аёлга эътибор – миллатга эътибор

DOC 160.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411283973_59113.doc 01020301999 йил2004 йил2009 йилсенатдақонунчилик палатасида диаграмма1 1999 йил 1999 йил 2004 йил 2004 йил 2009 йил 2009 йил қонунчилик палатасида сенатда 6.8 0 16.3 13 22 15 лист1 қонунчилик палатасида сенатда 1999 йил 6.8 0 2004 йил 16.3 13 2009 йил 22 15 для изменения диапазона данных диаграммы перетащите правый нижний угол диапазона. аёлга эътибор – миллатга эътибор мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат. бугун биз эришган юксак марралар, руҳ ва дил тантанаси, озод ва обод ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. муҳтарам президентимизнинг жорий йил 12 июнда қабул қилган “ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. қарорда таъкидланганидек, “мустақиллик – бу, аввало, ҳуқуқдир. мустақиллик – озод ва обод ватаннинг ҳар бир фарзанди ўзлигини, ўз қадр-қимматини, ор-номуси ва ғурурини теран англаши учун чексиз ва буюк имконият” . ўзбекистонда мустақиллик йилларида аҳоли соғлиғини, жумладан, …
2
тда муносиб ўрин олиши борасида қабул қилинган қонунлар, президентимизнинг фармон ва қарорлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. ҳаёт давомийлигининг асоси бўлган аёлни, наслимиз давомчиси бўлмиш фарзандларимиз саломатлигини асраш – бу миллатни, халқни ва эртанги кунни асрашдир. фарзандга, оила ва жамият таянчи, соғлом, баркамол авлодни дунёга келтирувчи ҳамда тарбияловчи аёлга меҳр-эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. истиқлол йилларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида бу борадаги эзгу анъана ва урф-одатларимиз янгича маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. бунинг мисоли сифатида пойтахтимиздаги “маърифат маркази” саройида 2011 йил 26 ноябрда ўтказилган “соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни келтириб ўтиш мумкин. президентимиз ислом каримов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур халқаро анжуманда ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, бмтнинг болалар жамғармаси (юнисеф) ҳамда бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, ақш, хитой, россия, канада, англия, германия, италия, испания, франция, финляндия, швейцария, чехия, дания, жанубий корея каби қирққа …
3
ир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ, хонадонларнинг маиший ва ошхона электр жиҳозлари билан таъминланишини яхшилаш, аёлларнинг уй-рўзғор юмушларини енгиллаштиришга қаратилган истеъмол кредитларини кенгайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. юртимиздаги оилаларга уч йилга мўлжалланган истеъмол кредитлари ажратилгани опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, аҳолининг турмуш маданиятини оширишга қаратилгани билан айниқса аҳамиятлидир. хусусан, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб жорий этиб келинаётган, халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган “соғлом она – соғлом бола” дастури доирасидаги чора-тадбир катта аҳамиятга моликдир. соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида муайян ишлар амалга оширилмоқда. ушбу ҳужжатга ўзбекистон республикаси президентининг 2009 йил 27 февралдаги пф-4087-сонли фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди. 1998 йилда қабул қилинган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурининг энг муҳим қоидалари ва мақсадли вазифалари муваффақиятли амалга оширилганини қайд этиб ўтиш мумкин. тиббий хизмат кўрсатиш тизими амалда тўлиқ қайта кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг …
4
арасини оналар ва болалар ўлими кўрсаткичларининг 3 бараварга камайгани, мамлакатимиз фуқароларининг ўртача яшаш умри эркакларда 67 ёшдан 73 ёшгача, аёлларда эса 75 ёшгача кўтарилгани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. шахснинг ўз-ўзидан қониқиши инсон ҳаёти фаровонлигининг муҳим омилидир. шу муносабат билан, замонавий аёллар, хотин-қизларнинг нафақат моддий турмушдан қониқиши, балки ўзини англаши, ўз ҳаёти ва мавқеидан қониқиш олиши ҳам инсон ҳаёт сифатини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади. ушбу омилларни икки асосий гуруҳга ажратиш мумкин: 1) оила омиллари оилавий муносабатлардан қониқиш, оиладаги эр ва хотин бажарадиган ролларнинг ўзаро мутаносиблиги, оиладаги меҳнат ва хўжалик мажбуриятларининг тўғри тақсимланганлиги, оила аъзосининг ўз шахсий эҳтиёжларини қондириш имконияти мавжудлиги, оила аъзосининг оиладаги мавқеидан қаноатланганлиги ва бошқалар; 2) шахснинг ўз меҳнат фаолиятидан қониқиши сифатида ифодаланиши бўлиб, бунда инсоннинг ўзи бажарадиган ишдан маъно-мазмун топиши, меҳнат фаолияти орқали ўзини намоён эта олиш имконияти мавжудлиги ва ҳоказо. агар замонавий аёллар ҳаёт мазмунини айнан шу жиҳатдан таҳлил этсак, мустақиллик йилларида мамлакатимиз аёллари олдида мазмунан …
5
т қурилиши соҳасидаги мавқеини оширишда ҳам бошқа мамлакатлар сайлов тизимидан ажралиб туради. негаки, сиёсий партиялардан кўрсатиладиган депутатликка номзодларнинг камида 30 фоизини аёллар ташкил этиши шарт экани тўғрисидаги норма қонун билан белгиланди. мамлакатимизда аёллар бандлиги қуйидаги кўринишга эга: · саноатда – 42,4%; · қишлоқ хўжалигида – 52,6%; · фан, таълим, маданият соҳаларида – 75,3%; · соғлиқни сақлаш, спорт, ижтимоий муҳофаза соҳаларида – 75,3%; · фермер хўжаликлар раҳбарлари – 10%; · касаба уюшмалари кенгашлари раҳбарлари – 42,2%; · фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари – 25%. аёлларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш тадбирлари, ижтимоий ҳаётда аёллар ва эркаклар ўртасидаги фарқни камайтириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. одатда, бундай фарқлар инсоннинг у ёки бу касбни танлашида, хизмат лавозимларида ўсишида, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фаоллик кўрсатиш имкониятларининг чекланишида кўзга ташланади. шу муносабат билан замонавий фанга кириб келган атамалардан бири “гендер” сўзи ва “гендер тенглиги” иборалари ҳар бир замонавий инсон учун муҳимдир. шуни қайд этиш лозимки, гендер …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "аёлга эътибор – миллатга эътибор"

1411283973_59113.doc 01020301999 йил2004 йил2009 йилсенатдақонунчилик палатасида диаграмма1 1999 йил 1999 йил 2004 йил 2004 йил 2009 йил 2009 йил қонунчилик палатасида сенатда 6.8 0 16.3 13 22 15 лист1 қонунчилик палатасида сенатда 1999 йил 6.8 0 2004 йил 16.3 13 2009 йил 22 15 для изменения диапазона данных диаграммы перетащите правый нижний угол диапазона. аёлга эътибор – миллатга эътибор мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат. бугун биз эришган юксак марралар, руҳ ва дил тантанаси, озод ва обод ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. муҳтарам президентимизнинг жорий йил 12 июнда қабул қилган “ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмо...

DOC format, 160.0 KB. To download "аёлга эътибор – миллатга эътибор", click the Telegram button on the left.