бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага жалб этиш усуллари

DOC 83,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404130991_51221.doc ызбекистон республикаси хал+ таълими вазирлиги бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага жалб этиш усуллари режа: 1. бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага 2. жалб этиш усуллари. 3. кичик ёшдаги китобхонлар ўртасида ўқиш дарсликлари «китоблар фикрлаш қобилиятимизни, билимимизни ҳаракатга келтирувчи ихчамгина қуролдир» э.фаге. жамиятга пухта ва чуқур билимли, юқори малакали кадрларни етиштириб бериш таълим ислоҳотларининг асосий йўналишидир. таълим ва тарбия жараёнини сифат ва самарадорлигига эришишда мактаб кутубхонасининг ўрни беқиёсдир. мактаб кутубхонасининг янги билимлар манбаи сифатидаги ўрни - ахборотни оммалаштириш ва шахснинг ўз-ўзини қарор топтиришга кўмаклашишида намоён бўлади. болаларга билим ва тарбия берувчи асосий манбаа китобдир. китоб ўқиш мактабдаги таълим жараёни билан узвий боғлиқдир, чунки болалар мунтазам ўқиш санъати билан мактабда танишадилар. лекин мактабда ўқувчи ўқув фанларини эгаллаши, билимларни ўзлаштириши ўз устида мустақил ишлашига боғлиқ бўлиб, бу жараён кутубхоналар зиммасига юклатилган. зеро, кутубхона ўқувчиларни дарсдан кейин ўз билимларини мустаҳкамлайдиган, кенгайтирадиган аудитория сифатида хизмат қилади. инсоннинг ҳар қандай онгли фаолияти илгари ўзлаштирган ахборотларни қай даражада эгаллаганлигига …
2
ўз тенгдошларига киришиб кета олмаслиги, берилган билимни секин ўзлаштириши, кўп дарс қодириши, мактаб ва оиладаги руҳий муҳитнинг таъсири ҳамда ўқувчининг руҳий холати ўрганиб чиқилади. бўш ўзлаштириш сабабларини аниқлагандан сўнг кутубхоначи ўқитувчи , ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликда бундай ўқувчилар билан якка ёндошув тартибида иш олиб борилади. ўқувчилар айрим фанларни ўзлаштиришда хусусан аниқ фанларни ўзлаштиришда кийналишлари мумкин, лекин улар жуда чиройли расм чизиши, қўшиқ куйлаши ёки тил ўрганишда қобилияти баланд бўлиши мумкин. кутубхоначи ана шу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ўқувчилар ўртасида «мен дунёни чизаман», «эртаклар яхшиликка етаклар», «дунёда тинчлик бўлсин» каби мавзуларда расмлар танлови ёки асфальтга расм чизиш мусобақаси ташкил этиши мумкин. бу усул орқали бўш узлаштирувчи ўқувчиларни тадбирга жалб этибгина қолмай, уларни истеъдодини намоён этишига , ўзига бўлган ишончни мустахкамланишига кўмаклашган бўлади. кутубхонага китобхонларни жалб қилиш, қатнов самарадорлигини янада ошириш борасида янги интерфаол усуллардан кенг фойдаланилса, кутубхонада ташкил этилган тўгарак машғулотларида ўқувчиларни ўқишга қизиқтириш, билимларини ошириш ва кенгайтириш ишлари билан бир …
3
ренинг орқали ўқувчи-китобхонларда қўйилган муаммонинг ечимини излаш, ижодий фикрлаш, вазиятдан зукколик билан чиқишни машқ қилиш каби ҳислатлар шакллантирилади. кутубхонада оммавий ишларнинг баъзи турларида ўйин элементлари устунлик қилиб, китобхоннни ўқишга қизиқишини оширади. булардан бири бадиий ўйинлар сифатида оммавий тадбирнинг бир қисми бўлиб рақобатлаштирувчи ўйин ҳисобланади. бунда бола ўйин жараёнига кизиқиб киришиб кетиши натижасида ўзини жуда эркин ҳис қилади. масалан, ўқувчиларни 2 гуруҳга бўлинади ва «копток» ўйини ўйналади.бунда ҳар бир бола қатнашиши керак. теннис коптогини ўртага ташланади, коптокни қўлга киритган бола рақиб жамоадаги иштиирок этаётган ихтиёрий болага ўйинга танланган мавзу бўйича савол беради. масалан ; х.тўхтабоевнинг «сеҳрли қалпоқча» китоби танланган бўлса , савол «нега хошимжон шунча уринмасин мақсадига ета олмади?», «қунт билан ўқимай хам бирор мақсадга етиш мумкинми?» ва ҳ. к. жавоб берувчи ўзи ёки тенгдошлари билан фикрлашган ҳолда берилган саволга жавоб бериши мумкин.шу ўринда «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» шиори асосида ўқувчилар ўйинда иштирок этадилар. бу ўйин орқали …
4
а кутубхоначи кутубхона плакати, китоб кўргазмалари, расмли картотекалар, мавзули букламалардан фойдаланиб китобхон диққатини жалб этган холда китоблар асосида сўзлаб бериш оқали ўқувчиларнинг қизиқишини орттириб боради. бу эса болага китоб танлашга ёрдам беради, фикрини мустақил баён этишга, китобга бўлган ижобий муносабатини шаклланишига, ўқиш доирасини кенгайишига кўмаклашади. кутубхоначининг китобхонликни оширишда юқори синф ўқувчилари билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, юқори синфдаги муайян ўқувчилар билан якка тартибда иш ташкил этиш талаб этилади. ушбу тоифадаги ўқувчиларни кутубхонага жалб этишда уларнинг эътиборини бошқа соҳалар билан бир қаторда ўқув фанларга оид дарсликлар, қўшимча адабиётлар, газета ва журналлардаги қизиқарли материалларга қаратади. бунда албатта, ўқувчиларнинг қизиқишларини, ёш хусуиятларини, психологик хусусиятларини, дунёқарашларини ҳисобга олган ҳолда илмий билим берувчи китобларни тавсия этиб, далил ва фактларга, қизиқтирувчи саволлар орқали бор маҳорат ва малакани ишга солиб тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради. чунки айрим ўқувчилар ақлий куч талаб этадиган математика, физика, химия каби аниқ фанларни ўзлаштиришга қийналадилар ва бу дарсликларни тушуниш …
5
са» китобини ўқишни тавсия этади. шунингдек, ўқувчилар ўзлаштириш қийин ҳисоблайдиган математика фани ҳақида кутубхоначи уни бошқа фанлар қатори ўзлаштириш мумкинлиги, масалан ҳар қандай касбни эгаси бўлиш учун, хаётда, рўзғорда математика фанини ролини кўрсатиб, уни яхши билиш лозимлиги ҳақида қизиқарли мисоллар, сонларнинг сеҳри ҳақидаги ҳикоялар орқали бошлаш керак. кутубхоначи ўқувчиларга миркарим осимнинг «алжабрнинг туғилиши» китобини тавсия қилиб, буюк аждодимиз ал-хоразмий ҳақида гапириб беради. ал-хоразмий янги илм кашф этиб уни «ал жабр» деб номлаганлиги, жуда кўп нарсаларни тўрт амал: қўшиш, айриш, бўлиш ва кўпайтириш ёрдамида ечиш усулини кашф этганлиги ҳақида математика ўқитувчиси билан ҳамкорликда суҳбат уюштириб, математика фанига бўлган қизиқишларини уйғотади. тўғри, ҳозирги кунда мактаб кутубхоналарида бундай илмий-оммабоп адабиётлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. бу муаммони эса ўқувчиларни бошқа кутубхоналарга саёҳатини уюштириш, тадбирларда иштирокини таъминлаш, кутубхоналараро китоб алмаштириш орқали амалга ошириш орқали ҳал этиш мумкин. суҳбатларни самарали олиб боришнинг омилларидан бири техника воситаларидан фойдаланишдир. айниқса, суҳбат ўтказишда электрон версиялардан кенг фойдаланиш мумкин. бу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага жалб этиш усуллари"

1404130991_51221.doc ызбекистон республикаси хал+ таълими вазирлиги бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага жалб этиш усуллари режа: 1. бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага 2. жалб этиш усуллари. 3. кичик ёшдаги китобхонлар ўртасида ўқиш дарсликлари «китоблар фикрлаш қобилиятимизни, билимимизни ҳаракатга келтирувчи ихчамгина қуролдир» э.фаге. жамиятга пухта ва чуқур билимли, юқори малакали кадрларни етиштириб бериш таълим ислоҳотларининг асосий йўналишидир. таълим ва тарбия жараёнини сифат ва самарадорлигига эришишда мактаб кутубхонасининг ўрни беқиёсдир. мактаб кутубхонасининг янги билимлар манбаи сифатидаги ўрни - ахборотни оммалаштириш ва шахснинг ўз-ўзини қарор топтиришга кўмаклашишида намоён бўлади. болаларга билим ва тарбия берувчи асосий манбаа китобдир. китоб ўқиш мактабдаги т...

Формат DOC, 83,5 КБ. Чтобы скачать "бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни кутубхонага жалб этиш усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ку… DOC Бесплатная загрузка Telegram