экспозицияни лойиҳалашнинг илмий асослари

DOC 50.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663965074.doc экспозицияни лойиҳалашнинг илмий асослари режа: 1. экспозиция яратиш босқичлари. 2. экспозицион ёрдамчи материаллар. 3. тематик режа. музей экспозициясини яратиш мураккаб жараён бўлиб, унинг тўғри лойиҳалашиш ишининг ютуғини оширади. экспозицияни илмий тайёрлаш музей жамоаси, маъмурияти, жамоат ташкилотлари, музей илмий кенгаши, турли соҳа олимларидан катта билим ва тажриба талаб этади. унинг ҳар бир босқичи дирекция ёнида муҳокама этилади. чунки бу жараёнга экспозиция муаллифларидан ташқари жамғарма ходимлари, услубиятлари, ташвиқот бўлимлари бошлиқлари, мутахассис олимлар таклиф этилади. экспозицион кўргазмали иш музей фаолияти планлаштиришининг энг асосий объектларидан ҳисобланади. перспектив ва йиллик режаларда экспозиция ва кўргазмаларнинг мавзуи, навбати, ташкил этилиши вақти аниқ кўрсатилади. музей экспозициясини яратиш икки босқичда амалга оширилади: 1. лойиҳалаш. 2. амалга ошириш. лойиҳалаш уч ўзаро боғланган элемнтдан ташкил топади: 1. илмий. 2. бадиий. 3. техник иш. давр талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқиб экспозициянинг умумий мавзуси танланди. бунда музей тармоғи, ихтисослашуви, ўзига хос жиҳатлари эътиборга олинади. мавзу музей раҳбарияти томонидан тасдиқланди. манбалар ўрганилиб экспозиция …
2
қида тушунчалар беради ҳамда экспозициянинг ғоясини тушунишга ёрдам беради. экспозицияда кўрсаткичлар ҳам жойлаштирилади. мавзунинг тўлақонли очиб берилиши учун баъзи музей ашёларини ишлаб чиқиш ҳам мумкин. ёки уни асл нусхасини ўрнини босувчи ашё ишлаб чиқарилади. музей ашёси асл нусхага мос ҳолда ишлаб чиқарилади. ўлчами, ранг, тайёрлаш техникаси ва бошқалар аниқ мос тушиши керак, экспозиция музей йиғими асосида ташкил қилинаркан, аннотацияда асл нусха музей фондида сақланаётгани айтилади. асл нусхалар вақтинчалик залда қўйилиб, иккилиги билан алмаштирилиб турилиши ҳам мумкин. экспозиция учун махсус музейдан ташқари объектларининг модели ёки макети тузилиши мумкин. буларга бинолар ва ҳажми катта ашёлар киради.(меъморчилик обидалари, шаҳар қурилиши, монументлар, саноат корхоналари, мемориал уйлар, интерьерлар ва бошқалар) экспозицияга ашёнинг илмий реконструкцияси. ёзувлар, режалар тасвирларнинг қайта таъминланганлиги ҳам киритилади. бунга ҳужжатлар ва уларнинг иккиликлари ҳам қўшилади. экспозицияда ашёнинг иккилигини қўллаш музей спецификацияга таъсир қилмайди. музейда йўқ тасвирий ашёларни ишлаб чиқариш ҳам муҳимдир. экспозиция аҳамиятини оширишда илмий ёрдамчи материаллар муҳим роль ўйнайди. илмий асосда …
3
лат аппарати, корхона структураси схемалар асосида берилади. карта, диаграмма ёки схема билан комбинациялашган ҳолатда ҳам қўлланилади. масалан, ўлканинг экспорт маҳсулоти карта-схемада, картадиаграммада эса ўлканинг экин салмоғини аниқлаш мумкин. экспозиция учун рақам таблицаларини ҳам киритиш мумкин. улар ашё ўрнини босмаслиги лозим. шунинг учун ҳам ёрдамчи материаллардан кенг фойдаланилмайди. кўргазма режаси материалларни ўрганиш ва танлашга қараб бир неча усулда ишлаб чиқилади. 1) тематик - қисқа ва кенг. 2) кўргазма режаси - чизмалар билан экспонатларнинг рўйхати, материалларнинг барчасининг жойлашганлигини кўрсатиш, янги экспонаттларни тушунтириш матни билан таъминлаш. тематик режа кўргазманинг вазифаси ва унинг мақсадини шакллантиради. ҳар бир экспонат бошқалар билан боғлиқ суратда қурилади. ўзаро боғлиқлик мақсадга тобелик тематик режанинг зарурий шартидир. воқеа ва ҳодисани ифодалаш учун экспонатлар турини танлаш ҳам, асл нусҳалар ва қўшимча экспонатлар ёрдамида кўргазма мазмунини очиб бериш ҳам шу режада ўз аксини топиши керак. режада бутун бўлим ва ҳар бир мажмуанинг етакчи муаммоларини ажратиб кўрсатиш лозим. лекин режани тузаётганда уни ҳаддан …
4
атериалларни узул-кесил тўплаш учун вазифа ролини ўтайди. махсус картотекалар тузилади. унда анотация қилинган библиография нашр қилинган манбалар ва қўлёзма манбаларнинг кўчирма ҳамда конспектлар, газеталардан қирқиб олинган материаллар, журнал, китоб ва фототекалардан олинган безак материаллар ўрин олади. карточкалар тематик режага мувофиқ мавзулар бўйича жойлаштирилади. агар кўргазма учун материалларни бир неча ташкилотдан олиш мўлжалланган бўлса ташкилотларда маслаҳатчиларнинг манзиллари, телефонлари ва исми- шарифлари ёзилган картотекалар тузилади. экспонатлар картотекасида уларнинг ҳар бирлари тўғрисида барча маълумотлар тўпланади. материалларни ўрганиш билан бир вақтда илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади. кенг тематик режада кўргазма мазмуни янги маълумотлар билан чуқурлаштирилади. илмий асосланган экспозиция лойиҳаларидан қуйидагича мақсад кўзда тутилади: - оз фурсатда оммага маълумотларни кенг ва ишонарли, ҳамда жонли етказа олиш; - илмийликка, холисликка, тарихийликка асосланиш; - омманинг талаб ва эҳтиёжини тўғри қабул қилиш, оммабоп экспозициялар тайёрлаш; - экспозициянинг меъморий-бадиий ечимини тўғри топиш; - оммага психологик, педагогик ва фалсафий, ҳиссий таъсир эта олиш ва бошқалар. экспозициянинг муваффақиятли чиқиши аввалдан лойиҳаланган …
5
экспозицияни лойиҳалашнинг илмий асослари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "экспозицияни лойиҳалашнинг илмий асослари"

1663965074.doc экспозицияни лойиҳалашнинг илмий асослари режа: 1. экспозиция яратиш босқичлари. 2. экспозицион ёрдамчи материаллар. 3. тематик режа. музей экспозициясини яратиш мураккаб жараён бўлиб, унинг тўғри лойиҳалашиш ишининг ютуғини оширади. экспозицияни илмий тайёрлаш музей жамоаси, маъмурияти, жамоат ташкилотлари, музей илмий кенгаши, турли соҳа олимларидан катта билим ва тажриба талаб этади. унинг ҳар бир босқичи дирекция ёнида муҳокама этилади. чунки бу жараёнга экспозиция муаллифларидан ташқари жамғарма ходимлари, услубиятлари, ташвиқот бўлимлари бошлиқлари, мутахассис олимлар таклиф этилади. экспозицион кўргазмали иш музей фаолияти планлаштиришининг энг асосий объектларидан ҳисобланади. перспектив ва йиллик режаларда экспозиция ва кўргазмаларнинг мавзуи, навбати, ташкил этилиш...

DOC format, 50.5 KB. To download "экспозицияни лойиҳалашнинг илмий асослари", click the Telegram button on the left.