араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари

DOC 110.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405916057_56930.doc араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари режа: 1. араб ёзувининг пайдо бўлиши. 2. араб ёзувида ўтказилган ислоҳотлар. 3. араб ёзуви турларининг шаклланиши: а) куфий ёзуви; б) муҳаққақ ёзуви; в) райҳоний ёзуви; г) сулс ёзуви; д) тавқиъ ёзуви; е) риқо ёзуви; ж) насх ёзуви; з) таълиқ ёзуви; и) шикастайи таълиқ; 4. хулоса эрамизнинг дастлабки йилларида арабистон ярим оролининг шимолий-ғарбий қисмида набатийлар давлати мавжуд эди ва бу давлатнинг ёзуви оромий ёзуви эди. бу ёзув набатийлар давлатида ишлатилганлиги сабабли набатийлар ёзуви деб ҳам аталган. бу алифбо 22 белгидан иборат бўлган. кейинчалик бу алифбодан ҳозирги кунда африканинг шимолий-ғарбий қисмидан ҳиндистонгача бўлган улкан ҳудудда амалда қўлланиб келинаётган ва араб ёзуви деб аталадиган ёзув шаклланган. илк араб ёзувининг энг қадимги ёдгорликлари жанубий суриядан топилган битиклар бўлиб, улар эрамизнинг iy-yi асрига мансубдир. эрамизнинг y-yi асрига келиб, араб ёзуви шимолий африкага ҳам тарқалган эди. араблар ҳаётидаги энг …
2
вонлар халифалик қилишган эди) халифаликнинг пойтахти дамашқда барча давлат муассасалари ва расмий ёзишмаларни фақат араб тилида олиб бориш ҳақида фармон қабул қилинди ва бу фармон халифаликнинг барча ҳудудлари учун умумий деб эълон қилинди. чиқарилган бу фармон араб тили ва ёзувининг жамиятда тутган мавқеини янада мустаҳкамлади. араб тилининг ривожланиши, унинг халифаликка тобе бўлган ҳудудларда кенг тарқалиши араб ёзуви ва унинг орфографиясини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди. бу нарса эса, ёзувда ислоҳ ўтказиш масаласини кўндаланг қўйди. бу ислоҳни амалга оширишда ўша даврда ироқнинг ҳукмдори бўлган ал-ҳажжожнинг ташаббуси ва хизмати улкан бўлган. ёзувда ўтказилган бу ислоҳотнинг вақти аниқ билинган эмас. эҳтимол у босқичма-босқич узоқ муддат давомида амалга оширилган ва 680 йилдан 780 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган. умуман араб ёзувида ўша даврда ўтказилган ислоҳотнинг моҳияти қисқача қуйидагилардан иборат: юқорида айтганимиздек, набатий ёзувида 22 та ҳарф мавжуд бўлган. бу ҳарфлар орасида 4 та ҳарф шаклан жуда ўхшаш бўлган. улар деярли бир хил ёзилган. илк …
3
оҳида шакллари ишлаб чиқилган ва амалда қўллана бошлаган. истисно тариқасида 6 та ҳарф илгариги хусусиятини сақлаб қолган ва улар фақат ўнг томондаги ҳарф билан қўшиб ёзилади. шунинг учун уларнинг иккитагина шакли мавжуд. шундай қилиб, араб ёзувидаги 28 ҳарфнинг 100 та кўриниши шаклланган. илк араб ёзувида айрим ҳарфларга нуқталарнинг қўйилиши, кўпчилик ҳарфларнинг ҳар икки томондан қўшиб ёзиладиган шаклларини ишлаб чиқиш билан бир қаторда ҳарфларнинг ўзаро катта-кичиклик нормалари ҳам ишлаб чиқилган. набатий ёзувида чўзиқ унлилар ҳарфлар ёрдамида ифодаланар эди. бу қоида араб ёзувида ҳам сақлаб қолинган. шунинг учун араб ёзувидаги __, __, __ ҳарфлари ундош товушларни ифодалаш билан бирга чўзиқ а, у, и унлиларни ҳам ифодалайдиган бўлган. қисқа унлилар эса, алоҳида ҳарфлар ёрдамида эмас, балки шу унлилардан олдинги ҳарфларнинг остига ёки устига қўйиладиган забар, зер, печ ҳаракатлари билан ифодаланадиган бўлган. бу ҳаракатлардан ташқари турли вазифаларни бажарувчи бир неча қўшимча ҳаракатлар ҳам жорий этилган. шундай қилиб, қуръон ва ўша давр оғзаки поэзияси талаффуз …
4
инг ишлаб чиқилиши-буларнинг ҳаммаси араб ёзувининг келажакда янада кенг тарқалишига замин яратган. xi асрда арабларда шаклланаган фикрга кўра, араб ёзувининг дастлабки босқичида фақат куфий ёзуви мавжуд бўлган. қуръони каримнинг дастлабки нусхалари шу ёзувда кўчирилган. бу ёзув 4-халифа али ибн толиб томонидан такомилига етказилган. араб графикасидаги бошқа хат турлари шу куфий ёзуви асосида кейинчалик шаклланган хат турларидир. х асрга келиб араб ёзуви яна ислоҳ қилинган. бу ислоҳ али муҳаммад ибн али ибн муқла (272-328)-(886-940) номи билан боғлиқ. бу киши уч аббосий халифа қўлида вазирлик лавозимида ишлаган. у куфий хати асосида шарқ оламида кейинчалик машҳур бўлиб кетган олти хат турини яратган олимдир: муҳаққақ, сулс, риқо, насх, тавқиъ ва райҳоний хат турлари. ибн муқланинг бу ишини эронлик олим али ибн ҳилол давом эттирган. унинг тахаллуси ибн баввоб бўлган ва у 413-1022 йилда вафот этган. у шероздаги машҳур кутубхонада ходим бўлиб ишлаган. ислоҳот ишини ундан кейин давом эттирган шахс сўнгги аббосий халифа саройида хаттот …
5
ир. у биринчи марта куфа шаҳрида ишлатилиб, у ерда ривож топгани учун «куфий» деб ном олган. араб олимларининг фикрича, (бу олимлар xi асрга мансубдирлар) қуръоннинг биринчи қўлёзма нусхаси ёзилган бу ёзув тури 4-халифа ҳисобланган али ибн абу толиб томонидан такомиллаштирилган. натижада ўша даврда турли ёзишмалар, давлат идораларидаги ҳужжатлар ва бошқа ёзув-чизувлар шу ёзувда олиб борилган. ўша даврдаги қўлёзма китоблар ҳам шу ёзувда яратилган. кейинчалик эса, ибн муқла ўтказган ислоҳот натижасида вужудга келган бошқа турдаги ёзувлар ўрнини эгаллай бошлаган. xii асрга келиб сурия, ироқ, эрон ҳудудларида куфий ёзуви амалда қўлланишдан тўхтаган. лекин у умуман истеъмолдан чиқиб кетган эмас. куфий ёзуви ислом бадиий санъатининг асосий элементларидан бири бўлиб хизмат қилган. шу билан боғлиқ ҳолда бу ёзув тури ишлатилиш соҳасига қараб, яна бир неча турга бўлиниб кетган. масалан, бу хат туридаги ҳарф элементларига гуллар, барглар, кўраклар шакли берилиб, хуснихат турларида ишлатилган ва унга гулли хатти куфий деб ном берилган. куфий ёзувидаги ҳарфларнинг ёзилишидаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари"

1405916057_56930.doc араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари режа: 1. араб ёзувининг пайдо бўлиши. 2. араб ёзувида ўтказилган ислоҳотлар. 3. араб ёзуви турларининг шаклланиши: а) куфий ёзуви; б) муҳаққақ ёзуви; в) райҳоний ёзуви; г) сулс ёзуви; д) тавқиъ ёзуви; е) риқо ёзуви; ж) насх ёзуви; з) таълиқ ёзуви; и) шикастайи таълиқ; 4. хулоса эрамизнинг дастлабки йилларида арабистон ярим оролининг шимолий-ғарбий қисмида набатийлар давлати мавжуд эди ва бу давлатнинг ёзуви оромий ёзуви эди. бу ёзув набатийлар давлатида ишлатилганлиги сабабли набатийлар ёзуви деб ҳам аталган. бу алифбо 22 белгидан иборат бўлган. кейинчалик бу алифбодан ҳозирги кунда африканинг шимолий-ғарбий қисмидан ҳиндистонгача бўлган улкан ҳудудда...

DOC format, 110.5 KB. To download "араб ёзувининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг турлари", click the Telegram button on the left.