фразеологик бирликлар ва лексикализация ҳодисаси

DOC 87,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402832584_43087.doc фразеологик бирликлар ва лексикализация ќодисаси www.arxiv.uz фразеологик бирликлар ва лексикализация ҳодисаси маълумки, фразеологик бирликлар дейилганда, тилда тайёр ҳолда мавжуд бўлган ва нутққа шундайлигича олиб кириладиган, шаклан сўз бирикмаси ёки гапга ўхшайдиган, мазмуни кўчма маънога асосланган тил бирликларини ёки луғавий бирликларни тушунамиз. ҳозирги ўзбек фразеологияси фанида қабул қилинган қарашларга кўра, фблар муайян нутққа киритилгунга қадар ҳам мазмун, ҳам ифода планида шаклланиб бўлган ва тил истеъмолчилари томонидан шу ҳолатда англаб етилган ҳамда қабул қилинган бўлади. бунинг маъноси шуки, фбларнинг нутққа тайёр ҳолда олиб кирилиши уларни тил ҳодисаси сифатида эътироф этишимизни тақозо этади. кўпчилик тадқиқотчиларнинг уларни тил бирлиги дейилишида масаланинг ана шу жиҳатини эътиборга олишган. ҳатто ф.де соссюр ҳам «умумий тилшунослик курси» асарида тилда шундай тайёр бирикмалар борки, уларнинг узуал характери маъноси ва синтактик хусусиятидан келиб чиқади. …бундай бирикмалар тайёр ҳолда, анъанага кўра қўлланади, деган эди. (фердинанд де соссюр. труды по языкознанию. – -м.: прогресс, 1977, с.157. таржима б.йўлдошевники. қаранг: 1, 4). …
2
аёни тушунилади ва ифода-мазмун планида лексикализацион бирлик ва фб ўртасида формал белгилар нуқтаи назаридан ўхшашликлар мавжуд эканлиги ҳам диққат қаратиш муҳимдир. ушбу ўринда гап фблар ва уларнинг лексикализация ҳодисасига муносабати ҳақида борар экан, юқорида таъкидлаганимиздек, бу бирликларнинг тил ҳодисаси сифатида қаралиши муайян аниқликларни талаб қилади. чунки фбларга тил ҳодисаси сифатида қарашнинг ўзиёқ унинг лексикализацияга муносабатини аниқлашга ўтиб бўлмас ғов қўяди. табиийки, бундай пайтда фблар чиндан ҳам тил ҳодисасими, деган саволни ўртага қўйишга мажбур бўламиз. алоҳида олинган лексема тил қурилишининг луғавий маъно англатувчи унсури сифатида тил ҳодисаси саналиши албатта, ҳеч кимда шубҳа туғдирган эмас. аммо систем тилшуносликнинг нуқтаи назари бу борадаги тасаввуримизни кенгайтиради. ўзбек тилшунослигида систем лексикологияга оид қарашларни умумлаштирган, айни пайтда, бу борада ўз назарий мулоҳазаларини баён қилган ҳ.неъматов ва р.расуловлар қуйидагиларни ёзишган: «…лексеманинг энг асосий хусусияти унинг «тайёрлиги», яъни ясама эмаслигидир. демак, лексема муайян қолипнинг, муайян қонуниятнинг маҳсули, ҳодисаси бўлмаслиги лозим. масалан, [китоб], [уй], [биз], [ўғил], [кел], [кет], [қоч], …
3
к маъно ва вазифаларда қўлланадиган энг кичик нутқ бирлиги». (3,95). ҳ.неъматов ва р.расуловлар ҳам сўзнинг нутқ бирлиги эканлигини эътироф этишади. «у лексемаларнинг ва сўз ясаш қолиплари ҳосилаларининг ўхшашлик ва қўшничилик муносабатлари асосида аниқланган, муайян шакл, мазмун ва вазифа кашф этган кўринишидир». (4, 54). одатда битта сўзга тенг келадиган лексема нутқ бирлиги сифатида қаралар экан, бир неча сўзнинг қўшилишидан таркиб топган фбларни ҳам нутқ бирлиги деб аташимизга нима монелик қилади? бу сўзлар нутқдан ташқарида бўлган қандай ҳолатда ва қачон ибора тарзида бирикиб улгурган? маълум бўладики, улар тилда турғунлашиб, маълум бир маънони ифодалайдиган ва тил истеъмолчилари учун тушунарли ҳолига келгунга қадар қандайдир ўзаро бирикиш, синтактик муносабат жараёнини кечирган бўлади. ўз-ўзидан аёнки, бу бирикиш фақатгина нутқда амалга ошади. турғунлашиш ва нутқда тил элементи сифатида, тайёр ҳолда иштирок этиш эса бу бирликлар ҳаётидаги иккинчи босқич саналади. демак, улар мана шу ҳолатга келгунга қадар, яъни тил ҳодисасига айлангунга қадар ҳам нутқий жараёнда иштирок этиш вазифасини …
4
к, яхлит ҳолда кўчма маъно англатадиган барча луғавий бирликларни фблар сифатида қараш мумкин бўлади. аммо ҳар хилликдан қочиш ва аниқликка интилиш мақсадида бу борада ш.раҳматуллаев айтган қуйидаги фикрга таяниб иш кўрамиз, яъни фб ларнинг икки гуруҳига эътиборимизни қаратамиз: «фраземадан яхлитлигича англашиладиган маъно билан унинг таркибидаги лексемалар англатадиган маънолар орасидаги муносабат асосида фраземаларнинг икки семантик тури фарқ қилинади: 1) фразеологик бутунлик, 2) фразеологик чатишма. маъноси таркибидаги лексемаларга хос маънолар асосида изоҳланадиган, шу лексик маъноларнинг умумий маҳражи сифатида гавдаланадиган фразема фразеологик бутунлик дейилади. қуйидаги мисолларни қиёсланг: 1) турғун ота узоқ бош қашир, кейин бирдан енгин шимарар. (о). 2) шундай қилиб, тожибойнинг раислик даври тамом бўлди. ойимхон советнинг печатини ундан олиб, кўкрак чўнтагига солиб қўйди. ойимхон енг шимариб иш бошлади (п.т.). маъноси таркибидаги лексемаларга хос маънолар асосида изоҳланмайдиган, бу лексемаларга хос лексик маъноларни ҳисобга олмайдиган фраземага фразеологик чатишма дейилади. мисоллар: ҳадеб тўнингизни тескари кияверманг (н.с.), овчи узоқдан ўпкасини қўлтиқлаб чопиб келди (эртакдан)». фразеологик …
5
п)ларга яқиндир. аммо фб сўзга ҳам, сўз бирикмасига ҳам, гапга ҳам тўла маънода тенг эмас» (1,6). бу айтилган фикрларнинг моҳиятини чуқурроқ англаш ҳам фбларнинг лексикализацияга муносабатини аниқлашда маълум аҳамиятга эга. бу бирликларнинг сўз ясалишига бўлган алоқаси ҳам ана шундан келиб чиқади. к.м.гюлумянц «поляк тилидаги айрим турғун бирикмалар семантикасининг эволюцияси» номли маърузасида қуйидагиларни баён қилган эди: «эркин бирикмаларнинг турғун бирикмаларга ўтиш сабабларидан бири лексикализация жараёни бўлиб ҳисобланади. фразеология соҳасидаги лексикализация деб биз бирикма таркибидаги алоҳида компонентлар семантик маъноларининг аста-секин сезилмайдиган даражага келишини, фразеологизмларнинг бирикма қисмлари маънолари устида турадиган умумий маънога эга бўлишини айтамиз» (6,239). масалани мана шу тарзда тушуниш фбларнинг лексикализацияга муносабати масаласига яна ҳам ойдинлик киритади. зеро, фблар компонентлари ўртасида синтактик муносабатлар мавжуд ҳолатлар улардаги лексикализация ҳодисасининг амал қилиш доирасини ҳам чегаралайди, ҳам равшанлаштиради. мавжуд лексикализациялашиш қоидаларига мувофиқ келган ҳолатлардагина фблар лексикализацияси ҳақида гапириш мумкин бўлади. масалани мана шу тарзда қўядиган бўлсак, ўзбек тилидаги барча фбларга ҳам лексикализациялашув талабини қўя …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фразеологик бирликлар ва лексикализация ҳодисаси"

1402832584_43087.doc фразеологик бирликлар ва лексикализация ќодисаси www.arxiv.uz фразеологик бирликлар ва лексикализация ҳодисаси маълумки, фразеологик бирликлар дейилганда, тилда тайёр ҳолда мавжуд бўлган ва нутққа шундайлигича олиб кириладиган, шаклан сўз бирикмаси ёки гапга ўхшайдиган, мазмуни кўчма маънога асосланган тил бирликларини ёки луғавий бирликларни тушунамиз. ҳозирги ўзбек фразеологияси фанида қабул қилинган қарашларга кўра, фблар муайян нутққа киритилгунга қадар ҳам мазмун, ҳам ифода планида шаклланиб бўлган ва тил истеъмолчилари томонидан шу ҳолатда англаб етилган ҳамда қабул қилинган бўлади. бунинг маъноси шуки, фбларнинг нутққа тайёр ҳолда олиб кирилиши уларни тил ҳодисаси сифатида эътироф этишимизни тақозо этади. кўпчилик тадқиқотчиларнинг уларни тил бирлиги дейилишида ...

Формат DOC, 87,0 КБ. Чтобы скачать "фразеологик бирликлар ва лексикализация ҳодисаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фразеологик бирликлар ва лексик… DOC Бесплатная загрузка Telegram