болаларнинг жисмоний ривожланиши

DOC 75,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1527347007_71828.doc болаларнинг жисмоний ривожланиши режа: 1. болаларнинг жисмоний ривожланиши 2. акселерациянинг сабаби болаларнинг жисмоний ривожланиши ўсишнинг биологик маъноси деганда тана катталашиб, организмнинг такомиллашиши тушунилади. шунинг учун ҳам балоғатга етиш ўсишдан тўхташ билан деярли бир вақтга тўғри келади. ўсиш тезлиги биологик қонунларга бўйсунади, аммо бу жараён ташқи муҳит омилларига ҳам боғлиқ. бу омилларнинг баъзилари ўсишни рағбатлантирса, бошқалари унга салбий таъсир кўрсатади. демак, болаларнинг жисмоний ривожланиши баҳоланганда, ирсият омилларидан ташқари, улар ўсаётган ижтимоий-гигиеник шароитларни ҳан эътиборга олиш керак. жисмоний ривожланиш халқ саломатлигини ифодаловчи жуда аниқ кўрсаткич. унинг асосида давлат ва жамият ҳолати ҳақида ҳам фикр юритиш мумкин. бадавлат, тинчликда яшайдиган юрт фуқароларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ҳам юқори бўлади. болаларнинг жисмоний ривожланишини ўрганишда қуйидаги белгилар кўрсаткич сифатида олинади. булар: бир ёшгача бўлган даврда боланинг ётгандаги бўйи, оғирлиги, кўкрак қафаси ва бошининг айланаси. каттароқ болаларда тик тургандаги ва ўтиргандаги бўйи, кўкрак қафасининг айланаси тинч ҳолатда, нафас олганда ва нафас чиқарилганда ўлчанади. булардан ташқари, билак …
2
ача 3200-3500 г ни ташкил қилади. ўғил болаларда бу кўрсаткичлар қиз болалардагига нисбатан 3-7% юқори бўлади. биринчи ҳомиладорликдан туғилган болаларнинг бўйи ва вазни одатда кейинги болаларникидан камроқ бўлади. ҳаётининг биринчи кунлари (4-5 кунгача) чақалоқнинг вазни камаяди. бу физиологик вазнни йўқотиш 5-8% дан ортмаслиги керак. 7-10 кунга бориб, тана массаси тикланади, ундан кейин орта боради. чақалоқ ҳаётининг биринчи кунлари тана массасининг камайиш даражаси ва давомийлиги болани эмизиш тартибига боғлиқ. агар чақалоқ онасини дастлабки 12 соат давомида илк бор эмса, эмизиш 6 марта бўлиб, қўшимча сув берилса, тана массаси 5% дан ортиқ камаймайди ва бу ҳолат 3 кун давом этади. бу маълумот ўзбек халқида одат бўлган чақалоқни эрта эмизиш асосли эканлигини кўрсатади. биринчи ойнинг охирида тана вазни 600-750 г га ортади. бола ҳаётининг иккинчи ва учинчи ойларида тана массаси жадал кўпайиб, ойига 800-900 г ни ташкил қилади. ундан кейин бу жадаллик пасайиб бориб, 11-12 ойларда 150-200 г га тушади. биринчи йил давомида …
3
болада ҳиссий зўриқишга олиб келади. бу омилларнинг барчаси мурғак организмига стрессор таъсир кўрсатиб, унинг ўсишини тормозлайди. балоғатга етиш даврида болалар ўсишида сезиларли тезланиш кузатилади. кейин 16-17 ёшда бу жараён яна секинлашади ва 18-20 ёшга етганда тўхтайди. демак, бола эмизикли даврида ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам нотекислик қонунига бўйсунган ҳолда ўсади ва ривожланади. алоҳида олинган аъзо ва функционал тизимларнинг ўсиши ва тараққиёти ҳам бу қонун асосида ўтади. бу масала тегишли аъзолар фаолиятининг ёшга боғлиқ хусусиятлари кўрилганда, ёритилади. ўсиш ва ривожланишнинг яна бир қонуни – бу жараёнларнинг жинсга боғлиқлиги. балоғатга етиш давридан аввал ўғил болаларнинг антропологик кўрсаткичлари қиз болаларникига нисбатан юқори бўлади. бу фарқни янги туғилган чақалоқнинг бўйи ва оғирлигида кўриш мумкин. ўғил чақалоқнинг бўйи 50,43±0,09 см ва тана массаси 3530±21,30 г бўлса, қиз чақалоқларда бу кўрсаткичлар 49,50±0,08 см ва 3330±20,0 г ни ташкил қилади. 10-11 яшар болаларнинг бўйи ва оғирлигидаги жинсга боғлиқ фарқ йўқолади. 12-13 яшар ўсмир қизларнинг бўйи ҳам, оғирлига …
4
а боғлиқ. бола истеъмол қиладиган овқат миқдори ва сифати, боланинг ҳаракат фаоллиги, жисмоний тарбияланиши биринчи галда ривижланишнинг бу кўрсаткичига таъсир қилади. организм фаолиятларининг баъзилари (олий нерв фаолиятининг турлари, ээг хусусиятлари ва бошқ.) кўпроқ боланинг ирсиятига боғлиқ бўлса, бошқалари (мускуллар кучи, ҳаракатчанлиги, чидамлилиги, автоном нерв тизими ва ички аъзолар фаолияти) ташқи муҳит омилларига сезгирдир. ирсият билан кўп жиҳатдан боғлиқ бўлмаган фаолиятларга мунтазам равишда ва маълум йўналишда таъсир қилиб, уни ўзгартириш мумкин. демак, бола организмининг ўсиши ва ривожланиши генетик ва муҳит омилларининг мураккаб ўзаро муносабатларининг натижасидир. агар акселерация тўғрисида гап юритилмаса, ўсиш ва ривожланишга оид маълумот тўлиқ ҳисобланмайди. антропология ва тиббиётда акселерация деганда бола ва ўсмирларнинг ўсиш жадаллигини аввалги авлодлар ўсиши ва ривожланишига нисбатан тезлаштириш тушунилади. акселерациянинг моҳияти шундаки, ҳозирги авлоднинг биологик камолотга етиши олдинги авлодникидан эртароқ тугайди ва осиш тўхтаганида одамнинг бўйи ва тана вазни ортади. акселерация асримизнинг 20-йилларида олинган антропометрик, ҳамда хiх асрнинг 30-йилларида тўпланган маълумотлар билан солиштирилганда, илк бор …
5
м аср давомида 12 яшар ўғил болаларнинг ўртача бўйи 11 см га, тана вазни 10 кг га ортганини кўрсатди. балоғатга етиш ҳам анча тезлашган. масалан, қизларда илк бор ҳайз кўриш вақти 1 йил олдинга сурилган. шу билан бир вақтда ўсиш даври 2 йилга қисқарган. аммо, бунга қарамасдан, ўрта яшар одамларнинг ўртача бўйи 3,5-4 см га ва вазни 8-9 кг га ортган. акселерация алоҳида олинган мамлакат ёки маълум иқлим ва миллатга хос нарса эмас. 3-жадвалдаги рақамларга назар ташласак, кейинги 35-40 йил давомида совуқ иқлимда яшаган коми болаларининг ҳам, денгиз соҳилида турувчи литва ўсмирларининг ҳам, иссиқ иқлимда яшаган ўзбек болаларининг ҳам бўйи анча ортганини кўрамиз. 3-жадвал турли миллатларга мансуб 13 яшар ўғил болалар бўйининг ортиши (1925-1967 йиллар) миллати текшириш ўтказилган йиллар болаларнинг бўйи (см ҳисобида) бўйга қўшилиш (см ҳисобида) татарлар 1928 1964 133,4 146,0 12,6 коми халқлари 1927 1967 137,2 149,4 12,2 руслар 1925 1965 141,2 152,8 11,6 литваликлар 1926 1966 142,8 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "болаларнинг жисмоний ривожланиши"

1527347007_71828.doc болаларнинг жисмоний ривожланиши режа: 1. болаларнинг жисмоний ривожланиши 2. акселерациянинг сабаби болаларнинг жисмоний ривожланиши ўсишнинг биологик маъноси деганда тана катталашиб, организмнинг такомиллашиши тушунилади. шунинг учун ҳам балоғатга етиш ўсишдан тўхташ билан деярли бир вақтга тўғри келади. ўсиш тезлиги биологик қонунларга бўйсунади, аммо бу жараён ташқи муҳит омилларига ҳам боғлиқ. бу омилларнинг баъзилари ўсишни рағбатлантирса, бошқалари унга салбий таъсир кўрсатади. демак, болаларнинг жисмоний ривожланиши баҳоланганда, ирсият омилларидан ташқари, улар ўсаётган ижтимоий-гигиеник шароитларни ҳан эътиборга олиш керак. жисмоний ривожланиш халқ саломатлигини ифодаловчи жуда аниқ кўрсаткич. унинг асосида давлат ва жамият ҳолати ҳақида ҳам фикр юритиш мумки...

Формат DOC, 75,0 КБ. Чтобы скачать "болаларнинг жисмоний ривожланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: болаларнинг жисмоний ривожланиши DOC Бесплатная загрузка Telegram