тўқима гормонлари

PPT 890,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1475910092_63320.ppt powerpoint presentation тўқима гормонлари ички секреция безлари ва унинг функциялари қалқонсимон без юксак гормонал активликка эга бўлган ярим суюқ коллоид билан тўла без фолликулларидан иборат. фолликуллар девори без эпителийсидан тузилган. без қон ва лимфа томирларига жуда бой. одамдаги қалқонсимон без вазни ўрта ҳисобда 25—30 г ёки гавда вазнининг 0,05 процентини ташкил этади, шунга қарамай бу бездан соатига 5—6 литр қон ўтади, бу — организмдаги қоннинг ҳаммаси демакдир. қалқонсимон без гормонлари ва уларнинг физиологик аҳамияти қалқонсимон без тўқимасида йод бор, у мазкур без гормонларининг таркибига киради. хайвон организмига радиоактив йод (j131) юборилса, бунинг бир қисми буйраклар орқали сийдик билан чиқиб кетади, бир қисми сўлакка, меъда ширасига ва ўтга ўтади, организмга юборилган йоднинг кўпроқ қисми эса қалқонсимон безга келади. қалконсимон без ҳужайраларининг йод йиғиши уларнинг характерли хусусиятидир, бу бездаги йод концентрацияси қондагига нисбатан 300 баравар ортиқ. қалқонсимон без гормонларининг синтези учун зарур йод етишмаганда без тўқимаси катталашиб кетади — буқоқ вужудга …
2
онсимон без ёнидаги) безларнинг ички секрецияси одамда тўртта паратиреоид без бор, булардан иккитаси қалқонсимон безнинг орқасида, қолган иккитаси эса қалқонсимон безнинг пастки қутбида, баъзан эса без тўқимасида бўлади. улар япалоқ овал тузилмалар бўлиб, буйи 6—7 мм, эни 3—4 мм ва қалинлиги 1,5—2 мм. без тўқимаси қон ва лимфа томирларига бой. паратиреоид безлар ҳиқилдоқнинг юқори нерви ( n. laryngeus superior)дан иннервация олади. паратиреоид безлар кам ёки ортиқча ишлаганда организмда рўй берувчи ўзгаришлар паратиреоид безларнинг ишламай қўйиш оқибатлари итларцинг шу безларини олиб ташлаш тажрибаларида ўрганилган. безлар олиб ташлангандан бир неча кун кейин скелетнинг ҳамма мускуллари дапқир-дапқир тиришиб қисқаради, яъни титрайди (паратиреоприв-тетания), бу ҳолат секин-аста кучайиб ва тез-тез такрорланиб туради. паратиреоид безлар йўқлиги бора-бора ўлимга олиб келади, бунинг бевосита сабаби шуки, нафас мускулларининг тиришиши натижасида нафас бузилади. паратиреоид безлар олиб ташлангач титрашга мускулларнинг ўзгариши эмас, балки марказий нерв системаси ҳолатининг ўзгариши сабаб бўлади. паратиреоид (қалқонсимон без ёнидаги) безлар гормонининг физиологик аҳамияти паратиреоид безлар …
3
йишини, бу нерв қирқиб кўйилганда эса адреналин секрецияси камайишини 1910 йилда м. н. чебонсаров кўрсатиб берган. бундан англашиладики, буйрак усти безларининг хромаффин тўқимасидан гормон чиқишини нерв системаси қорин яерви таркибидаги симпатик нерв толалари орқали бошқаради. буйрак усти безлари хромаффин тўқимасининг ички секреция функциясйни бошқарувчи марказ олий вегетатив марказлар жойлашган гипоталамусдадир. тажрибада гипоталамусга таъсир этилганда қондаги катехоламинлар миқдори ортиб кетади. буйрак усти безларининг секретор нервлари таъсирланганда адреналин чиқиши ҳам, норадреналин чиқиши ҳам кучаяди. адреналии дастлаб норадреналинга нисбатан бир мунча ортиқ чиқади, лекин таъсирот давом этаверса, бора-бора адреналин чиқиши камайиб, норадреналин кўпроқ чиқади. буйрак усти безларининг иши узоқ вақт кучайтирилса, улар гормонни адреналинга қадар тобора кам синтез қилиб, оралиқ модда — норадреналинни тобора кўп чиқаради. хромаффин тўқиманинг ички секреция функцияси бузилганда организмда рўй берувчи ўзгаришлар. иккала буйрак усти безининг хромаффин тўқимаси олиб ташланган (безларнинг пўстлоқ қаватини қолдириш зарур) ҳайвонлар оғир ҳаёт шароитига чидамсиз бўлиб қолади: масалан, улар шикастланса, буйрак усти безлари зарарланмаган …
4
тўқима гормонлари - Page 4
5
тўқима гормонлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тўқима гормонлари" haqida

1475910092_63320.ppt powerpoint presentation тўқима гормонлари ички секреция безлари ва унинг функциялари қалқонсимон без юксак гормонал активликка эга бўлган ярим суюқ коллоид билан тўла без фолликулларидан иборат. фолликуллар девори без эпителийсидан тузилган. без қон ва лимфа томирларига жуда бой. одамдаги қалқонсимон без вазни ўрта ҳисобда 25—30 г ёки гавда вазнининг 0,05 процентини ташкил этади, шунга қарамай бу бездан соатига 5—6 литр қон ўтади, бу — организмдаги қоннинг ҳаммаси демакдир. қалқонсимон без гормонлари ва уларнинг физиологик аҳамияти қалқонсимон без тўқимасида йод бор, у мазкур без гормонларининг таркибига киради. хайвон организмига радиоактив йод (j131) юборилса, бунинг бир қисми буйраклар орқали сийдик билан чиқиб кетади, бир қисми сўлакка, меъда ширасига ва ўтга ўтади...

PPT format, 890,0 KB. "тўқима гормонлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тўқима гормонлари PPT Bepul yuklash Telegram