қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларининг мустаҳкамлигини синаш ва ошириш усуллари

DOC 71.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404556143_54249.doc қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларининг мустаҳкамлигини синаш ва ошириш усуллари режа: 1. трактор шиналарининг иш муддати 2. ишончлиликка оид асосий тушунчалар агросаноат комплексидаги техника тараққиёти машиналарнинг пухталигини ошириш муаммоларини биринчи ўринга қўйиш билан бир қаторда уларни муваффақиятли хал этиш учун барча шароитларни хам яратиб беради. ишончлиликни ошириш усуллари таснифидан қишлоқ хўжалик техникасини яратиш ва ундан фойдаланишнинг турли босқичларида пухталикни ошириш учун қандай омилларга эътибор бериш лозимлиги яққол кўриниб турибди. бу таснифдан қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва улардан фойдаланишнинг турли босқичларида пухталикни оши​риш имкониятлари бирдек эмаслигини кўриш мумкин. адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра машиналардаги нуқсонларнинг 30—40 фоизи уларни лойиҳалашда йўл қўйилган камчиликлар (лойиҳачи-мухандисларнинг нотуғри қарорга келиши, ҳисоблашдаги хамда материаллар танлашдаги хатоликлар ва ҳоказолар) сабабли, бузилишларнинг 45—60 фоизи лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришдаги хатоликлар сабабли содир бўлади, бузи​лишларнинг 30—35 фоизи эса тракторлар, пахта териш машиналари ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини ишлатиш даврига тўғри келади. техника мураккаблашган, ундан фойдаланиш соҳаси кенгайган, автоматлаштириш даражаси кўтарилган, …
2
ади. техника ўзининг иш қобилиятини йўқотиши сабабли янги техникани меъёридан ортиқча чиқаришга туғри келади. машина ва ускуналар етарли даражада пухта бўлмаганлиги сабабли иш ва тайёрланадиган маҳсулот сифати пасаяди. бузилишларни тузатиш харажатларининг ошиши, ишлаш муддати кам бўлган ускуналар алмаштирилиши сабабли маҳсулот таннархи кўтарилади. хўжаликларда техникага хизмат кўсатиш ва уни таъмирлаш соҳсида ишлайдиган одамлар сони ошади. ишончлиликни ошириш тадбирларининг самарадорлигини қуйидаги мисоллардан кўриш мумкин: трактор шиналарининг иш муддатини 10 фоизга ошириш харажатлари улар нархининг 0,2 фоизини ташкил этади. шиналарнинг пухталиги қай даражада оширилса, улар эҳтиёт қисм сифатида шунчалик кам талаб қилинади. техника мураккаблашганда «бузилишлар нархи» кескин ошади. хнп-1,8 икки қаторли пахта териш машинаси 50 теримчининг ишини бажаради. бундай машина бир соат бекор туриб қолса, 10 кишидан иборат теримчилар бригадаси бутун смена давомида ишламагандек бўлади. қишлоқ хўжалик техникаси бузилганда ишларни бажариш муддатлари кечикади ва ҳосил нобуд бўлади. масалан, баҳорги дон экиш муддати 5 кунга кечикса, ҳосил гектаридан 3,3 центнерга камаяди. республикамиз миқёсида таъмирлаш …
3
иради. объектив омилларга эса турли иқлим, тупроқ, об-ҳаво, биологик, механик ва бошқа шароитлар таъсири киради. омилларни содир бўлиш тавсифига қараб конструктив, технологик ва ишлатиш (фойдаланиш) омилларига бўлиш мумкин. конструктив омиллар машиналарни ва уларнинг қисмларини ишлаб чиқиш хамда лойиҳалаш билан боғлик. технологик омиллар машиналарни тайёрлаш жараёнига қараб белгиланади. фойдаланиш омиллари эса машиналарнинг ишлатиш жараёнидаги пухталигига таъсир этади. фойдаланиш омилларига ташки муҳит таъсирига боғлиқ бўлган объектив омиллар билан бир қаторда, техника хизмати кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, хизмат кўрсатувчи ходимлар малакаси билан боғлиқ бўлган субъектив омиллар хам киради. машиналарнинг пухталигига таъсир этиш характерига қараб, пухталик даражасини пасайтирувчи ва оширувчи омиллар бўлади. машиналарнинг пухталигини оширувчи омиллар инсоннинг аниқ бир мақсадга қаратилган фаолиятига боғлиқ бўлиб, улар субъектив омиллар қаторига киради. машиналарнинг ишончлилигини пасайтирувчи омилларга лойиҳалашдаги хатоликлар, тайёр​лаш ва ишлатишдаги камчиликлар билан боғлик бўлган хам объектив, хам субъектив омиллар киради. машиналарнинг ишончлилигини жиддий ошириш учун уларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ишлатиш …
4
мат кўрсатишга, ростлаш, мойлаш ва бузилган жойларни тузатишга бўлган эҳтиёжларини мумкин қадар қисқартириш; · машиналарнинг техник хизмат кўрсатиш, жорий ва асосий таъмирлашга қулайлигини оширишдан иборат. тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг таъмирлаш​га яроқлилиги жиҳатдан уларга қўйиладиган аниқ талаблар госнити [24;26] ва унинг филиалларида ишлаб чиқилади. трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг хар қайси янги тури унинг таъмирлашга яроқлилиги жиҳатдан баҳоланиши шарт. ишончлиликка оид асосий тушунчалар ишончлилик — машинанинг вақт давомида узининг иш кўрсаткичларини топшириқда белгиланган даражада сақлаган ҳолда ўз вазифасини бажара олиш хусусияти. машиналарнинг иш кўрсаткичлари уларни ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташиш тартиб ва шароитларини топшириқ​да белгиланганидек бажариш йўли билан таъминланади. пухталик бир нечта хусусиятларни ўз ичига олади ва машинанинг вазифасига ва уни ишлатиш шароитларига қараб бузилмай ишлашлик, кўпга чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик ва сақланувчанлик хусусиятларидан иборат бўлади. техникадаги ишончлиликка оид атамалар (терминлар) гост 13377 — 75 да белгиланган. ишончлилик — маҳсулот сифатини кўрсатувчи хусусиятлардан бири. бу хусусият машиналарнинг вазифасига …
5
арининг фақат бир қисминигина ўз ичига олиши мумкин. масалан, буюм таъмирланмайдиган бўлса (телевизорнинг кинескопи, юмаланиш подшипниги ва бошқалар), бундай буюмларнинг пухталик хусусиятларига кўпга чидамлилик ва таъмирлашга яроқлилик хусусиятлари кирмайди, улар учун энг муҳими бузилмай ишлашлик, узоқ, сақланадиган буюмлар учун энг муҳими эса сақланувчанлик хусусиятидир. бузилмай ишлашлик - буюмнинг маълум вақт ичида ёки маълум хажмдаги ишни бажаргунга қадар ўзининг иш қобилиятини узлуксиз сақлашдан иборат. қуйида машиналарнинг бузилмасдан ишлашлик хусусиятларига оид баъзи тушунчалар келтирилган. бузилмай ишлашлик муддати объектнинг узлуксиз ишлаш вақти ёки бажарган иш хажми билан аниқланади. агар объект танаффуслар билан ишласа, бу ҳолда умумий ишлаган вақт ёки бажарилган иш хажми ҳисобга олинади. бузилмай ишлашлик муддати вақт, узунлик, майдон, хажм, вазн ва бошқа ўлчов бирликларида ўлчаниши мумкин. бу тушунча гост 13377 — 75 да кўрсатилган. бузилиш — объектнинг иш қобилиятининг бузилиши ҳодисасидан иборат. бузилиш мезони техник хужжат-меъёрларда белгиланади. бузилиш тўсатдан, конструктив, аста-секин, ишлаб чиқаришдаги, ишлатилаётгандаги хилларга бўлинади, шунингдек муттасил, қисман ва тўлик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларининг мустаҳкамлигини синаш ва ошириш усуллари"

1404556143_54249.doc қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларининг мустаҳкамлигини синаш ва ошириш усуллари режа: 1. трактор шиналарининг иш муддати 2. ишончлиликка оид асосий тушунчалар агросаноат комплексидаги техника тараққиёти машиналарнинг пухталигини ошириш муаммоларини биринчи ўринга қўйиш билан бир қаторда уларни муваффақиятли хал этиш учун барча шароитларни хам яратиб беради. ишончлиликни ошириш усуллари таснифидан қишлоқ хўжалик техникасини яратиш ва ундан фойдаланишнинг турли босқичларида пухталикни ошириш учун қандай омилларга эътибор бериш лозимлиги яққол кўриниб турибди. бу таснифдан қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва улардан фойдаланишнинг турли босқичларида пухталикни оши​риш имкониятлари бирдек эмаслигини кўриш мумкин. адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра машиналардаги ...

DOC format, 71.5 KB. To download "қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларининг мустаҳкамлигини синаш ва ошириш усуллари", click the Telegram button on the left.