хитой ва япония давлатларнинг геостратегик сиёсати

DOC 78,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1426046331_60366.doc хитой ва япония давлатларнинг геостратегик сиёсати режа: 1. хитойнинг геополитик ҳолати. 2. япониянинг географик жойлашуви, табиий ресурлари, бой имкониятлари. давлат тузилиши. 3. ўзбекистоннинг хитой ҳамда япония мамлакатлари билан муносабатлари хитой майдони:……........……………9 572 419 кв. км. аҳолиси:………......…........……….1 271 850 000 пойтахти:……………………........…...пекин катта шаҳарлари……….......шанхай, тянцзин ва б. расмий тили…….....………..........хитой тили. яим (аҳоли жон бошига)...890 ақш доллари. экспорт……...кийим-кечак, электр машиналар, электротехника маҳсулотлари, радио, теле ва машинасозлик техникалари, оёқ кийимлар ва ҳоказо. импорт………….ярим фабрикат ва хомашёлар, электр машиналар, кимёвий маҳсулотлар, темир ва пўлат, машинасозлик товарлари. миллий валютаси…………..............юан. дини…….....................буддизм, даосизм, ислом, ламаизм ва насронийлик. мустақиллик куни….................1. 10. 1949 йил. миллий байрами.................................1 октябр – мустақиллик куни. чегаралари………………ғарбда ҳиндистон, покистон, тожикистон, қирғизистон, қозоғистон билан, шимолда россия ва монголия билан, шарқда кхдр билан, жанубда въетнам, лаос, мъянма, ҳиндистон, бутан ва непал билан чегарадош. давлат тузуми. социалистик халқ республикаси бўлиб, 1982 йилдан буён қонунчилик органига эга. унинг номи 1999 йили миллий халқ конгресси деб ўзгартирилган. 2972 депутатдан иборат …
2
атик муносабатлар ўрнатилган. тарихи. хитой қадим цивилизациянинг бешиги ҳисобланади ва унинг тарихи 4,5 минг йилдан ортиқ. хитой ўз тарихи давомида ҳар хил императорларни ва подшоликларни кўрди. мамлакатни босқинчилардан ҳимоя қилиш учун бир неча минг километрли хитой девори қурилди. мамлакат мўғулларга ҳам тобе бўлди. охирги сулола манчжурларнинг цин сулоласи бўлиб, у европа давлатлари ва ақшнинг хитойга кириб келишигача давом этди. xix асрдаёқ мамлакат кучли давлатларнинг таъсир доирасига ва ярим мустамлакасига айланди. 1911-13 йилларда сунь ятсен бошчилигида цин сулоласи ҳукмронлигига барҳам берилди. 1932 йили мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудларини япония босиб олди ва 1937 йили мамлакатнинг бутун ҳудудини босиб олиш учун ҳаракатлар бошлади. иккинчи жаҳон урушида япониянинг енгилиши туфайли ххр озод бўлди ва жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос ўрин эгаллади. ххр бугунги кунда юқори даражада ривожланаётган давлатлардан бири ҳисобланади. аҳолиси. хитойда кўплаб миллатлар истиқомат қилса-да аҳолининг асосий қисми, яъни 91,59% хитойликлардир. бундан ташқари, 7 млн. уйғур, 1 млн. қозоқ ва 55 та кам сонли тибет …
3
(қуруқлик қўшинлари) да 1 600 000, ҳарбий денгиз флотида 255 000, ҳарбий ҳаво кучларида 400 000 киши хизмат қилади. қурол-яроғи ўта замонавий. ядро қуроли, 69 сув ости кемаси, 21 эскадра мина ташувчи ва 42 қоровул кемасига эга. патрул ва қирғоқ қўшинларида 96 снарядли кема, 9 торпедо ва 226 патрул кемаси мавжуд. ярим ҳарбийлашганлар 1 500 000 нафар халқ ҳарбий полициясидир. ўзбекистон – хитой муносабатлари. ўзбекистон билан хитой ўртасидаги барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни тартибга солувчи 100 дан ортиқ давлатлараро ва бошқа келишувлар имзоланган. икки давлат раҳбарияти ўртасида давомли учрашувлар ва ташрифлар амалга оширилмокда. ўзбекистон президенти и.а.каримов хитойга 1992, 1994, 1999 ва 2001 йилларда ташриф буюрди. 2002 йилда олий мажлис раисининг ўринбосари борис бугров, 2003 йилда бош вазир ўткир султонов, 2004 йилда ташқи ишлар вазири содиқ сафоев, 2004 йилда бош вазир ўринбосари э. ғаниевлар ххрга ташриф буюрган бўлсалар, хитой томонидан 1994 йилда давлат кенгаши раиси ли пэн, 1995 йили раис ўринбосари …
4
ида. иқтисодиёт соҳадаги ҳамкорлик. давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий битимга биноан ўзаро иқтисодий муносабатлар кун сайин ривожланиб бормоқда. ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг ахборотига биноан 2004 йилда икки томоннинг товар айланмаси 367,1 млн. ақш доллари миқдорида бўлиб, унинг 101,5 млн.и ўзбекистондан экспортни ва 265,6 млн.и ўзбекистонга импортни ташкил этди. ўзбекистонда ххр сармояси иштирокида 122 та корхона мавжуд бўлиб, уларнинг 102 таси қўшма корхона ва 20 таси 100% ххр сармояси асосидаги корхоналардир. илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик. икки мамлакат ўртасида маданият, таълим, фан ва техника соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бормоқда. самарқанд шаҳрида “шарқ тароналари” халқаро фестивалида хитой вакиллари, пекин халқаро маданият ва туризм фестивалида эса ўзбекистоннинг фолклор жамоалари мунтазам иштирок этади. 2001 йилда тошкентда ххр маданият марказининг очилиши бўлиб ўтди. 2004 йил июн ойида ххр раиси ху цзиньтаонинг ташрифи давомида хитой тилини ўрганиш бўйича ўзбекистонда конфуций номидаги институтни ташкил этишга келишиб олинди. хитой томони институтни барча зарурий ўқув адабиётлари, лингофон жиҳозлари ва ўқитувчилар билан таъминлаш …
5
оли- ғарбда ххр ва жанубий корея билан чегарадош. давлат тузуми. 1947 йилдан буён парламентар монархия. 1994 йилдан буён парламенти коккаи деб аталади. парламенти икки палатали бўлиб, қуйи палатаси - шуги-ин 480 аъзодан ва юқори палатаси - санги-ин 247 аъзодан иборат. сайлов қуйи палатага ҳар тўрт йилда, юқори палатага ҳар олти йилда ўтказилади. давлат бошлиғи 1989 йилдан буён император акиҳито бўлиб, давлат, миллат ва халқ бирлиги рамзи ҳисобланади. ҳукумат раҳбари 2001 йилдан бери жуничиро коизуми. мамлакат сиёсий партиялари: либерал – демократик партия. демократик партия. либерал партия. коммунистик партия. социал – демократик партия. консерватив партия ва бошқалар. япония 1956 йил 18 декабрдан бмт аъзоси. ўзбекистон республикаси мустақиллигини 1991 йил 28 декабрда тан олган ва 1992 йил 26 январда дипломатик муносабатлар ўрнатилган. аҳолиси. япония дунёдаги бошқа миллат вакиллари кам яшайдиган ягона мамлакат ҳисобланади. аҳолисининг 99% японлар, қолган 1% ни корея ва бошқа мамлакатлардан келганлар ташкил этади. иқтисодиёти. япония юқори даражада ривожланган мамлакат бўлиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хитой ва япония давлатларнинг геостратегик сиёсати" haqida

1426046331_60366.doc хитой ва япония давлатларнинг геостратегик сиёсати режа: 1. хитойнинг геополитик ҳолати. 2. япониянинг географик жойлашуви, табиий ресурлари, бой имкониятлари. давлат тузилиши. 3. ўзбекистоннинг хитой ҳамда япония мамлакатлари билан муносабатлари хитой майдони:……........……………9 572 419 кв. км. аҳолиси:………......…........……….1 271 850 000 пойтахти:……………………........…...пекин катта шаҳарлари……….......шанхай, тянцзин ва б. расмий тили…….....………..........хитой тили. яим (аҳоли жон бошига)...890 ақш доллари. экспорт……...кийим-кечак, электр машиналар, электротехника маҳсулотлари, радио, теле ва машинасозлик техникалари, оёқ кийимлар ва ҳоказо. импорт………….ярим фабрикат ва хомашёлар, электр машиналар, кимёвий маҳсулотлар, темир ва пўлат, машинасозлик товарлари. миллий валютаси…………...

DOC format, 78,0 KB. "хитой ва япония давлатларнинг геостратегик сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.