қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришни такомиллаштирилиш

DOC 123,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1683712876.doc қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришни такомиллаштирилиш режа: 1. қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўрни 2. қишлоқ хўжалигида инновацион стратегияларни бошқариш 3. қишлоқ хўжалигида инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизимини такомиллаштириш ўқув мақсади: қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўрни, инновацион стратегияларни бошқариш ва инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизимини такомиллаштириш йўлларини ўрганишдан иборат. таянч иборалар: ахборот – коммуникация, инновацион стратегия, кадрларни бошқариш, кузатув усули, гуруҳлар бахси усули, интернет ресурслар, ахборот ресурслар, электрон ҳужжат, миллий ахборот тизими, технологик ресурслар, персонал ресурлар, карьера. қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўрни инновацион фаолият ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни жуда катта аҳамиятга эга. инновацион фаолиятни шакллантиришда ахборот йиғиш услублари қўйидагилардан иборат: · ўз-ўзини регистрация қилиш (саморегистрация). ўзига вазифалар тайинлайди ва масъулият, жавобгарликларни белгилайди; · интервью (суҳбатлашиш). бу ерда қўшимча имкониятлар аниқланиши мумкин. кўп ҳолларда жуда қўл келади; · саволларга ёзма назорат; · сўровномалар. ташкилот доирасида стандартлардан фойдаланган холда ишлаб чиқилади; · иш …
2
ри; · ахборот ресурслари;  компьютер файллари. қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологиялар замонавий ахборот технологиялар асосида олиб борилади: · давлат бошқарувида ахборот технологияларини татбиқ этиш самарадорлиги. · электрон ҳужжат ва электрон ҳужжат айланиш тизимларида электрон рақамли имзони қўллаш; · давлат ва хўжалик бошқарув идоралари ахборот тизимлари ва ресурслари; · локал, корпоратив ва глобал ахборот тизимлари; · миллий ахборот тизимини шакллантиришда ахборот тизимлари мажмуасини яратиш ва интеграциялаш усуллари; · давлат идоралари тақдим этаётган ахборотга фуқароларни масофавий фойдаланишга имконият яратиш; · фуқароларни ўзаро алоқасини таъминлаб берувчи ахборот тизимлари; · норматив сўров ахборотларни юритишни таъминлаб берувчи ахборот тизимлари. қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологиялар локал, корпоратив ва глобал ахборот тизимларини ўз ичига олади. ахборот алмашинув тизими бу инсон фаолиятининг маълум бир соҳасида ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш хамда ундан фойдаланиш имконини беришни ташкиллаштиришни ўз ичига олади. ахборот тизимлари масштаби бўйича қуйидаги ахборот тизимларига бўлинади: · ягона · гуруҳли …
3
лаш имкониятини берувчи стратегияни ишлаб чиқишнинг моҳияти, узоқ муддатли истиқболда жуда ҳам катта. кескин рақобат ва бозордаги тез ўзгарувчан шароитларда, нафақат бутун эътиборни қишлоқ хўжалиги корхонаси ички ишларида мужассамлаштириш, балки узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ҳам муҳимдир. олдинги йилларда кўпгина қишлоқ хўжалиги корхоналари жорий фаолиятда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ички муаммоларни кундалик тарзда ҳал этган ҳолда, муваффақиятли фаолият юритишлари мумкин эди. ҳозирги кунда, тез ўзгарувчан шароитга мослашувни таъминловчи стратегия ўта муҳим ҳисобланади. мисол учун, япония корхоналарининг стратегияси қуйидагилар билан тавсифланади: · ташқи муҳит ва корхона ичидаги доимий ўзгаришларга йўналтирилганлик; · ушбу муҳитдаги жойга йўналтирилганлик; · детерминаллашган йўналишнинг йўқлиги; · жон сақлаш учун барча имкониятларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, ҳамда ўзгарувчан шароитларда, нафақат жорий давр балки узоқ муддатли истиқболда ҳам ўз ролини кучайтириш; · асосий омил сифатида – корхона ишчиларининг интеллектуал салоҳияти ва доимий ривожланаётган технологияларни ажратиш. ўзининг эгилувчанлиги, мослашув қобилияти, ўзгаришлар бошида бўлиш истаги билан фарқ қилувчи …
4
раҳбарияти амалга оширади. асосий омиллардан: тармоқ ва корхонанинг кучли томонлари стратегия танлашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга интилиш лозим. бунда, ўсиш салоҳияти мавжуд бўлган янги тармоқларда ҳам ўз фаолиятини олиб бориш йўлларини излаш муҳимдир. қишлоқ хўжалигида стратегия танлашга корхонанинг молиявий имкониятлари ҳам муҳим таъсир кўрсатади. корхонанинг ўрганилмаган бозорларга чиқиши, янги маҳсулот ишлаб чиқиши ёки янги тармоққа ўтиши катта молиявий харажатларни талаб қилади. шунинг учун ҳам катта молиявий ресурсларга ёки уларни тезда топиш имкониятига эга корхоаналар, стратегия танлашда анча қулай вазиятда бўладилар. қишлоқ хўжалиги корхона стратегиясини танлашда молиявий ресурслар сингари, ишчилар малакаси ҳам муҳим рол ўйнайди. ишчилар малакавий салоҳиятини чуқурлаштириш ва кенгайтириш – янги ишлаб чиқаришларга ўтиш ёки мавжуд ишлаб чиқаришни тубдан сифатли янгилаш имкониятини таъминловчи муҳим шартдир. шунингдек, корхона стратегиясини танлашга унинг ташқи муҳитга боғлиқлик даражаси ҳам катта таъсир кўрсатади. шундай вазиятлар бўладики, унда корхонанинг етказиб берувчилар ёки харидорларга боғлиқлиги, стратегия танлашда ўз салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш …
5
инг календар вақтини ҳам, интерваллар давомийлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. кўпгина ҳолларда вақт давомида жараёнларни муваффақиятли бошқарувчи корхона самарага эришади. қишлоқ хўжалиги корхонасининг инновациявий фаолияти биринчи навбатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган бўлиши лозим. қишлоқ хўжалигида рақобатдошлик – бу қишлоқ хўжалиги товар (хизмат)ни муайян истеъмолни қондириш даражаси ва унга бўлган харажатлар даражаси бўйича рақобатдош товардан фарқини акс эттирувчи тавсифидир. истеъмол хусусиятлар ва нарх – товар (хизмат) рақобатдошлигининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. аммо товарларнинг бозордаги истиқболи ишлаб чиқариш сифати ва харажатлари билангина боғлиқ эмас. муваффақият ёки муваффақиятсизлик сабаблари бўлиб реклама фаолияти, корхона обрўси, хизмат кўрсатишнинг таклиф этилаётган даражаси каби нотовар омиллар хизмат қилиши мумкин. қишлоқ хўжалигида рақобатбардошликни таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолиятининг ноишлаб чиқариш жиҳатлари қанчалик муҳим бўлмасин, асосийси бу сифат ва нархдир. шу билан бирга юқори даражада хизмат кўрсатиш юқори жозибадорликни ҳосил қилади. бундан келиб чиққан ҳолда рақобатдошлик формуласини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин: қишлоқ хўжалигида рақобатбардошлик = …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришни такомиллаштирилиш" haqida

1683712876.doc қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришни такомиллаштирилиш режа: 1. қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўрни 2. қишлоқ хўжалигида инновацион стратегияларни бошқариш 3. қишлоқ хўжалигида инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизимини такомиллаштириш ўқув мақсади: қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўрни, инновацион стратегияларни бошқариш ва инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизимини такомиллаштириш йўлларини ўрганишдан иборат. таянч иборалар: ахборот – коммуникация, инновацион стратегия, кадрларни бошқариш, кузатув усули, гуруҳлар бахси усули, интернет ресурслар, ахборот ресурслар, электрон ҳужжат, миллий ахборот тизими, технологик ресурслар, персона...

DOC format, 123,5 KB. "қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришни такомиллаштирилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.