турғун техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва уларнинг техник, техноллогик жиҳозлари хамда уларни лойиҳалаш

DOC 212,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404383761_52975.doc турғун техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва уларнинг техник, техноллогик жиҳозлари хамда уларни лойиҳалаш хўжаликлар машина-трактор паркига техник хизмат кўрсатиш ва уни ремонт қилишда махсус жиҳозлар билан таъминланган механизациялаштирилган ёқилғи-мойлаш материаллари қуйиш агрегатлари, кўчма техник хизмат кўрсатиш ремонт устахоналари, техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва станцияларидан фойдаланилади. машиналарни ёнилғи, сув, мой ва сурков мойи билан таъминлаш мақсадида мтп корхоналари қишлоқ хўжалиги учун давлат илмий тадқиқот институтларида ишлаб чиқилган газ автомобили шассисига ўрнатилган механизациялаштирилган ёқилғи-мойлаш материаллари қуйиш агрегатлари ва (мз-3904) икки ўқли трактор тиркамасига ўрнатилган агрегатларни (мз-3905т) ишлаб чиқаради. агрегатлар дизел ёнилғиси, бензин, мойлаш материаллари, сув ташиш ва трактор, комбайн автомобиллар ва бошқа машиналарни дала шароитларида механизация ёрдамида ёқилғи-мойлаш материаллари қуйишга мўлжалланган. агрегатларда дизел ёнилғиси учун цистерна, нефт маҳсулотлари ва сув учун баклар, ўз-ўзидан сўрувчи марказдан қочма насос, компрессор, пневматик солидол ҳайдагич, дизел ёнилғиси учун филтр, ўз-ўзидан ўровчи барабанлардаги тарқатиш шланглари, тарқатиш жўмраклари, дизел ёнилғиси ўлчагичи, сиқилган ҳавони тақсимлаш жўмраклари, босим-сўриш шланглари …
2
аги 20—30 та тракторга ёнилғи-мойлаш материалларини қуйишда ишлатиш мақсадга мувофиқ. шатакка олувчи тракторли мз-3905т агрегатини омбордан 20 км нарида ишлаётган 12—20 та трактор ёки комбайига хизмат кўрсатишда ишлатиш тавсия этилади. техник хизмат кўрсатиш агрегатлари (тхка) трактор, комбайн ва мураккаб қишлоқ хўжалик машиналарини дала шароитларида хамда техникани сақлашга қўйиш вақтида 1-тхк ва 2-тхк ии бажаришга хизмат қилади. ато-4822, ато-1500г ва ато-1768 агрегатлари ёрдамида машина ва деталларни иссиқ сув билан тозалаш, машиналардаги нефт маҳсулотлари хамда сувнинг камини тўлдириш, подшипникли узелларни мойлаш, иш бажарган мойни йиғиш, детал ва йиғиш бирликларига сиқилган ҳаво пуфлаш, пневматик шиналарга дам бериш, радиатор ва трубаларга ҳаво юбориб тозалаш, машиналарни бўяш, сақлашга тайёрлашда уларнинг сиртига антикоррозион қопламлар суркаш ишлари бажарилади. агрегатлар слесарлик асбоблари тўплами ва машиналарнинг йиғиш бирликларини ростлаш хамда майда бузуқликларни бартараф этиш учун мосламалар билан таъминланган. нефт маҳсулотларини олиш ва бериш жараёнлари механизациялаштирилган. идишлар нефт маҳсулотлари билан вакуум остида тўлдирилади, улар сиқилган ҳаво ёрдамида узатилади. кўчма ремонт …
3
лектр жиҳозлар ва аккумуляторлар батареясининг ишлаши текширилади, тракторларнинг реактив мой центрифугалари ва гидравлик тизимлари агрегатларининг ишга яроқлилиги аниқланади. устахоналар мос равишдаги қишлоқ хўжалик машиналарини танлаган ҳолда 70 тагача тракторга хизмат кўрсатади. расм. 40 та тракторга техник хизмат кўрсатиш типавий устахонасининг режаси: i — қозонхона, 2 — электростанция, 3 — мой омбори, 4 — хизмат кўрсатиладиган машиналар, 5 — темирчилик-пайвандлаш участкаси, 6 — ёнилғи аппаратлари ва электр жиҳозларга хизмат кўрсатишга участкаси, 7 — механик участка, 8 — маиший хоналар. хўжалик бригадаси ёки бўлинмасидаги техник хизмат кўрсатиш пункти (тхкп) — бу бригадага (бўлинмага) бириктирилган машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва сменалараро туриши, машина-трактор агрегатларини комплектлаш ва ростлаш, оддий қишлоқ хўжалик техникасини сақлаш ва ремонт қилиш учун тегишли жиҳозлар, ускуналар ва материаллар билан таъминланган қурилишлар ва иншоотлар комплекси. замонавий тхкп 10, 20, 30 ва 40 та тракторга хизмат кўрсатиш мақсадида тузилган типавий лойиҳага мувофиқ қурилади. тхкп да трактор, комбайн ва бошқа машиналарга оддий даврий …
4
урилмалари (ктққ) ва кўчма ремонт устахоналари (кру) бўлиши керак. хўжаликларнинг марказий ремонт устахоналари тракторлар, автомобиллар, мелиорация техникаси, қишлоқ хўжалик машиналарн, чорвачилик фермалари жиҳозларига (тайёр агрегатларда) техник хизмат кўрсатиш ва шу ишлар билан боғлиқ бўлган ташхис қўйиш учун мўлжалланган. фермер хўжаликлари бўлинмаларидаги стационар тхкп трактор, комбайн, қишлоқ хўжалик машиналари, чорвачилик фермалари жиҳозларига даврий техник хизмат кўрсатиш ва мураккаб бўлмаган қишлоқ хўжалик техникасини ремонт қилиш учун ташкил қилинган. хўжаликларнинг марказий гаражлари автомобилларни сақлаш ва уларга оддий техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган. қишлоқ хўжалиги ремонт-хизмат кўрсатиш базаси хўжаликлар ремонт устахоналари туман мтп тизимидаги ремонт корхоналари марказий ремонт устахонаси ремонт заводлари бўлинмалар (бригадалар) устахоналари ихтисослаштирилган устахона ва цехлар автогаражлар умумий ишларни бажариш устахоналари техник алмаштириш пунктлари чорвачилик фермалари жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш пунктлари тракторларга тхкс автомобилларга тхкс техник хизмат кўрсатиш агрегатлари ва ташхис қўйиш установкалари чорвачилик фермалари жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва ремонт қилиш станциялари расм. қишлоқ хўжалиги ремонт-хизмат кўрсатиш базасининг схемаси. туманда мтп корхоналари …
5
нади; ихтисослаштирилган корхоналарга капитал ремонт талаб қишлоқ хўжалик техникасини етказиб беради; ремонтдан чиққан машиналарни хўжаликларга қайтариб беради. туманларда техник айирбошлаш пунктларига алоҳида аҳамият берилади. бу машиналарга техник хизмат кўрсатиш тизимида муҳим бўғиндир. бундай пунктларни ташкил қилиш ихтисослаштирилган корхоналарни ремонт фонди билан таъминлашни тубдан яхшилаш имконини беради, ремонт ишлаб чикаришининт концентрациялашни оширишга ёрдам беради. техник айрибошлаш пунктларининг асосий вазифалари: хўжаликлар ва техник хизмат кўрсатиш станцияларини алмаштириш фонди йиғиш бирликлари билан ўз вақтида таъминлаш, алмаштириш фондини (янги, ремонтдан чиққан йиғиш бирликларини) комплектлаш, сақлаш ва ҳисобга олиш; алмаштириш фондини хўжаликларга бериш ва етказиб беришни ташкил қилиш; ремонт фондини йиғиш ва уни тегишли ремонт корхоналарига жўнатишдан иборат. вилоятда (республикада) ремонт заводлари, ихтисослаштирилгаи устахоналар ва цехлар мавжуд бўлиб, бу корхоналар тракторлар, автомобиллар, комбайнлар, ер қазиш, мелиоратив ва бошқа мураккаб машиналар, хамда жиҳозларни, уларнинг йиғиш бирликларини капитал ремонт қилади. шунингдек деталларни марказлаштирилган усулда тиклайди. ремонт-хизмат кўрсатиш базаси ремонт корхонасини келажакда концентрациялаш, ихтисослаштириш; диагноз қўйиш воситаларини, ремонт …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"турғун техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва уларнинг техник, техноллогик жиҳозлари хамда уларни лойиҳалаш" haqida

1404383761_52975.doc турғун техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва уларнинг техник, техноллогик жиҳозлари хамда уларни лойиҳалаш хўжаликлар машина-трактор паркига техник хизмат кўрсатиш ва уни ремонт қилишда махсус жиҳозлар билан таъминланган механизациялаштирилган ёқилғи-мойлаш материаллари қуйиш агрегатлари, кўчма техник хизмат кўрсатиш ремонт устахоналари, техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва станцияларидан фойдаланилади. машиналарни ёнилғи, сув, мой ва сурков мойи билан таъминлаш мақсадида мтп корхоналари қишлоқ хўжалиги учун давлат илмий тадқиқот институтларида ишлаб чиқилган газ автомобили шассисига ўрнатилган механизациялаштирилган ёқилғи-мойлаш материаллари қуйиш агрегатлари ва (мз-3904) икки ўқли трактор тиркамасига ўрнатилган агрегатларни (мз-3905т) ишлаб чиқаради. агрегатлар дизел ё...

DOC format, 212,5 KB. "турғун техник хизмат кўрсатиш пунктлари ва уларнинг техник, техноллогик жиҳозлари хамда уларни лойиҳалаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.