органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи

DOC 117.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403440112_45926.doc органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи режа. 1. органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи. 2. органопрепаратларни таснифланиши. 3. органопрепаратлар умумий технологияси. 4. ошқон ости препаратлари. 5. буйрак усти препаратлари. 6. қалқонсимон без препаратлари. 7. қўшқалқонсимон без препаратлари. 8. гипофиз препаратлари. 9. жигар препаратлари. 10. ноъмалум таъсирга эга бўлган органопрепаратлар. органопрепаратлар деб хайвон органлари, тўқималари ва чиқинди моддаларидан тайёрланган препаратларга айтилади. 19-асрда ички секреция безлари кашф қилингандан кейин органопрепаратларни илмий асоси яратилди. кейинги 20 йил ичида органопрепаратлар жуда ривожланди. ҳозирги вақтда қон томир касалликлари ва саратондан сўнг учинчи ўринда аллергия касаллиги туради. атроф муҳитдаги хаво, сув ва тупроқнинг турли кимёвий моддалар билан ўта ифлосланиши организм чидамлилигини пасайтириб юбормоқда ва турли аллергик касалликларга чалинишга олиб келмоқда. хозир дунё миқиёсида 1300 аллерген маълум, шундан 900 таси бизда учрайди. шулар ичида сунъий усулда (синтетик) олинган дори-дармонлар бор. iiiу сабабли уларни организмга бошқа турдаги бирикмалар билан алмаштириш катта аҳамиятга эга. органопрепаратлар махсус эндокрин заводларида, қушхона цехида ёки кимё-фармацевтика …
2
лдин органлар ёғлардан, гўштлардан тозаланади ва гўшт майдалагичларда қийма холига келтирилади. органопрепаратлар хоссалари бўйича бир неча хилга таснифланади: а) қайси органдан олинганига қараб (қалқонсимон без прпаратлари, буйрак усти без препаратлари, жигар препаратлари ва бошқалар); б) технология жихатидан — олиниш усули ва тозалиги бўйича — қуруқ органопрепаратлар, ичиладиган ва инъекция учун ишлатнладиган органопрепаратлар; в) таъсир этувчи моддаси бўйича (гормонлар, эндокрин препаратлар, ферментлар, ноаниқ таъсирга эга бўлган препаратлар). органопрепаратла р тез парчаланиб кетиши мумкин бўлганлиги туфайли уларни тайёрлаш жараёнида мах​сус асбоб-ускуна (сирланган идишлар ва бошқалар) дан фойдаланиш, жараёнининг тез бажарилишини таъминлаш катта ахамиятга эга. органопрепаратлар кўпинча терапевтик унумдорлиги бўйича ўзига хос биологик, баъзан кимёвий усулларда бахоланади. қуруқ органопрепаратларнинг умумий олиниш технологияси. уларни ишлаб чиқариш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: хом ашёни тозалаш, ажратма олиш, қуритиш, ёғлардан тозалаш, ажратувчини учириш, баҳолаш ва қадоқлаш. орган олиниб, гўшт майдалагичда қийма килинади. қийма сир билан қопланган патнисларда юпқа қатлам билан қуритгич жавонида 40—50°с хароратда қуритилади. хидини йўқотиш …
3
спирт ёки оғир металл тузлари билан ишлаш) усулларидан фойдалани​лади. ажратма сузилади, биологик баҳолашдан сўнг қадоқланади. фаол моддани (гормон, фермент) ажратиб олиш учун спирт ёки электролит эритмалари билан чўктирилади. ажратиб олинган фаол моддалар керакли эритувчида эритилиб, баҳоланадн ва турғунлаштирилади. стериллаш кимёвий, физик ва механик усулларда бажарилади, хар бир идиш ёрлиғида корхона номи, манзилгоҳи, таъсир этувчи модда бирлиги, текширилганлиги, тайёрланган вақти ва муддати кўрсатилган бўлади. ошқозон ости бези препаратлари. одамнинг ошқозон ости бези 65 г, қора молники 120 г, кичик ҳайвонларники 40 г келади. инсулин ажратувчи кисмининг оғирлиги 0,4—1,2 г ни ташкил қилади. ошқозон ости безининг ички-секреция махсулоти инсулин, падутин (қон томирларини кенгайтирувчи), лидокаин ва бошқалардир. ошқозон ости бези бир қанча қисмлардан иборат бўлиб, хар бир қисмида ўзига хос моддалар ишлаб чиқаради. масалан: лангерганс оролчаси альфа ва бета ҳужайралардан иборат бўлиб, альфа хужайралари гликоген, (бета хужайралари эса инсулин ишлаб чиқаради. инсулин 54 та аминокислотадаи иборат бўлиб, биринчи марта 1921 йилда тоза холда …
4
ратиб олиб 50% спиртда эритилади ва сузилади. эритмага 95 % спирт қўшилганда инсулин чўкмага тушади. чўкма центрифугалаб ажратиб олинади, нордонлаштирилган сувда (рн = 3) эритилади ва 2 н натрий ишқори билан чўктирилади. кристалл ҳолидаги чўкмани ажратиб олиб, спирт ва эфир билан ювилади ва қуритилади. 1 кг ошқозон ости безидаи 1200 тб сақлаган инсулин ажратиб олиш мумкин. инсулин қуёнлар кони таркибидаги қанд миқдорини камайтиришига қараб бахоланади. бир таъсир бирлиги қилиб (тб) 0,04082 мг кристалл инсулин қабул қилинган. 1 мг кристалл инсулин 24—26 тб сақлаши керак. инсулин талқонини нордонлаштирилган сув ёки бу​фер эритмаларида эритиб, кисқа ёки узоқ муддат таъсир қиладиган препаратларни олиш мумкин. инсулин пре​паратлари +10°с хароратда сақланади, музлатиш мумкин эмас. инсулин флаконларда 5 ёки 10 мл дан чиқарилиб, 1 мл да 40 тб бўлади. инсулин препаратлари бактериал фильтрлар орқали сузиб стерилланади. суспензия ҳолидаги инсулин препаратларини ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатилади ва сўнг шприцга тортилади. инсулин. қорамолларнинг ошқозон ости безидан олиниб, нордонлаштирилган сувда …
5
ошланади ва 6—7 соат давом этади. флаконларда 10 мл дан чиқарилади, 1 мл да 40 тб сақлайди. ўртача муддатли таъсирга эга бўлган инсулин препаратлари. бу гуруҳга кирадиган препаратларнинг деярли ҳаммасининг таркибида рух хлорид бўлади, консервант сифатида нипагин қўшилади. улар суспензия холида бў​либ, флаконларда 5 мл дан чиқарилади. 1 мл да 40 тб бў​лади. ўртача муддатли таъсирга эга бўлган инсулин препаратларининг бир марталик инъекцияси 10, 12, 14, 16 ёки 18 соатгача таъсир қилиши мумкин. уларга аморф инсулин-рух суспензияси, инсулин-б инсулин-семилонг суспензиялари киради. узоқ муддатли таъсир этадиган инсулин препаратлари. булар ҳам суспензия ҳолида бўлиб, таъсири 1; 1,5; 6 ва 8 соатдан сўнг бошланиб, 20, 24, 30, 36 соатгача этади. бу гуруҳга протамин рух-инсулин, протамин рух суспензияси, рух-инсулин суспензияси, кристалл инсулин рух суспензияси, инсулин-лонг суспензияси, инсулин ультралонг суспензиялари киради. таъсири узайтирилган инсулин препаратлари тери остига ёки мушак орасига юборилади, уларни венага юбориш мумкин эмас. падутин. ошқозон ости безидан олинган эндокрин препарат бўлиб, стерил …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи"

1403440112_45926.doc органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи режа. 1. органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи. 2. органопрепаратларни таснифланиши. 3. органопрепаратлар умумий технологияси. 4. ошқон ости препаратлари. 5. буйрак усти препаратлари. 6. қалқонсимон без препаратлари. 7. қўшқалқонсимон без препаратлари. 8. гипофиз препаратлари. 9. жигар препаратлари. 10. ноъмалум таъсирга эга бўлган органопрепаратлар. органопрепаратлар деб хайвон органлари, тўқималари ва чиқинди моддаларидан тайёрланган препаратларга айтилади. 19-асрда ички секреция безлари кашф қилингандан кейин органопрепаратларни илмий асоси яратилди. кейинги 20 йил ичида органопрепаратлар жуда ривожланди. ҳозирги вақтда қон томир касалликлари ва саратондан сўнг учинчи ўринда аллергия касаллиги туради. атроф...

DOC format, 117.5 KB. To download "органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи", click the Telegram button on the left.