техник сервис ва уни ташкиллаштириш асослари

DOC 46.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404383885_52978.doc техник сервис ва уни ташкиллаштириш асослари режа: 1. техник хизмат кўрсатишни режалаштириш 2. хар сменада техник хизмат кўрсатиш трактор, автомобил ва қишлоқ хўжалик машиналарига машиналардан фойдаланувчи хўжаликлар ва мтп ларнинг ихтисослаштирилган ремонт-хизмат кўрсатиш корхоналарининг (атхкс, ттхкс, чтхкс ва бошқалар) кучи билан техник хизмат кўрсатилади. ремонт-техник хизмат кўрсатиш корхоналарининг хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатишда қатнашиш даражаси турлича бўлиб, у машиналар ҳолатига, йўл шароитларига, моддий техника воситаларининг борлигига, хизматчи ходим малакаси ва ҳоказоларга боғлиқ. шунга кўра техник хизмат кўрсатишнинг бир неча ташкилий формалари мавжуд: 1. 100 та ва ундан ортиқ трактори бор йирик хўжаликларда техник хизмат кўрсатиш, ташхис қўйиш ва жорий ремонт қилиш хўжаликлар кучи билан ўз ремонт устахоналарида ва техник хизмат кўрсатиш пунктларида, капитал ремонт эса туман мтп корхоналарида бажарилади. 2. 30 та ва ундан кам трактори бор кичик хўжаликларда техник хизмат кўрсатиш, ташхис қўйиш ва барча ремонт турлари туман мтп лари кучи хамда воситалари билан бажарилади. 3. машина-трактор паркига …
2
ада ва бўлинмаларда йиллик режа асосида ойлик график тузилади. унинг бажарилишини мастер-созловчи трактор бригадасининг бригадири ёки бўлинма механиги билан бирга кузатиб боради. графикка ихтисослаштирилган звено хизмат кўрсатадиган барча трактор ва комбайнлар киритилади. хар бир машина бўйича охирги ремонтдан чиққан вақтдан, йил бошидан, сўнгги техник хизмат кўрсатилган вақтдан бошлаб сарфланган ёнилғи (килограммда), шунингдек охирги тхк тури кўрсатилади. графикда хар кунги ёнилғи сарфи (ортиб борувчи), бажарилган техник хизмат кўрсатиш номери ёки тури ва ишламай туриб қолиш давомийлиги ёзиб борилади. хар бир трактор сарфлаган ёнилғи талон дафтарчалар ёки тарқатиш ведомости бўйича ҳисоблаб турилади. ёнилғи-мойлаш материаллари қуйишда тракторчи ёнилғи миқдори (кг) да кўрсатилган талонни йиртиб олиб, уни ҳисобчи — ёнилғи-мойлаш материаллари қуйувчига беради. маълум миқдорда ёнилғи сарфлангандан кейин тегишли техник хизмат кўрсатилади, кейин тракторчи дафтарчанинг алоҳида талонида унинг бажарилган кунини қўяди ва имзо чекади. тарқатиш ведомости икки нусхада тузилади. бир нусхасини тракторчи ёки ҳайдовчи — ёнилғи-мойлаш материаллари қуйувчи ўзида қолдиради, иккинчисини эса хар куни …
3
рни сифатли бажариш мақсадида туман мтп тхкп да сервис дафтарчалар тизими жорий қилинган. тхкп да хизмат кўрсатиш мақсадида қабул қилиб олинган хар бир трактор учун сервис дафтарчаси тракторчига берилади. унда тракторчи иштирокида тхкп нинг кучи ва воситалари ёрдамида бажариладиган қуйидаги техник хизмат кўрсатиш турлари рўйхати кўрсатилган талонлар бўлади: -тракторни эксплуатацион чиниқтиришга тайёрлашдаги техник хизмат кўрсатиш; -эксплуатацион чиниқтириш тугаллангандан кейинги техник хизмат кўрсатиш; -1-тхк; 2-тхк; 3-тхк ва мтхк. дафтарчадан фойдаланиш янги ёки ремонтдан чиққан тракторни ишлата бошлашдаги иш муддатига мос келувчи талондан бошланади. фойдаланилган дафтарча топширилгандан кейин янги дафтарча берилади. сервис дафтарчада қўшимча равишда тракторни мойлаш жадвали ва уни ростлаш параметрларининг жадвали бўлади. навбатдаги техник хизмат кўрсатилгандан кейин талоннинг йиртилган қисмига тракторнинг сўнгги ремонтдан кейинги санаси ва иш муддати ёзиб қўйилади. сўнгра мастер-созловчи ва тракторчи талонга имзо чекади, бу тракторга хизмат кўрсатишга оид барча ишларнинг бажарилганини тасдиқлайди. хар сменада техник хизмат кўрсатиш хар сменада техник хизмат кўрсатиш (хстхк) навбатдаги сменада машиналарнинг …
4
ар сменада хизмат кўрсатишнинг ўртача давомийлиги 20 мин. дон комбайнларига хстхк анча сермеҳнат жараён (1,5—2 киши-соат). шунинг учун илғор хўжаликларда бу ишлар ихтисослаштирилади хамда ато-4822, ато-1768 ва бошқа кўчма агрегатлардан фойдаланган ҳолда уларни максимал даражада механизациялаштиришга харакат қилинади. иши транспорт билан боғлиқ бўлган дон комбайнлари, тракторлар ва бошқа машиналарга техник хизмат иш вақтидан бошқа вақтда кўрсатилади. хстхк жараёнларининг мазмуни ва давомийлиги тахминан қуйидагича: тракторчи-машинист смена охирида эшитиб кўриб, визуал ёки машинага жойлашган ускуналар, сигнализаторлар ёки оддий мосламалар ёрдамида оддий ташхис қўяди. сув температураси, мой температураси ва босимини, аккумуляторлар батареяси ҳолатини назорат қилади; товуш ва ёруғлик сигнализаторларига қараб бункер, комбайнларнинг бошоқ ва дон шнеклари ҳолатини текширади; чиқаётган газларнинг бурқишига қараб ёнилғининг ёниш сифати ва форсункаларнинг ишлашини визуал аниқлайди. кейин рул бошқармаси, тишлашиш муфтаси (буриш муфтаси)нинг ишлашини, тормозлар, электр ёритиш ва сигнализациянинг яроқлилигини; гидравлик ўрнатиш тизимининг ишлашини текширади. машина тўхтатилгач двнгател, шассини эшитиб кўради хамда кўздан кечиради, ёнилғи, мой ва сув сизиб …
5
кунги обдан хизмат, кўрсатиш содир бўлиш эҳтимоли бор бузуқликларни илгари топиш имконини беради, содир бўлиши мумкин бўлган ишламай қолишларнинг олдини олади, асосан тўсатдан содир бўладиган бузуқликлар туфайли машиналарнииг ишламай туриб қолишини камайтириш имконини беради. адабиётлар: 1. п.п.вавилов -растениеводство м.,колос.1986. 2. в.н.чирков-ўсимликшунослик/практикум т.,ўқитувчи.1978. 3. б.виноградов,х.атабаева,а.дементьева-растениеводствот., мехнат.1987. 4. в.н.чирков-дон экинлари т., ўқитувчи-1975. 5. технические культурў м., во агропромиздат, 1986. 6. к.н.кеферов биологические основў растениводста. м., вўсхая школа, 1975. 7. д.зауров, м.сборшикова, рисоводство, т., мехнат, 1989. 8. д.т.абдукаримов, с.х. хушвақтов, э.у.умурзоқов, тамакичилик, т., мехнат, 1985.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "техник сервис ва уни ташкиллаштириш асослари"

1404383885_52978.doc техник сервис ва уни ташкиллаштириш асослари режа: 1. техник хизмат кўрсатишни режалаштириш 2. хар сменада техник хизмат кўрсатиш трактор, автомобил ва қишлоқ хўжалик машиналарига машиналардан фойдаланувчи хўжаликлар ва мтп ларнинг ихтисослаштирилган ремонт-хизмат кўрсатиш корхоналарининг (атхкс, ттхкс, чтхкс ва бошқалар) кучи билан техник хизмат кўрсатилади. ремонт-техник хизмат кўрсатиш корхоналарининг хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатишда қатнашиш даражаси турлича бўлиб, у машиналар ҳолатига, йўл шароитларига, моддий техника воситаларининг борлигига, хизматчи ходим малакаси ва ҳоказоларга боғлиқ. шунга кўра техник хизмат кўрсатишнинг бир неча ташкилий формалари мавжуд: 1. 100 та ва ундан ортиқ трактори бор йирик хўжаликларда техник хизмат кўрсатиш, ташхис қў...

DOC format, 46.5 KB. To download "техник сервис ва уни ташкиллаштириш асослари", click the Telegram button on the left.