мустакиллик ва демократик жамият курилишининг «узбек модели»

DOC 75.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404481884_53899.doc мавзу: мустақиллик ва демократик жамият қурилишининг «ўзбек модели» мустақиллик ва демократик жамият қурилишининг «ўзбек модели» р е ж а : 1. мустақиллик ва демократик жамиятга ўтишнинг ўзаро муштараклиги. 2. демократик жамиятга ўтиш моделининг турли-туманлиги 3. инсон эркинлиги ва манфаатларининг устуворлиги. мустақиллик эълон қилинган йил ва кун кўпмиллатли халқимиз ҳаётида тенги йўқ қутлуғ сана ҳисобланади. шу тарихий санадан бошлаб, янги мустақил миллий ва замонавий давлатчиликни шакллантириш, унинг миллий тараққиёт стратегиясини белгилаш вазифаси кўндаланг бўлди. маълумки, у ёки бу давлатнинг умумжаҳон тизимида эгаллаб турган мавқеини белгилаш учун кўп йиллар мобайнида ўша мамлакатнинг аҳолиси, ҳарбий имконияти, ижтимоий инфратузилмаси ва алоқа воситалари ҳамда географик жойлашиши ҳисобга олинган. xxi асрга келиб ер юзида шунчалик улкан силжишлар содир бўлдики, эндиликда, бу тўртта кўрсаткич давлатнинг жаҳон сиёсатида тутган ўрнини белгилашда бирдан-бир асос бўлмай қолди. ер курраси бугун ҳар доимгидан кўра мураккаб ва таҳдидлидир. шу боис бундай пайтда дунёда ўз ўрнини белгилаш йўлида бекаму кўст иш олиб …
2
ллик тўғрисида сўз юритар эканлар, уни жамият ривожининг асоси, бугунги ва узоқ истиқболдаги тараққиётимизнинг шарти, барча ислоҳотларимизнинг мезони ва ниҳоят, барчамиз амал қиладиган бош тамойил деб атади. миллат фаолиятининг ўзаги бўлган мустақиллик жамият аъзолари олдига муттасил янги-янги вазифаларни қўйиб боради ва бажарилишини талаб қилади. тараққиётнинг ҳар бир босқичи-бу муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлидаги янги вазифалар демакдир, деб таъкидлайди давлатимиз бошлиғи. катта ва кичик миллатлар, давлатлар ва қолаверса, халқаро ҳамжамият тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, вужудга келган муаммолар ечимида сусткашлик қимматга тушиши мумкин. зотан, ҳар қандай муаммо бошқа қатор хавф-хатарларни келтириб чиқарадики, бу ўз навбатида, ҳар қандай давлат тараққиётини анча жиддий мураккаблаштиради. демак, мамлакат тақдири учун масъулликни ўз зиммасига олган ҳокимият тузилмасин бу борада бир нафас ҳам беғамликка йўл қўя олмайди, доимо уйғоқ ва ҳаракатда бўлиши лозим. мустақиллик-том маънода инсон эрки, озодлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган улкан қадрият. ҳар қандай мустақил давлат ўзини сиёсий мустақиллигини бевосита фуқаролар тақдири билан боғлиқ бўлган …
3
лчанади. демак, ўзбекистонда бу масала қандай ечимини топди ва унда ўзбекистоннинг ҳиссаси қандай бўлганлигига эътиборни қаратиш фойдадан холи эмас. маълумки, ўзида дунё тажрибасини мужассамлаштирган жамиятни идора этиш услуби сифатида демократик инсоният тараққиётига беҳисоб ҳисса қўшди ва ўзининг афзаллигини ҳар доим исбот қилиб келган. лекин бу уни шунчаки қандай бўлса шундай ўзбекистонга тадбиқ этсак бўлаверади дегани эмас. бу муаммони муваффақиятли ечиш учун миллатнинг ақл-заковати иш бериши зарур эди. хўш муаммо нимада? муаммо шундаки, давлат ёки миллат умрбоқийликка йўғрилиши учун аҳолиси ва яшаш жойларидан ташқари, ўзига хос ва мос урф-одат ва ахлоқ қонунлар мажмуаси, бош қомус, яъни конституция ҳамда уларга таяниб тузилган миллий бошқарув услуби яъни давлатчилик ва ҳаёт тарзини шакллантириш шарт. демократияга нисбат қиладиган бўлсак, муваффақиятли фаолият юритиш учун ўзбекистон айнан шу юқорида келтирилган омиллар билан ҳамоҳанглик касб этиши зарур эди ва шундай бўлди. натижада демократия ўзбекистон учун назариядан амалиётга ёки мавҳумликдан «ўзбекистон модели»га ўйланди. қизиғи шундаки, миллий давлат бу ерда, …
4
лоҳот, янгиланишлар энг аввало инсон онги ва тафаккури қалби ва туйғулари орқали амалга ошириилмоғи лозим. бунинг учун дастлаб одамларни ислоҳотларга тайёрлаш, унга бутун имкониятларини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш, эркинлик бериш зарур эди. бу ўз-ўзидан жамиятни эркинлаштириш, демократик тамойилларни чуқурлаштиришни тақазо этади. ана шу жиҳатларни назарда тутиб, президент и. каримов «демократик ўзгаришлар ва янги демократик жараёнларни бошқаришни ва ҳаётга тадбиқ этишни уларни ҳимоялашни жамиятнинг ўзи англамоғи даркор»-деган эди. ана шу нуқтаи назардан қараганда ўзбекистон танлаган йўл инсон манфаатлари тўла ҳимоя қилинган, унинг эрки, озодлиги ҳар томонлама ҳуқуқий кафолатланган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидир. айтиш жоизки, ўзбекистон тарихий тараққиёт тақазоси туфайли пайдо бўлган имкониятдан шу тариқа фойдаланди. бу албатта, инсон онги ва тафаккуридаги мутелик ва тобелик руҳиятини ўзгартириш, турмуш тарзини янгилаш орқали очиқ жамиятни вужудга келтиришнинг яхлит ва тўлақонли тизимини ишлаб чиқишни, мазкур тизимни ижтимоий амалиётга йўналтириш йўриқларини барпо этишни тақазо этмоқда. ўзбекистон фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида инсон онги ва қалби …
5
атлардан биридир. миллий сиёсий маданиятнинг йўналиши, сиёсий онг даражаси жамият ҳаётида инсон иштирокининг қандайлигини белгилайди. зотан, сиёсий маданият ва сиёсий онг юксак бўлган жойда одамлар ҳокимият ишида фаолроқ иштирок этишади. қарорлар қандай қилиниши, унинг ижроси қандай назорат қилинаётганлигини кузатиб боришади, муносабат билдиришади. ўз ҳаётларига дахлдор бўлган маъмурий тадбирларга бефарқ қарашмайди. аксинча, уларни тайёрлашда иштирок этишади, натижада қарорлари ижроси учун ўзлари манфаатдор сифатида маъсулиятни ҳис қилишади. президент и.а.каримов аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли меҳанизмларни шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор бериб келмоқда. бу механизм энг аввало, жамиятни эркинлаштириш орқали одамларнинг сайловларга муносабатни ўзгартиришни, яқин ўтмишимизга хос хусусият бўлган сохта сайловбозлик ва сиёсий ўйинлардан воз кечишни тақозо этади. одамлар ўз манфаатлари ва мақсадларини амалга ошириш, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиш учун сайловларда иштирок этиш зарурлигини англай бошладилар. сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ҳар бир фуқаро сиёсий фаоллигини, жамият тараққиётига даҳлдорлигини белгиловчи омил сифатида намоён бўлмоқда. ўзбекистонда сайловлар ўтказишнинг демократик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мустакиллик ва демократик жамият курилишининг «узбек модели»"

1404481884_53899.doc мавзу: мустақиллик ва демократик жамият қурилишининг «ўзбек модели» мустақиллик ва демократик жамият қурилишининг «ўзбек модели» р е ж а : 1. мустақиллик ва демократик жамиятга ўтишнинг ўзаро муштараклиги. 2. демократик жамиятга ўтиш моделининг турли-туманлиги 3. инсон эркинлиги ва манфаатларининг устуворлиги. мустақиллик эълон қилинган йил ва кун кўпмиллатли халқимиз ҳаётида тенги йўқ қутлуғ сана ҳисобланади. шу тарихий санадан бошлаб, янги мустақил миллий ва замонавий давлатчиликни шакллантириш, унинг миллий тараққиёт стратегиясини белгилаш вазифаси кўндаланг бўлди. маълумки, у ёки бу давлатнинг умумжаҳон тизимида эгаллаб турган мавқеини белгилаш учун кўп йиллар мобайнида ўша мамлакатнинг аҳолиси, ҳарбий имконияти, ижтимоий инфратузилмаси ва алоқа воситалари ҳамда ге...

DOC format, 75.5 KB. To download "мустакиллик ва демократик жамият курилишининг «узбек модели»", click the Telegram button on the left.