мустакиллик – бу хукук

DOC 41,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411285466_59123.doc мустақиллик – бу ҳуқуқ · мустақиллик – сиёсий ўзликни англаш ҳуқуқидир · мустақиллик – ўзликни англаш ҳуқуқи демакдир · ҳуррият – эгалик ҳуқуқидан бошланади мустақиллик – бу ҳуқуқ, иборасининг маъно-мазмуни жуда теран бўлиб ҳаёт ҳақиқати, воқелик ёки жараён манзарасини ўзига хос мантиқий образи тарзида ифода этилади. аслида ҳар бир инсон онги-шуурида мустақиллик сўзи озодлик, эркинлик, ҳуррият маъноларини гавдалантиради. кўҳна тарихда турли халқлар муайян даврларда мустамлакаликдан қутилиб бир қанча муддат озодликка эришганлар. аммо уларнинг эркин ҳаётлари узоқ давом этмаган. босқинчилар бу ҳалқларни яна қайта маҳв этиб, энди абадий мустамлака ҳолатида сақлаш пайида бўлганлар. бундай мисоллар эса тарихда кўплаб топилади. хўш ўз мустақиллигига эриша олмаганлар ёки эришилган истиқлолни эплай олмаган ҳалқларнинг бундай аянчли тақдирининг боиси нима? мустақиллик – ўзликни англаш ҳуқуқи демакдир президентимиз ислом каримов 1991 йилнинг ноябрь ойида “миллатнинг кучи эришилган истиқлолни эплашда кўринади” деган пурмаъно сўзларни айтган эди. дарҳақиқат, ҳар қандай фидойилик, жасорат эришилган нарсаларни ҳимоя қилишда намоён бўлади. …
2
ўзлигини англаб, ҳақ-ҳуқуқларини таниб қолишига йўл бермай келди. дарҳақиқат, xx асрнинг сўнгги чорагида ҳалқимиз бир томондан коммунистик мафкура таъсирида ялпи сиёсий тайзиқ ҳолатида бўлганлиги, иккинчи жиҳатдан ҳар қандай маънавий ва моддий мулкдан маҳрум этилганлиги, учинчи томондан эса ҳар 5-7 йилда узлуксиз ўтказилиб келинган қатағонлар қўрқув ва ваҳима таъсирида эди. мустақиллик туфайли миллатимиз учун ўз ҳуқуқини англаш жараёни миллий ўзликни, тарихий меросни, маънавиятни ўзлаштиришдан бошланди. юртбошимиз “юксак маънавият – енгилмас куч” асарида фақат юксак маънавиятли шахсгина ўз ҳақ-ҳуқуқларини теран англайди ва маънавий жасорат кўрсата олади, деган фикрни атрофлича асослаб беради. 1989 йилнинг 24 июнда ўзбекистон министрлар советининг кенгайтирилган мажлисида ислом каримов маъруза қилиб, миллат ва мамлакатни ҳуррият йўлига олиб чиқиш, унинг ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга қилишнинг илк дастурий концепциясини асослаб берди. бу концепция “биз энди эскича яшай олмаймиз, замон ҳам бунга йўл қўймайди”, деб номланган эди. маърузада ўз қадри, ғурури, шаъни топталган юрт ва ҳалқнинг қаддини тиклаш, ўзлигини ўзига англатиш ғояси долзарб …
3
ом каримов ҳалқимиздан миллий ғурур туйғусини босқичма-босқич шакллантириш ва уни мустаҳкамлаш йўлидан борди. 1990 йилдан бошлаб азалий миллий маданий қадриятимиз бўлган наврўзни миллий байрам сифатида нишонлаш қарорини қабул қилди. айни шу йилдан бошлаб юртбошимиз ташаббуси ва қатъияти билан атеизм, яъни худосизлик ташвиқоти юргизилаётган шўролар давлатида икки муқаддас диний байрамимиз – қурбон ва рамазон ҳайитларини умумҳалқ байрамлари сифатида нишонлаш бошлангани том маънода маънавий жасорат эди. халқимизнинг ўз тарихий маънавий меросига эга бўлиш ҳуқуқини англатишдан иборат чуқур мазмунли стратегик сиёсат кўлами тобора кенгайтириб борилди. 1989-1991 йилларда ватанимиз, миллатимиз фахри бўлган ўнлаб улуғ аллома, шоир ва мутафаккирларнинг юбилейлари, халқаро анжуманлар ўтказилди. улар қаторида улуғ муҳаддис олим абу исо ат-термизий, буюк сўз мулкининг султони алишер навоий ҳамда шоҳ ва шоир заҳириддин муҳаммад бобурга бағишланган тадбирларни эслаш ўринлидир. бинобарин, давлатимиз раҳбари томонидан мустақиллик – бу ҳуқуқ деган таъбир мазмун-моҳияти ҳалқимизни уч хил мулкка муяссар этиш, яъни, моддий, маънавий ва сиёсий мулкка эгаликни жорий этиш орқали …
4
езидентлик институти жорий этилди. 1991 йилнинг июнь ойида эса мамлакатимизда 12 банддан иборат мустақиллик декларацияси эълон қилинди. шу тариқа мустақилликка эришишнинг сиёсий асослари яратилди. хуллас, мустақиллик – бу ҳуқуқ деган теран мазмунли ибора ўз таркибига миллатга мансуб бўлган сиёсий, маънавий, тарихий ва моддий мулкка эгалик ҳуқуқини мужассам этади. зеро, ўзлигига эга бўлмаган ўз тарихи, маънавияти, ҳар бир қарич ерини муқаддас мулки деб англамаган ҳамда ана шу англанган бойликларга эгалик ҳуқуқини рўёбга чиқара олмаган миллатнинг мустақиллиги абадий бўлмайди. дарҳақиқат, мустақиллик – бу ҳуқуқ дегани ўзликни англаш, ҳар бир фуқаронинг ўз миллатига мансуб бўлган барча бойликларга эгалик ҳуқуқини фидокорона ҳимоя эта олиш салоҳиятини намоён этади. истиқлол туфайли ўзбек ҳалқи президент ислом каримов раҳнамолигида айнан ана шу оқилона йўлдан борди ва бугунги кунда фаровон ҳаёт яратди, нурафшон истиқболни бунёд этмоқда. фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1. ўзбекистон республикасининг конституцияси. –т.: “ўзбекистон”. 2008. 2. каримов и.а. ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. -т.: “ўзбекистон”, 1996. …
5
мустакиллик – бу хукук - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мустакиллик – бу хукук" haqida

1411285466_59123.doc мустақиллик – бу ҳуқуқ · мустақиллик – сиёсий ўзликни англаш ҳуқуқидир · мустақиллик – ўзликни англаш ҳуқуқи демакдир · ҳуррият – эгалик ҳуқуқидан бошланади мустақиллик – бу ҳуқуқ, иборасининг маъно-мазмуни жуда теран бўлиб ҳаёт ҳақиқати, воқелик ёки жараён манзарасини ўзига хос мантиқий образи тарзида ифода этилади. аслида ҳар бир инсон онги-шуурида мустақиллик сўзи озодлик, эркинлик, ҳуррият маъноларини гавдалантиради. кўҳна тарихда турли халқлар муайян даврларда мустамлакаликдан қутилиб бир қанча муддат озодликка эришганлар. аммо уларнинг эркин ҳаётлари узоқ давом этмаган. босқинчилар бу ҳалқларни яна қайта маҳв этиб, энди абадий мустамлака ҳолатида сақлаш пайида бўлганлар. бундай мисоллар эса тарихда кўплаб топилади. хўш ўз мустақиллигига эриша олмаганлар ёки эриши...

DOC format, 41,5 KB. "мустакиллик – бу хукук"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мустакиллик – бу хукук DOC Bepul yuklash Telegram