тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи

DOCX 13.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1702569613.docx тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc.04/30.04. 2022.tib.93.01 рақамли илмий кенгаш бухоро давлат тиббиёт институти нуруллоев сухроб озодович тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи 14.00.02 – морфология тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати кириш (фалсафа доктори (phd) диссертацияси аннотацияси) диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати. организмга ҳар қандай ташқи физик, кимёвий, биологик таъсирот ушбу организм аъзолари тузилиши, функцияси ўзгаришига олиб келади. бунда организм компенсатормослашув механизмлари доирасида клиник-лаборатор параметрлар, жумладан аъзолар морфологиясини ўзгартириш орқали жавоб беради. бундай ташқи таъсир қилувчи омиллардан бири ўткир ва сурункали нурланиш манбалари бўлиб, улар маълум дозаларда организм аъзо ва тизимларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган, «... ўткир ва сурункали радиaция (нурланиш) таъсирида юзага келадиган нур касаллиги организмнинг патологик ҳолати бўлиб, ионланувчи нурланишнинг максимал йўл қўйилган меъёрларидан юқори дозалари таъсирида келиб чиқади...»[footnoteref:1] нурланишлар таъсирида организмдаги ўзгаришлар, аъзолар, …
2
протекторлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар дунёнинг етакчи илмий марказларида олиб борилмоқда. аниқланишича, ўткир нурланишдан вафот этганлар патологоанатомик таҳлил қилинганда, буйракларда сийдик йўллари каналчалари ва йиғувчи найлари эпителийсида дистрофик ўзгаришлар аниқланган. буйраклардаги морфологик ўзгаришларнинг келиб чиқишида интоксикaция маълум рол ўйнаган. радиaциянинг биологик таъсир механизмида буйраклар ўзгаришлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган. мамлакатимизда аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйракларда келиб чиқадиган асоратларни патогенетик жиҳатдан ўрганиш, самарали профилактик биокоррекция усулларини ишлаб чиқиш, шу соҳадаги назарий тиббиёт ривожига ҳисса қўшиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. бу борада 2022-2026 йилларда янги ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида кўрсатилган 7 та устувор йўналишнинг 4-қисм 56-мақсадида «...аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ходимлари потенциалини ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг 2022-2023 йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чоратадбирларни амалга ошириш...»[footnoteref:2] вазифалари белгиланган. шунга асосан ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида буйракларда келиб чиқадиган [2: ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 28 январдаги пф-60-сон «2022-2026 йилларда янги ўзбекистонни ривожлантириш …
3
ги фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги пқ-4887-сон “аҳолининг соғлом овқатланишини таьминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ва 2020 йил 12 ноябрдаги пқ4891-сон “тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрийҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган. тадқиқотнинг республика фан ва техника ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. мазкур диссертaция тадқиқоти республика фан ва технологиялари ривожланишининг vi. «тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. диссертaция тадқиқотининг диссертaция бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. диссертaция тадқиқоти бухоро давлат тиббиёт институти илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «covid-19 инфекциясидан кейин бухоро минтақаси аҳолиси соғлиғига таъсир қилувчи организмнинг патологик ҳолатини эрта аниқлаш, даволаш ва олдини олишга янги ёндашувларни ишлаб чиқиш (2022-2026 йй.) мавзуси доирасида бажарилган. муаммонинг ўрганилганлик даражаси. кейинги йилларда эьлон қилинган илмий мақолалар таҳлили шуни кўрсатишича ионланувчи нурланиш хилларига қуйидагилар киради: кичик тўлқин узунлигига эга электромагнит тебранишлари, …
4
ужайра таркиби молекула ва атомлари ионизaцияси ҳисобланади (самыловская м.ю., пожарищенская д.а., 2018; тешаев ш.ж., хасанова д.а., 2018; wang w. et al., 2020). нурланишнинг билвосита таъсири организмдаги сувнинг радиолизи ҳосил бўлиши билан изоҳланган, сув ионизaцияланганда оксидловчи ва ишқорий хусусиятларига эга радикаллар шаклланиши кўрсатилган. бундан ташқари атомар водород, гидропероксил радикаллар, водород пероксиди ҳосил бўлиши ҳам аҳамиятли. эркин оксидловчи радикаллар ферментатив реакцияга киришиб, бунинг натижасида фаол сульфгидрил гуруҳлар, фаол бўлмаган дисульфид бирикмаларга айланади. ушбу биокимёвий жараёнлар фермент тизимлари каталитик фаоллигининг пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида ҳужайра ядроларида днк ва рнк нинг камайишига олиб келади, бу ҳолат улар янгиланишлари жараёнларини бузади (аклеев а.а., долгушин и.и.., 2018; мурзина е.в. ва ҳаммуал., 2020). ўткир нурланиш рухсат этилган максимал дозадан ошиб кетадиган ионлаштирувчи нурланишнинг организмга таъсири натижасида юзага келадиган холат хисобланади. сурункали нурланиш ионлаштирувчи нурланишнинг маълум вақт оралиғида кам миқдорда, аммо доим таъсир этиб бориши натижасида келиб чиқади. патоморфологиясида асосан суяк кўмигида ҳужайра таркиби камайиши, ичак …
5
арамай, бугунги кунгача ўткир нурланишнинг буйракларда келтириб чиқарадиган патоморфологик белгилари, уларнинг ривожланиш даражаси, оқибатлари, даволаш тактикаси охиригача ўрганилмаган. ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида буйраклар патоморфологик ўзгаришлари, биокоррекциянинг тажрибада нурланган организмга таъсирини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари камлиги ушбу тадқиқотнинг долзарблиги ва заруратини белгилаган. тадқиқотнинг мақсади тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида лаборатория ҳайвонлари буйраклари структуравий ўзгаришларини тавсифлаш, профилактик биокоррекция таъсирини ўрганиш ва баҳолашдан иборат бўлган. тадқиқотнинг вазифалари: ўткир нурланиш таъсирида оқ зотсиз каламушлар буйраклари морфологик ҳолатини аниқлаш ва қиёсий баҳолаш; сурункали нурланиш таъсирида лаборатория ҳайвонлари буйраклари морфологик тавсифини бериш, ўзгаришлари даражасини қиёсий баҳолаш; турли кўринишларда нурланган лаборатория ҳайвонлари буйракларида кузатилган турли интенсивликдаги патоморфологик ўзгаришларни қиёсий аниқлаш ва ўзгаришлар даражасини баҳолаш; турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида тажриба ҳайвонлари буйрагида рўй берадиган морфологик ўзгаришлар даражасига профилактик биокоррекциянинг таъсир даражасини аниқлаш ва патоморфологик ўзгаришлар учраш даражаси ҳамда уларнинг ҳаётчанлигининг ошиш билан қиёсий баҳолаш. тадқиқотнинг объекти сифатида эркак жинсига мансуб, 160-180 грамм оғирликдаги оқ зотсиз каламушларнинг 90 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи"

1702569613.docx тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc.04/30.04. 2022.tib.93.01 рақамли илмий кенгаш бухоро давлат тиббиёт институти нуруллоев сухроб озодович тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи 14.00.02 – морфология тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати кириш (фалсафа доктори (phd) диссертацияси аннотацияси) диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати. организмга ҳар қандай ташқи физик, кимёвий, биологик таъсирот ушбу организм аъзолари тузилиши, функцияси ўзгаришига олиб келади. бунда организм компенсатормослашув механизмлари доирасида клиник-л...

DOCX format, 13.7 MB. To download "тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида буйрак структуравий ўзгаришлари тавсифи", click the Telegram button on the left.