инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги

DOC 142,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664130347.doc инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги режа: 1. инсон — жамиятни ривожлантиришнинг муҳим омили. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида умумэътироф этилган тамойиллар. 2. ўзбекистонда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг устуворлиги ва амалиёти. 3. барча мамлакатлар учун универсал демократиянинг йўқлиги. 4. жамиятни демократлаштиришда ҳар бир халқнинг ўз тарихий, миллий хусусиятларининг ҳал қилувчи омил эканлиги. 5. “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш, демократияни экспорт қилишга уринишнинг ўзи демократиянинг табиатига зид эканлиги. ҳар қандай жамият ижтимоий ҳаётининг асосини муайян жамият аъзолари – инсонлар ташкил этади. инсон жамиятни янгилаш ва демократлаштириш натижаларини белгилаб берадиган асосий омил ҳисобланади. бу борада президентимизнинг қуйидаги фикрларини қайд этиб ўтиш ўринлидир: “ўзбекистоннинг ҳақиқий бойлиги ва мулки — унинг меҳнатсевар, сахий ва меҳмондўст халқидир” . жамиятнинг энг олий бойлиги бўлган халқ абадий қадриятларни, қудратли салоҳиятини ўзида жамлаган. бу салоҳиятни юзага чиқариш жамиятимизни ривожлантириш ва тараққий эттиришнинг жуда …
2
кимдир уни юксак технологиялар замони деса, кимдир тафаккур асри, яна биров ялпи ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда. албатта, бу фикрларнинг барчасида ҳам маълум маънода ҳақиқат, рационал мағиз бор, чунки уларнинг ҳар бири ўзида бугунги серқирра ва ранг-баранг ҳаётнинг қайсидир белги-аломатини акс эттириши табиий. аммо кўпчиликнинг онгида бу давр глобаллашув даври тариқасида таассурот уйғотмоқда. бундай таъриф, менимча, кўп томондан масаланинг моҳиятини тўғри ифодалайди. нега деганда, ҳозирги пайтда ер юзининг қайси чеккасида қандай бир воқеа юз бермасин, одамзот бу ҳақда дунёнинг бошқа чеккасида зудлик билан хабар топиши ҳеч кимга сир эмас. ана шундай глобаллашув феномени ҳақида гапирганда, бу атама бугунги кунда илмий-фалсафий, ҳаётий тушунча сифатида жуда кенг маънони англатишини таъкидлаш лозим. умумий нуқтаи назардан қараганда, бу жараён мутлақо янгича маъно-мазмундаги хўжалик, ижтимоий-сиёсий, табиий-биологик глобал муҳитнинг шаклланишини ва шу билан бирга, мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этмоқда. глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили …
3
фоизни ташкил этди ёки аҳоли бир йилда 450 минг кишига кўпайди. ҳозир республикада 25 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. бу эса, қўшни мамлакатлардагидан кўп. мамлакатимиздаги ижтимоий-демографик аҳволнинг яна бир муҳим хусусияти жамиятнинг асоси бўлган кучли оила тизимидир. ўзбекистонда никоҳдан ўтиш даражаси юқори, энг муҳими, оилаларнинг бузилиши дунё бўйича паст даражада. оила бизнинг халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан биридир. республикада оилалар асосан кўп сонли бўлиб, уларда турли авлод вакиллари бирга яшайдилар ва бирга хўжалик юритадилар. бу эса болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний ва миллий-маънавий қадриятлардан, анъаналардан баҳраманд қилиш, билим даражасини ошириш учун қулай шароитлар яратади. худди ана шундай оилаларда кишилар болалик чоғиданоқ меҳнатсеварликни, катталарга ҳурматни, билим эгаллашга интилишни ўрганадилар. ижтимоий-иқтисодий маънода буларнинг ҳаммаси республиканинг меҳнат захиралари барқарор, интенсив равишда тўлдирилиб туришини, демакки, кўп меҳнат талаб қиладиган корхоналар ва ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш учун катта имкониятлар мавжудлигини англатади. ҳозирда республика қудратли меҳнат салоҳиятига эга. …
4
аноатга ва хизмат кўрсатиш соҳасига йўналтириш иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар қилиш ҳамда уни жадал ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб беради. шунинг учун ҳам ҳозир республикада ҳал қилинаётган энг долзарб муаммолардан бири ишлашни хоҳловчиларнинг ҳаммасини иш билан таъминлаш ҳисобланмайди. балки энг мақбул, ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтиришдан иборатдир. вазифа республиканинг ҳар бир фуқаросига меҳнат фаолиятининг тури ва шаклини эркин танлаш учун чинакам имконият яратишдир. ўзбекистондаги меҳнат салоҳиятининг муҳим хусусияти унинг таълим даражаси юқорилигидир. республикада аҳолининг ялпи саводхонлиги муаммоси тўла ҳал қилинган. саводхонлик даражаси 99,06 фоизни ташкил этади. бу эса республикани инсон салоҳияти юқори даражада ривожланган иқтисодий тараққий этган мамлакатлар билан бир қаторга олиб чиқади. меҳнат захираларининг умумий ва профессионал таълим даражаси ҳам юқоридир. республикада мажбурий умумий ўрта таълим қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилган. бундай таълимни умумий таълим мактаблари, лицейлар, гимназиялар, ўрта касб-ҳунар ўқув юртлари ва тижорат мактабларининг кенг тармоғи орқали олиш мумкин. бу борада қизиқарли ва намунали статистика мавжуд. 15 …
5
тибор берилаётган инсон манфаатлари ҳимоясини амалга оширишнинг чора-тадбирлари дастурида қуйидаги вазифалар кўзда тутилган эди: – шахснинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини амалга ошириш; – инсон ҳуқуқи ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш; – инсоннинг маданий, маънавий, интеллектуал лаёқатини рўёбга чиқиши учун шарт-шароит яратиш. дастурда инсоннинг кўпқиррали манфаатларига жавоб берувчи тадбирлар белгиланган. асосийси, дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг қуруқ гапга айланиб қолишига йўл қўймасликда. мазкур дастурий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаро, ҳар бир шаҳри, ҳар бир қишлоғи ҳаётида ўз ифодасини топиши ўта муҳимдир. 9-чизма. жамият аъзоларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари тизими мустақиллик йилларида инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, яъни умумэътироф этган тамойиллар, инсонга ўз инсоният талабларининг амалга оширилишини таъминловчи жаҳонда умумэътироф этган яшаш ҳуқуқи, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари жамият ҳаётининг асосий мазмуни бўлиши зарур. бинобарин, инсоннинг шахс сифатида унинг давлат, жамият билан муносабатлари хусусида ўзбекистон республикаси конституциясининг 2-моддасида шундай деб эътироф этилади: “давлат халқ иродасини ифода этиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги"

1664130347.doc инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги режа: 1. инсон — жамиятни ривожлантиришнинг муҳим омили. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида умумэътироф этилган тамойиллар. 2. ўзбекистонда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг устуворлиги ва амалиёти. 3. барча мамлакатлар учун универсал демократиянинг йўқлиги. 4. жамиятни демократлаштиришда ҳар бир халқнинг ўз тарихий, миллий хусусиятларининг ҳал қилувчи омил эканлиги. 5. “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш, демократияни экспорт қилишга уринишнинг ўзи демократиянинг табиатига зид эканлиги. ҳар қандай жамият ижтимоий ҳаётининг асосини муайян жамият аъзолари – инсонлар ташкил этади. инсон жамиятни янгилаш ва д...

Формат DOC, 142,0 КБ. Чтобы скачать "инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликл… DOC Бесплатная загрузка Telegram