ревматизм

DOC 145,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403606619_46015.doc ревматизм режа: 1. маърузани максади ва вазифаси 2. этиологрия ва патогенези ёритиш 3. классификация ва клиника 4. танаффус 5. беморни курсатиш 6. лаборатор-инструментал диагностика 7. та±±ослаш ташхиси 8. даволаш ва профилактика 9. хулоса . саволларга жавоб уткир ревматик иситма (ури) тарифи. ревматизм (бод касаллиги) - умумий инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг системли яллиғланиши билан ифодаланади, аксарият, юрак ва қон-томирларни шикастлайди. таркалиши. ревматизм билан ер курраси ахолисининг 2-4% хасталанган, иқтисоди тубан давлатларда кенг тарқалган. ревматизмнинг бирламчи хуружи болалик ва ўсмирлик даврларда (7-15 ёшда) содир бўлади, қарияларда жуда кам учрайди. аёллар эркакларга нисбатан 2,5-3 марта кўп касалланади. охирги йилларда ревматизм билан хасталаниш ва унинг рецидив сони камайган, бунинг сабаби беморларни самарали диспансеризация муолажаларини қўллашдир. этиологияси. инфекция - касаллик ривожланиши ўткир ёки сурункали бурун-томоқ инфекцияси билан боғлиқдир. қўзғатувчи омил бета-гемолитик стрептококк (а серологик гурухи). ирсий моиллик бўлган кишиларда стрептококк инфекцияси аутоиммун жараёнини вужудга келтиради. ревматизм ривожланишининг стрептококк инфекцияси билан боғлиқлигини тасдиқловчи далиллар: …
2
цияси билан боғлиқлиги аниқланмаган. стрептококк антитана титрининг кўтарилиши йуқ. ревматизм қайталанишида бициллин профилактикаси натижасиз. бу ҳолатда ревматизм аллергик (стрептококк инфекциясига боғлик; бўлмаган), инфекцион-токсик ёки вирусли табиатда бўлади. патогенези. аллергия назарияси - иммун бузулиши. сенсибилизацияловчи агентлар (стрептококк ва унинг токсинлари, вируслар) организмнинг хусусий оқсиллари парчаланишини чақиради ва улар ўз навбатда антигенга (аутоантигенга) айланади. организмни антигенга нисбатан сенсибилизациясини ошиши аллергик холатни ривожлантиради. антигенни организмга тарқалиши аутоантитана аутоагрессорлар ҳосил бўлишини кучайтиради ва улар ўзаро реакцияга киришиб иммун бирикмани (комплексни) шакллантиради. иммун бирикма қон билан айланиб, бириктирувчи тукимага (эндокард, миокард, бўғинларга) чўкади, жойлашади ва уларда гиперергик яллиғланиш холатини вужудга келтиради. бу холат ревматизм деб номланади. токсик-аллергик назарияси - стрептококк кўп микдорда кардиотоксик хусусиятли модда ишлаб чиқаради. вирус концепцияси - вирусли ва стрептококкли кардитларнинг кўпчилик клиник ва морфологик кўринишларининг бир-бирига ўхшашлигига асосланган. гормонлар ўзгариши - мия ортиғи (гипофиз) ва буйрак усти бези фаолиятининг бузилиши ахамиятли - хасталик зўриққан даврда қонда гормонлар миқдори камаяди, бунда гормонлар …
3
к кўриниши. кўп қиррали (полиморфли) – жараён ўткирлигига, шикастланган аъзо ва системалар сони ва табиатига (характерига), касаллик бошланишида беморнинг тиббий ёрдамга мурожат қилган даврига, даволаш натижаларига боғлик. ревматизм одатда стрептококкли томок, бурун инфекцияси билан касалланишдан(ангина,сурункали тонзиллит, гайморит) 1,5-4 хафта ўтгач бошланади. қайта хуруж килишда (рецидивда) бу муддат киска (1-2 кун) бўлади. хасталик иситмалаш (харорат кўтарилиши аксарият 37,5—38,5°с, кам холларда 39-40°с), титроқсиз терлаш билан кузатилади. ревматизмда энг кўп зарарланадиган аъзо юрак хисобланади. ревматикли жараён юракнинг ҳамма қаватини шикастлайди, лекин асосан эндомиокардит (ревмокардит) типида ривожланади. ревмокардит бирламчи (биринчи хуруж) ва қайталанувчи (такрорланувчи хуружлар), шаклланган қопқоқ нуқсонлари ёки уларсиз бўлади. ревматик миокардитнинг клиник белгилари. · хансираш - енгил, кўпинча харакатда сезилади. · кардиалгия - юрак соҳасида давомли кучсиз санчикли, ёки симилловчи оғриқлар безовта қилади. оғриқ ҳеч қаерга тарқалмайди. · тахикардия - юрак ўйнаши, харакатда тезлашади. · кардиомегалия - перкуссияда юрак чегарасининг ўзгариши аниқланмайди. рентгенографияда кўп холларда юрак чегараларининг чапга, кам холларда диффузли кенгайиши …
4
чаяди. · юрак чўккисида митрал қопқоғи тешиги торайиши (стенози) оқибатида диастолик шовқин эшитилади. ревматикли перикардит ревматизмда кам кузатилади, асосан болаларда ва ёшларда учрайди. перикардит ёки экссудативли бўлади. • қуруқ перикардит · юрак соҳасида доимий оғриқ · тўш суягининг чап қирғоғида перикарднинг ишқаланиш шовқини эшитилади. · экг - касаллик бошида s-т оралиғи тепага кўтарилади, кейинчалик изоэлектрик чизиғига қайтади. т тишчаси манфий ёки икки фазали. экссудатли перикардит - қуруқ перикардитнинг ривожланиш давоми ҳисобланади ва юрак халтачасида сероз-фиброзли суюқлиқ йиғилади. · юрак соҳасидаги оғриқ йўқолади. · кучайиб борувчи хансираш пайдо бўлади. · экссудат миқдори кўп бўлса юрак соҳаси бўртиб чиқади, қовурға оралиғи яссиланади, чўзди уриши пайпасланмайди. · перкуссияда юрак чегаралари ҳар томонга кенгаяди. · аускултацияда юрак товушлари ва шовқинлари эшитилмайди. · экг - қуруқ перикардитдек, qrs комплекси волтажи пасайган. · утд - юрак халтачасида экссудат борлигини тасдиқлайди. ревматик васкулит. ревматизм таъсирида тож артериялар яллиғланиши (ревматикли коронаритлар) майда ўчоқли миокард инфарктини чақириши мумкин. мия …
5
ди, баъзан бўғинлардаги яллиғланиш муолажаларсиз ҳам йўқолади. · бўғим синдроми бутунлай орқага қайтади (йўқолади), рентгенограммада анатомик ўзгаришлар аниқланмайди, бўғим фаолияти тикланади. · ревматизмда, кўпинча қайталанишида, бўғимлар шикастланиши яллиғланишисиз, фақат оғриқ (артралгия) билан намоён бўлади - полиартралгия. ревматикли миозит - кам учрайди, мушакларда кучли оғриқ ва холсизлик билан кузатилади. суяклар ўзгармайди. тери зарарланиши - терида халқасимон, пушти рангли тошма (эритема) вужудга келади. улар оғримайди, қичишмайди, теридан кўтарилмайди. эритема қўлнинг ички сатхи, оёқ, қорин, бўйин, кўкрак терисида жойлашади. тери ости ревматикли тугунлар - бирламчи ревматизмга хос, диаметри 0,5-зсм, қора рангли бўлиб, кўпинча бўғинларнинг ташқи тарафида пайдо бўлади. улар шакли думолоқсимон, харакати чегараланган, оғримайди, асосан тизза, умуртқалар атрофида жойлашади. марказий нерв системаси зарарланиши - кичик хорея кўринишида болаларда кузатилади. хасталикнинг клиник манзараси қўл-оёқларнинг ва мимика мушакларнинг хаотик эхтиёрсиз харакати билан ифодаланади, рецидивлар (қайталанишлар) билан ўтиши мумкин, уйқуда симптомлар мутлақо кузатилмайди, лекин 17-18 ёшда асосан йўқолади. ўпка зарарланиши - васкулитлар атрофида вужудга келади. · …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ревматизм" haqida

1403606619_46015.doc ревматизм режа: 1. маърузани максади ва вазифаси 2. этиологрия ва патогенези ёритиш 3. классификация ва клиника 4. танаффус 5. беморни курсатиш 6. лаборатор-инструментал диагностика 7. та±±ослаш ташхиси 8. даволаш ва профилактика 9. хулоса . саволларга жавоб уткир ревматик иситма (ури) тарифи. ревматизм (бод касаллиги) - умумий инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг системли яллиғланиши билан ифодаланади, аксарият, юрак ва қон-томирларни шикастлайди. таркалиши. ревматизм билан ер курраси ахолисининг 2-4% хасталанган, иқтисоди тубан давлатларда кенг тарқалган. ревматизмнинг бирламчи хуружи болалик ва ўсмирлик даврларда (7-15 ёшда) содир бўлади, қарияларда жуда кам учрайди. аёллар эркакларга нисбатан 2,5-3 марта кўп касалланади. охирги йилларда ревмат...

DOC format, 145,0 KB. "ревматизм"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ревматизм DOC Bepul yuklash Telegram