қобиқли таблеткалар. таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. қобиқлаш усуллар

DOC 80.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403708936_46286.doc қобиқли таблеткалар. таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. қобиқлаш усуллар режа: 1. таблеткаларни қобиғ билан қоплашдан мақсад; 2. қобиғлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар, уларнинг тавсифи; 3. қобиғлаш усуллари: 3.1. обакилаш, уни босқичлари, ижобий ва салбий томонлари. 3.2. тахтакачлаб қобиғлаш, ишлатиладиган дастгоҳлар. афзалликлари. 3.3. парда ҳосил қилиб қоплаш: а) эритувчилар. б) парда ҳосил қилувчилар. в) пластификаторлар. 4. дражени қобиғланган таблеткадан фарқи. 5. тритурацион таблеткалар технологияси, ишлатиладиган ёрдамчи моддалар. 6. микротаблеткалар номенклатураси. 7. қандолатчилик дори турини болалар амалиётидаги ахамияти. қобиғланган таблеткалар (tabulette obductae) таблеткаларни ташқи муҳит таъсиридан сақлаш, турғунлигини ошириш, тананинг маълум қисмида ёки узоқ муддат таъсир қўрсатишга эришиш, узаро бир бири билан реакцияга киришиб кетадиган моддалардан таблетка олиш, ҳамда эстетик кўринишини яхшилаш мақсадида қобиғ билан қопланади. таблеткаларнинг қобиғ билан қоплаш учун юқорида келтирилган ёрдамчи моддалардан ташқари шеллак, мум, титан iv оксиди, буғдой уни, тропеолин 00, озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган ранг берувчи моддалар, минерал ва усимлик ёғлари, магний оксиди каби моддалар ишлатилади. қобиғ …
2
маълум шаклга эга бўлган обакилаш қозонларида олиб борилади (расм). обакилаш жараёни 4 босқичдан: намлаш, қаватлаш, силлиқлаш ва пардоз беришлардан иборат. намлаш. обакилаш қозонига солинган таблеткалар қанд қиёми билан олдин қўлда, сўнгра механик равишда аралаштирилади. бунда ҳар бир таблетка сатҳи бир меъёрда намланди. сўнг қозон ишлаб турганида 1:1 нисбатда тайёрланган магний оксиди билан буғдой уни аралашмасини солиб, таблетка устини бир ҳил қоплангунча аралаштирилади, сўнгра қоғозга фильтрланган ва иситилган тоза ҳаво юбориб қуритилади. шу тарзда бу жараён 3-4 марта қайтарилади. қаватлаш. таблетка қанд шарбати, буғдой уни ва бўёқ қўшиб тайёрланган бўтқа ёрдамида 3-4 марта қаватланади. ҳар бир қават ҳосил қилингаидан сўнг қуритилади. силлиқлаш. таблеткаларнинг усти бир текисда қаватланмайди. шунинг учун пардоз бериш босқичи сифатли ва тез бўлишини таъминлаш учун улар силлиқланадилар. бунинг учун таблеткалар тоза обакилаш қозонига ўтказилиб, қозон маълум вақт давомида ишлатилади. бунда таблеткалар ўзаро ва қозон девори билан ишқаланиши натижасида текисланиб силлиқланади. пардозлаш - жило бериш обакилаш усули мураккаб, қўп …
3
дозловчи модда ёрдамида таблетка сатҳи бпқа чиройли қават билан қопланади. маълум вақт қуритиш жараёнидан сўнг, пардозлаш яна 3-4 марта такрорланади. сўнгра қозон маълум вақт ишлатиб қўйилади. бунда таблеткалар ўзаро ва девор сатҳига ишқаланиши натижасида силлиқланади, пардозланади. пардозловчи масса таркибига мум, парфин, ўсимлик мойи, стеаринлар кириши ёки бошқа рецептурада тайёрланиши мумкин. айрим вақтларда пардоз бериш босқичи қуйидагича бажарилади: обакилаш қозони олдиндан қиздирилиб, 0,5 -1 мм қалинликда мум билан қопланеади, сўнгра таблетка солиб, қозон ишлатиб қўйилади. обакилаш усули кўп қўлланиладиган ва оддий бўлишига қарамасдан қўп вақт ва билим талаб қилади. ҳозирча таблеткадаги қопламалар қалинлиги назарий томондан асосланмаган. обакилаш жараёнида ўзига хос нозик томонлари эътиборсиз қолса, таблеткалар бир-бирига ёпишиб қолади. тайёр бўлган таблеткаларда эса таранглик қайтиш натижасида чатнаб дарз кетиши мумкин. ҳозирги вақтда обакилаш жараёни ярим автомат тарзда ишлайдиган усулда олиб борилади. юқорида баён қилинган боскичлар олдиндан мўлжалланган дастур бўйича автоматик тарзда босқимча-босқич олиб борилади. тахтакачлаш усулида қобиғлаш. бу усулда таблеткани қоплаш "draicota" …
4
қисмдан, стеарин кислотаси – 1 қисм. 2. натрий афц ёки мфц 10 қисм, лактоза 89 қисм, кальций стеарати - 1 қисм. 3. опц - 0,4 қисм, лактоза -98,6 қисм, кальций стеарати – 1 қисм ва ҳ.к. парда ҳосил қилиб қоплаш. бу усул замонавий бўлиб, келажаги порлоқ, эстетик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади. парда билан қоплаш бир неча ҳил усулда амалга оширилади: эритмага ботириб олиш, обакилаш ва махсус қурилмада "ёлғон юза" ҳосил қилиб олиш билан. эритмага ботириб олиш оддий мослама ёрдамида амалга оширилади. бунинг учун таблетканинг бир томонидан сўрғич ёрдамида ушлаб турган ҳолда иккинчи томони эритмага ботириб олинади. кейин таблетканинг бошқа томони ботириб олинади, бу жараён бир неча марта қайтарилади. бундай мослама ёрдамида соатига 5000-8000 таблетка қопланиши мумкин. обакилаш усули билан қоплаш махсус қозонда олиб борилади ва бу ярим автомат усулида қоплашдан фарқ қилмайди. бу усул билан қоплаш учун алоҳида шароит яратиш лозим. эритувчилар ёнғин томонидан ҳавфли ва заҳарли бўлганлигини алоҳида қайд …
5
қуйидаги тенглама ёрдамида ҳисобланади: бу ерда: m1 - қобиғланмаган таблетка массаси, г; m2 - қобиғланган таблетка массаси, г; n - таблеткалар сони. қобиғни қайшқоқлик хусусиятини ошириш мақсадида пластификаторлар (вазелин мойи, канакунжут мойи, твин ва ҳ.к.) қўшилади. акс ҳолда қобиғланган таблеткани чатнаши кузатилади. парда ҳосил қилиб қоплаш учун парда ҳосил қилувчи эритма керак. эритма эса қуйидаги қисмлардан ташкил топган: эритувчи парда ҳосил қилувчилар ва пластификаторлар. парда ҳосил қилиб қоплаш учун эритувчи сифатида эфир, ацетон, этил спирти, хлороформ ва уларни аралашмаси ишлатилади. парда хосил қилувчилар сифатида юқори молекулали табиий ва синтетик бирикмалардан мц, nа кмц, пвс, пвп, эц, ац, шеллак, сидлак, афц, мфц ва бошқалар ишлатилади. пластификатор сифатида вазелин мойи, канакунжут мойи, твин-80 ва бошқалар ишлатилади. эритмани тайёрлаш махсус, зич беркитиладиган, аралаштиргичли реакторларда олиб борилади. аввал органик эритувчида парда ҳосил қилувчи модда эритилади, сўнг пластификаторларни солиб аралаштирилади ва фильтрланади. тайёр эритма қоплаш бўлимига узатилади. драже (dragae) бу қаттиқ дори тури бўлиб, таблеткалардан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қобиқли таблеткалар. таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. қобиқлаш усуллар"

1403708936_46286.doc қобиқли таблеткалар. таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. қобиқлаш усуллар режа: 1. таблеткаларни қобиғ билан қоплашдан мақсад; 2. қобиғлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар, уларнинг тавсифи; 3. қобиғлаш усуллари: 3.1. обакилаш, уни босқичлари, ижобий ва салбий томонлари. 3.2. тахтакачлаб қобиғлаш, ишлатиладиган дастгоҳлар. афзалликлари. 3.3. парда ҳосил қилиб қоплаш: а) эритувчилар. б) парда ҳосил қилувчилар. в) пластификаторлар. 4. дражени қобиғланган таблеткадан фарқи. 5. тритурацион таблеткалар технологияси, ишлатиладиган ёрдамчи моддалар. 6. микротаблеткалар номенклатураси. 7. қандолатчилик дори турини болалар амалиётидаги ахамияти. қобиғланган таблеткалар (tabulette obductae) таблеткаларни ташқи муҳит таъсиридан сақлаш, турғунлигини ошириш, тана...

DOC format, 80.0 KB. To download "қобиқли таблеткалар. таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. қобиқлаш усуллар", click the Telegram button on the left.