диффузион жараёнлар

DOC 80,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403358460_45518.doc диффузион жараёнлар режа 1. молекуляр ва турбулент диффузиялар. 2. модда бериш жараёни. 3. модда ўтказиш жараёни. молекуляр ва турбулент диффузиялар. модданинг бир фаза ичида тарқалиши ва бир фазадан иккинчи фазага ўтиши молекуляр диффузия ҳамда турбулент диффузия йўли билан боради. молекуляр диффузия. молекула, атом, ион ва коллоид заррачаларининг тартибсиз иссиқлик ҳаракати таъсирида модданинг тарқалиши молекуляр диффузия деб аталади. қўзҳалмас муҳитда, ламинар оқимда ва фазаларни ажратувчи юза яқинида турбулент оқимда модда молекуляр диффузия ёрдамида тарқалади. молекуляр диффузия фикнинг биринчи қонуни билан ифодаланади. бу қонунга кўра, элементар юза df дан маълум вақт d( давомида тарқалган модданинг массаси dm унинг концентрация градиенти dc/dn га тўғри пропорционалдир: ёки ( ) ифодага асосан, юза бирлигидан (f=1) вақт бирлиги ичида ((=1) модданинг молекуляр диффузия билан тарқалиши модданинг солиштирма оқими (ёки молекуляр диффузиянинг) тезлиги деб аталади: тенгламанинг ўнг томонидан минус ишора молекуляр диффузиянинг тарқалувчи компонент концентрациясининг камайиши томонга қараб боришини кўрсатади. тенгламадаги пропорционаллик коэффициенти d молекуляр диффузия …
2
ида аниқланади. кўпчилик моддалар учун d нинг қиймати справочникларда берилган бўлади. турбулент диффузия. диффузиянинг бу тури макрокинетика тушунчаси билан боғлиқ бўлиб, модда муҳитнинг моляр (яъни катта миқдордаги молекулаларидан ташкил топган) қисмлари ҳаракати ёрдамида алмашинади. турбулент диффузиянинг тезлиги оқимнинг турбулентлик даражасига, жараённинг гидродинамик ҳолатига боғлиқ. турбулент диффузия уюрма диффузия деб ҳам юритилади. суюқликнинг уюрма ҳаракати таъсирида оқимда модданинг қўшимча ўтказилиши юз беради. бирор фаза миқёсида турбулент диффузия орқали тарқалган модданинг массаси dмт юза df га, вақт d( га ва концентрация градиенти dc/dn га тўғри пропорционалдир ва қуйидаги тенглама билан топилади: бу ерда dт-турбулент диффузия ёки уюрма диффузия коэффициенти. турбулент диффузия йўли билан юза бирлигидан вақт бирлиги ичида ўтган модданинг солиштирма оқими ёки турбулент диффузиянинг тезлиги қуйидагича аниқланади: турбулент диффузия коэффициенти вақт бирлиги ичида концентрация градиенти бирга тенг бўлганда юза бирлигидан турбулент диффузия йўли билан ўтган модданинг массасини билдиради. турбулент диффузия коэффициенти каби м2/с ўлчрв бирлигига эга. dт нинг d дан фарқи …
3
нинг ортиши доим ҳам модда адмашинувини тезлаштиравермайди. шу сабабли аппаратлардаги модда алмашиниш жараёнини шундай ташкил қилиш керакки, бунда турбулентлик ортиши билан оқимнинг ўқи бўйича юз берадиган аралаштириш эффекти минимал қийматга эга бўлсин. амалда бундай жараён майда насадкаларни ишлатиш, махсус конструкцияли тарелкали аппаратларда газ ва суюқликнинг бир томонга йналган оқимини ташкил этиш ва оқимчали аппаратлардан фойдаланиш орқали амалга оширилмоқда. молекуляр ва турбулент диффузия ёрдамида ўтказилган модданинг умумий солиштирма оқими қуйидагича топилади: модда алмашиниш жараёнларидаги амалий ҳисоблашларда ўтказилган модданинг умумий солиштирма оқимини аниқлаш учун қуйидаги тенгламадан фойдаланилади: бу ерда к - модда алмашиниш коэффициенти, бу коэффициентнинг ўлчов бирлиги концентрацияларнинг қабул қилинган ўлчов бирликларига боғлиқ; (с - концентрациялар фарқи ёки жараённинг ҳаракатлантирувчи кучи. ( ) ва ( ) тенгламаларни ўзаро солиштириш натижасида қуйидаги ифодаларга эришамиз: охирги ифодадан кўриниб турибдики, модда алмашиниш коэффициенти к молекуляр ва турбулент диффузиялар ёрдамида моддани ўтказиш холатларини ҳисобга олувчи муҳим коэффициентдир. модда бериш жараёни фазаларни ажратувчи юзадан моддани суюқ …
4
тарқалиши мажбурий конвекция деб аталади. агар тарқалувчи модда фу фазадан фх фазага ўтади деб олинса, ҳар бир фазада вақт бирлиги ичида тарқалган модданинг миқдори м модда бериш жараёнининг асосий тенгламаси орқали топилади: бу ерда (у-уч) - модда беришнинг фу фазадаги ҳараканлантирувчи кучи; (хч-х) - модда беришнинг фх фазадаги ҳаракатлантирувчи кучи; у ва х - ҳар бир фазанинг марказидаги ўртача концентрациялар ёки иш концентрациялар; уч ва хч - тегишли фазалар чегарасидаги концентрациялар; f - фазаларни ажратувчи юза; (у,(х - фу ва фх фазалардаги модда бериш коэффициентлари. модда бериш коэффициентлари ((у ва (х) вақт бирлиги ичида жараённинг ҳаракатлантирувчи кучи бирга тенг бўлганда юза бирлигидан фазаларни ажратувчи юзадан фазанинг марказига (ёки тескари йўналишда - фазанинг марказидан ажратувчи юзага томон) ўтган модданинг массасини билдиради. модда бериш коэффициенти физик ўзгармас катталик эмас, у фазанинг физик хоссларига (зичлик, қовушқоқлик ва бошқалар), муҳитнинг гидродинамик режимларига (ламинар ёки турбулент оқим), модда алмашиниш аппаратининг конструктив тузилишига ва унинг ўлчамларига …
5
ни оламиз. газ фазасидаги тарқалувчи модда концентрацияси мувозанат концентрациясидан юқори. фу фазанинг марказидан ажратувчи юзага ва ажратувчи юзадан фх фазанинг марказига аммиак бериш жараёни орқали ўтади. модда ўтказиш жараёнига ажратувчи юза ҳам қаршилик кўрсатади. модда ўтказиш жараёни ҳар бир фазадаги турбулент оқимнинг структурасига боғлиқ. гидродинамикадан маълумки, турбулент оқимда қаттиқ юза устида чегара қатлам ҳосил бўлади. ҳар бир фазада иккита зона бор: фазанинг ядроси (ёки фазанинг асосий массаси) ва фазанинг чеграсидаги юпқа чегра қатлам. фазанинг ядросида модда асосан турбулент пульсациялар ёрдамида тарқалади ва тарқалувчи модданинг концентрацияси (соу ва сох) амалий жиҳатдан ўзгармас қийматига эга бўлади. чегера қатламда турбулент режим аста-секин сўниб боради, натижада ажратувчи юзага яқинлашган сари концентрация ўзгариб боради. ажраутвчи юзанинг ўзида модданинг тарқалиши жуда секинлашади, чунки модданинг ўтиши фақат молекуляр диффузиянинг тезлигига боғлиқ бўлиб қолади. фазалар ўртасидаги ишқаланиш ва суюқ фаза чегарасидаги сирт таранглик кучлари таъсирида ажратувчи юза яқинида концентрация кескин, тахминан тўғри чизиқ бўйича ўзгаради. шундай қилиб, турбулент …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диффузион жараёнлар" haqida

1403358460_45518.doc диффузион жараёнлар режа 1. молекуляр ва турбулент диффузиялар. 2. модда бериш жараёни. 3. модда ўтказиш жараёни. молекуляр ва турбулент диффузиялар. модданинг бир фаза ичида тарқалиши ва бир фазадан иккинчи фазага ўтиши молекуляр диффузия ҳамда турбулент диффузия йўли билан боради. молекуляр диффузия. молекула, атом, ион ва коллоид заррачаларининг тартибсиз иссиқлик ҳаракати таъсирида модданинг тарқалиши молекуляр диффузия деб аталади. қўзҳалмас муҳитда, ламинар оқимда ва фазаларни ажратувчи юза яқинида турбулент оқимда модда молекуляр диффузия ёрдамида тарқалади. молекуляр диффузия фикнинг биринчи қонуни билан ифодаланади. бу қонунга кўра, элементар юза df дан маълум вақт d( давомида тарқалган модданинг массаси dm унинг концентрация градиенти dc/dn га тўғри пропорцио...

DOC format, 80,0 KB. "диффузион жараёнлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: диффузион жараёнлар DOC Bepul yuklash Telegram