социал иқтисодиёт фанининг предмети ва концептуал асослари

DOC 272.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491152186_67913.doc социал иқтисодиёт фанининг предмети ва концептуал асослари режа: 1. социал иқтисодиёт предмети моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари 2. социал иқтисодиётнинг концептуал асослари 3. социал иқтисодиётнинг замонавий моделлари 4. ўзбекистонда социал иқтисодиётнинг шаклланиши 1. социал иқтисодиёт предметининг моҳияти, мақсадлари ва вазифалари кишилик жамиятининг ривожланиши тарихида иқтисодиёт тизимининг ўнлаб моделлари маълум. бу моделлар ўртасидаги фарқни социал иқтисодиётнинг асосий муаммоларини ҳал қилишда турли услублар ва ёндашишлар орқали аниқлаш мумкин. иқтисодий тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи мамлакатларнинг ривожланиши ва мукаммаллашуви билан чамбарчас боғлиқ. иқтисодиёт тизими урф-одат, миллий анъаналар орқали авлоддан авлодга ўтиб келган ва сақланиб қолган. бу хусусиятлар илмий адабиётларда “анъанавий иқтисодий тизим” деб юритилади. одатда, бундай мамлакатларда моддий бойликларни ишлаб чиқариш, уларнинг технологияси, тақсимлаш тартиби, айрибошлаш, истеъмол қилиш, урф-одат ва тарихий жиҳатдан шаклланган анъаналарга асосланади. кишиларнинг иқтисодий ва социал эхтиёжлари меросхўрлик ва маълум табақага ажралган социал гуруҳга тегишлилигига қараб белгиланади ва амалга оширилади. иқтисодий тизимнинг анъанавийлиги миллий табиий-иқтисодий имкониятлардан фойдаланишга қаратилади. …
2
аданий талабларини қондириш, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, кекса кишиларни ҳимоя қилишни мамлакатлар ўзларининг иқтисодий ва молиявий имкониятларидан, биринчи галда давлатлар иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширадилар. ҳозирги авлодимиз яна бир иқтисодиёт тизимининг жонли гувоҳи бўлиб ҳисобланади. бу тизим марказлаштирилган – режали ёки маъмурий - буйруқбозлик иқтисодиёт тизими деб ҳам аталади. маъмурий - буйруқбозлик тизимида иқтисодиётнинг барча масалалари, шу жумладан, социал масалалар бўйича қарорлар марказий ҳукумат, юқори давлат ташкилотлари ва жойлардаги уларнинг вакиллари томонидан қабул қилинади ва ҳал қилинади. моддий ва молиявий маблағлар давлат мулкидир. шундан келиб чиқиб, гарчи мулк қонуний жиҳатдан жамият аъзолари мулклари деб аталиб, халқ мулки деб ҳисобланса-да, у моҳият эътибор билан давлат ихтиёрида бўлади, ва бу мулк тизими маъмурий буйруқбозлик усули орқали бошқарилади. маъмурий буйруқбозлик тизими бошқарувда барча иқтисодий тузилиш, уй-рўзғор хўжалиги, корхоналардан тортиб, то халқ хўжалиги тармоқлари ва жойлардаги иқтисодиётигача ягона халқ хўжалиги режасига буйсундирилади. моддий маблағлар халқ хўжалиги маълум тармоқлари ва ҳудудларнинг …
3
иборатки, моддий бойликлар истеъмолчи ва сотиб олишга қурби етадиган харидорнинг талабига қараб белгиланади. харидор ўзининг пулига сотиб олиш орқали фойда кўришини назарда тутиб “овоз” беради. ишлаб чиқарувчи, ўз навбатида, бозорнинг талабига қараб товарлар ишлабчиқаради ва хизматлар кўрсатади. бу жараёнда илғор технология хизматидан унумли фойдаланиб, кам харажат қилишга ҳаракат қилади. натижада, харидорнинг талабини қондиради ва ўзи ҳам меҳнати орқали даромадга эришади. бозор иқтисодиётидаги рақобатчилик, иложи борича, кам харажат қилиб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга мажбур қилади. айни пайтда, кишининг рақобатдошига нисбатан товарни паст нархда кўпроқ сотиши фойдали бўлади. дунё мамлакатларининг асосий қисми социал-иқтисодий тизимнинг бозорий моделидан фойдаланадилар. шуни алоҳида қайд этиш керакки, бозорий иқтисодиёт тизими ўз-ўзидан халқнинг иқтисодий аҳволи ва иқтисодий осойишталигини таъминламайди. дунёда жуда кўп тараққий қилмаган, лекин бозор муносабатларига ўтган мамлакатлар бўлиб, улар юз йиллар давомида иқтисодий мустақилликка ҳамда табиий бойликларини халқнинг фаровонлиги учун ишлатишга эришолмасдан келишмоқда. бу ҳодисанинг асосий сабаби сифатида амалда бўлган мустамлакачилик сиёсатининг мероси оқибатлари деб ҳисоблаш …
4
инчи жаҳон урушидан сўнг мустақиликка эришган жанубий корея, малайзия, сингапур, гон-конг каби мамлакатлар мисолида кўриш мумкин. хх аср учун иқтисодий-социал тизимнинг аралаш турдаги яна бир моделининг пайдо бўлиши хос бўлди. бу модел иқтисодий сиёсатда тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги ва бозорий воситалар орқали социал муаммоларни ҳал этишда давлатнинг фаол иштирокини биргаликда муваффақиятли қўшиб олиб боради. аралаш моделга асосланган давлатлар сирасига швеция, германия ва бир қатор бошқа давлатлар киради. бу давлатларда иқтисодий юксалиш стратегияси муҳим социал муаммоларни ҳал этишга бўйсундирилган. кучли социал йўналтирилган иқтисодиётни яратишга мдҳнинг кўплаб давлатлари қаторида ўзбекистон республикаси ҳам ҳаракат қилмоқда. аралаш иқтисодиётга асосланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатади-ки, “соф” бозор ва марказлашган-режали иқтисодиёт моделларини қўллайдиган давлатларга нисбатан бу тизим бир қатор афзалликларга эга, яъни барча турдаги ресурслардан самарали фойдаланиш учун шароитларни яратади, катта ҳажмдаги инвестиция (қуйилма)ларни талаб қиладиган замонавий технологияларни ишлаб чиқаради ва муваффақиятли жорий этади, тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини кўзда тутади, муҳим социал муаммоларни ҳал этишда давлат аралашувини таъминлайди. “социал …
5
нг иқтисодий ўсиш ва социал ривожланиш ўртасидаги ўзаро алоқаси намоён бўлмоқда. лекин, мазкур таърифда социал иқтисодиёт иқтисодий категория сифатида ўрганилмайди. бундан ташқари, ҳаётий неъматларни яратиш ва истеъмол қилиш ҳамда турмуш даражасини шакллантириш жараёнида одамлар ва социал гуруҳларнинг иқтисодий муносабатлари ўз аксини топмаган. 1-чизма. социал иқтисодиётнинг бошка фанлар билан алоқаси бизнинг фикримизча, “социал иқтисодиёт”га «мулкчиликнинг хилма-хил шаклларига, тадбиркорликнинг эркинлигига, соғлом рақобатчиликка ҳамда иқтисодиётнинг юқори ривожланиши асосида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириш даражасини таъминлайдиган социал сиёсатга асосланган муносабатлар тизими» сифатида таъриф бериш мақсадга мувофиқдир. бундай тушунча социал иқтисодиёт фақатгина ривожланган давлатларнинг бозорий иқтисодиёт ҳамда ўтиш иқтисодиётига асосланган давлатларда бозорий муносабатлар шаклланиши шароитидагина амал қилиши мумкинлигини таъкидлайди. белгинланган тушунчада, айниқса, мулкчилик муносабатлари, уларнинг хилма-хиллиги кайд этилади. бу эса улар ўртасида соғлом бозор рақобатчилигини, маҳоратли бизнесменлар ва оддий товар ишлаб чиқарувчиларнинг қобилиятларини амалга ошириш учун имконият очиб берадиган тадбиркорлик эркинлигини тақозо этади. бундан ташқари, юқоридаги тушунчада аҳолининг социал ҳимоя кафолатини таъминлашга алоҳида ўрин ажратилган. социал …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "социал иқтисодиёт фанининг предмети ва концептуал асослари"

1491152186_67913.doc социал иқтисодиёт фанининг предмети ва концептуал асослари режа: 1. социал иқтисодиёт предмети моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари 2. социал иқтисодиётнинг концептуал асослари 3. социал иқтисодиётнинг замонавий моделлари 4. ўзбекистонда социал иқтисодиётнинг шаклланиши 1. социал иқтисодиёт предметининг моҳияти, мақсадлари ва вазифалари кишилик жамиятининг ривожланиши тарихида иқтисодиёт тизимининг ўнлаб моделлари маълум. бу моделлар ўртасидаги фарқни социал иқтисодиётнинг асосий муаммоларини ҳал қилишда турли услублар ва ёндашишлар орқали аниқлаш мумкин. иқтисодий тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи мамлакатларнинг ривожланиши ва мукаммаллашуви билан чамбарчас боғлиқ. иқтисодиёт тизими урф-одат, миллий анъаналар орқали авлоддан авлодга ўтиб келган ва сақлани...

DOC format, 272.0 KB. To download "социал иқтисодиёт фанининг предмети ва концептуал асослари", click the Telegram button on the left.