ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш

DOCX 20.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669233974.docx ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш архив.уз ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш режа: 1. ишлаб чиқариш шовқини 2. вибрация 1. ишлаб чиқариш шовқини ш о в қ и н деганда, киши организмига ёқимсиз таъсир қиладиган, унинг ишлаши ва дам олишига ҳалақит берадиган товушлар комплекси тушунилади. физика нуқтаи назаридан товуш эластик муҳит зарраларининг тўлқинсимон тарқаладиган тебранма ҳаракатидан иборат. тебранаётган қаттиқ, суюқ ёки газсимон жисм шовқин манбаи ҳисобланади. тебранаётган жисм эластик муҳитда, масалан, ҳавода механикавий тебраниш уйғотади, ана шунда тебранаётган жисмнинг бевосита яқинида бўлган муҳит зарралари сурилади ва ритмик ҳаракатланиш ҳолатига ўтади (қуюқлашади ёки сийракланади). бунда товуш тарқатаётган жисмнинг тебраниш амплитудаси қанча катта бўлса, товуш босимининг амплитудаси ва мос товуш кучи шунча катта бўлади. товуш босими деб, товуш тўлқини суюқ ва газсимон муҳитлардан ўтганида юзага келадиган мувозанатдаги босимдан ортиқча бўлган ўзгарувчан босимга айтилади. товуш босими 1 м2 га тўғри келадиган ньютонларда (н) ифодаланади (ньютон — ўзгармас массаси 1 кг бўлган жисмга 1 …
2
кетганда қулоқларда оғритувчи босим сезилади. бу босим оғриқни сезиш бўсағаси сифатида қаралади. меъёрл эшитиш органлар 500 дан 4000 гцгача частотали (ешитилувчанлик бўсағаси энг кичик бўлган) товушларни жуда яхши сезади. ишлаб турган жиҳозлар ва бажарилаётган операциялардан чиқадиган саноат шовқинини паст частотали (200—400 гц), ўрта частотали (400—1000 гц) ва юқори частотали (1000 гц дан ортиқ) шовқинларга бўлиш мумкин. гигиена тажрибасида шовқиннинг стабил ёки стационар (масалан, металларни қирқиб ишлашда чиқадиган шовқин) ва импульсий ёки узуқ-узуқ (зарб бериб ишлайдиган жиҳозлардан чиқадиган шовқин) хиллари ҳам бўлади. шовқиннинг организмга таъсири. шовқин таъсири остида ўн йил ишлагандан сўнг барча касбий гуруҳларда эшитишнинг бузилиш проценти кескин ортади. касбий қулоқ оғирлиги асосида ички қулоқнинг шикастланиши ётади. бунда, асосан, эшитиш аппаратининг юқори тонли товушларни қабул қилувчи қисмлари шикастланади. товуш баландлиги, шунингдек,тўлқин таъсирининг интенсивлиги ва давомийлиги шикастланиш даражасини белгиловчи омиллар ҳисобланади. ишлаб чиқариш шовқини фақат ички қулоқнигина шикастламайди, балки организмга, айниқса, юрак-томир ва нерв системасига умумий салбий таъсир кўрсатади. бу таъсир …
3
рга, илгариланмақайтма ҳаракатлар айланма ҳаракатларга алмаштирилади. агрегатнинг вибрацияланувчи узели билан вибрацияни ўтказиши мумкин бўлган сирт орасига қистирма ёки пружиналар ўрнатилади; бир-бирига уриладиган деталлар орасига катта ички ишқаланишга эга бўлган депмфирловчи материаллар (резина, пўкак, намат, фетр, асбест ва ҳоказо) қўйилади. демпфирловчи материал вибрацияланаётган деталга зич тегиб тургандагина самара беради. агар технологик жараённи ёки жиҳоз конструкциясини ўзгартириш мумкин бўлмаса, товуш ўтказмайдиган ва товуш ютадиган материаллардан фойдаланиш керак. бунда сершовқин цехлар ва жиҳозлар алоҳида хоналарда ёки капитал деворлар билан ажратилган алоҳида пролётларга жойлаштирилади. ана шундай жиҳозлар қўйилган ишлаб чиқариш хоналарининг девор ва шиплари шовқин даражасини деярли ўн марта пасайтириш имконини берадиган товуш ютувчи материаллар (акустик сувоқ, черепица, жун, намат, торф, драпировка) билан қопланади. машиналар пайдо қиладиган кучли шовқин ва силкинишни кескин камайтириш учун улар эластик материаллар (москалит)дан ясалган максус пойдеворларга ўрнатилади. пойдеворлар бинонинг бошқа қисмларидан ҳаво қатламлари билан ажратиб қўйилади. 2. вибрация вибрация механикавий системаларда содир бўладиган тебранма жараёнларга киради. синусоида кўринишидаги гармоник …
4
я тезлиги, товуш сингари, нисбий катталик— децибелда (дб) ўлчаниши ҳам мумкин. инсон герцнинг 8000 ц гача диапазондаги вибрацияни сеза олади. қабул қилиш бўсағаси сифатида 10~4см/сек га тенг вибротезлик, оғриқ пайдо бўлиш бўсағаси сифатида эса 1 м/сек га тенг вибротезлик қабул қилинган. тебраниш сўнувчан бўлиши мумкин. сўна борган сари тебраниш гармоник ва, ҳатто, даврий бўлмай қолади ва у нодаврий характерга эга бўлади. ишлаб чиқаришда, кўпинча, мураккаб даврий ёки нодаврий тебранишлар кузатилади. вибрациянинг умумий таъсири двигателлар, машиналар, жиҳозлар (болғалар, чиқариш панжаралари, виброплат-формалар ва ҳ.к.лар) нинг зарбий таъсири натижасида хонанинг ҳамда бошқа қисмларнинг титраши оқибатида пайдо бўлади. вибрациянинг маҳаллий таъсири механизациялаш-тирилган пневматик асбоблар (гайка бурагичлар, парчинлаш ва кесиш болғалари, шиббалагичлар)ни ишлатганда, фреза ва бошқа асбобларни жилвирлашда кузатилади. машинасозлик саноатида ротацион ва зарб бериб ишлайдиган асбоблардан кенг фойдаланилади. бундай асбоблар билан ишлаганда ишчининг фақат қўлларигина эмас, балки оёқлари ҳам вибрация таъсирида бўлади. организмга вибрациянинг таъсири. вибрациянинг киши организмига таъсирини баҳолашда вибротезлик энг муҳим параметр …
5
усусияти кўп жиҳатдан организмнинг турли системаларида пайдо бўладиган функционал ва патологик ўзгаришларни; яъни паст частотали вибрацияларда мускулларнинг ўзгариши, сезгирликнинг бузилишини ва юқориo частотали вибрацияларда эса томирларнинг фаолияти ўзгаришини белгилайди. махсус виброрецепторлар ёрдамида инсон танасининг исталган қисмини титратиш мумкин. айниқса, қўл бармоқларининг суяги вибрацияни жуда яхши сезади. вибрация таъсири остида терининг вибрация оғриғини сезиш қобилияти, шунингдек, тактил сезгирлиги, термик сезгирлиги сусайиши мумкин.. қўл бармоқларининг вибрацион ва тактил сезгирлиги (увушиб-қолиши) фақат локал вибрация таъсиридагина эмас, балки иш ўрнидаги умумий вибрация таъсирида ҳам ўзгаради (увушиб қолади). вибрация касаллигининг аломатлари қуйидагилардир: қўлларда, асосан, кечаси оғриқ пайдо бўлади, бадан увушади, бармоқларнинг учи оқаради. шу билан бир қаторда мускул ва бўғинларда ҳам ўзгаришлар кузатилади. бу касалликнинг олди олинмаса, киши мазкур касбга яроқсиз бўлиб қолиши мумкин. технологик жиҳатдан зарур бўлмаган жойларда дастаси калта қуйма асбоблардан фойдаланиш зарур, чунки уларнинг дастаси узайиши билан вибрация ҳам ортади; болға, тутқичларнинг совуқ дасталарини иссиқлик ўтказмайдиган материаллар билан қоплаш зарур. ишлаб чиқаришга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш"

1669233974.docx ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш архив.уз ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш режа: 1. ишлаб чиқариш шовқини 2. вибрация 1. ишлаб чиқариш шовқини ш о в қ и н деганда, киши организмига ёқимсиз таъсир қиладиган, унинг ишлаши ва дам олишига ҳалақит берадиган товушлар комплекси тушунилади. физика нуқтаи назаридан товуш эластик муҳит зарраларининг тўлқинсимон тарқаладиган тебранма ҳаракатидан иборат. тебранаётган қаттиқ, суюқ ёки газсимон жисм шовқин манбаи ҳисобланади. тебранаётган жисм эластик муҳитда, масалан, ҳавода механикавий тебраниш уйғотади, ана шунда тебранаётган жисмнинг бевосита яқинида бўлган муҳит зарралари сурилади ва ритмик ҳаракатланиш ҳолатига ўтади (қуюқлашади ёки сийракланади). бунда товуш тарқатаётган жисмнинг тебраниш амплитудаси қанча ...

DOCX format, 20.5 KB. To download "ишлаб чиқариш шовқини, вибрация, ультратовуш", click the Telegram button on the left.