мойли уруғларни қабул қилиш, қуритиш, сақлаш ва тозалаш

DOC 108,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482342730_66737.doc мойли уруғларни қабул қилиш, қуритиш, сақлаш ва тозалаш режа: 1. уруғларни қабул қилиб олиш. 2. уруғларнинг сифат кўрсатгичларини аниқлаш учун уруғ партияларидан бош намуна олиш. 3. уруғ партияси сертификати. 4. сертификат маълумотларини текшириш. 5. уруғ партиясининг навини аниқлаш. 6. уруғларни қабул қилиш ва омборхонага жойлаштириш учун ишлатиладиган транспорт воситалари. 7. мойли уруғларни сақлаш. мойли уруғларни қабул қилиш ёғ-мой саноатида қайта ишланаётган барча мойли уруғлар заводларга туғридан-туғри ширкат ва жамоа хўжаликларидан олиб келинади. фақатгина пахта чигити бундан мустаснодир. чигит мой заводларига пахта тозалаш заводларидан етказиб берилади. умуман олганда мойли уруғлар автомабиль, темир йул ва сув транспорти ёрдамида ташилади. келтирилган хар бир алохида миқдор уруғлар ўзининг маҳсус сифат белгиларига эга. булар: намлик, ифлослик, мойлик, ҳамда пахта чигити учун эса, қобиқ устидаги калта момиқ миқдори (пух, подпушка)билан белгиланади. келтирилган хар бир партиядан хомашёнинг хар еридан турли чуқурликда анализ учун бир қанча миқдорда ҳом ашё ажратиб олинади. намуна учун олинган хом ашёнинг яримиси …
2
г керакли қисмига йўналтириш учун заводда ишлатиладиган узатувчи воситалардан фойдаланилади. буларга шнеклар, редлерлар, тарнспорт ленталари, ўзиюрар мосламалар, нориялар, пневмотранспорт ва бошқалар киради. мойли уруғларни сақлаш мойли уруғларни сақлаш ўсимлик мойи олиш жараёнидан асосий холлардан бири хисобланади. чунки туғри ташкил қилинган сақлаш шароитлари уруғдаги асосий модда мой, оқсил ва бошқа фойдали маҳсулотларини деярлик камаймасдан сақланиб қолишига сабаб бўлади. сақлаш шароитига қўйилаётган талабларга жавоб бермаган тақдирда намлик, иссиқлик, микроорганизмлар ва баъзи бир кемирувчи жониворлар таъсирида, биринчи галда асосий модда-липидларнинг парчаланиш жараёни кучаяди. бундай ҳом ашёдан олинган мой эса сифат жихатидан паст, ранги юкори, кислота сони катта, оксидланган моддалар миқдорининг кўплиги билан характерланади. шунинг учун келтирилган ҳом ашёнинг турига қараб, уни сақлаш шароитлари, омборхонанинг эса техник жихозланиши нормал бўлиши керак. келтирилган ҳом ашёнинг сифати энг аввало экиш учун ишлатилган уруғлик сифатига боғлиқ ва шу билан биргаликда уруғликнинг ўсишдаги вегетацион шароитига, етилган хосилнинг йиғиб олиш шароитига, ҳамда мой заводига етиб келгунча колхоз ва совхозларда …
3
ичли факторлар (намлик, ифлолик) таъсирида уруғнинг сифат жихатидан бўзилиши оддий кўринишда ўз-ўзидан қизиб кетиш ходисаси билан белгиланади. албатта уруғларни сақлаш пайтида ўз-ўзидан қизиб кетиш даражасигача қолдириш мумкин эмас.чунки бу ходиса аввал кичик бир ҳажмда юз берса, бир оз вактдан сўнг бутун бир уруғ тўплами ҳажмида ёйилиб кетиши мумкин. бу холда уруғ хўжалиги моддий жихатдан катта талофат кўради ва бунинг устига, қизиш натижасида ёниб кетган уруғ кумирдек қаттиқ қатлам ҳосил қилиб, нихоятда катта куч ва маблағ хисобига омбордан ташиб чиқаришга туғри келади. шу ходиса рўй бермаслиги учун уруғ сақлаш хўжаликларида доимий назорат олиб бориш лозим. бу назорат уруғ тўпламининг турли жойидан, хар хил чуқурликда ҳарорат ва намликни доимий равишда аниқлаш йули билан бажарилади. мойли уруғларни физик хусусиятлари мойли уруғлар сақланиш даврида уларнинг қўйидаги физик хоссалари хисобга олинади: тукилувчанлик (сочилувчанлик-сыпучесть); ўз-ўзидан хилларга ажралиб қолиш (самосортирование); ғоваклик (скважистость); зичлик (плотность); сорбцион хусусиятлар; иссиқлик ва ҳарорат ўтказувчанлик. тукилувчанлик. мойли уруғларнинг тукилувчанлиги уларнинг табиий киялик …
4
и бурчаги ҳам шунча катта бўлади. ёғ-мой ишлаб чикариш технологиясида тукилувчанлик баъзи бир уринларда кул келади. бу эса маҳсулотни бир аппаратдан бошқасига узатиш пайтида транспорт воситасисиз тугридан-тугри окувчи трубалардан фойдаланиш имконини беради. ўз-ўзидан хилларга ажралиш. бу хусусият уруғларнинг ўлчами ва зичлигига қараб турли хилларга ажралиб қолишига сабаб бўлади. уруғларни сақлаш ва қайта ишлашда бу ходиса акс таъсир этади. чунки кўп холларда хилларга ажратиб колган маҳсулотнинг лаборатория анализлари бир хил кўрсатгичлар буйича турлича қийматга эга бўлади. масалан, бир уруғ уюми учун хар хил намлик, хар хил мойлилик, турли зичлиликлар чиқади. шу туфайли хом шёнинг ушбу хусусиятни эътиборга олиб, лаборатория намуналарини олаётган пайтда имкон борича маҳсулотнинг ҳамма юзасидан, турли чукурликдан намуна олиниш мухим бўлади. ғоваклик. хомашёнинг ғоваклиги деб маҳсулот заррачалари орасидаги ҳаво ҳажмининг шу маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбатига айтилади. ғоваклик маҳсулотнинг намлиги, заррачаларнинг шакли ва ўлчамлари, уларнинг сирт тузилиши ва бундан келиб чиқадиган ишкаланиш ва бошқа факторларга боглик. шунинг учун кўпчилик мойли …
5
ичность) мухим аҳамиятга эга. гигроскопиклик атроф ҳаводаги сув буғларнинг парциал босимига боғлиқ бўлади. аниқ бир шароитда мойли уруғлар атроф мухитдан ютиб олган ва ўзидан чиқариб юбараётган сув миқдори тенглашиб, маҳсулотнинг намлиги мўътадил бўлиб қолади. бу намликни мувозанатли намлик деб аталади. (равновесная влажность). шу нарса характерлики, ҳавонинг нисбий намлиги 100 % ёки = 1.0 га тенг бўлганда, мувозанат намлик энг юкори бўладива аксинча ҳавонинг нисбий намлиги 0 %= 0.0 бўлганда мувозанат намлик энг кам бўлади. сорбция ва десорбция изотермалари мойли уруғлар учун бир-бирига мос келмайди ва бу фарқ сорбцион гистерезис деб номланади. бундай фарқ уруғларнинг кўп компонентли маҳсулот эканлигидан юзага келади. бир турдаги минерал ва органик моддалар учун сорбция ва десорбция чизиклари бир-бирига мос келади. сорбцион гистерезис туфайли мойли уруғлар хаттоки бир ёки бир неча ой сақлангандан кейин ҳам ўз намлигини барча заррачалар учун тенг килолмайди, бу эса илгари айтилгандек, маҳсулотнинг хақиқий намлигини аниқлашда қийинчилик тугдиради. намлик эса уруғнинг сақланиш давомида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мойли уруғларни қабул қилиш, қуритиш, сақлаш ва тозалаш" haqida

1482342730_66737.doc мойли уруғларни қабул қилиш, қуритиш, сақлаш ва тозалаш режа: 1. уруғларни қабул қилиб олиш. 2. уруғларнинг сифат кўрсатгичларини аниқлаш учун уруғ партияларидан бош намуна олиш. 3. уруғ партияси сертификати. 4. сертификат маълумотларини текшириш. 5. уруғ партиясининг навини аниқлаш. 6. уруғларни қабул қилиш ва омборхонага жойлаштириш учун ишлатиладиган транспорт воситалари. 7. мойли уруғларни сақлаш. мойли уруғларни қабул қилиш ёғ-мой саноатида қайта ишланаётган барча мойли уруғлар заводларга туғридан-туғри ширкат ва жамоа хўжаликларидан олиб келинади. фақатгина пахта чигити бундан мустаснодир. чигит мой заводларига пахта тозалаш заводларидан етказиб берилади. умуман олганда мойли уруғлар автомабиль, темир йул ва сув транспорти ёрдамида ташилади. келтирилган хар бир а...

DOC format, 108,5 KB. "мойли уруғларни қабул қилиш, қуритиш, сақлаш ва тозалаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.