оила демократик жамият курилишининг асосий бугини

DOC 104.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404480383_53850.doc мавзу: оила демократик жамият қурилишининг оила демократик жамият қурилишининг асосий бўғини р е ж а : 1. демократик давлат ва фуқаролик жамиятида оиланинг ўрни ва ҳуқуқий асослари. 2. оилада меҳр-мурувват туйғусининг шаклланиши. 3. оилада тенглик ва қадр-қиммат мутаносиблиги. дунёда юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, хоҳ у иқтисодиётда, хоҳ маънавий-сиёсий соҳаларда бўлсин, ўз таъсирини даставвал оила муҳитида намоён этади. сўнгги йилларда иқтисодиётда глобаллашув жараёнларининг фаоллашуви, маънавият ва ахлоқий тарбиядан ғарб маънавиятига хос бўлган индивидуализмнинг кучайиши ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ва айниқса, оила муҳитига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. дарҳақиқат, оила барча ислоҳатлар, ўзгаришлар, таназзул ва тараққиётларнинг ибтидоси ва интиҳоси ҳисобланади. мамлакатимизнинг порлоқ истиқболини таъминлашда бошқа ижтимоий институтлар билан бир қаторда оила омилига ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. шундай экан, оила муҳитида, мамлакатимизнинг умумий ривожланишига муносиб ҳисса қўша олишга қобил ва тайёр шахсларни шакллантириш учун биринчи галда нималар қилишимиз лозим? даставвал, ўсиб келаётган ёш авлод онги, шуури, маънавиятида ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш …
2
иланинг субъектив, яъни, ички имкониятларини тўлароқ юзага чиқариш билан боғлиқдир. оиланинг ички имкониятлари деганда оила таркиби, оила аъзоларининг ижтимоий мўлжаллари, ўз олдиларига қўяётган мақсадлари, фарзандлар тарбияси, таълим, шахснинг индивидуал тараққиёти, ахлоқий тарбия, меҳр, садоқат, сабр, муҳаббат омилларининг оила муҳитида амал қилиши тушунилади. даставвал, оила таркиби ва фаровонлик масаласига тўхталсак. бмт нинг юнисеф ташкилоти томонидан ўрганилган ҳолатлар натижасига кўра, ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғи, яъни 11 миллиони 18 ёшгача бўлганларни ташкил этиб, ҳар бир оила боқувчиси ўзи билан ўртача 5,2 кишини боқиш масъулиятини зиммасига олиб яшайди. таққослаш учун мамлакатимизга аҳоли нуфузи бўйича бирмунча яқинроқ бўлган руминия ёки польшани мисол қилиб олсак, бу давлатларда ҳар бир боқувчи зиммасига 0,5 болани боқиб, ўстириш тўғри келмоқда. польшанинг 35 миллион аҳолисининг 22 миллиони, руминиянинг 23 миллион аҳолисининг 16 миллиони моддий, ёки номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида машғул бўлиб келаётган бўлсалар, ўзбекистоннинг 25 миллион аҳолисидан 5 миллион яқинигина ишлаб чиқариш, бошқарув тижорат, маориф, таббиёт сингари соҳаларда фаолият юритмоқдалар. …
3
ланганидан буён то истиқлол давримизгача кўп қиррали ва мураккаб йўлни босиб ўтди. ҳар бир тарихий даврда оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари хилма-хил мазмун билан бойиб борди. оиланинг жамиятдаги муҳим ижтимоий институт сифатидаги ўрни ҳақида мутафаккирларимиз кўп ибратли гаплар айтишган. хусусан, бу борадаги чуқур фикр мулоҳазалар абу наср форобийнинг «фозил одамлар шаҳри», абу райҳон берунийнинг «минералогия», «геодезия», «ҳиндистон», «ўтган авлодлар обидалари», абу али ибн синонинг «ахлоқ», «ахлоқ фани», «оила хўжалиги», алишер навоийнинг «ҳайрат-ул аброр» ва «маҳбул-ул қулуб» асарларида ўз ифодасини топган. хх аср бошларида юртимиз миллий озодлик курашчилари бўлган жадидлар оила институти орқали жамиятни ислоҳ қилиш учун астойдил курашганлар. оиланинг ҳуқуқий асослари мамлакатимиз конститутциясининг 66-бандида «вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдилар», деб махсус қайд этилади. шу ўринда қайд этиш жоизки, дунё конституцияларининг бирортасида ҳам бундай мазмундаги ҳуқуқий модда алоҳида ажратиб кўрсатилмаган бўлиб, масаланинг бу тарзда қўйилиши ўзбекистонда ота-она ва фарзанд муносабатлари умумдавлат даражасидаги фавқулодда муҳим масала эканлигидан …
4
б ёзади у мазкур асарда. фитрат ўз фикрини давом эттириб, «агар бир мамлакат аҳолиси ахлоқсизлик ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса, шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади», деб ёзади. муаллиф оилавий ҳаёт ўз қонун ва қоидаларига эга эканлигини, бу қонунларга риоя қилиш орқалигина одамларни жаҳолатдан қутқариш мумкинлигини баён этади. оила институтининг барқарорлиги жамиятнинг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказади. ғарб олимлари тадқиқотларида оиланинг инқирози хусусидаги нуқтаи назарлар кенг баён этилмоқда. хусусан, 1859 йилда «бостон куатерли ревью» журнали шундай деб ёзган эди: «эски маънодаги оила ҳаётимиздан йўқолмоқда ва бу нафақат институтларимизнинг эркин характерини хавф остида қолдиради. бундай фикрлар кўпгина ғарб мамлакатлари бўйлаб акс-садо бериб ўтди. 1980 йилда британияда консерваторлар партияси оила тушунчасини сиёсий жиҳатдан муҳокама қилди. 1986 йилда англияда бош вазир лавозимида ишлаган маргарет тэтчэр консерваторлар партияси конференциясида: «бизнинг сиёсатимиз оиладан, унинг эркинлигидан ва унинг хотиржамлигидан бошланади» деганди. бошқа томондан, оиланинг танқидчилари оила институтининг …
5
«уни ҳам иқтисодий, ҳам маънавий-ахлоқий жиҳатдан мукаммаллаштириш йўлида биргаликда қиладиган ҳаракатининг ҳосиласидир». оиланинг мустаҳкамлиги жамият ва давлат барқарорлиги билан мантиқий уйғун ҳодиса саналади. халқимизнинг узоқ йиллик, мураккаб тарихий-маданий тажрибаси мобайнида юз берган воқеа-ҳодисалар моҳиятини жамиятнинг илк бўғини бўлган оиладан излаш тенденциясини кўплаб мутафаккирларимиз асарларида учратамиз. миллатимиз бошига тушган очиқ қисмат даставвал оила тарбиясидаги камчилик оқибати эканини маърифат аҳллари яхши англашган. бундан халос бўлишда оила тарбияси ҳал қилувчи аҳамият касб этади, деб умид қилишган. фитратнинг «оила ёки оилани бошқариш тартиблари» асарида бу ҳақда ибратли мулоҳазалар илгари сурилади. «ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ- деб ёзади у,- тинчлик ва тотувлик эса, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. қаерда оила мустақиллиги кучли интизом ва тарбияга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади», бу муддао амалида, табиийки, оила бошлиғининг ибрати алоҳида ўрин тутади. оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр - мурувват ва оқибат омиллари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оила демократик жамият курилишининг асосий бугини"

1404480383_53850.doc мавзу: оила демократик жамият қурилишининг оила демократик жамият қурилишининг асосий бўғини р е ж а : 1. демократик давлат ва фуқаролик жамиятида оиланинг ўрни ва ҳуқуқий асослари. 2. оилада меҳр-мурувват туйғусининг шаклланиши. 3. оилада тенглик ва қадр-қиммат мутаносиблиги. дунёда юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, хоҳ у иқтисодиётда, хоҳ маънавий-сиёсий соҳаларда бўлсин, ўз таъсирини даставвал оила муҳитида намоён этади. сўнгги йилларда иқтисодиётда глобаллашув жараёнларининг фаоллашуви, маънавият ва ахлоқий тарбиядан ғарб маънавиятига хос бўлган индивидуализмнинг кучайиши ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ва айниқса, оила муҳитига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. дарҳақиқат, оила барча ислоҳатлар, ўзгаришлар, таназзул ва тараққиётларнинг ибтидоси ва интиҳоси ҳисобланад...

DOC format, 104.0 KB. To download "оила демократик жамият курилишининг асосий бугини", click the Telegram button on the left.