пул оқимларининг таҳлили

DOC 134,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404452182_53341.doc пул оқимларининг таҳлили режа: 1. таҳлилнинг аҳамияти, вазифалари, манбалари ва кўрсатгичлари. 2. пул маблағлари таркиби ва структурасининг таҳлили 3. хўжаликнинг асосий фаолиятидаги пул оқимларининг таҳлили 4. хўжаликнинг молиявий фаолиятидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлили. 5. валюта маблағлари ҳаракатининг таҳлили таҳлилнинг аҳамияти, вазифалари, манбалари ва кўрсатгичлари. бозор муносабатлари шароитида, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз тасарруфидаги барча ресурслар ва шу жумладан пул ресурсларидан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қилиш ва бошқариш катта аҳамиятга эга. хўжалик фаолиятини самарали бошқаришда пул маблағлари оқими тўғрисидаги ахборотлар муҳим рол ўйнайди. пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар корхоналар раҳбарларига ҳам, ташқи фойдаланувчиларга ҳам зарурдир. пул маблағлари бозор учун ўта муҳим иқтисодий воситадир. пул маблағлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни ривожлантириш, қолаверса фаолиятни иқтисодий ўсишини таъминлашга хизмат қилади. пул маблағлари зудлик билан қарзларни тўлаш учун ишлатиладиган барча турдаги маблағларни ўз ичига олади. пул маблағлари оқими деганда нимани тушунилади? корхона ҳисоб-китоб, валюта ва ўзга ҳисоб рақамлари (счётлари) орқали ўтадиган пул маблағларининг келиб …
2
кибини ўрганиш ва баҳолаш; 4. валюта пул маблағлари ҳаражатини ўрганиш ва объектив баҳолаш; 5. пул маблағлари ҳажмига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва ҳар бирининг таъсирига баҳо бериш, хулоса чиқариш; пул маблағларини таҳлил қилишнинг асосий ахборот манбалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: 1. йиллик ҳисобот таркибидаги 4-шакл «пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот» маълумотлари; 2. 1-шаклидаги «корхона (ташкилот) молиявий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида» ги статистик ҳисобот маълумотлари. 3. молиявий ҳисобот таркибидаги «чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотнома» кўрсаткичлари. пул маблағларининг оқими қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодаланади: 1. пул маблағларини давр боши ва охирига булган ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар; 2. пул маблағларининг кирим ва чиқимини ифодаловчи кўрсаткичлар; 3. пул маблағларининг кирим ва чиқимларининг ўзаро салъдоси кўрсаткичлари; 4. пул маблағлари оқими коэффициентини ифодаловчи кўрсаткич. пул маблағлари таркиби ва структурасининг таҳлили. қишлоқ хўжалик корхоналарида пул маблағлари ҳаракати ҳам бошқа соҳа корхоналаридаги каби 4-та иқтисодий жараён бўйича ўрганилади ва ҳар бирининг ҳолати омилли таҳлил килинади. булар қуйидагилар: 1. хўжаликнинг …
3
урасининг киёслама таҳлили. кўрсаткичлар кирими чиқими суммаси, минг сўм жамига нисбатан салмоғи,% суммаси, минг сўм жамига нисбатан салмоғи,% 1.йил бошидаги пул маблағлари. 2500 х х х 2.операцион фаолиятдаги пул маблағлари. 68800 88,8 67500 90,3 3.инвестицион фаолиятдаги пул маблағлари. 3650 4,7 3050 4,1 4.молиявий фаолиятдаги пул маблағлари. 5000 6,5 4200 5,6 5.пул маблағларининг кирими ва чиқимининг жами. 77450 100 74750 100 6.тўланган солиқ. 7.йил охиридаги пул маблағлари. 5200 х х х жадвалдан кўриниб турибдики, жорий йилда хўжаликка кирим қилинган жами пул ҳажми 77 млн 450 минг сўмни ташкил қилган, шундан 68 млн. 800 минг сўмни ёки 88,8 фоизни хўжалик операцион фаолиятидан олинган пул маблағлари ташкил қилади, инвестицион фаолиятдан олинган пул маблағлари 4,7%ни, молиявий фаолиятдан олингани 6,5% ни ташкил қилган. пул чиқими ҳажми жорий йилда 74 млн.750минг сўмни ташкил қилган, шу жумладан операцион фаолият учун сарф бўлган пул чиқими 67 млн 500минг сўмни ёки 90,3% ни ташкил қилган, инвестицион фаолиятга сарф бўлган …
4
ми) ҳажми ва унинг умумий тушумга (чиқимга) нисбатан ҳиссаси аниқланади ва режага ёки базис даврига солиштириб баҳо берилади. 3. пул маблағлари кирими бўйича жами ва ҳар бир турининг ҳажмини (суммасини) режага ёки базис йилидаги ҳажмига нисбатан ўзгариши солиштириш усули орқали таҳлил қилинади. 4. пул маблағларининг чиқими бўйича жами ва ҳар бир турининг ҳажми (суммаси) ҳам қиёслама таҳлил қилинади. 5. операцион фаолиятнинг соф пул кирими (чиқими) базис йилига нисбатан ўрганилади ва баҳо берилади. жадвал фермер хўжалиги бўйича жорий йилдаги пул маблағлари кирими ва чиқимининг таркиби ва таркибий тузилишининг таҳлили. кўрсаткичлар. пул маблағларининг кирими пул маблағларининг чиқими суммаси, минг сўм салмоғи, % суммаси, минг сўм салмоғи, % 1.маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган пул маблағлари 66736 97 2.материал, товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари - - 54000 80 3.ходимларга тўланган пул маблағлари - - 5400 8 4.операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари 2064 3 8100 12 жами: …
5
ил қилган. ушбу натижани хўжалик учун ижобий ҳол деб баҳолаш мумкин, аммо бу ҳали етарли даражада эмас. соф пул тушуми кирими даражаси 15-20 фоиз атрофида бўлса, мўътадил ҳолат деб баҳолаш мумкин. пул маблағларининг кирими ва чиқими ҳолатига тўғри баҳо бериш учун жорий йилдаги пул маблағларининг ҳақиқий кўрсаткичларини бизнес-режада кўзда тутилган пул маблағларининг кирими ва чиқими кўрсаткичлари билан солиштириб, таҳлил қилиш зарур. шу билан бир қаторда ўтган йиллардаги пул маблағларининг кирими ва чиқимини ифодаловчи коэффициентлар билан ҳам солиштириб таҳлил қилиш зарур. агар пул маблағлари ҳаракати динамикасининг таҳлили шу усулда амалга оширилса, жорий йилдаги асосий фаолиятдан олинган ва сарф бўлган пул маблағлари ҳолатига объектив баҳо бериш мумкин. хўжаликнинг молиявий фаолиятидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлили. хўжалик фаолиятининг асосий томонларидан бири бўлиб, унинг молиявий фаолияти ҳисобланади. ушбу фаолиятдаги пул маблағларининг манбалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: 1. олинган ва тўланган фоизлар; 2. олинган ва тўланган дивидентлар; 3. акциялар чиқаришдан келган пул тушумлари; 4. хусусий акция сотиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пул оқимларининг таҳлили" haqida

1404452182_53341.doc пул оқимларининг таҳлили режа: 1. таҳлилнинг аҳамияти, вазифалари, манбалари ва кўрсатгичлари. 2. пул маблағлари таркиби ва структурасининг таҳлили 3. хўжаликнинг асосий фаолиятидаги пул оқимларининг таҳлили 4. хўжаликнинг молиявий фаолиятидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлили. 5. валюта маблағлари ҳаракатининг таҳлили таҳлилнинг аҳамияти, вазифалари, манбалари ва кўрсатгичлари. бозор муносабатлари шароитида, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз тасарруфидаги барча ресурслар ва шу жумладан пул ресурсларидан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қилиш ва бошқариш катта аҳамиятга эга. хўжалик фаолиятини самарали бошқаришда пул маблағлари оқими тўғрисидаги ахборотлар муҳим рол ўйнайди. пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар корхоналар раҳбарларига ҳам, ташқи фойдаланувчиларга...

DOC format, 134,0 KB. "пул оқимларининг таҳлили"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: пул оқимларининг таҳлили DOC Bepul yuklash Telegram