болаларда бронхиал астма касаллиги

PPTX 87,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1720778306.pptx /docprops/thumbnail.jpeg болаларда бронхиал астма касаллиги болаларда бронхиал астма касаллиги маъруза режаси: 1. маърузанинг долзарблиги (актуаллиги). 2. касалликнинг болалар ўртасида тарқалганлиги. 3.. касалликнинг этиологияси ва патогенези. 4. бронхиал астманинг клиник манзараси. 5. касалликнинг турли ёшдаги болаларда турлича кечиши. 6. касалликнинг оқибати ва асоратлари. 7. бронхиал астмани даволашнинг асосий тамойиллари (принциплари). 8. касалликнинг олдини олиш ва диспансеризацияси. хозирги замон нуқтаи назаридан олиб қаралганда бронхиал астма касаллиги барча орган ва системалар фаолиятида чуқур функционал ўзгаришлар, моддалар алмашинувининг хужайралар ва молекулалар сохасидаги бузилишлари, биохимик ва иммунологик гомеостазнинг сезиларли силжишлари билан белгиланадиган патология бўлиб хисобланади. бутун ер шари ахолиси орасида аллергиянинг кучайиши оқибатида охирги 20 йиллик мобайнида бронхиал астма билан хасталаниш даражаси кескин кўтарилди. аллергологларнинг умумжахон конгресси берган маълумотларга қараганда ер шари ахолисининг 1/10 қисми аллергик касалликларнинг у ёки бу тури билан хасталанган бўлиб, улар орасида бронхиал астма энг кўп учрайдигани бўлиб хисобланади. кейинги йиллар давомида мактабгача, мактаб ёшидаги болалар ва хатто кичик ёшдаги …
2
га боғлиқ холда кичик ёшдаги болаларда секретор фаза устун бўлса, каттароқ ёшдагиларда эса бронхоспазм устунлик қилади. замонавий маълумотларга кўра хозирда бронхиал астма патогенезида нафас органлари томонидан организм сенсибилизация оқибатида ривожланган аллергик холат назарияси эътиборга молик деб хисобланади. сенсибилизацияланган организм ноантиген қитиқловчиларга, турли моддалар хидларига сезувчанлиги ортган бўлиб, улар таъсирида бронхлар мускуллари спазми, бронхлар шиллиқ қабатлари шиши ва шиллиқ безлари гиперсекрецияси ривожланади. шулар асосида нафас қисиши хуружининг шартли рефлекслари пайдо бўлади. нафас қисиш хуружи сенсибилланган организмда патологик доминанта билан биргаликда рефлектор ёйи пайдо бўлиши орқали юзага келади. бронхиал астма хуружи ривожланишида 3 та босқич тафовут қилинади: 1. иммунологик босқич. бронхлар силлик мускул толалари, бронхларни ўраб турувчи семиз хужайралар ва қон томирлар ретикуло-эндотелияси сингари “шок органлар” хужайраларига жойлашиб олган антителолар билан махсус антигенлар бирикадилар. 2. патохимик босқич. антиген-антитело комплексининг хосил бўлиши гистамин, серотонин, ацетилхолиy сингари биологик актив моддаларнинг; брадикинин ва секин таъсир қилувчи субстанцияларнинг хужайралар томонидан синтез қилиниши ва ажралиб чиқишига сабаб …
3
генлар. турли моддаларнинг организм хужайралари билан тўқнашуви оқибатида ўша хужайралар ўзларининг антиген хусусиятларини ўзгартирадилар. масалан, жарохатланган бронхлар ва ўпка тўқималари. организмнинг сенсибилизацияланишида ва кейинчалик бронхиал астма ривожланишида қайта-қайта бошдан кечирилган зотилжамлар, бронхитлар ва ўткир респиратор инфекциялари хам алохида ўрин тутади. улар бронхлар шиллиқ қабатларида яллиғланиш чақирадилар, тебранувчи эпителийдаги ўзгаришларга олиб келади, рецепторлар ўзгаради ва уларнинг химоя фаолияти издан чиқади. бронхиал астма хуружи бошдан кечирилган юқумли касалликлардан кейин дархол юзага келмайди, бунинг учун зарарланган тўқима билан инфекцион омил ўртасида контакт-латент сенсибилизация даври талаб қилиниб, бу даdр айрим болаларда бир неча хафта давом этса, бошқаларида эса, 1-2 йилгача чўзилиши хам мумкин. дастлаб болаларда инфекцион омилнинг кўп марталаб кўрсатган таъсири остида бронхоспазм билан кечадиган риносинусопневмопатиялар ривожланади. кейинчалик бактериал аллергенлар таъсирида аста-секин алохида касаллик сифатида бронхиал астма шакллана боради. бронхиал астманинг шаклланишида аденоид ўсмалар, сурункали тонзиллитлар, конституция аномалиялари, айниқса экд катта роль ўйнайди. маълум ахамиятга болаларни овқатлантириш турлари хам эга бўлади. кўкрак сути билан …
4
кўринишларда намоён бўлади. касаллик белгиларининг намоён бўлиши даражалари касалликнинг шаклига, кечишига, бемор организмининг индивидуал хусусиятлари билан бир қаторда олий нерв системаси турига хам боғлиқ бўлади. бронхиал астма хуружининг қўққисдан бошланиши болалар учун унчалик хос эмас. дастлаб болаларда касалликнинг даракчилари – иштаханинг пасайиши, уйқусининг бузилиши, безовталик, асабийлашиш, қайта-қайта қусиш, терисининг қичишиши, баъзан ичи кетиши кузатилади. кейинчалик бурундан кўп миқдорда сероз суюқликнинг ажралиши, бурун шиллиқ қабатлари шиши натижасида бурун орқали нафас олишнинг қийинлашуви, дастлаб енгил, сўнгра хуружсимон кучли йўтал сингари катарал белгилар пайдо бўлади. одатда хуружлар тунда ёки эрталабга яқин кузатилади. кичик ёшдаги болаларда хуруж пайтида тана харорати 37,2-38о гача кўтарилиши хам мумкин. болалар ўринда тўлғанадилар, ўзларини қўярга жой топа олмайдилар, ўнтайдилар, қичқириб йиғлайдилар. бу холатлар нафас қисишини кучайтириб, бола ахволини янада оғирлаштиради. кичик ёшдаги болаларда хансираш аралаш турда бўлиб, экспиратор кўриниши устунроқ келади. хириллашлар масофадан туриб эшитилади. кўкрак қафаси кенгайган, олдинги-орқа ўлчамлари кенгайганлиги боис, боланинг бўйни қисқаргандай туюлади. ўмров усти ва …
5
а хаво етмаётганлигидан шикоят қиладилар. бўғилиб қолишдан қўрқадилар. уларда экспиратор хансираш белгилари яққол намоён бўлиб, нафас чиқариш акти давомли ва хуштаксимон шовқин билан кечади. хансираш горизонтал холатда кучайганлиги учун болалар одатда мажбурий холатни эгаллайдилар. тери ранги оқарган, оғиз-бурун ва кўз косаси атрофида кўкаришлар, баъзан акроцианоз кузатилади. оғир холатларда бўйин мускулларининг таранглашуви, веналарининг кенгайишлари, кўзларида қўрқув аломатлари, саросималик кўзга ташланади. хуруж бархам топгач йўтал камаяди ва ўзининг хуружсимон табиатини йўқотади. хансираш, цианоз, эмфизема камаяди. дистанцион хириллашлар яна 3-7 кун сақланиб туриши хам мумкин. кейинчалик бу белгилар хам аста-секин йўқолиб, боланинг кайфияти кўтарилади, ўзини соғлом сезади, яъни ремиссия ёки хуруждан ташқари давр бошланади. енгил холатларда хуружнинг давомийлиги бир неча минутдан бир соатгача бўлиб, палата хавосини янгилаш ёки бронхолитик препаратлар буюриш билан бархам топади. ўртача оғир шаклида хуруж 6-8 соат давом этиши мумкин. бироқ, кундузи беморнинг ахволи бироз енгиллашиб, тунда яна оғирлашиши кузатилади. кўп сонли бронхолитик препаратлар самарасиз бўлиб қолиши оқибатида “астматик статус” …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"болаларда бронхиал астма касаллиги" haqida

1720778306.pptx /docprops/thumbnail.jpeg болаларда бронхиал астма касаллиги болаларда бронхиал астма касаллиги маъруза режаси: 1. маърузанинг долзарблиги (актуаллиги). 2. касалликнинг болалар ўртасида тарқалганлиги. 3.. касалликнинг этиологияси ва патогенези. 4. бронхиал астманинг клиник манзараси. 5. касалликнинг турли ёшдаги болаларда турлича кечиши. 6. касалликнинг оқибати ва асоратлари. 7. бронхиал астмани даволашнинг асосий тамойиллари (принциплари). 8. касалликнинг олдини олиш ва диспансеризацияси. хозирги замон нуқтаи назаридан олиб қаралганда бронхиал астма касаллиги барча орган ва системалар фаолиятида чуқур функционал ўзгаришлар, моддалар алмашинувининг хужайралар ва молекулалар сохасидаги бузилишлари, биохимик ва иммунологик гомеостазнинг сезиларли силжишлари билан белгиланадига...

PPTX format, 87,4 KB. "болаларда бронхиал астма касаллиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.