константин дмитриевич ушинский

DOC 93,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404124918_50854.doc константин дмитриевич ушинский константин дмитриевич ушинский (1824—1870) режа: 1. педагогнинг хаёт йули 2. ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари 3. к.д.ушинскийнинг дидактика машҳур рус педагоги, рус педагогикаси ва халқ мактабларининг асосчиси, «рус ўқитувчиларининг ўқитувчиси» конститантин дмитриевич ушинский 1824 йилнинг 19 февралида тула шаҳрида туғилди. ушинский 9 ёшга қадар оилада тарбияланиб, савод чиқарди. сўнгра новгород-северск гимназиясига ўқишга кириб, уни 1840 йилда муваффақиятли тамомлади. ўша йили москва дорилфунунининг юридик факультетига ўқишга кирди ва ўша даврнинг машҳур профессори редкиннинг бевосита раҳбарлиги остида таълим олди. ушинский 22 ёшида ярослав лицейига камераль (юридик) фанлар профессори вазифасини бажарувчи сифатида хизматига кирди ва иш бошлади. у уч йиллик дастлабки педагоглик фаолиятида катта истеъдод эгаси эканини намойиш эта олди. шунингдек, ушинский зўр иштиёқ билан ўқитувчилик ишини олиб бориб, талабаларга ҳавас билан билим беришга ҳаракат қилди, уларда илм-фанга нисбатан қизиқиш уйғотди, энг муҳими, ўз ҳалқи ва она юртини жондан севиш, ардоқлаш ҳамда виждонан ҳалол меҳнат қилишга даъват этди. бу …
2
к.д.ушинский бошқа иш топиш мақсадида 1949 йилда петербургга кўчиб бориб, жуда катта қийинчиликлардан сўнг 1850 йилда ички ишлар вазирлигида кичик бир амалдор вазифасида ишлашга мажбур бўлди ва у ерда тўрт йил ишлади. ушинский фақат 1854 йилдагина ярославль лицейи собиқ директорининг тавсияси билан гатчино институтида тил-адабиёт ва қонуншунослик ўқитувчиси бўлиб ишга киради ва у ерда тез фурсатда шу институтнинг синфлар инспектори вазифасига кўтарилади. ушинскийнинг педагогик фаолияти том маъноси билан ана шу вақтдан бошланди. у 1859 йилда смольний институтининг синфлар инспектори вазифасига тайинланиб, унга шу институтнинг жуда ачинарли ҳолга тушиб қолган илмий бўлим ишларини қайтадан тартибга солишдай муҳим топшириқ юкланди. ушинский бу ишни эпчиллик билан пухта бажариб, педагоглик жараённи уюштириш соҳасида катта қобилият соҳиби эканини кўрсатди. шу билан бирга унинг педагогика масалаларига бағишланган ва мунтазам чоп этилаётган назарий тадқиқотлари унинг фақат амалиётчи эмас, балки ўз ихтисоси бўйича кучли назариётчи эканлигини кўрсатди. ушинский 1857 йилдан бошлаб «тарбия журнали» («журнал для воспитания»)да, сўнгра «халқ …
3
а» деган методик асари илова қилинди. 1870 йилда эса iii ўқув йили учун ҳам «она тили» дарслиги босилиб чиқди. бундан ташқари, ушинскийнинг педагогика соҳасидаги асосий назарий асари ҳисобланган «инсон — тарбия предмети сифатида» («педагогик антропологиядан тажриба») номли асари айрим жилдларга бўлиниб нашр қилина бошлади. 1867 йилда бу асарнинг i жилди, 1869 йил ii жилди босилиб чиқди. ушинский бу китобнинг ҳамма жилдларини қисқартириб инглиз тилига таржима қилиш мақсадида учинчи жилд устида зўр ғайрат билан ишлай бошлади. афсуски, бу ишни тамомлаш унга насиб бўлмади. у қримда даволаниш пайтида қаттиқ шамоллаб қолди. бу шамоллаш ва зўр бериб ишлаши ҳамда хизмати билан боғлиқ бўлган кўнгилсизликлар орқасида заифлашиб толиққан эди. натижада 1870 йил 21 декабрда одессада зотилжам касалидан вафот этди. к.д.ушинскийнинг педагогика назарияси халқчиллик ғояси асосида қурилгандир. «ҳар бир мамлакатда болаларни тарбиялаш тизими, — деб айтган эди у, — халқнинг ривожланиш шароитлари, унинг эҳтиёж ва талаблари билан белгиланган». «ҳамма учун умумий бўлган биргина туғма мойиллик …
4
ти билан таништирмоғи лозим дейди. ушинскийнинг педагогика тизимида она тилининг тарбиявий ва таълимий аҳамияти тарбиянинг асоси бўлган халқчиллик билан чамбарчас боғлиқдир. ушинский ўзининг «она тили» сарлавҳали мақоласида «халқ тили — унинг қадим замонлардан бошланувчи бугунги маънавий ҳаётининг энг яхши, ҳеч қачон сўлмайдиган, доимо янгидан очилиб яшнаб турадиган гулидир. бутун халқ ва унинг ватани тил билан тирикдир¾ буларнинг ҳаммаси халқ ижод этган тил орқали ифодаланади¾ халқ авлодлари бирин-кетин яшаб ўтаверади, аммо ҳар бир авлод ҳаётининг натижалари кейинги авлодларга тил орқали мероc бўлиб ўтади. ҳар бир авлод ўз ҳис-туйғуларини, тарихий воқеалар, диний эътиқод, маслак натижаларини, бошидан кечирган қайғу ва хурсандчиликларини она тили хазинасига қўшади¾ тил энг жонли, энг бой ва мустаҳкам алоқа воситаси бўлиб, халқнинг яшаб ўтган, яшаётган ва келажакда яшайдиган авлодларини бир-бирлари билан чамбарчас боғлайди, уларнинг улуғ, тарихий, жонли бир бутунга айлантиради. тил бор экан, халқ ҳам бор, халқнинг ҳаёт эканлигини тил орқали билиш мумкин. тил халқнинг ҳаётидир. халқ тили йўқолганида …
5
рикишга ва иккиюзламачиликка олиб келди» деб у болаларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишни талаб қилди. ушинский эгоистлик, мансабпарастлик, бекорчилик, ғаразгўйлик, мунофиқлик сингари нуқсон ва камчиликларни қаттиқ қоралайди. ушинскийнинг фикрича, ахлоқий тарбиянинг воситалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 1. таълим (ахлоқий тарбияда китоб ва дарсликларни ўрни); 2. ўқитувчининг шахсан намуна бўлиши (ушинскийнинг образли ифодалашича, «бу нарса ёш қалб учун қуёшнинг баракали нуридирки, уни ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайди»); 3. эътиқод; 4. ўқувчиларга моҳирлик билан муносабатда бўлиш (педагогик одоб); огоҳлантириш чоралари; 6. рағбатлантириш ва жазолаш. ушинский болалар меҳнати ҳақида гапириб, инсоннинг тўғри ривожланишидаги зарур шарт меҳнатдир, деб ҳисоблаган эди. унинг фикрича «агар тарбия кишини бахтли қилмоқчи бўлса, уни бахт учун тарбияламаслик керак, балки ҳаётдаги меҳнат учун тайёрлаши лозим». тарбия кишида меҳнатга муҳаббат ва одатни ўстириш керак. ушинский киши ўз фаолиятида жисмоний меҳнат билан ақлий меҳнатни бирлаштирса, жуда фойдали бўлур эди, деб ҳисоблайди. у ўқувчилар меҳнати ҳақида гапириб, «ўқиш меҳнатдир ва меҳнат бўлиб қолиши, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"константин дмитриевич ушинский" haqida

1404124918_50854.doc константин дмитриевич ушинский константин дмитриевич ушинский (1824—1870) режа: 1. педагогнинг хаёт йули 2. ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари 3. к.д.ушинскийнинг дидактика машҳур рус педагоги, рус педагогикаси ва халқ мактабларининг асосчиси, «рус ўқитувчиларининг ўқитувчиси» конститантин дмитриевич ушинский 1824 йилнинг 19 февралида тула шаҳрида туғилди. ушинский 9 ёшга қадар оилада тарбияланиб, савод чиқарди. сўнгра новгород-северск гимназиясига ўқишга кириб, уни 1840 йилда муваффақиятли тамомлади. ўша йили москва дорилфунунининг юридик факультетига ўқишга кирди ва ўша даврнинг машҳур профессори редкиннинг бевосита раҳбарлиги остида таълим олди. ушинский 22 ёшида ярослав лицейига камераль (юридик) фанлар профессори вазифасини бажарувчи сифатида хизматига кирди ...

DOC format, 93,0 KB. "константин дмитриевич ушинский"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.