толали яримфабрикатларни майдалаш

DOC 502.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682850558.doc толали яримфабрикатларни майдалаш режа: 1. лаборатория шароитида целлюлозани майдалаш 2. ролда целлюлозани майдалаш 3. цра аппаратида целлюлозани майдалаш 4. майдалаш жараёнини лаборатория шароитида назорат қилиш 5. майдаланиш даражасини аниқлаш 6. толаларнинг ўртача узунлигини аниқлаш 7. толалар орасидаги боғланиш кучларини аниқлаш 8. толанинг критик узунлиги толали материалларни майдалаш – ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнларидан ҳисобланиб, тайёр қоғознинг кўплаб хоссаларини аниқлайди. ҳозирда бир вақтда кечадиган иккита ҳодиса аниқ ўрнатилган: ўсимлик тола шакли ва ўлчамларига майдаловчи гарнитуранинг механик таъсири ва толаларга гидратация колоидкимёвий таъсир. майдалаш жараёнида толалар калталаштирилади ва энг муҳими толалар узинаси бўйлаб фибрилланади. толаларнинг фибрилланиши натижасида сув ютиши ортади, натижада қоғознинг механик мустаҳкамлиги, сув шимиши, ҳавони ўтказувчанлиги ортади. фибриллар орасидаги масофа яқинлашганлиги сабабли водород боғлари ҳосил бўлади. лаборатория шароитида целлюлозани майдалаш лаборатория шароитида қоғоз олиш учун яримфабрикат лаборатория роллида (ролл-4, ролл-22,5) ёки марказдан қочма майдалагич аппаратида (цра) майдаланади. яримфабрикатдан тайёрланган намунанинг намлиги аниқлангач, бўкиш учун сув шимдирилади. целлюлоза материалини бўктириш, титиш …
2
вчи барабани ва уст қисми ишлаб турган вақтда металл қапқоқ билан ёпиб қўйилади. расм. лаборатория ролли: 1 – планкали дўнглик; 2 – металли ванна; 3 – майдаловчи барабан; 4 – енгиллантирувчи қурилма; 5 - вални ҳаракатлантирувчи шкиф; 6 -тўсиқ; 7 -тешик. целлюлозани роллга юклашдан олдин бегона қўшимчалардан тозаланади. сўнгра толали масса миқдори 4 л суспензия тайёрлашга ҳисобланган. майдаланиш жараёнини кузатиш вақтивақти билан лабораторияда майдаланиш даражаси ва толаларнинг ўртача узунлиги аниқланиб турилади. аниқлашлар оралиғи 8...10 мин атрофида бўлади. толалар тегишли даражагача майдалангач, ролл барабани тўхтатилиб, тайёр масса челакка қўйилиб олинади. иш тугагач ролл аппарати сув билан яхшилаб ювилади. цра аппаратида целлюлозани майдалаш цра аппаратининг ташқи кўриниши расмда келтирилган. тузилиши: юқори диск, конструкцияси қуйма олтита уя симметрик жойлашган ва ступица, унинг ёрдамида марказий ўққа уланади. марказий вал приводи иккита конуссимон шестерня ёрдамида амалга оширилади, улар привод корпусида жойлашган. етакловчи конуссимон шестерня етакловчи валга ўрнатилган. у муфты орқали редуктор билан уланган бўлиб, асинхрон …
3
шлаши мумкин. майдаловчи стаканлар симметрик тарзда ўрнатилиши керак: учта стаканлар билан ишлаганда – диск уяси орқали, иккита – диаметрик тескари жойлашган уяларда. цра аппаратида майдалаганда битта стаканга 16 г абсолют қуруқ тола юкланади. суспензия концентрацияси 6 % бўлиши керак. бунда битта стаканга юкланган суспензия ҳажми: тортиб олинган целлюлоза намунаси шиша стаканга солинади ва устига сув қуйилади, яхшилаб аралаштирилади ва 30 мин давомида тиндириб қўйилади. шу вақт ичида толали целлюлоза бўкади. бу иш қуруқ целлюлозани майдалашда керак бўлади. агар целлюлоза нам бўлса, бу ишни бажариш шарт эмас. тортиб олинган целлюлоза намунаси стакан ичига бир текис қилиб жойлаштирилади. майдаловчи стаканлар диск уясига шундай ўрнатиладики, стакан ручкалари винтни тегишли жойларига кийдирилган бўлиши керак. стаканлар ўрнатилиб, қопқоғи ёпилгач, электрдвигатель ишга туширилади. электрдвигателни улаш ва ўчириш, бошқарув реостат стрелкаси нолга келганда бажарилади. акс ҳолда аппарат механизмлари ишдан чиқиши мумкин. массани 20 мин давомида майдалаганда асосий валнинг айланиш тезлиги минутига 80 сўнгра 150 гача оширилади. майдалаш …
4
белгиловчи тавсифлар: майдаланиш даражаси, толаларнинг ўртача узунлиги ва толалар орасидаги боғловчи кучлар. майдаланиш даражасини аниқлаш массанинг майдаланиш даражаси ср-2 (2.15-расм) аппаратида аниқланади ва шопер-риглер градусларида (ошр) ифодаланади. расм. майдалаш даражасини аниқловчи ср-асбоби чизмаси. асбобнинг юқори қисми цилиндр шаклида 1 бўлиб, унинг таг қисми №40 бир турдаги миткалли тўр матодан тайёрланган. цилиндрнинг тўрли таги 2, клапан билан махкамланган. унинг ён томонлари тортилиб ҳалқа шаклидаги резина ёрдамида зичланган. аабобнинг пастки қўзғалмас қисми конус 3 кўринишида бўлиб, штатив 4 га махкамланган. у икки тешикли: марказий тор 5 (диаметри 3,1 мм) ва ён томондаги кенг 6 (диаметри 12,5 мм) тешикдан иборат. тешиклар шундай жойлашганки, сув ён тешиклардан оқиб ўтиши учун унинг тезлиги марказий тешикдан ўтаётган сув тезлигидан катта бўлиши керак. асбобнинг тўри горизонтал ҳолда жойлашган бўлиши шарт, шунинг учун иш бошлашдан олдин асбобнинг қуйи қисмига ўрнатилган болтлар ёрдамида горизонтал ўрнатилади. тўрда очилган жойлари бўлмаслиги, тортилган бўлишли ва толалар қолдиғидан тозаланган бўлиши шарт. синашдан олдин …
5
ади. мойли масса сувни секин ўтказади, асосан сув марказий кичик тешикли вертикал қувурдан ўтади. йирик масса сувни тез ўтказади ва марказий қувур кичик тешигидан ўтишга улгурмайди. у конуссимон воронкани тўлдириб, ён қувур орқали оқиб кетади. ён цилиндрдаги сув ҳажмини 10 мл аниқликда ўлчаб, массани майдаланиш даражаси мд, ошр градусларида аниқланади: бу ерда: v - тешикдан оқиб ўтган сув ҳажми, мл. намунани икки марта ўлчаб, ўртача арифметик қиймат олинади. толаларнинг ўртача узунлигини аниқлаш толаларнинг ўртача узунлиги иванов асбобида аниқланади. асбобнинг тузилиши (расм) қуйидагича: воронка шаклидаги идиш 2, пастки, диаметри 40 мм ли қувур, очиб-ёпиладиган клапан 3, асосий ишчи органи ҳисобланувчи рама 5 ўлчамлари (100х100 мм), ричакли тарози 1, стакан 4 дан иборат. толаларнинг ўртача узунлиги қуйидагича аниқланади. таркибида 6 г абсолют қуруқ тола бўлган массадан намуна олиб, стаканда икки литргача сув билан суюлтирилади ва яхшилаб аралаштирилади сўнгра клапани ёпиқ ҳолдаги идиш 2 га қуйилади. идиш ичига рама 5 жойлаштирилган бўлади. шундан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "толали яримфабрикатларни майдалаш"

1682850558.doc толали яримфабрикатларни майдалаш режа: 1. лаборатория шароитида целлюлозани майдалаш 2. ролда целлюлозани майдалаш 3. цра аппаратида целлюлозани майдалаш 4. майдалаш жараёнини лаборатория шароитида назорат қилиш 5. майдаланиш даражасини аниқлаш 6. толаларнинг ўртача узунлигини аниқлаш 7. толалар орасидаги боғланиш кучларини аниқлаш 8. толанинг критик узунлиги толали материалларни майдалаш – ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнларидан ҳисобланиб, тайёр қоғознинг кўплаб хоссаларини аниқлайди. ҳозирда бир вақтда кечадиган иккита ҳодиса аниқ ўрнатилган: ўсимлик тола шакли ва ўлчамларига майдаловчи гарнитуранинг механик таъсири ва толаларга гидратация колоидкимёвий таъсир. майдалаш жараёнида толалар калталаштирилади ва энг муҳими толалар узинаси бўйлаб фибрилланади. толаларнинг фибри...

DOC format, 502.0 KB. To download "толали яримфабрикатларни майдалаш", click the Telegram button on the left.