obod turmush maskanlari

DOC 76,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411283921_59112.doc обод турмуш масканлари қишлоқ аҳли ҳаётини замонавий мезонларга жавоб берадиган даражага олиб чиқиш, унинг ривожини юқори поғонага кўтариш, шу асосда аҳоли турмуш сифатини янада ошириш йўлида қилинаётган улкан бунёдкорлик ишлари муҳим аҳамият касб этаяпти. буларнинг барчасида “қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади”, деган эзгу ғоя бош мезон бўлмоқда. шулар негизида амалиётга жорий қилинган истиқболли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар комплекси, давлат дастурлари қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолига муносиб ҳаёт кечириши, меҳнат қилиши ва даромад топиши учун барча шароитлар тақдим этилаётгани эл фаровонлигини юксалтиришда айни муддао бўлмоқда. халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлиги, ризқу насибасининг бутунлиги, аввало, далаларда заҳматкаш деҳқон, фермерлар томонидан етиштириладиган ноз-неъматлар билан ўлчанади. қолаверса, бугунги кунда республикамизнинг аксарият қисми, яъни 50 %га яқинини қишлоқ аҳолиси ташкил этади. шундай экан, юртимизнинг янада обод, халқимиз ҳаётининг янада фаровон бўлиши ва олдимизда турган юксак вазифаларнинг тўлиқ бажарилиши қишлоқларимиздаги ҳолат билан ҳам боғлиқ. мустақиллик туфайли давлатимиз томонидан қишлоқ аҳолисининг муносиб ва сифатли турмуш кечириши …
2
ади. қишлоқларда такомиллаштирилган замонавий лойиҳалар асосида янги уй-жойлар қуриш ва қишлоқ аҳоли пунктларини комплекс равишда ривожлантириш, бу, аввало, одамларимизнинг турмуш тарзи ва менталитетини тубдан ўзгартириш бўйича эзгу мақсадларни кўзлайдиган қишлоқ аҳолиси ҳаётини сифатли ташкил этиш ва яхшилашга доир узоқ муддатли давлат дастурининг асосий маъно-мазмуни ҳисобланади. мазкур эзгу мақсадлар рўёби юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “2009 йил – қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилиниши ҳамда тегишли давлат дастури амалиётга жорий этилиши билан янги босқичга кўтарилди. бунинг мантиқий давоми сифатида қишлоқ ҳаётини обод этиш, уларнинг қиёфасини ўзгартириш мақсадида қишлоқларимизни замонавий архитектура нуқтаи назаридан режалаштириш, қишлоқ жойларда уй-жой ва ижтимоий объектлар қурилишини лойиҳалаштириш ҳамда бунёд этиш тизимини такомиллаштириш йўлида қатор қарорлар қабул қилинди. айниқса, президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги “қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши бу йўлдаги муҳим қадам бўлди. қарорда нафақат шинам ва обод уйлар қуриш, айни пайтда болалар боғчалари, умумтаълим ва мусиқа мактаблари, …
3
га соҳанинг энг малакали мутахассислари жалб этилди. натижада якка тартибдаги уй-жойлар ва ижтимоий объектларнинг миллий ҳамда замонавий меъморчилик ютуқларини ўзида мужассамлаштирган лойиҳалари ишлаб чиқилди. мазкур лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ тайёргарлик ва қурилиш ишларини бажариш, уй-жойларни аҳолига топшириш мақсадида “қишлоқ қурилиш инвест” ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси фаолияти йўлга қўйилди. ягона буюртмачи бўлган ушбу компания мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўз филиалларига эга бўлиб, у қишлоқ жойларида уй-жой массивларини сифатли қуриш бўйича ягона сиёсатни амалга оширмоқда. бунда, албатта, қишлоқ жойларнинг табиий иқлим шароити ва рельефи, ҳудудларнинг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинди. ўз навбатида, қурилиш ишларини молиялаштириш, зарур маблағларни ажратиш учун махсус қарор билан “қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ташкил этилдики, унинг мижозлари ва устав фонди йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. айтиш жоизки, унинг низом жамғармаси бугунги кунда қарийб 130 миллион доллар миқдоридаги маблағга тенг. мазкур банк ташкил этилганидан буён ўтган 4 йил мобайнида қишлоқда 23,6 минг нафар якка тартибда уй-жой қурувчига қиймати 677 миллион доллардан …
4
а панжаралари, том ёпиш ва бошқа материаллар ишлаб чиқарадиган 60 дан зиёд корхона ташкил қилинди. кенг кўламли имтиёз ва преференциялар тизими яратилди. жумладан, банк кредитлари ҳисобидан якка тартибда уй-жой қураётган қишлоқ аҳолиси ипотека кредитларини қайтариш ва уларнинг устама фоизларини қоплашга йўналтириладиган даромад солиқларини тўлашдан озод этилган. шунингдек, улар сотиб олган уй-жойдаги мулк учун ипотека кредитини тўлиқ тўлагунга қадар солиқ тўлашдан озод этилгани диққатга сазовор. эътиборли томони шундаки, қишлоқ жойларида уй-жой қуришда иштирок этаётган “қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган ихтисослашган корхоналар барча турдаги солиқлар ҳамда мақсадли давлат фондларига мажбурий ажратмалар, шунингдек, олиб келинаётган қурилиш техникаси ва кичик механизация воситалари учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилган. бу эса қишлоқ аҳолиси учун қурилаётган уй-жойлар қийматини сезиларли равишда камайтириш имконини бермоқда. бундай уй-жойларнинг бир квадрат метри шаҳардаги уй-жой қийматидан бугунги кунда ўртача 2 баробар арзондир. яна бир муҳим жиҳати шуки, бунёд этилган замонавий уй-жойларни кредит асосида харид …
5
бир иморат қурувчига 4 сотих ўрнига 6 сотих ҳажмида ер участкаси ажратиш ўз ифодасини топди. айни чоғда мазкур ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ, “қишлоқ қурилиш лойиҳа” институти мутахассислари томонидан 3, 4 ва 5 хонадан иборат бир қаватли турар жойларнинг янги лойиҳалари тайёрланди. улар ўзига хослиги билан ажралиб туради. янги лойиҳада уй шифтининг баландлиги 3,2 метр, дарвозахона йўлагининг тепа қисмида махсус айвон, киравериш йўлагида эса автомобиль учун махсус жой бўлиши, иситиш қозонхонаси ҳовлининг юқори бурчагида жойлаштирилиши сингари ҳаётий омиллар ўз инъикосини топган. қурилиш жараёнига пудратчи ташкилотларнинг танлов асосида жалб этилаётгани, уларга ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қурилишбоп маҳсулотларнинг узлуксиз етказиб берилаётгани эса иш унуми ва сифатини янада яхшилашда муҳим омил бўлаётир. буларнинг барчаси пойтахтимизда ўтказилган халқаро конференция давомида дунёнинг нуфузли ташкилотлари, мутахассис ҳамда экспертлари томонидан юқори баҳоланди. замонавий уй-жойлар қурилишида массивларнинг ташқи инфратузилмасига алоҳида эътибор берилди. хусусан, “ўзтрансгаз”, “ўзбекэнерго” компаниялари мутахассислари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан юзлаб километрлик газ ҳамда ичимлик суви тармоқлари, электр …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"obod turmush maskanlari" haqida

1411283921_59112.doc обод турмуш масканлари қишлоқ аҳли ҳаётини замонавий мезонларга жавоб берадиган даражага олиб чиқиш, унинг ривожини юқори поғонага кўтариш, шу асосда аҳоли турмуш сифатини янада ошириш йўлида қилинаётган улкан бунёдкорлик ишлари муҳим аҳамият касб этаяпти. буларнинг барчасида “қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади”, деган эзгу ғоя бош мезон бўлмоқда. шулар негизида амалиётга жорий қилинган истиқболли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар комплекси, давлат дастурлари қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолига муносиб ҳаёт кечириши, меҳнат қилиши ва даромад топиши учун барча шароитлар тақдим этилаётгани эл фаровонлигини юксалтиришда айни муддао бўлмоқда. халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлиги, ризқу насибасининг бутунлиги, аввало, далаларда заҳма...

DOC format, 76,0 KB. "obod turmush maskanlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: obod turmush maskanlari DOC Bepul yuklash Telegram