плакат санъати

DOC 38,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404898290_54902.doc плакат санъати тасвирий санъатнинг оммавий ва оммабоп бу тури ҳаммага танишдир. у билан ҳар қадамда ҳар куни учрашамиз. масалан, шаҳар ва қишлоқ кўчаларида, завод цехларида, ўқув даргоҳларида, мактабларда ва қурилишларда сергакликка, интизомга ва ҳушёрликка, гўзалликка, маънавият ва маърифатга чорловчи сурат-ёзувларга кўзимиз тушади. бу плакатдир. плакат - франсузча «плакар» - «эълон», «афиша» деган маънони билдиради. плакат томошабинга тезда таъсир этувчи бир неча ранглар иштирокида яратиладиган график тасвирдир, у аниқ, лўнда, мақсадли бўлиб сўз билан изоҳланади, тасвир билан кўрсатилади. плакат мавзусининг ўткирлиги, долзарблиги ва ранглар ёрқинлиги билан ажралиб туради. ҳар қандай кўзга ташланарли воқеа ҳеч қачон плакатчи-рассомнинг назаридан четда қолмайди ва шу боис ҳам плакатнинг мавзуси, шубҳасиз турли-туманлиги билан ажралиб туради: улар, асосан оммабоп-сиёсий мазмундаги, тарғибот, чақириқ характеридаги, ўқув-услубий плакатлар ёки информацион-рекламали плакатлар типида бўлиши мумкин. плакат бадиий тилининг спецификаси, уни катта масофадан идрок этилиши, эътиборни тортиши, тасвирда ғоявий мақсадни тезгина, кўзга ташланиши билан характерланади. шу мақсадда, рассом тасвирий метафоралар, кўп …
2
кассо (франция), ю.вальткори ва к.кольвец (германия), л.мендес (мексика), в.а.серов ва к.а.сомов (россия) каби машҳур рассомлар ишладилар. плакат соҳасида д.с.моррнинг «кўнгилли бўлиб ёзилдинг-ми?», (1920), «ёрдам бер!» (1921), н.м.тоидзенинг «она-ватан чақиради!» (1941), кукриниксларнинг «душмандан шафқатсиз ўч оламиз!» (1942), в.венидиктовнинг «берлингача борамиз!» (1945) каби плакатлари ўз мавзусига мос, бетакрор бадиий талқини билан шу санъатнинг энг сара асарлари ҳисобланади (66-расм). ўзбекистонда эса рождественский, н.кашина, уста мўъмин, л.абдуллаев, в.кайдалов, венидиктов, с.мальт, м.рейх каби рассомлар плакат жанрида ижод қилдилар. кейинчалик 1960-1980 йилларда эса халқ хўжалигини ривожлантириш, экология, орол муаммоси, ҳосил йиғим терими мавзуларида плакатлар ишланди. рассомлар е.евенко, а.балканов, ф.кагаров, н.тен, ҳ.ҳасанов, а,зияев, м.думкин, р.халилов кабилар плакат санъатини ривожига ўз ҳиссаларини қўшдилар. сўнгги йилларда ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳам плакатларнинг бутунлай янги ғоядаги асарларини яратилишига шароитлар яратди. масалан «ўзбекистон мустақиллиги, «наврўз» байрамлари, маънавият ва маърифат мавзулари плакатчи рассомларнинг асосий эътиборида бўлди. кейинги йилларда ташкил этилган «тасвирий ойина» республика ижодий уюшмаси томонидан тайёрланган кўплаб фотосуратли сиёсий, реклама ва тижорат мавзуларида …
3
ўсли об искусстве. о знамс нитиххудожниках. м. 1960. 10. дмитриева н.а. краткая история искусств. вўп. 1. от древнейших времен по xvi век. - м., 1985.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"плакат санъати" haqida

1404898290_54902.doc плакат санъати тасвирий санъатнинг оммавий ва оммабоп бу тури ҳаммага танишдир. у билан ҳар қадамда ҳар куни учрашамиз. масалан, шаҳар ва қишлоқ кўчаларида, завод цехларида, ўқув даргоҳларида, мактабларда ва қурилишларда сергакликка, интизомга ва ҳушёрликка, гўзалликка, маънавият ва маърифатга чорловчи сурат-ёзувларга кўзимиз тушади. бу плакатдир. плакат - франсузча «плакар» - «эълон», «афиша» деган маънони билдиради. плакат томошабинга тезда таъсир этувчи бир неча ранглар иштирокида яратиладиган график тасвирдир, у аниқ, лўнда, мақсадли бўлиб сўз билан изоҳланади, тасвир билан кўрсатилади. плакат мавзусининг ўткирлиги, долзарблиги ва ранглар ёрқинлиги билан ажралиб туради. ҳар қандай кўзга ташланарли воқеа ҳеч қачон плакатчи-рассомнинг назаридан четда қолмайди ва шу б...

DOC format, 38,0 KB. "плакат санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: плакат санъати DOC Bepul yuklash Telegram