараёни капалакларни изоляция килишнинг бир неча усуллари мавжуд. уларга ji.пастер томонидан таклиф қилинган пебринага қарши кураш усули асос қилиб олинган бўлиб, ҳар бир капалакни қандайдир изоляция буюмига (халтача, қутича, дока румолча, металл стаканча ва бошқаларга) солинади. …
3
ингдек микротахлил вақтида мезҳнат сарфини тежашга йўналтирилган, аммо шу билан бирга бундай зичлаштириш касал капалакларни топишнинг имкониятини пасайтиради (айниқса, кам даражадаги касалланишда) ва қанчалик зичлаштириш даражаси юкори бўлса, касал уруғларни ўтказиб юбориш эхтимоли шунчалик юқори бўлади. бу ҳакда «микроскопда текшириш» бўлимида батафсил баён этилади. агарда урғочи капалаклар папильонаж халтачаларига солинган бўлса, бундай халтачалар капалаклари билан металл тўрдан қилинган ёки канопдан тўқилган тўрли цилиндрларга солинади. капалаклар билан ишлаш вақтида бу цилиндрлар халтачалари билан бирга папильонаж биноларини юқори зонасига осиб қўйилади, аммо папильонаж тугаши билан улар пастки зонага, папильопаж каравотларини ёки папильонаж катаклари ўрнига осиб қўйилиши керак. 36- расм. тухумларни микроскопик таҳлилдан ўтказиш. капалакларни пебринага қарши микроскопда текшириш усуллари бундай пастга осиб қўйиш албатта зарур, чунки бинонинг юқори зонасида ҳарорат пастки зонасига нисбатан ҳаммавақт юқори, у 30°с ҳатто ундан юқорига кўтарилади, бу айниқса кундузги ва тунги соатларда ҳароратнинг ўртасида фарқи кескин бўлганда уруғни физиологик ҳолатига салбий таъсир этади ва кўпинча уруғларни ўзидан …
4
ари эса капалак пилладан чиққанидан кейин ҳосил бўлган уруғни қолдиради. одатда бундай уруғлар биринчи куни қолдирилган уруғларга нисбатан майда, захира озиқа моддаси кам, физиологик томонидан аҳамияти паст. шунинг учун ҳам охирги куни қолдирилган. уруғларни ажратиш имкониятига эга бўлиши ва кейин уни яроқсизга чиқариш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. аммо бундай иш кўп меҳнат талаб қилади ва капалакларни халтачаларга 1-5 донадан изоляция қилишда, амалда уни бажаришнинг имконияти йўқ. қутичалардан ёки металл стаканчалардан фойдаланишда тегишли мосламаларнинг бўлиши, уруғчилик корхоналари шароитида оҳирги қолдирилган уруғни яроқсиз қилиш ва шу билан тайёрланадиган уруғ сифатини бирмунча яхшилаш имкониятини беради. сўнгги бир неча йил давомида капалакларни ёппасига микроскопда текшириш вақтида пебрина билан касалланиш 0,05 фоиздан ошмайдиган ёки бутунлай учрамайдиган уруғчилик корхоналарида капалакларни махсус ичига ҳаво ўтиши учун майда тешилган, эмульсияланган пергамент қоғоз билан қопланган қутичаларга гуруҳлаб изоляция қилишга рухсат этилади. капалаклар шу қоғозларга ўзини қолдирадиган уруғларни ёпиштиради. битта қутичага 100 тадан капалакни изоляция қилиш фақат капалакларни ёппасига микроскопда текшириш …
5
линган намунани тортиш билан битта капалакнинг ўртача оғирлиги аниқланади. капалаклар қутичага солингач, унинг қопқоғи тезда беркитилиб, унга партия номери, дурагайни номи, капалакни изоляция килинган куни ёзилади. қутичанинг қопқоғи ҳам худди шундай материаллардан ясалади ва унда ҳаво ўтиши учун тешикчалар қилинади (қоғозни тешиш машинада бажарилади). бундай қутичалардан фойдаланилганда ypyғ қолдириш бошланганидан 12-20 соат ўтгач, қутича очиладн, ҳамма капалаклар йиғилиб, эмульсия қилинмаган пергамент ёки ярим пергамент қоғоздан ясалган қутичага солинади, аммо унинг таги майда тешилган, бўйи ва эни қутичага нисбатан 1 см кичик бўлиши керак. шундай қилиб қутичадаги эмульсия қилинган қоғозда фақат биринчи суткада қолдирилган уруғлар бўлади. қолган ҳамма уруғлар эмульсия қилинмаган қутичада қолдирилади ва шу қоғозга яхши ёпиштирилган бўлади, бу уни биринчи суткада қолдирилган уруққа аралашиб кетишини олдини олади. қутичани капалаклар ва уруғ билан махсус тайёрланган сўриларга ёки уларни 6-10 тадан қилиб боғлаб изоляцион халтачалар солинган тўрлар осиладиган симларга илиб қўйилади. зичлаштирилгаи ҳолда капалакларни изоляция қилиш пебрина билан касалланган материални тўла …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ипак қурти селекцияси ва уруғчилиги"

1669488573.docx ипак қурти селекцияси ва уруғчилиги режа: · ипак қурти селекцияси · капалакларни жуфтлаштириш · ипак қурти уруғчилиги корхонаси ишлари, уруғ тайёрлашдаги жараёнлар таянч иборалар: зот, дурагай, элита, суперэлита, ипак қурти уруғи, танлаш, чатиштириш, эски зот, янги зот, моновольтин, бивольтин, поливольтин, уруғчилик корхонаси, наслчилик станцияси ипак қурти селекцияси. селекция - танлаш ва чатиштириш йўли билан ўсимликлар навини, хайвонлар зотини яхшилаш, янги зот ва дурагайлар яратиш демакдир. тут ипак қуртининг зотлари уч гурухга моновольтин зотлар. бўлинади: бивольтин зотлар. поливольтин зотлар. ҳозирги тут ипак қуртларининг зотлари икки гуруҳга бўлинади: 1. эски абориген зотлар, бўлар халк селекцияси натижасида бунёд бўлган. 2. янги зотлар ,илмий селекция йўлларини бир ...

DOCX format, 1.0 MB. To download "ипак қурти селекцияси ва уруғчилиги", click the Telegram button on the left.