концентрланган томат ярим тайёр маҳсулотлари. томат соуслари

DOC 254,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404293861_52516.doc 1 2 400 1000 m m g м × × × = 2 1 m m , 100 ) 100 ( m c m c - = ± концентрланган томат ярим тайёр маҳсулотлари. томат соуслари режа: 1. томат-пюре ва томат-паста 2. томатларни қайта ишлашга бериш 3. томат-пюре пишириш 4. томат маҳсулотларини қадоқлаш 5. концентрланган томат маҳсулотлари сифати 6. консерваланган томат соуслари концентрланган томат ятм буғлатиш аппаратларида қуюлтирилган пўстлоқ ва уруғидан тозаланган томат массасидир. жумладан томат-пюре 12; 15 ёки 20% қуруқ модда, томат пастаси эса 30; 35 ёки 40% қуруқ моддага эга бўлган томат ятм дир. буларнинг асосийси 30% ли томат пастаси. концентрланган томат маҳсулотлари ишлатишда, эҳтиёжга қараб, сув билан аралаштирилади. 1000 шартли банка томат-пюреси ёки томат-пастаси деб қуруқ моддаси 12% га ўгирилган 400 кг маҳсулот ҳисобланади: бунда м – маҳсулотнинг шартли банка (шб) даги миқдори, мшб; g – маҳсулот миқдори, т; m1 – 12% га тенг бўлган ҳисобга олиш …
2
вофиқ бўлади. пишиш даражаси бўйича оқ, қўнғир, пушти ва қизил томатлар фарқланади. томат-паста ишлаб чиқариш учун пишиш даражаси бир хилдаги қизил томат ишлатилади. кўк қисми бўлган томат маҳсулот рангини қўнғир қилади, таркибида нисбатан кўпроқ целлюлоза бўлганлиги учун буғлатиш жараёнини қийинлаштиради. қуруқ модда миқдори томатда 4% дан 9 % гача бўлади ва ўртача 6% ни ташкил этади. қуруқ модданинг асосий қисмини қандлар ташкил этади (2% дан 5%гача), энг кўпи глюкоза, фруктоза ҳам мавжуд; сахароза миқдори 0,5% дан ошмайди. крахмални фақат излари қолади. целлюлоза кўк томатда кўпроқ бўлади, томат пишганда целлюлоза миқдори 0,3–0,7% гача камаяди. целлюлоза миқдори кам томат механик таъсирларга чидамсиз бўлади. олимлар томонидан яратилган томатнинг янги навлари таркибида клетчатка миқдори кўпроқ, улар механизациялашган терим учун мўлжалланган. томатни қайта ишлашда комбайнлар ёрдамида йиғилган клетчакага бой майда мевали томатлар йирик мевали томатларга қўшилиши мумкин (30% гача). тўла механизациялаштирилган ҳолда йиғилган ҳосилни қайта ишлаш усуллари ишлаб чиқилган. жумладан, институти профессор қ.о.додаев томонидан таклиф …
3
нинг ўрта тузи мавжуд. пишиб ўтган томатларда қаҳрабо, сут ва уксус кислоталари пайдо бўлади. томатларда азот моддаларининг миқдори 1% гача бўлади. пишмаган меваларда улар асосан оқсил кўринишида бўлади. томат пишганда оқсиллар парчаланиб, аминокислоталарга айланади. томатдаги кул миқдори 0,4–0,8%. сувда эрувчан (э) ва ноэрувчан (нэ) моддалар нисбати (э/нэ) 3 дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. томатнинг қизил рангда бўлиши ликопин (100 г маҳсулотда 1,3–13,2 мг бўлади) туфайлидир. ундан ташқари томатларда каротин, ксантофиллар (100 гда 0,1 мг) ва ксантофилл эфирлари мавжуд. пишмаган томатнинг кўк ранги хлорофилл туфайли вужудга келади. томатларда витаминлар миқдори (100 г-да мг ҳисобида) қуйидагиларни ташкил этади: каротин – 1,2–1,6; в1 – 0,06–0,15; в2 – 0,04–0,07; с – 10–40. ферментлардан томатларда пектаза, деполимераза, инвертаза мавжуд. аскорбатоксидаза – йўқ. с витаминининг ҳавода парчаланиши олдини олувчи стабилизатор мавжуд. томатнинг маяк 12/20–4, советский 679, киевский 139, волгоградский 5/95, колхозний 34, краснодарец 87/23–9, молдавский эртаги, подарок 105, тмк, юсупов ва бошқа навлари мавжуд. турли ўлкаларда …
4
ар ортади. томат заводи хом ашё зонасининг радиуси 50 кмдан кўп, баъзан 100 кмга етади. хом ашё етказиб келишнинг ўртача давомийлиги 70 дақиқа. ҳаво температураси 35–420с ни ташкил этади. томат заводга яшчикларда ташилганда транспортдан ёмон фойдаланилади ва анча кўп меҳнат сарфланади. шунинг учун контейнерларда томатни ташиш асосий восита ҳисобланади. контейнерлар секцияланган, пакетланадиган, полкали, катта юкли, сувли цистерна ва очиқ кузовлар бўлиши мумкин. комбайнларда йиғилган томат пт-3,5 прицепларида ўрнатилган сиғими 0,5 т бўлган контейнерларда ташилади ва контейнерағдаргич ёрдамида юк туширилади. ўзи ағдарувчи контейнерлардан фойдаланиш юк туширишга бўлган меҳнат сарфини 15 баробар, тара тайёрлашга бўладиган харажатларни 4,3 баробар камайтиради. катта юкли контейнерлар томатни 10–15 км масофага ташиганда ишлатилиши мақсадга мувофиқ. сиғими 250 кг бўлган контейнерлар томатни амалда 20–25 км масофага зарасиз ташишни таъминлайди. парабола профилли металл контейнерлар тележкаларга 6 донадан стационар ўрнатилган. тележка далада ҳаракатланиб турганда томат терувчилар челакдаги томатни контейнерга ағдарадилар. контейнердан юк ён томонига ағдариш орқали туширилади. узоқ масофага ташиш …
5
т бижғиш жараёнлари натижасида бузилмаслигини таъминлаш учун унга электромагнит майдонида активлаштирилган сув билан ишлов бериб, 15–20 баробар узоқ сақлаш усули ишлаб чиқилган. томат мевалари ҳамда заводга олиб бориладиган томат массасининг ўртача қуруқ моддаси миқдори фоиз ҳисобида ойма-ой қуйидагини ташкил қилади: августда – 5,21 ва 4,79; сентябрда –5.21 ва 4,65; октябрда –4,73 ва 4,27; йил ҳисобида –5,09 ва 4,57. хом ашё қабул қилинганда, унинг 10–15 кг миқдорда ўртача намунаси олинади. томат ағдарилган транспортёрдан механик усулда намуна олиш мосламаси ишлаб чиқилган. томат заводга контейнерда келтирилганда, унинг намунаси юк туширилгач олиниши тавсия эилади. олинган намунада қуруқ модда миқдори ўлчанади ва техник таҳлил ўтказилади. томат сифатини экспресс-таҳлил қилиш тизими ишлаб чиқилган. бу тизим томат сифатининг объектив физик ва кимёвий кўрсаткичларини тезда аниқлаш учун қўлланилади. бу томат ранги, қовушқоқлиги, қуруқ модда миқдори, э/нэ , рн, с витамини миқдори ва ҳ. заводга келтирилган томатнинг сувли ҳовуз ёки гидравлик транспортёрга туширилиши ва бевосита қайта ишлашга узатилиши мақсадга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"концентрланган томат ярим тайёр маҳсулотлари. томат соуслари" haqida

1404293861_52516.doc 1 2 400 1000 m m g м × × × = 2 1 m m , 100 ) 100 ( m c m c - = ± концентрланган томат ярим тайёр маҳсулотлари. томат соуслари режа: 1. томат-пюре ва томат-паста 2. томатларни қайта ишлашга бериш 3. томат-пюре пишириш 4. томат маҳсулотларини қадоқлаш 5. концентрланган томат маҳсулотлари сифати 6. консерваланган томат соуслари концентрланган томат ятм буғлатиш аппаратларида қуюлтирилган пўстлоқ ва уруғидан тозаланган томат массасидир. жумладан томат-пюре 12; 15 ёки 20% қуруқ модда, томат пастаси эса 30; 35 ёки 40% қуруқ моддага эга бўлган томат ятм дир. буларнинг асосийси 30% ли томат пастаси. концентрланган томат маҳсулотлари ишлатишда, эҳтиёжга қараб, сув билан аралаштирилади. 1000 шартли банка томат-пюреси ёки томат-пастаси деб қуруқ моддаси …

DOC format, 254,0 KB. "концентрланган томат ярим тайёр маҳсулотлари. томат соуслари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.