бирламчи тиббий ёрдамни ташкил қилиш

DOC 386.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476472727_65596.doc бирламчи тиббий ёрдамни ташкил қилиш режа: 1 оила тиббиёти асослари. оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктида ишни ташкил қилиш. қўлланиладиган ҳужжатлар. касаллик варақаси. 2. профилактика. профилактика турлари. соғлом болаларни диспансер кузатуви. саломатлик гуруҳлари. саломатлик ҳолатини баҳолаш 3 консультация 4. иммунопрофилактика, режалаштириш ва бажариш. 1.5. болаларни болалар муассасасига ва мактабга тайёрлаш. мактабга қабул қилиш олдидан болаларнинг ақлан етуклигини баҳолаш 6. реабилитация бўлимини ташкиллаштириш 1 оила тиббиёти асослари. оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктида ишни ташкил қилиш. қўлланиладиган ҳужжатлар. касаллик варақаси. оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пункти (қвп) ўзига бириктирилган ҳудуддаги аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга асосланган. поликлиниканинг иш фаолияти, мутахассисларнинг иш ўринлари шу поликлиника хизмат кўрсатадиган аҳолининг сони, жинси, ҳар хил касалликларнинг қайд этилиш даражаси билан аниқланади. замонавий оилавий поликлиника ва қвп лари даволаш ва профилактика муассасалари бўлиб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликнинг олдини олиш ва аҳолини соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган шифо маскани ҳисобланади. унинг вазифасига қуйидагилар киради: · …
2
· диспансеризация ва реабилитация. қишлоқ врачлик пункти ҳақидаги низом 1. қвп маълум бир бириктирилган ҳудуд аҳолисига малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган муассасадир. 2. қвп аҳолининг жойлашиши, аҳоли пунктларининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини, қишлоқ хўжалик ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли сони 1500 ва ундан кўп бўлган жойларда ташкил этилади. 3. қвплари хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига кўра - биринчи типдаги – аҳоли сони 1500гача · иккинчи типдаги – аҳоли сони 1500дан 3500гача · учинчи типдаги – аҳоли сони 3500дан 6000гача · тўртинчи типдаги – аҳоли сони 6000дан кўп бўлган қвпларига бўлинади. 4. қвпни ташкил қилиш ва тугатиш туман марказий шифохона бош шифокори ва туман ҳокими томонидан амалга оширилади. 5. қвп ишчиларининг вазифалари ва ҳуқуқлари соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилади. 6. қвпнинг таъминланиши соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида маҳаллий маблағ ҳисобидан амалга оширилади. 7. қвп ўзининг вазифасини тўлиқ бажариши учун дори дармонлар ва санитария-гигиена жиҳозлари билан …
3
йиха томонидан ишлаб чиқилган намунавий дастур асосида қурилади. 16. қвп 2 хил кўринишда - туман марказий шифохонаси таркибида ва ўзи алоҳида юридик боғлиқ бўлмаган муассаса сифатида иш юритиши мумкин. қвпнинг асосий вазифалари: · ўзига тегишли ҳудуд аҳолисига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликлар ва шикастланишнинг олдини олиш учун профилактик тадбирлар ўтказиш, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичини камайтириш. · аҳолининг санитария-гигиена онгини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш ва ташкиллаштириш. · аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, чекиш, ичиш ва бошқа зарарли одатлар билан шуғулланмаслик, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш тўғрисида ташвиқот ўтказиш. · аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш. · профилактик текширув ва диспансер кузатуви ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш. · болалар ва катталар ўртасида кўп учрайдиган касалликлар (сил, тери-таносил ва б.)нинг олдини олиш, даволаш тадбирларини ўтказиш. · касаллик сабабларини, ногиронликка олиб келувчи сабабларни ўрганиш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриш. · қвпда фаолият кўрсатаётган шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириб бориш. · касалликни эрта аниқлаш, керак …
4
марказий шифохонаси бош шифокори ёки унинг ўринбосарига тўғридан-тўғри бўйсунади. қвп шифокорининг вазифаси: · қвпга бириктирилган ҳудуддаги беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш. · беморларга туман марказий шифохонаси ёки даволашпрофилактика муассасалари шифокорлари кўрувини ташкиллаштириш. · беморларни ўз вақтида кўрсатмага биноан даволаш муассасасига ётқизиш. · туғиш ёшидаги аёлларни, ўспирин ёшларни соғломлаштиришга қаратилган ишларни ташкиллаштириш. · мактаб ёшидаги болаларни, фертил ёшдаги қиз болаларни кўриш мақсадида йилда 1 марта туман марказий шифохонаси мутахассислари кўригини амалга ошириш. · ҳомиладорликни режалаштириш, туғилиш ўртасидаги оралиқ мутаносиблигини таъминлаш. · болалар ўртасида мавсумий касалликлар кўпайишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказиш. · профилактик эмлашлар ўтказилишини кузатиб, текшириб бориш. · беморларнинг вақтинчалик ишга лаёқатсизлигини аниқлаш. · беморларни керак бўлган ҳужжатлар билан шмэкга йўлланма бериш. · эпидемияга қарши тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, эпидкўрсатма бўйича уйга бориб кўришни таъминлаш. · қуйидаги касалликлар (сил, тери, жинсий йўл билан ўтадиган ва б.)ни вақтида аниқлаш ва даволаш. · соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия, спорт, она …
5
иқлигини ҳамда маълумотлар аниқлигини текшириб туриш. квпда 3 хил турдаги ҳисобга олиш ва ҳисоб бериш ҳужжатлари мавжуд: 1) ҳар бир тиббий хизматга келган беморлар учун тўлдириладиган ҳужжатлар. 2) маълум бир вақтда (даврда) қилинган ишлар қайд этиладиган ҳужжатлар. 3) фақат тиббий тадбирлар қайд этиладиган ҳужжатлар. клиник ташҳис қайд этиладиган 025-2у талони шифокор томонидан аниқланган ҳар бир ўткир касаллик ва ҳаёти давомида биринчи марта сурункали касаллиги аниқланганда тўлдирилади. № ҳужжатлар номи ҳужжатлар рақами 1 боланинг ривожланиш тарихи 112/у 2 диспансер назорати картаси 030/у 3 эмлашни қайд этиш картаси 063/у 4 клиник ташҳисни қайд этиш стат талони 025-2/у 5 шифокор қабули учун талон 25-4/у 6 бцж вакцинациясининг ножўя таъсирини қайд этиш картаси 076/у 7 боланинг ногиронлиги ҳақидаги тиббий хулоса 080/у 8 инфекцион касаллик, овқат ва ишга боғлиқ бўлган заҳарланишда шошилинч хабарнома 058/у 9 талабалар ва ўқувчиларнинг вақтинчалик ишга лаёқатсизлиги хақидаги маълумотнома 095/у 10 инфекцион касалликларни қайд қилиш журнали 060/у 11 профилактик эмлашни қайд …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бирламчи тиббий ёрдамни ташкил қилиш"

1476472727_65596.doc бирламчи тиббий ёрдамни ташкил қилиш режа: 1 оила тиббиёти асослари. оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктида ишни ташкил қилиш. қўлланиладиган ҳужжатлар. касаллик варақаси. 2. профилактика. профилактика турлари. соғлом болаларни диспансер кузатуви. саломатлик гуруҳлари. саломатлик ҳолатини баҳолаш 3 консультация 4. иммунопрофилактика, режалаштириш ва бажариш. 1.5. болаларни болалар муассасасига ва мактабга тайёрлаш. мактабга қабул қилиш олдидан болаларнинг ақлан етуклигини баҳолаш 6. реабилитация бўлимини ташкиллаштириш 1 оила тиббиёти асослари. оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктида ишни ташкил қилиш. қўлланиладиган ҳужжатлар. касаллик варақаси. оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пункти (қвп) ўзига бириктирилган ҳудуддаги аҳолига бирламчи тиббий ёрда...

DOC format, 386.0 KB. To download "бирламчи тиббий ёрдамни ташкил қилиш", click the Telegram button on the left.